OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ УМИДА МИРҲАМИДОВА! СОҒИНИШ ВА ДИЙДОРНИНГ ҚАДРИГА КЎПРОҚ ЕТАМИЗ! 19.08.2015 22:15

IMG_5298

“Ориат доно” радиосида журналист Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг навбатдаги меҳмони

 IMG_5154

санъаткор Умида Мирҳамидова бўлди. Шунингдек, дастурда биз ҳам иштирок этдик.

IMG_5160

Акмал Мирзо радиотингловчилар билан саломлашгач, сўз навбатини Умида Мирҳамидовага берди. Умида Мирҳамидова ҳам, радиотингловчилар билан саломлашиб, “Ориат доно” радиоси орқали улар билан дийдорлашиш насиб этганлигидан хурсанд эканлигини билдирди.

Акмал Мирзо: - Кайфиятлар қалай, Умида опа?

Умида Мирҳамидова: - Кайфиятлар аъло! Бугун радиога чақирилдик ва шу муносабат билан кечаси билан ухламадик! Ухлаб қолмаслик учун! (кулади)

 

Акмал Мирзо: - Раҳмат, ухлаб қолмаслик учун ухламаганингизга! Бу ҳолат сизда ҳам бор! Аксарият ижодкорлар тунда ижод қилишади! Бунинг асосий сабаби нимада?

IMG_5329

Умида Мирҳамидова: - Тунда ҳаммаёқда сокинлик бўлганда, қандайдир бизни ҳам бош чаноғимизда сокинлик юз беради, деб ўйлайман. Кўпинча, кечқурун 12 дан кейин “биз учун кун энди бошланди” дейишади. Чиндан ҳам, тунги 12 дан кейин санъаткорларда иш жараёни энди бошланади! Санъаткорларда, организм ҳам ўша пайтда тўла-тўкис уйғонган ҳисобланади. Аниқ бир маълумотга эга эмасману, лекин нега тунда илҳом келишининг сабаблари кўп бўлса керак!

 

Акмал Мирзо: - Аранжеровкачи, ёки бастакор, овоз ёзиш студияси, мана шундай омиллар сабабчи эмасми? Масалан, мусиқа безакчилари асосан, тунда ишлашади!

Умида Мирҳамидова: - Уларнинг ҳам тунда ишлашига нима сабаб бўлиши мумкин? Нима учун? Демоқчиманки, соат тунги 12 дан кейин ҳамма санъаткорларнинг ҳам иш жараёнлари тугайди ва бир-бирлари билан кўришиш, чиройли бир муҳитда гаплашиб, маслаҳатлашиш ёки янги қўшиқ яратиш, шеър ёзиш, шу каби жараёнлар соат тунги 12 дан кейин содир бўлади.

 IMG_5174

Акмал Мирзо: - Кундузи қилинган ижод билан тунда қилинган ижоднинг самарасида фарқ сезасизми? Бошқа ишларда нормал ҳолатда яшайдиган инсоннинг иш жараёни соат тонгги 8 дан, соат 17.00 га қадар. Мутахассисларнинг фикрича, айнан мана шу вақт оралиғида қилинган иш, ҳар томонлама унумли деган гап бор. Яна бир гап ҳам бор, туннинг маълум бир вақтидаги 2 соатлик уйқу, 4-5 соатлик уйқуни ўрнини босади, деганлар ҳам бор. Ижодкорлар ичида, қуёш чиқишини йиллаб кўрмайдиганлар ҳам бор.

Умида Мирҳамидова: - Катталар эрта тонгда турсанг, кунингни баракасини беради, дейишади. Энди баъзида Тошкентдан ташқарига гастролга чиққанда, масалан, уларда тўйлар, ёки гастроллар эрталаб 11 дан бошланиши мумкин. Шунда, кечаси йўлга чиқишга тўғри келади. Ана шу вақтларда ухламай қуёшни кутиб олган санъаткорларимиз ҳам жуда кўп. Ўзимиз ҳам шу саноққа кирамиз. Лекин, иложи бўлса, ижодда шу қуёш чиққандан кейин турилади.

