OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШОИРА ОТАБЕКОВА РАҚОБАТГА ҚАНДАЙ ҚАРАЙДИ? 10.01.2013 13:22

albom_taqdimoti-7.jpg
Хонанда Шоира Отабекова 10 январь куни соат 18.00 да «Kontinent»  супермаркетида жойлашган, «Nirvana» мусиқий бўлимида, ўзининг “Табассум” деб номланган мусиқий альбомини тақдимотини ўтказди. Альбом тақдимотига, ОАВ вакиллари, Шоира Отабекованинг дўстлари, мухлислари йиғилдилар.
albom_taqdimoti-22.jpg
Мусиқий альбом тақдимоти доирасида, матбуот вакиллари учун мини конференция (кичик матбуот анжумани) бўлиб ўтди.
albom_taqdimoti-3.jpg
Анжуманда, Шоира Отабековани биринчи бўлиб 5 ёшли қизчаси Шаҳинахон табриклади.
albom_taqdimoti-24.jpg
Тақдимотни DJ Рустамбек олиб борди.
 
albom_taqdimoti-38.jpg
Шоира Отабекова: - Бугун азиз мухлисларимни кўриб турганимдан хурсандман, жуда ҳам бахтлиман. “Panterra” студияси билан ҳамкорликда, янги «Табассум» мусиқий альбомим тақдимотини ўтказар эканмиз, мусиқий альбомим мухлислар кўнглидан жой олади, деган умиддаман.
albom_taqdimoti-30.jpg
 
Шундан сўнг, хонандага матбуот вакиллари томонидан кўплаб саволлар бўлди. Саволларни “Водий садоси” радиосидан Ширин Ғофурова: - Нима учун мусиқий альбомингиз номини “Табассум” деб номладингиз?-дея бошлаб берди.
albom_taqdimoti-36.jpg
Шоира Отабекова бу саволга: - Мен ўзим ҳар доим кулиб юришни яхши кўраман! Ҳамма мухлисларимни менинг мусиқий альбомимни тинглаганда, юзларидан табассум аримаслигини истайман. Альбомимиз ҳам кайфиятни кўтарадиган альбом бўлиб, ичида “Табассум” деб номланган қўшиғимиз ҳам бор! – дея жавоб берди.
 
albom_taqdimoti-28.jpg
albom_taqdimoti-37.jpg
albom_taqdimoti-27.jpg
albom_taqdimoti-31.jpg
Шундан сўнг, хонандага, Ҳозирги кундаги аёл хонандалар ўртасидаги рақобат ва тўсиқлар ҳақида, мусиқий альбомни яратиш жараёнида қайси шоир ва бастакорлар билан ишлаганлиги, шахсий сайтини очиш-очмаслиги, ижодий танаффуси сабаби, қачон яккахон концерт бериши, тўйда ҳам жонли ижро қилиши мумкинми, янги мусиқий альбомида фақат янги қўшиқлар жамланмасими ёки аввалги қўшиқлар ҳам ўрин олганми, севимли мусиқаси ҳақида саволлар бўлди.
 
albom_taqdimoti-43.jpg
Шоира Отабекова саволларнинг барчасига мазмунли жавоб қайтарди:
 
albom_taqdimoti-35.jpg
Рақобат ҳақида...
Рақобат бу жуда ҳам яхши нарса! Рақобат бўлса, инсон ўз устида ишлашга ҳаракат қилади. Шунинг учун, мен рақобатдан қўрқмайман! Тўсиқлар эса, ҳар доим бўлади. Биз кўнглимизни тоза қилиб, ҳақиқатдан ҳам, чин дилдан ҳаракат қилсак, тўсиқлар ҳам, менимча ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетса керак. 
albom_taqdimoti-23.jpg
 
Мусиқий альбомнинг яратилиши ...
Мусиқий альбомни яратиш вақтида жуда ҳам кўплаб шоирлар ва бастакорлар билан ишладим. Масалан, Рустамбек Худойберганов билан аранжеровка, мусиқа ва сўзларини биргаликда ишладик. Шунингдек, Жасур Бадалбоев, Тоҳир Муҳаммад, Бахтиёр Қурбонов ва жуда ҳам кўплаб бастакорлар билан биргаликда ишладик. Улардан миннатдорман ва ташаккур айтаман. Бу мени бешинчи мусиқий альбомим ва ундан 16 та янги қўшиқларим ва аввалги қўшиқларим ҳам жой олган.
albom_taqdimoti-9.jpg
 
Шахсий сайт . . .
Шахсий сайтим йўқлигининг сабаби эса, шоу бизнес оламида жуда ҳам кўплаб сайтлар бор ва улар бизнинг тақдимотларни ҳар доим ёритишади. Шунинг учун ҳам, мен ўйладимки, яна озгина вақт ўтгандан кейин албатта, мен ҳам ўз сайтимни очаман. Лекин, шунда ҳам мен ўз сайтимни очишга муҳтожлик сезмаётганлигимни биляпман.
 
albom_taqdimoti-33.jpg
Ижодий танаффусга сабаб...
Танаффуснинг сабаби, мен ҳар доим сифатли ва чиройли ижод қилишга ҳаракат қиламан. Қўшиқларим ва клипларим устида ишлаганда шошилмайман, сифатли ижод намунаси тақдим қилиш ниятидаман. Мана шу танаффус вақтида 16 та қўшиқ ёздим. Яна кўплаб қўшиқларимиз бор. Қўшиқларим мухлислар кўнглидан жой олиб, маза қилиб тингласалар дейман. Танаффус бу “ширин танаффус”, бу вақт ичида ижод қилдим, жуда кўп сафарларда бўлдик. Энди, худо ҳоҳласа, баҳорда яккахон концертимни фақат жонли ижрода бериш ниятидаман.
 
