OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ЮЛДУЗИ ЖАЪФАР ИРИСМЕТОВ! БУНДАЙ ВАЗИЯТНИ ҲУЖУМЧИНИНГ ЎЗИ... ЎША ГОЛ БЎЛГАНДА ҲАМ, БАРИБИР “ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИГА КЕЛАРДИМ! 15.08.2015 09:07

P1420118

“Ориат доно” радиосида журналист Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг навбатдаги меҳмони Ўзбек футболи юлдузи, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ва Москванинг “Спартак” клуби, Ўзбекистондаги жуда ҳам кўплаб клублар, ҳамда дунёдаги кўплаб клубларнинг собиқ ҳужумчиси, ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари тарихида бир мавсумда чемпионат ўзида энг кўп голларни ура олган рекордчи Жаъфар Ирисметов бўлди!

Шунингдек, дастурда биз ҳам иштирок этдик.

P1420032

Акмал Мирзо радиотингловчилар билан саломлашгач,

P1420080

сўз навбатини Жаъфар Ирисметовга берди ва у киши ҳам радиотингловчилар билан саломлашди.

P1420033

Шундан сўнг, Акмал Мирзо радиотингловчиларга бемалол телефон орқали Жаъфар Ирисметовга саволлар йўллашлари мумкинлигини ҳам эълон қилди.

Акмал Мирзо: - Куни кеча эшитган хабарим, “Жаъфар Ирисметов катта футболни тарк этди!”, “Жуда бир бутсини илмадилар-ку, футболни тарк этиб, футзални бошлаб юборди” деган гапни эшитдим. Бу гапда қай даражада жон бор?

P1420057

Жаъфар Ирисметов:  - Бу гапда жон бор, чунки “Локомотив” жамоасининг бош мураббийи Аҳад Юсупов таклифи билан ўзимни футзалда синаб кўрдим. Қолаверса, асосий мақсад, ўшанда Пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига боришимиз керак эди. Ўшанга формани тиклаб туриш учун, футзалга боргандим. Бундан ташқари, Қатар шаҳрида Пляж футболи бўйича турнирда қатнашдик.

 

Акмал Мирзо: - Кўпчилик, катта футболдаги футболчилар, катта футболни ўйинчи сифатида тарк этишдан сал аввалроқ, мураббийликка ҳаракатни бошлайди. Сиз билан Ўзбекистон Миллий терма жамоасида бир сафда тўп сурган жуда ҳам кўплаб футболимиз юлдузлари, футбол афсоналари, мураббийлик қилмоқдалар. Улар балки ёшлари сабаб, футболни эртароқ тугатишгандир? Балки мураббийликка ўтиш мақсадидадир? Бизни футболда ёшга нисбатан олиб қарайдиган бўлсак, Сизнинг “Навбаҳор”да тўп сураётган вақтингиз, ёки “Динамо”да ўйнаётган вақтингиз, “Қизилқум”да ўйнаётган вақтингиз, бу ёшда жуда ҳам кўп! Бу ёшда кўплаб футболчилар, футболни тарк этган бўлишарди! Нимага энди Пляж футболи, Футзал? Нега катта футболда мураббийлик эмас?

Жаъфар Ирисметов:  - Катта футбодда мураббийликда ҳам ўзимни синаб кўрдим! Олий лигада бўлмаса ҳам, НБУ-Осиё жамоасида! Мураббийлик курсларида ўқидим ва ҳозир “А” лицензияга эгаман!

 

Акмал Мирзо: - Лекин, мустаҳкам давом эттирилмаяпти!

Жаъфар Ирисметов:  -  Мустаҳкам давом этмаётганлигининг сабаби кўп! Чунки, ўзингиз ҳам кўряпсиз, Олий лигада мураббийларимиз, ҳаммаси сиз айтгандек, тажрибали тренерлар! Лекин, таклиф тушса, қабул қиламан!

 P1420039

Акмал Мирзо: - Олий лигада ҳаммаси ҳам тажрибали тренерларми?

Жаъфар Ирисметов:  - Ҳаммаси ҳам эмасу, энди менинг тенгдошларимдан масалан, биргина Бахтиёр Ашурматов ҳозирда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида! Мочунов Бухорода! Мени ўйлашимча, бу ерда футболимиз жамоаларининг ҳомийлари, тажрибали тренерларга кўпроқ ёндошадилар.

 

Акмал Мирзо: - Ўзингиз билан бир пайтда ўйнаган футболчи, ўзингизнинг дўстингиз, жамоадошингиз, мураббий бўлган! Бу қандай таъсир қилган? Ё у пайтда Ашурматов мураббий эмасмиди?