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистонда биринчи қуёш Паркентда чиқади, ҳам дейишади. Сиз у ерга жигарларингиз ёнига борасиз, бир неча кунлаб бўласиз.

IMG_5188

Умида Мирҳамидова: - Ўзи эрталаб барвақт турган ҳар битта ҳамюртимга ҳавасим келади.Шундай жараёнлар бўлади, масалан, бугун ухламадим. Кузатсам, одамлар соат тонги 4 дан кўчага чиқишади. Соат тонги етти яримдан балконнинг деразасидан кўчани тамоша қилиб турдим. Одамлар ишга, у ёқ, бу ёққа ўтишади. Ҳаёт бошқача! (кулади) Албатта, буни бугун билганим йўқ. Бундай вақтлар кўп бўлган. Ҳавасим келади. Биз ҳам бунга ҳаракат қилсак бўлади. Аммр, кеч туриш бизнинг ҳаёт тарзимизга айланиб бўлган!

 

Акмал Мирзо: - Шундай хонандалар бор, у хонандалар учун администратор ва продюсерлар у қадар шарт эмас! Ўша хонандалар яхши қўшиқ куйлаш билиш ва танлай билиш билан бир қаторда, ўзи яхши ташкилотчи ҳам бўлади. Керак бўлса, йиллаб ёнида юрган администраторига ҳам ўргатади. Яна шундай хонандалар ҳам борки, яхши ижод қилади, қўшиқни ҳам яхши танлайди. Аммо, ёнида бир одам “ҳей, ҳаракат қилиш керак” деб турмаса... Умида Мирҳамидова мана шу иккинчи таърифланган хонандалар сирасига кирадилар!

Умида Мирҳамидова: - Туртиб турмаса, қимирламайдиган, демоқчимисиз?

 IMG_5181

Акмал Мирзо: - Албатта! Аввалдан қарайдиган бўлсак, кўплаб продюсер ва администраторлар билан ишлагансиз. Бундан бир-икки йил аввал Умида Мирҳамидова ижодида сустлашиш содир бўлганди. Ҳозир эса администраторингиз Анвар Қўчқоровни олдиндан биламиз, ташаббускор йигит! Уни сиз билан бирга ишлаётганлиги сезилмоқда.

Умида Мирҳамидова: - Агар сизларга шу нарса сезилган бўлса, бундан жуда ҳам хурсандман! Бу нарса ўзимга ҳам сезилди. Агар аҳамият қилган бўлсангиз, санъаткорлар тоифага бўлинади. Яхши ижрочилар, яхши бошқарувчилар каби. Мен эса яхши бажарувчиман. Яъни, менга соҳамга тегишли янги вазифа топширилса, мен уни қойилмақом даражада бажариб бера оламан! Лекин, мен ўзим яратувчи, ташкилотчи эмасман! Мен тайёр дастурдаги нарсани сиз кутганингиздан ҳам аъло даражада бажариб беришим мумкин.

 

Акмал Мирзо: - Администраторнинг вазифалари нималардан иборат, деб ўйлайсиз?

IMG_5324

Умида Мирҳамидова: - Баъзи санъаткорларни керак бўлса, администраторига ўргатади, дедингиз. Аммо, менда бу қобилият йўқ! Баъзи нарсаларни ўргатишим мумкин, аммо администратор ўз йўлига, ижрочи ўз йўлига! Баъзи санъаткорларга, “мана бу шеър, бу тайёр қўшиқ, шуни бориб айтиб берасан” деса, шунақа чиройли даражада айтиб бериши мумкин! Аммо, шуни эплолмайдиганлари ҳам бор! Лекин, шеър, қўшиқ ва куй танлашга қобилияти кучли санъаткорлар ҳам бор! Менга келсак, мен яхши шеър танлашим, яхши қўшиқ қилишим мумкин. Лекин, буни халққа етказиб беришда сал сустроқман! Буни умуман бошқа инсон қилиши керак. Мен тайёр маҳсулот чиқариб берсам, кимдир уни “сотиши” керак. Мен ўзим “сотувчи” эмасман. Мен “ишлаб чиқаришим” мумкин. Менинг ижод намунамни халққа тарқатиш бу продюсер ва администраторнинг вазифаси.