albom_taqdimoti-28.jpg
Тўйда ҳам жонли ижро қилиши мумкинми?
Аппаратура ва микрофонлар туфайли, тўйларда фонограмма қўллашга тўғри келади. Туғилган кун ва шундай тадбирлар бўлади, жонли ҳам куйлаймиз. Ҳар доим ҳам эмас, лекин жонли ижро қилишга ҳаракат қиламан.
 
 albom_taqdimoti.jpg
albom_taqdimoti-1.jpg albom_taqdimoti-44.jpg
Савол-жавоблардан сўнг, хонанда Шоира Отабекова ўзининг янги альбомидан жой олган қўшиқларидан бир жуфтини, йиғилганлар учун ижро қилиб берди.
albom_taqdimoti-6.jpg
albom_taqdimoti-8.jpg
albom_taqdimoti-5.jpg
Сўнг, мухлисларига дасхати ёзилган плакатлар ва янги мусиқий альбомидан совға қилди. Хонанданинг мухлислари у билан суратларга тушишди.
albom_taqdimoti-4.jpg
 
Сўнг, хонанда Шоира Отабекова журналистларни  “Brasil” ресторанида уюштирган кечага таклиф қилиб, улар билан суҳбатларни ўша ерда давом эттирди. Хонанда ҳозирги кунда ҳомийсиз ижод қилаётганлигини ҳам айтиб ўтди.
albom_taqdimoti-40.jpg
У ердаги суҳбатда эса, шундай мазмундаги саволлар бўлди:
- Сиз санъатга энди кириб келган вақтларингизда, ўз олдингизга қўйган мақсадларингизни неча фоизига эриша олдингиз?
Шоира Отабекова: -  Менимча, 60 фоизига!
 
- “Panterra” студияси билан шартномангиз бор экан, ижодингиздаги маълум муддат танаффусга уларнинг муносабатлари қандай бўлди?
Шоира Отабекова: - Мен танаффус вақтларида ҳам, студияда ҳар куни қўшиқлар ёзиш билан машғул эдим. Янги альбом устида ишладим.
 
- Сиз ҳамиша клипларингизда, либосларга алоҳида эътибор қаратгансиз. Қайси дизайнерлар билан ҳамкорликдасиз?
Шоира Отабекова: - Дизайнер Дилшод билан бирга ишладик. Лекин, асосан ғояларни ўзим бераман.
 
albom_taqdimoti-39.jpg
- Янги мусиқий альбомингиздаги қайси қўшиқлар, аввалги хит қўшиқларингиз даражасига етади, деб ўйлайсиз?
Шоира Отабекова: - (самимий) Билмайман. Лекин, “Эй дил” деб номланган қўшиғимдан умидим катта ва унга клип суратга олмоқчимиз. Шунингдек, “Хуш келибсан”, “Ширин-ширин”... уларнинг ҳаммаси менинг болаларим... Ҳаммасига ўзига яраша хит бўлади, деб ўйлайман. У қўшиқлар устида узоқ ишлаганман. 
 
albom_taqdimoti-18.jpg
 
- Танаффус вақтида шоу бизнес оламини кузатдингизми?
Шоира Отабекова: - Танаффус вақтларида, менда бироз муаммолар бўлди. Шу вақт ичида ҳам ижод қилдим, сафарга ҳам бориб келдим. Катта синовлардан ўтдим. Лекин, ўша синовларга ҳам раҳмат айтаман. Чунки, у синовлар бўлмаганида, шу муваффақиятли даражагача келмасдим. Лекин, шоу бизнес оламини кузатдим. Шу вақт мобайнида, “Уммон”, “Шоруххон”, Муниса Ризаева, Райҳоннинг ижоди маъқул бўлди. Ҳамма хонандалар ўзларига яраша меҳнат қилдилар, назаримда.
albom_taqdimoti-42.jpg
 
Суҳбат якунида, Шоира Отабекова журналистларни нима учун меҳмонга таклиф қилганлигини маълум қилди.
Шоира Отабекова: - Мен ҳар бир инсоннинг меҳнатини ҳурмат қиламан ва қадрига етаман! Ҳар бир инсон ўзига яраша ҳурматга лойиқ, деб ўйлайман. Танқидни ҳам тўғри қабул қиламан.
 
 
Шоира Отабекова суҳбат сўнггида, журналистларга муносабат, шоубизнесда етишмаётган аҳиллик ва бошқа мавзулар ҳақида ҳам фикрлашди.
Тақдимот сўнггида, Шоира Отабекова журналистларга ҳам ўз совғаларини туҳфа қилди.
Мусиқий альбом тақдимоти файзли ўтди.
Шоирахон Отабековага ҳам ниятимиз, ҳамиша юзларидан “Табассум” аримасин!
Мазкур мусиқий альбом тақдимотига таклиф қилганликлари учун “Водий садоси” радиоси вакили Ширин Ғофуровага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

Репортаж: Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун журналист ва фотограф Шерзод Икрамутдиновга

миннатдорчилик билдирамиз!
albom_taqdimoti-19.jpg  albom_taqdimoti-20.jpg
albom_taqdimoti-45.jpg   albom_taqdimoti-44.jpg
albom_taqdimoti-41.jpg
albom_taqdimoti-29.jpg
albom_taqdimoti-21.jpg
albom_taqdimoti.jpg
albom_taqdimoti-12.jpg
albom_taqdimoti-42.jpg
albom_taqdimoti-26.jpg
albom_taqdimoti-15.jpg
albom_taqdimoti-11.jpg
foto_27.jpg
albom_taqdimoti-16.jpg
foto-1_20.jpg