P1420106

Жаъфар Ирисметов:  - Ашурматов менга мураббий бўлмаган! У “Навбаҳор”да 2 йилдан буён мураббий, ишининг маҳсули яхши, кейин Олимпия терма жамоасига ҳам мураббий бўлди, лекин айрим сабабларга кўра, у ердан кетди. Уни иқтидорли мураббийлардан, деб ҳисоблайман. Ёшларга ҳам кўпроқ ишонч билдириш керак!

 

Акмал Мирзо: - Лекин, “зўр футболчи бўлди, дегани зўр мураббий бўлади” дегани эмас! Ҳозир биз санаётган ўша Ўзбекистон Миллий чемпионатидаги, Ўзбекистон терма жамоаларидаги баъзи бир мураббийлар орасида, умуман мураббийлик қилаётган, аввал ўйинчи бўлганлар, ўйинчилик вақтида зўр ўйинчи бўлишган! Ҳар бирлари Ўзбекистондаги энг илғор футболчилар! Балки шу сабабдир? Балки, мураббийликка ўтмаётганлиги, Жаъфар Ирисметовни футболчиликдаги статуси қандай эди, мураббийлик  билан Олий лигада кўзга кўриниб қолиб, ўша статусни йўқотиб қўймаслик учундир?

Жаъфар Ирисметов:  - Яхши футболчи, футболни тугатгандан кейин, тезроқ ўзининг ўша юлдузлик вақтларини унутиб, тезроқ мураббийликка киришиб кетиши керак! Ўзининг устида ишлаши керак! Мураббий бўлиб ишламаётганимга, бу ерда бошқа сабаблар бор. (кулиб) Сабабларини айтиб ўтсак, эфирда вақт етмайди!

 P1420040

Акмал Мирзо: - Миллий чемпионатимиз ҳақида нималар дея оласиз?

P1420101

Жаъфар Ирисметов:  - Анча-мунча тур ўтди. Лекин, бошида бошланганда, 3 та тур, муросасиз, соф ўйин бўлди. Кейинчалик яна сусайиб кетди. Ўшанга бошида қизиқиш билан кузатиб тургандим. Ҳозир сал қизиқиш пасайди!

 

Акмал Мирзо: - Қўполроқ бўлса ҳам, ҳаттоки, кузатишга ҳам арзийдиган эмас, демоқчимисиз?

Жаъфар Ирисметов:  - Йўқ, нимага?

 

Акмал Мирзо: - Кузатсангиз ҳам, кузатмасангиз ҳам, чемпионат сўнгида нима бўлиши олдиндан маълум!

Жаъфар Ирисметов:  - Жуда унақа 100 фоиз эмасу, 80 фоизларга шундай десак бўлади, чунки, “Пахтакор”, яна ўша “Насаф”, яна ўша “Бунёдкор”, уларнинг орасига ҳеч ким, Олий Лигада ўз олдига вазифалар қўймайди. Ҳаммаси, мисол, “Қизилқум”, “Навбаҳор” жамоалари кучли олтиликда, ёки кучли бешликда, унинг нимаси кучли, билмаймиз. Кучли, дегани 3 талик бўлади!

 P1420043

Акмал Мирзо: - Бу йил “Нефтчи”да старт зўр олинди! Аввалги миллион-миллион мухлисларни кўнглидан чуқур жой эгаллаган, зўр ўйинлар кўрсатган, бирин-кетин “Ўзбекистон чемпиони”, “Ўзбекистон кубоги” соҳиби “Нефтчи”, ўша вақтларни эслатадиган старт бўлганди, уларда!

P1420100

Жаъфар Ирисметов:  - Сўнгги ўйинларда уларда ҳам пасайиш сезилмоқда. Энди бу ўша мураббий ва ўзларининг “ошхонаси”. Биз бунга нима деб, жавоб беришимиз ҳам қийин. Биз жамоани ичидан нима бўлаётганлигини билмаймиз. Иккинчи круг бошлангандан кейин, 2 та ўйинда, 2 та мағлубият.