 IMG_5318

Акмал Мирзо: - Уларнинг вазифаси фақат шундан иборатми? Продюсердан талаб қилинадиган нарсалар умуман бошқа! Бизнинг эстрадада эса, керак бўлса, хонандалар продюсерлардан талаб қилинадиган нарсаларни яхши билишмайди ҳам. Продюсер бу жуда катта ном! Ҳозир эса, администраторлар ҳақида гап кетмоқда! Сиз администраторга яна қандай, шартми, мажбуриятларми қўясизми?

IMG_5154

Умида Мирҳамидова: - Йўқ, мен ҳали ҳеч қайси админстраторимга ҳеч қандай қандай шарт қўймаганман! Улар ўз ишларининг усталари! Ҳали уларга бир нарсани қойил қилиб ўргатганим йўқ. Тўғри, жойида ҳаётий тажриба катта бўлгани учун, баъзан керак бўлса, ўзлари сўрашганда сал йўналиш бермасам, лекин мен билан ишлаган администраторлар ҳаммаси ўз ишини билиб қилишган.

 IMG_5191

Акмал Мирзо: - Баъзиларда администраторлар ҳаттоки, хонанданинг куйлайдиган қўшиғини белгилаб беришгача боришади. Сиз шундай ҳолатларни қабул қиласизми? Муаллифлик қўшиқлари ҳақида гап кетмоқда! Қаердадир қайсидир қўшиқни ижро қилиш устида эмас! Янги ижодий асарлар ҳақида гап!

Умида Мирҳамидова: - Менга ҳали ўзим яратмоқчи бўлган қўшиқларга ҳеч қандай қаршилик бўлмаган! Ёки “бу қўшиқ бўлмабди, қолиб кетади, айтманг” деган “маслаҳат”лар ҳам бўлмаган! Лекин, тайёр қўшиқлар олиб келишса, агар уни айта олсам, оламан! Бўлмаса, олиб қолмайман!

 

Акмал Мирзо: - Фурқат Даминов бир гап айтганди, “администратор ва продюсер фақат хонанданинг сумкасини кўтариб юрадиган одам эмас! У қиладиган ишини ва жамоадаги ўрнини билиши керак!”. Афсуски, ҳозир кузатсак, қўштирноқ ичида, номи “администратор ёки продюсер”, у хонанданинг ёнида ўрни қандайлигини ўша хонандани қаергадир ташрифлари вақти, 2-3 марта кўрганда, хулосани чиқариб қўйишингиз мумкин! Фурқат Даминовнинг гапларига нима дейсиз?

IMG_5219

Умида Мирҳамидова: - Мен бу гапга 100 фоиз қўшиламан! Хонанданинг ўз ўрни бор, администраторнинг ўз ўрни бор! Агар мен шу корхонанинг директори бўлсам, ишимни юргазадиган инсон, бу администратор! Биласиз, ҳамма нарса бизнинг қўлимиздан ўтади! Ҳамма ишни тўғри бажариб, бизга олиб келиб кўрсатадиган инсон, бу администратор! Битта қўшиғимизни вақтида тайёр бўлиб, тингловчиларга етиб бориши ҳам, ҳамма ишончи ишларимиз уларнинг қўлларида! Мен, масалан, бизни гуруҳимиздаги администратор Анвардан жуда ҳам хурсандман! Соғ-саломат бўлсин! У нафақат ўзини, балки бутун гуруҳимизнинг, менинг омадим!

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг клипида? У ерда сиз кўринган 3-4 та кадр бор! Бу ёнингизда туриб мақташ эмас! Лекин, клипда сиз кўпроқ эсда қолгансиз! Бу гап Гулсанам Мамазоитованинг ўзларига ҳам айтилди.

Умида Мирҳамидова: - Кимни сизларни эсингизда қолдимми? (кулади) Мени яхши билиб, клипни кўрганлар “ҳаётдаги худди ўзингизни ўйнабсиз”, дейишди. Энди крассовкага келадиган бўлсак, ўша куни Гулсанам менга “опа клип оляпмиз, сизга бир жойи бор” деди. “Хўп, нима қилишим керак?” десам, “қизларни ичида у ёқдан бу ёққа югуриб берасиз. Сиз келаверинг, бу ёқда музейда сизга мос кийимлар бор” деди. Бордим, тўғрисини айтаман, бизни съёмка жараёнимиз келгунча, оёғим чарчаб кетди! Охири режиссёрга “мен крассовкамни кийиб ўтириб турай” дедим. “Майли, бемалол” дедилар. Бироз ўтиб, оёғим крассовкамга мослашиб қолди. Кейин режиссёрга “мана шу крассовкамни ечмасам нима қилади?” десам, “кўриниб қоладию” дедилар. Кўйлак сал калтароқ экан. Шунда “бир нарса ўйланг унда” дедилар. Мен “”мотор” деганда бир нарса келади, ҳозир ўйлаганим билан бўлмайди” дедим. Шу билан крассовкам шу клипда эсдалик бўлиб қолиб кетди! (кулади) Шунда матбуот ходимлари клип чиққанда, Гулсанамнинг клипида беэтиборлик қилиб крассовкада чиқибди, дейишмасин деб, “шу крассовка кийганимга урғу беринглар” дедим. Камерани шунга қаратишгандан кейин, “вой крассовкасини қара!” деб, томошабинлар ҳоҳласа-ҳоҳламаса гапиришади! “Нима бўпти?” дейдиган жойи бор, шуни айтяпсиз! (кулади) Атайлаб қилинган! Оёғим чарчаганлиги учун крассовкани ечгим келмаган ва шу жараёнлар клипга кириб кетди! Импровизация қилинган! Бу жойи Гулсанамнинг ўзига ҳам ёқди! Кўпчилик кўрганлар “крассовка бутунми?” деб сўрашади. Ўша крассовкани киймасдан эсдаликка олиб қўйдик! (кулади)

 IMG_5205

Акмал Мирзо: - Агар сезган бўлсангиз, ҳозирги ёш хонанда сингилларингиз орасида аҳиллик бошқача! Уларни бошини бириктириб турган сиз, ёки Гулсанам каби кимдир бордек. “Меҳру оқибатли бўлайлик” дегандек, бир-бирларига рақобатчи сифатида ҳам қарашмайди, ҳайрон қоласан!

Умида Мирҳамидова: - Мен ўзим ҳам кузатганимда, жуда ҳам ҳавасим келган!  Эсласангиз,аввалги сафар суҳбатга чақирганда, “ҳозирги авлод, ижодкор қизлар ҳақида нима дейсиз?” деганингизда, “мени жуда ҳам ҳавасим келди” дегандим. Уларда ҳам рақобат йўқ эмас, бор, фақат буни билдиришмайди! Улар рақобатга кучли эътибор қаратишмаган. Рақобатнинг ичига “мен ундай айтаман, бундай айтаман” деган нарсалар кириши мумкин. Лекин, аҳамият берган бўлсангиз, бир-биридан гўзал қўшиқлар айтишади. Ўхшашлик йўқ-да! Бизда энди, устоз санъаткорларимиз зўр қўшиқлар куйларди ва тақлидчилар кўп эди. Ҳаммамиз битта устознинг қўшиқларини айтардик. Қайси биримиз, ана шу устозимизнинг қўшиғини қандай даражада куйлай оламиз, деган рақобатга ўхшаган нарса бор эди! Қайси бири зўр айтса, ўша зўр эди!