 

Акмал Мирзо: - Боя бир яхши мавзуни очдингиз! Кучли “бешлик”, “учлик”, “ўнлик”, “йигирмалик” ва ҳоказо. Ўша чемпионатнинг биринчи давраси тугагандан кейин мураббийлардан “мақсадингиз нима?” деса, ўша мақсад! Тўғри сал ишончсизроқ бу нарса, шундай жамоаларни уриб, чемпион бўлиши ишончсизроқ, турнир жадвалида 8-9 ўринда кетаётган жамоа, бу йил энди мақсадимиз, ҳозир яхши ўйинлар кўрсатиб, кучли ўнталикда чемпионатни ниҳоялаш, дейишади. Ҳатто кучли 5 талик ҳақида ҳам, кучли, деб аталмаса-да, шу 5 талик ҳақида ҳам хаёл қилишмайди! Бу ўша мураббийларни бир сезон ниҳоясига етгунча ўзгаришлар бўлиб кетишига ишонмаслигиданми?

Жаъфар Ирисметов:  - Ишонмаслигиданмас, ўша мураббийларнинг ўзида бор футболчиларига, ҳам вазиятга қараб айтадиган сўзлари бу. Лекин, яқинда Ёшлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида 8 ўринни қайд этиб келишди. Ўшанда ҳам айтдим, “нега кучли?” Биз бу натижага эришганмиз. Энди олдимизга мақсад қилиб, кучли 4 таликка “майли” дейлик. Биз Ўзбекистон Ёшлар терма жамоаси бўлиб туриб, 8 таликка кирсак, “кучли 8 талик” ёки, 10 таликка кирсак,  “кучли 10 талик” деб бўлмайди! Фақат биз тушган ўринлар нимагадир кучли бўлиб қолади! Биз олдимизга мақсад қилиб қўйишимиз, 4 талик, кучли 3 таликка киришимиз керак! Жаҳон чемпионатида ёшлар орасида! Ўйлашимча, “кучли” деб, бу мураббийларнинг ўзини оқлаши бўлса керак!

 P1420048

Акмал Мирзо: - Ёки бўлмаса, ўзини ўзи овутиш! Ўзбекистон клублари Россия Чемпионлик Лигасидаги иштироклари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз! Ўтган мавсумда ҳамкасбим Бобур Акмалов айтганларидек, “4 та ўрин бериб, қаттиқ адашган”!

P1420080

Жаъфар Ирисметов:  - Қаттиқ адашган, деб бўлмайди! Биз ҳам жамоаларимиздан кўп нарсани кутгандик. Айниқса, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф” охиригача курашди! Лекин, ўша футболимиздаги муросасиз ўйинлар 3 та турга етяптими? Шу ички чемпионатимизда рақобатнинг йўқлигидан, биз Чемпионлар лигасида мана шунақа йилдан-йилга муваффақиятсиз иштирок этиб келяпмиз.

 

Акмал Мирзо: - Ўша Бобур Акмалов айтганларидек, “тўртта кўпми?” Битта, иккита ўрин берилса, масалан, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор” тўрттови ўртасида ўша 2 та ўрин учун ҳаракат қилинса, Миллий чемпионатимизда ўртамиёна ўрни билан улар чемпион бўлишлари мумкин! Ёки, “Ўзбекистон кубоги”ни қўлга киритишлари мумкин.

Жаъфар Ирисметов:  - Бу ерда айтганимдек, Чемпионат фақат 4 та жамоаўртасида бўлмайди-ку! 16 та жамоамиз бор, ўшаларнинг орасида, мисол учун, ҳеч кимнинг кўнглига тегмоқчи эмасману лекин айримлари 100 фоиз кучи билан ўйнамайди. Бизда рақобатнинг йўқлиги панд бериб қўймоқда.

 

Акмал Мирзо: -Яна гапингизни бўламан. Ўша чемпионатнинг аввалроғида, “Сўғдиёна” ҳақида гап очилганда, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна” майдонида ўйинни бой берди! Ўша бошида ҳамма мураббийлар йиғилиб, “чемпионатимизда, соғлом рақобат, соғлом муҳит, ташкил қилинади”, деган гаплар бўлганди. Ўша ўйин, “Сўғдиёна-Бунёдкор”, ўйин ичидаги ўйинмиди? У ўйин ростдан қўштирноқ ичидаги ўйинмиди, у мағлубият?

Жаъфар Ирисметов:  - Йўқ, мени ўйлашимча, бу ерда кўп сабаблари бор. Ўша пайт “Сўғдиёна” ҳам, “Бунёдкор” ҳам, тикланиш даврида эди. Ёшларнинг кўпи майдонга тушяпти, мана кеча баҳсда ҳам кўрдик, 60-70 фоизи ҳаммаси, ўз Академиясидан чиққан ёшлар. Мени ўйлашимча, ўша пайт “Бунёдкор” ҳали яхши тайёр бўлмаган! “Сўғдиёна” клуби ҳам, мана охирги ўйинларда ўзини тиклаб, яхши натижалар кўрсатяпти. Ўйлашимча, ўша вақтда “Бунёдкор”нинг ҳали тайёр эмаслиги, майдон яхши эмаслиги сабаб бўлган, чунки, мураббий ҳам “бундай майдонда тўп тепиб бўлмайди” деганди.