 

Акмал Мирзо: - Сизда демоқчи эмасман, аммо ўша пайтларда, аксар хонандаларда, муаллифлик қўшиқлари яъни қўштирноқ ичидаги муаллифлик қўшиқлари, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Араб эстрадасидан андоза олиш, бизнинг эстрадамизни бузилишига олиб келадиган пайтлар, десак адашмаган бўламан!

IMG_5323

Умида Мирҳамидова: - Тўғри айтасиз! Бир йил Турк эстрадаси, бир йил Эрон, бир йили яна бошқа, хуллас шундай нарсалар эди. Лекин, ёмон эмасди, ҳамма ижодкор ўзини даврида зўр бўлган. Аммо, ҳозирги аҳилчилик ҳақида гап кетаётган бўлса, биз ҳам ўзимизга яраша аҳил бўлганмиз. Лекин, ҳозиргиларни кузатадиган бўлсак, ҳақиқатдан аҳил! Балки, бизнинг авлоддаги қизлар бу нарсага кўп аҳамият беришмас? Аммо, ҳозирги кунда дугоналаримиз билан бир-биримизнинг кўпроқ қадримизга етамиз! Ҳозирги кунда соғиниш ва дийдорнинг қадрига кўпроқ етамиз! У пайтда балки бизнинг бошимизни жамлайдиган инсон бўлмадими? Ёки ҳақиқатда иш жараёни жуда кучли бўлганми? Лекин, ҳозиргиларда ҳам худди шу! Бекорчи вақти йўқ, керак бўлса биздан ҳам, кўпроқ банд. Лекин, шунинг орасида ҳам, бировнинг туғилган куни борми, тўйи борми, бири келмаса, биридан саломини айттириб юборган, келмагани учун, яна 2-3 кундан кейин келиб йўқлаган, хуллас, кўриб жуда ҳавасим келади! Агар мени ёшлик даврим ҳозир бўлганда, мен ҳам ўша вақтдаги санъаткор қизлар билан бугунгидан ҳам чиройли йўл тутган, аҳиллик қилган бўлардим! Аммо, беҳисоб шукурки, ўзимнинг давримдаги санъаткорларнинг бирортаси билан сан-манга бормаганман! Ҳалигача, сиз айтгандек дугоначилик қиламиз, яхши кунларида бирга бўламиз! Ҳозирги қизлар ҳам, бизнинг ёшимизга борганда, худди шундай аҳиллигини ушлаб қолишсин!

 

Акмал Мирзо: - Бошловчи Ботирхон Имомхўжаев ва хонанда Даврон Аҳмедовлар сизга катта саломлар йўллашмоқда! Жуда ҳам ҳурматлари чексиз эканлигини билдиришди!

Умида Мирҳамидова: - Раҳмат, саломат бўлишсин! Шу соҳада неча йилдан бери хизматда бўлсам, ҳақиқатдан ҳам шу соҳада ишлаётган ҳоҳ йигит, ҳоҳ аёл бўлсин, ҳаммаларига ҳурматим чексиз! Уларни жуда ҳам яхши кўраман! Раҳмат! Ботирхон, Даврон, раҳмат, мени ҳам сизларга ҳурматим чексиз!

 IMG_5311

Акмал Мирзо: - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ёзмоқдалар “Умида опа, мен учун, улардек оқкўнгил, ҳушчақчақ ва самимий хонанда йўқ! Лекин, актёрлик маҳоратларини янада юзага чиқариб муҳрлашлари керак! Чунки, бундай истеъдодлар актёрлар орасида жуда кам! ”

Умида Мирҳамидова: - Сардор Раҳимхоннинг “Нима учун?” клипи чиққанда, клипида бир янгилик бўлганди! 

 

Акмал Мирзо: - Ўша ерда сизга бир роль бўлиши керак эди! Муқаддас Холиқова чиққан эди. Ўшандай роль...

IMG_5202

Умида Мирҳамидова: - Ҳар кўрганимда, шу клипни маза қилиб кулардим!

 

Акмал Мирзо: - Сиз ундаги ҳар битта персонажни ўйнашингиз мумкин эди!

Умида Мирҳамидова: - Хуллас, Сардор Раҳимхонга яна шундай клип олса, яна битта клипга тушиб бераман! Насиб бўлса!

 IMG_5215

Акмал Мирзо: - Бу гапни эшитганимга кўп бўлмади. Қаердадир “Концерт бераман” деб айтдингиз!

Умида Мирҳамидова: - (кулади) Акмалжон, атрофингизда доим яхши инсонлар бўлсин! Агар, гуруҳингиз ҳоҳ 10, ҳоҳ 20 та йигитдан ташкил топган бўлсин, лекин ичида сиз учун қайғурадиган, ижодингизни йўқолиб кетмаслигига жонини тикадиган, ҳақиқатдан ҳам сиз яратаётган нарсаларни сиздан кўра ҳам кўпроқ яхши кўрадиган, шуни тушуниб маъносига етадиган инсон бўлмаса...

 

Акмал Мирзо: - (гапини бўлиб) Ҳеч бўлмаса ўзини ишини билиб қиладиган!

IMG_5312

Умида Мирҳамидова: - Тўппа-тўғри,шундай инсонлар бўлмаса, шу кунгача бўлган ижод даврингиздаги қўшиқларингизни ҳам йўқ қилиб юборар экансиз! Бутун қилган ижодингиз йўқолиб кетиши мумкин экан! Бу билан нима демоқчиман? Атрофимга яхши гуруҳ йиғилганлигидан жуда ҳам хурсандман! Уларнинг кучига ва албатта ўз кучимга таяниб, ҳамда яхши инсонлар кучига таянган ҳолда, яхши мухлисларимнинг эътиборига таянган ҳолда, менга масъулият юклатилди! Бир кун бўлса ҳам, ҳисобот концерти тақдим этиш! Худо ҳоҳласа ният қилганман, шу йил охиригача, албатта концерт дастуримни ҳавола этаман!  

 

Акмал Мирзо: - Демак, кутамиз!

Умида Мирҳамидова: - Албатта!

 IMG_5216

Акмал Мирзо: - Мухлислар, яқинлар, радиотингловчиларга тилакларингиз?

Умида Мирҳамидова: - Биринчидан, мен ўз мухлисларимни жуда ҳам яхши кўраман, қолаверса, “Ориат доно” радиосини ҳам, қаерга борсак, шу радиони яхши кўришимизни айтамиз! Очиқ гап!

(Ҳаммамиз кулиб юбордик!)

IMG_5256

Умида Мирҳамидова: - Энди “Ориат доно” радиосини яхши кўришимизнинг сабаби, бу бизнинг қўшнимиз! Шу радиони яхши кўрганим учун, шу ерга кўчиб келганман, десам, жуда кўпайиб кетди-а, энди?

(Кулги авжига чиқди!)

Умида Мирҳамидова: - Озгина кулинглар, дедим-да! Хуллас, демоқчиманки, Ҳамма радио ходимларига омад тилайман! Соғ-саломат бўлинглар! Ишларингизга ривож! Қолаверса, бизни гуруҳимиздагилар, уларнинг бувиларигача эшитиб ўтиришибди! Ҳаммага раҳмат!-деб самимий тилакларини билдирди.

IMG_5234

Шундан сўнг, Акмал Мирзо барчага ташриф учун миннатдорчилик билдириб, тингловчиларга самимий тилаклар билан дастурни якунлади.

IMG_5352

Биз ҳам ўз навбатида “Ориат доно” радиоси раҳбариятига ва Акмал Мирзога миннатдорчилик билдирамиз.

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5282

 

IMG_5240

IMG_5316

IMG_5322

IMG_5310

IMG_5291

IMG_5280

IMG_5271

IMG_5276

IMG_5318

IMG_5268

IMG_5225

IMG_5162

IMG_5220

IMG_5183

IMG_5168

IMG_5148

IMG_5186

IMG_5174