 P1420054

Акмал Мирзо: - Дунёнинг кўп клубларида, жиддий ўйинларда, ўша жамоа тубдан ўзгартирилмайди! Бир ғалабага ишонилгандан сўнг, охиридаги қанақадир дақиқаларда бир синовдаги ўйинчи майдонга туширилади. Жуда бир ўзини кўрсатолмаётган кимнидир алмаштириш учун. Энди бизда, жуда муҳим ўйинларда катта таваккал қилиб, ёшлар майдонга туширилди. Бунақа пайтда эмас, ёшлар синови бошқачароқ пайтда бўлиши керакмасмикан?

P1420082

Жаъфар Ирисметов:  - Ҳозирги кунга келиб, биз шундай деяпмиз! 20 ёшли футболчини ҳам “ёш” деяпмиз!

 

Акмал Мирзо: - У биз учун ёш!

Жаъфар Ирисметов:  - Ҳа! Биз учун ёш! Лекин, Европада, мисол учун, ўзим “Барселона” мухлисиман. Масалан, Мессини олсак, у 20 ёшда “Барселона”да асосий таркибида ўйнаган, лекин уни ҳеч ким ёш, демаган! Бизда эса, 20 ёшли ўйинчини, “ёш ҳали бу, келажаги порлоқ” дейишади. Келажаги порлоқ ўйинчиларимиз, ҳали кўринишмаяпти. Ўша Жаҳон чемпионати, Мексикага бориб келган йигитларни бирортаси ҳам ўйнамаяпти! Битта Мақсудалиев Фарғонада “Нефтчи”да асосий таркибда ўйнаяпти. Қани улар? Ёки улар ҳали ҳам ёшми? Биринчи лигада ўйнаб юришибдими? Мисол, мени кузатганларим. Ўша жамоанинг аксарияти, қани ўшалар? Ўша “кучли 8 талик”ка кириб келган болалар қани?

 

Акмал Мирзо: - Энг қизиғи, улардан кейин ана шу ёшда, улардан озгина кичикроқ ўсмирлар, ёшлар, Олимпия терма жамоасигача бўлган босқичдагилар, ҳаммаси зўр натижалар кўрсатмоқда! Орадан 2-3 йил ўтгандан сўнг, Миллий Терма жамоада сиз айтгандек ўша ўйинчиларни кўрмай, нафақат Терма жамоада, балки чемпионатларимизда ҳам кузатмаяпмиз.

Жаъфар Ирисметов:  - Кўрмаслигимизнинг сабаби бор, чунки кўпроқ клубларимиз тажрибали футболчиларга таянган ҳолда, иш юритишади. Мени ўйлашимча, мураббийлар кўпроқ ёшларга ишонч билдиришлари керак. Легионер футболчилар бизнинг чемпионатимизга умуман тўғри келмаяпти. “Локомотив” қанақа-қанақа ўйинчиларни олиб келяпти! Лекин, ўзимизнинг футболчилардан баланд эмас!

 P1420063

Акмал Мирзо: - Келаётган ўйинчининг Миллий терма жамоасини ўзида аҳволи қанақа? Бу ҳақида ҳам суриштириш керак!

P1420066

Жаъфар Ирисметов:  - Тўғри! Мисол учун,айтганимиздек, жуда кучсиз Миллий терма жамоалар ҳам бор. Масалан, ФИФА тизимига энди қўшилмоқда. Олинаётган ўйинчилар Миллий терма жамода ўйнаган бўлиши керак. Ёки ҳозирги кунда фаолият кўрсатмаётган бўлса ҳам,  2 йил олдинми, ўйнаган бўлиши керак. Бизга келаётган легионерларни эса, мен фаолиятимни тугатмасдан олдин, кўп кўрдим, “Навбаҳор”да, “Қизилқум”да! Келаётган легионерлар, мени ўйлашимча, ўша Украина чемпионатидан 2, 3 лига жамоларида тўп сурган футболчилар!

 

Акмал Мирзо: - Унинг сочини ранг, ёки қора танли эканлиги, ёки бўйи узунлиги футболда кўп нарсани ҳал қилиб бермайди!

 P1420078

Акмал Мирзо: - Энди Миллий чемпионатимизда сиз ўйнаган даврларга қайтамиз. Бир мавсумда чемпионатнинг ўзида 45 бор, рақиблар дарвозасини ишғол этиш! Яхшилаб эслайдиган бўлсак, ўша пайтда, “Дўстлик” клубини жуда омади чопиб турган пайт эди, лекин унинг атрофида “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Навбаҳор” ва яна шундай бошқа клубларимиз бор эди. Уларнинг орасида урган голларингиз орасида, ўша пайтда манаман деган дарвозабонлар дарвозасига урилган голлар бор! Таққослайдиган бўлсак, 45 та у ёқда турсин, 20-25 та ҳам, муаммо бўлиб турибди! Кўпчиликнинг хаёлига келиши мумкин, ўша пайтда гол уриш, умуман қандай вазият бўлишидан қатъий назар, бошқа жамоадошлар Жаъфар Ирисметовни топиб, то унга ошириб, яратилган жарима тўплари, ёки пенальтилар билан бирга ҳаммаси 45 та бўлган, деган хаёлга ҳам борган бўлиши мумкин! Ўша пайтдаги чемпионатимиз аҳволи қандай эди? 45 та голга эришгансиз-ку!

P1420065

Жаъфар Ирисметов:  - Таққосласак, мени ўйлашимча, тўғри, биз ҳам олдин мураббийларимиз “биз ўйнаган вақтда кучлироқ эди” дейишса, ишонмас эдик. Лекин, ҳозирги кунга келиб, таққослайдиган бўлсак, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Раҳмонқулов, ҳозирги кунда шундай плеймейкерлар йўқ! Кам! Жеперов чиқди, масалан. Аммо, ҳозирги кунда ундай плеймейкерларни кўрмаяпмиз. Искандаров чиқди, аммо ҳозир жароҳат олиб ўйнамаяпти. Бизнинг вақтимизда шундай плеймейкерлар бўлган. Тўғри ҳужумчи ҳам тўпни ҳис қилишни билиши керак. Ҳозирги кунда шу ҳам йўқолиб кетди. Голни, голли вазиятни ҳис қилиш қобилияти, йўқ ҳозирги ҳужумчиларда. Ўша пайтда мени ўйлашимча, Чемпионатимиз қийинроқ бўлган. Нимага? Чунки, бизни давримизда кўп футболчиларимиз Биринчи Лигаларда тўп сурган футболчилар бўлган, уларга қарши ўйнаш қийин бўлган! Ҳозир эса, кўряпман, Олий лигада ўзим ўйнаган вақтимда ҳам, бир-икки метрга тўпни тўғри ошириб бера олмайдиган футболчилар майдонга тушишяпти. Бу нарсани ўзим гувоҳи бўлганман! Мени ўйлашимча, ҳозирги кундаги футболимиз, анча пастроқ, деб ҳисоблайман.

 

Акмал Мирзо: - “Дўстлик”да эмас, ундан кейин ҳам тўп сурган клубларингизда ҳам, Ўзбекистон чемпионатида битта мавсумда энг кўп гол урган бўлмаса-да, қўштирноқ ичида бўлса ҳам, кучли бешталикда бўлгансиз! Айтайлик, бошқа клублар, Самарқанд “Динамо” да ўйнаганингизда ҳам, тўп урардингиз! Шундай гап келадики, ҳужумчи қандай клубда ўйнашидан қатъий назар бўлди, гол уриши керак, плеймейкер гол уришга шароит яратиб берадими йўқми, ўзи яратиб олиб, гол уриши керак!

P1420062

Жаъфар Ирисметов:  - Тўғри, лекин, ҳужумчиларимиз, плеймейкердан тўп кутади! Агар улар ошириб бермаса, қийин! Балки, бир ўйинда бўлиб қолар, ҳужумчининг ўзи топиб, ўзи ҳимоячилар хатосидан фойдаланиши мумкин. Лекин, ҳар бир ўйинда бундай бўлиши қийин! Бундай вазиятни ҳужумчининг ўзи, ўзига яратиши жуда ҳам қийин. Лекин, айтаётганимдек, ҳозирги кунда ўша голли вазиятни ҳис қилиш қобилияти кам, ҳозирги аксарият ҳужумчилар югуришга ҳаракат қилади, кўпроқ югуради, ўшанда 2000 йилда, 45 та гол урган вақтимда, мураббийимиз Леонид Остроушко, менга яъни ҳужумчига ўйиндан олдин “Сен югурмасанг ҳам майли, 2 та ёки 3 та гол урсанг бўлди, майли югурма” дерди. Ҳозирги мураббийларимиз, балки “сен бу ерга югур, у ерга югур” деб, айтишлари мумкин. Ҳужумчилар эса, асосий вазифасини унутиб қўйишмоқда!

 

Акмал Мирзо: - Демак, югурмасанг ҳам, минимум 2 та, максимум 3 та гол уриш керак эди!

Жаъфар Ирисметов:  - Ҳа! Чунки, Леонид Остроушкони ҳамма биларди, жуда жаҳлдор, югурмаган ўйинчиларни ёқтирмасди! Лекин, менга шундай кўрсатма берарди. “Сен югурмай, 2 та гол ургин, кейин ётсанг ҳам майли” деб, кулиб ҳазил тариқасида ҳам гапирарди.

 

Акмал Мирзо: - Демак, плеймейкерларга қаттиқ ишонган?

Жаъфар Ирисметов:  - Қаттиқ ишонган ва менга ҳам жуда ишонган эди! Чунки, ўша инсон орқали мен Москва “Спартак” жамоасига кетганман! Менга қаттиқ ишонган!

 P1420063

Акмал Мирзо: - Москванинг “Спартак” жамоаси ҳақида ўзингиз гап очдингиз! Ўша лаҳза, дунё футболи учун ҳам, бир ҳаяжонли лаҳза бўлган! Ўша Бавария дарвозасига, чалқанча “қайчи” услубида тепган тўпингиз ва дарвозада афсонавий Оливер Кан! Ўшанда ўша гол бўлганда, хаёлингизга келтирасизми? Ҳар куни хаёлингизга келса керак? Агар гол бўлганда?

P1420064

Жаъфар Ирисметов:  - Гол бўлганда? Энди бу тақдир-ку! Гол бўлганда балки бошқача бўларди!

 

Акмал Мирзо: - Балки Бошқача бўларди, эмас! Гол бўлганда умуман бошқача бўларди! Агар  у гол бўлганда, ҳозир Сиз билан суҳбатлашиб ўтириш насиб қилмасди! Ҳатто шу даражада! Чунки, кимсан, Оливер Кан! Қайси клуб? Бавария! Ҳамда Голнинг қандай урилиши!

Жаъфар Ирисметов:  - Тўғри,ўша пайтда айтаётганингиздек, Оливер Кан дунёнинг энг зўр дарвозабони бўлган. Лекин, билмадим, ўша гол бўлганда ҳам, барибир “Ориат доно” радиосига келардим!

 P1420092

Акмал Мирзо: - Ўша пайтда ўзингиздан ўтганлар... кечинмалар эсингизда бўлса керак!

P1420061

Жаъфар Ирисметов:  - Эсимда! Стадионга чиқиб келишимиз ҳалигача кўз олдимда! Биринчи ўйин, мураббийимиз мени асосий таркибда, деганда ҳаяжон бўлган! Лекин, майдонга чиқиб, ҳамма ҳаяжон ортда қолган! 1:0 ютқазган бўлсак ҳам, ўша ўйинда барибир яхши натижа кўрсатганмиз. Жамоамиз яхши ўйин кўрсатган. Сиз айтгандек, ўша Оливер Канга қайчи услубида урган тўпимни, ҳалигача ҳамма шуни эслатади! Майли, шундай бўлган! Балки, гол бўлганида, яна 20 йил эслатишарди! (кулади)

 

Акмал Мирзо: - Яхши ҳужумчи бўлганингиз бир нарсада маълум! Ўша пайтда гол бўлмаган бўлса ҳам, ўша вазиятгача боришингиз! Ўзбекистон Миллий чемпионатида битта мавсумда 45 та гол урган ўйинчи, шундоқ катта бир турнирда, дунёнинг номдор дарвозабонига, дунёнинг номдор клубига қарши ўйнаётганда, мана шу вазиятга чиқишининг ўзи, ҳужумчининг яхши эканлигидан далолат!

 P1420112

Шундан сўнг, телефон орқали берилган саволларга ўтилди! Жаъфар Ирисметовнинг Ўлмасжон исмли мухлиси қуйидагича савол берди: - Жаъфар ака ўйнаган вақтда, майдон ҳам у қадар, яъни ҳозиргидек бўлмаган! Лекин, ўйинлар жуда қизиқ бўларди! Ўйинлар қизиқ бўлиши учун, майдон ўша вақтдагидек бўлиши керакмикан? Гап ўйинчидами, майдондами?

 P1420049

Жаъфар Ирисметов:  - Яхши савол бўлди! Биз ўйнаган вақтда ҳақиқатда майдон бундай эмасди. Ҳозирги кунга келиб, майдонларимиз жуда ҳам яхши! Жуда яхши, деб ҳаммасини ҳам айтмаймиз. Лекин, уни таъсири йўқ, мени ўйлашимча! Ҳар бир футболчи, ўша майдонни, ўйинни, рақибини, ҳаммасини яхшилаб ўрганиб чиқиши керак! Ҳозирги футболчиларимиз билмадим, балки интернет, телефонларимизнинг таъсирими, чалғиб қолаётгандек, назаримда. Биз эса, ўйинга тайёрланиб, мен ўзим учун жавоб беряпман, ўзимни биламан, масалан, ҳар битта ўйинда, мисол учун, “Навбаҳор” билан ўйнаяпмизми, у ерда ким ўйнаяпти, майдони қанақа? Ўша вазиятларнинг ҳаммасини кўзимнинг олдидан бир ўтказиб олардим! Ўйиндан бир кун олдин бориб йиғиламиз, ўшанда, ўйлаб, ўйинга тайёргарлик кўрардим! Чиқиб, ўйнаб кетмасдим. Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, у ерда қандай ҳимоячи бор, дарвозабон қанақа? 11 метрлик бўлса, қаерга уриш керак? Ҳаммасини, кўз олдимдан ўтказиб, ўйинга тайёрланардим!

 P1420098

Акмал Мирзо: - Сизлар тенги, сизлардан катта-кичик, спортнинг бошқа тури билан шуғулланадиган катта спортчилар билан суҳбатлашганда, масалан, дунё ареналарида катта ғалабаларга эришган спортчилардан “ҳозирги ёшлар ҳақида фикрингиз қандай?” деб, “нега мана бу ўйинда, ёки жангда мағлубият бўлди?” деган савол берилса, мана сиз ҳам таъкидлаб ўтдингиз, кўпчилик, ёшларни интернетга берилиб кетганлиги билан айблашмоқда. Балки бошқа жиҳатлар бордир?

P1420046

Жаъфар Ирисметов:  - Нимага асосан, урғуни шунга беряпмиз? Чунки, мен ўз ёшлигимни эсласам, мактабдан келиб, кўчага чиқиб, тўп тепардим. Ҳозирги болаларни таққосласам, келиб фақат ўша телевизор, ёки IPad, ўша ҳар хил ўйинлар билан банд, кўчага чиқиш эса, умуман йўқ! Биз эса, ўша дарахтзорларда ўйнаб, тўп тепиб юрардик! Балки, шу жиҳатданми, бизда кўпроқ интилиш бўлганми? Балки, ҳозир ёшлар, “бу гапираверади” деб айтар? Лекин, мени ўзим шахсан фарзандимнинг мураббийи билан гаплашганимда, у ҳам шу ҳолатни гапириб ўтди! Болаларни шу нарсага берилиб кетиши, мисол учун, ўйиндан олдинги тайёргарликка беш минут ҳам вақт ажратмаслиги, интернетда ўтириши, ўз бошини бошқа нарсалар билан машғул қилади. Яхши спортчи бўлиш учун эса, бир нарсадан воз кечиш керак!

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Миллий терма жамоасида кўп ўзгаришлар бўлди, бош мураббий ўзгариши! Кимларгадир маъқул бўладиган ва бўлмайдиган ўйинлар бўлди. Мана энди, Самуэль Бабаян! Миллий терма жамоада кўп тўп сурган ҳужумчи сифатида, Самуэль Бабаян билан Ўзбекистон Миллий терма жамоаси келажагини қандай кўряпсиз?

Жаъфар Ирисметов:  - Ўзи Самуэль Бабаян мураббий бўлганига унча кўп ҳам бўлмади. У аввал “Пахтакор” вице президенти бўлган. Олдинги йил «Пахтакор» жамоасини чемпионликка олиб келди. Мени ўйлашимча, мени фикрим бу, ҳеч кимга текказиш эмас, Ўзбекистон Терма жамоаси мураббийси холис бўлиши керак! Масалан, “Пахтакор”дан эмас, “Бунёдкор”дан эмас, чунки, бизга эртага футболчиларни олишда Ўзбекистон халқи, мухлислари учун бизга ютуқлар керак!

 P1420114

Акмал Мирзо: - “Локомотив”, “Олмалиқ”дан, бошқалардан ҳам эмасми, ёки фақат “Пахтакор” ва “Бунёдкор”дан бўлиши керакмасми?

P1420045

Жаъфар Ирисметов:  - Йўқ, бу ерда мураббий бир жамоага боғлиқ бўлиши керак эмас! Мен ҳозир Самуэль Бабаян тўғрисида гапираётганлигим учун “Пахтакор”ни таъкидлаб ўтдим. Мураббий ўзи ўша жамоадан кетиши керак, у жамоада ишлаши керак эмас. Агар  у жамоада ишлаб туриб, кейинчалик бизнинг натижаларга таъсир қиладиган вазият бўлса, бўлмайди!

 

Акмал Мирзо: - Эртага Миллий Терма жамоанинг асосий қисмини “Пахтакор” ўйинчилари ташкил этса, ажабланмайсиз...

P1420042

Жаъфар Ирисметов:  - Ажабланмайман, лекин, шундай бўлади, деб ҳам таъкидлай олмайман. Нимага бундай бўлиш мумкин? Сабаб, Самуэль Бабаян ўзининг футболчиларини бошқа футболчиларга қараганда яхшироқ билади. Балки, шу сабабдан уларни жалб қилар? Мисол учун, “Бунёдкор”дан олмайди, ёки “Локомотив” каби “Пахтакор”нинг асосий рақибларидан олмайди, демоқчи эмасман! Балки, бунга сабаб, ўзининг футболчиларини кучли, яхши, билганлиги учун олиш мумкин, деб ўйлайман. Буни эса, бу ёқдаги мухлислар бошқача ўйлашлари мумкин! Нимага бошқа жамоалардан ўйинчи олинмаяпти, дейишади. Миржалол Қосимов вақтида, эсингизда бўлса, шундай гаплар кўп бўлганди. Нега “Пахтакор” жамоаси футболчилари Терма жамоага жалб қилинмаяпти, деган гаплар бўлган! Бу ерда ҳам худди шу нарса бўлиши мумкин. Бизга Ўзбекистон халқига, футбол мухисларига эса ютуқлар керак! Бизга ким бўлишининг фарқи йўқ, деб ўйлайман.

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Терма жамоасида сизлар ўйнаб кетгангандан сўнг, ҳар хил мураббийлар, бош мураббий бириктирилди. Ўша ҳар бир мураббийлар даврида, айтайлик, ҳозир Самуэль Бабаяннинг аниқ бир эълон қилган жамоаси ҳақида тушунчага эга эмас. Чунки, ҳали жиддий ўйин бўлгани йўқ! Ўша пайтларда Миллий Терма жамоамизни Ўзбекистондаги бор футболчиларимизни, таклиф қилиниши мумкин бўлган футболчиларнинг оптимал вариантлари бўлганми ўша пайт? Айтайлик, Бабаяндан олдин Қосимов, балки Қосимов кўрмаган, сиз кўрган қайсидир клубларимизда, Республикамизнинг чеккароқ ҳудудларида ҳужумчи сифатида, сиз кўрган ҳужумчилар бордир?

P1420044

Жаъфар Ирисметов:  - Мана энди ҳозирги кунни оладиган бўлсак, мисол учун, “Қизилқум” жамоаси ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов, тўпурарлардан биринчи ўринда, лекин уни ҳозирги кунда ўқув машғулотлари сборига таклиф қилишди, лекин билмадим, асосий ўйинларга жалб қилинармикан? Нимага деганда, боя айтганимдек, голни ҳис қиладиган футболчи, ҳозир кам! Ҳозир бирор нарса дейишим қийин. Чунки, Самуэль Бабаян айтганимдек, ўзини жамоасидаги футболчиларни яхши билади. Ҳар холда охирги натижага Самуэль Бабаян жавоб беради. Бундан мухлислар ютқазиб қўймаса бўлди.

 P1420122

Акмал Мирзо: - Ҳеч қачон Миллий терма жамоа мухлислари хафа бўладиган ўйинлар бўлмасин! Доимо ғалаба бўлсин! Мураббий ким бўлишидан қатъий назар, доимо яхши ўйин бўлса, юрт шаъни яхши ҳимоя қилинса бас!

P1420033

Шундан сўнг, Акмал Мирзо барчага ташриф учун миннатдорчилик билдириб, тингловчиларга самимий тилаклар билан дастурни якунлади.

Биз ҳам ўз навбатида “Ориат доно” радиоси раҳбариятига ва Акмал Мирзога миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова