OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“НИҲОЛ-2015”! ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ВА ГАЛА-КОНЦЕРТДАН! 21.08.2015 00:06

P1420269

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида, 20 август соат 18.00 да, “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт бўлиб ўтди.

Мазкур мукофот 2000 йилда таъсис этилган бўлиб, дастлаб анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилган. Президентимизнинг тавсияси билан “Ниҳол” мукофотига саралаш 2006 йилдан буён уч босқичли тизимда ташкил этилмоқда. Бундан асосий мақсад эса, юртимизнинг чекка ҳудудларида яшаб, ижод қилаётган истеъдодли ёшларнинг меҳнат самарасини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб, уларнинг ҳам ижодини тарғиб қилишдан иборат. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш” тўғрисидаги 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига биноан, мазкур танлов икки йилда бир марта ўтказилиши белгилаб қўйилди.

“Ниҳол” Давлат мукофотининг 2015 йилги Тантаналитақдирлаш маросими ва гала-концертрежиссёри Эътирофмукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов бўлди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Баҳодир Юнусович Ҳодиев сўзга чиқди.

P1420211

Тадбир давомида “Ниҳол” мукофотининг 2015 йил совриндорлари эълон қилинди, ҳамда улар саҳнада ўз йўналишлари бўйича, куй, қўшиқлар ҳам ижро қилдилар.

Дастлаб саҳнада “Ором” болалар ашула ва рақс гуруҳи аъзолари “Беғубор болалик” қўшиғини ижро этишди.

P1420217

Сўнг, бу йилнинг Эстрада йўналиши бўйича  илк совриндори Шаҳзодбек Собиржонов (Андижон вилоятидан) “Ватанда азиз” қўшиғини ижро этди. Унга мукофотни Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати, бастакор Ойдин Абдуллаева топширди.

P1420221

Опера ижрочилиги йўналиши бўйича совриндор Зарнигор Умарова (Тошкент шаҳридан) ва Эстрада санъати йўналиши бўйича совриндор Фарангиз Шамсиева (Самарқанд вилоятидан) биргаликда “Дугоналар” қўшиғини ижро этишди. Уларга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Аваз Ражабов топширди.

P1420223

Опера ижрочилиги йўналиши бўйича совриндор Дилдора Мирсодиқова (Тошкент шаҳридан) “Соловей” қўшиғини ижро қилди. Унга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Муяссар Раззоқова топширди.

P1420226

Опера ижрочилиги йўналиши бўйича совриндорлар Аминзода Жуманиёзов (Хоразм вилоятидан) ва Иқболжон Раҳматов (Фарғона вилоятидан) Кармен операсидан “Эскамилио куплетлари”ни ижро этишди. Уларга мукофотни Ўзбекистон санъат арбоби Анвар Эргашев топширди.

P1420233

Сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова “Тинчлик, омонлик керак” қўшиғини куйлади.

P1420234

Эстрада санъати йўналиши бўйича совриндор Бекзод Баҳромов (Наманган вилоятидан) “Бунча гўзалсан” қўшиғини ижро қилди ва унга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулхадича Айимбетова топширди.

P1420235

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича совриндор Сайёд Жўраев (Бухоро вилоятидан) “Бозургоний”ни куйлади ва унга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева топширди.

Сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева “Ул ким жано” қўшиғини куйлади.

P1420236.MOV_snapshot_00.00

Эстрада  санъати йўналиши бўйича совриндор Шыраз Турсынбаев (Қорақалпоғистон Республикасидан) “Дойи қиз” қўшиғини куйлади. Унга мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков топширди.

P1420237.MOV_snapshot_00.00.02_[2015

Сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков “Бинафша” қўшиғини куйлади.

P1420238

Рақс санъати йўналиши бўйича совриндор Сеҳриё Мирзаева (Тошкент шаҳридан) “Тановар” рақсига тушди. Унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулмира Мадраҳимова топширди.

P1420239

Сўнг, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев “Келмади” қўшиғини куйлади.

P1420242

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича совриндор Баҳодир Сайидов (Навоий вилоятидан) “Келибдур” қўшиғини куйлади. Унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева топширди.

P1420245

Мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича совриндор Алишер Аҳмедов (Тошкент шаҳридан) “Шўхи париваш” қўшиғини куйлади. Унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиев топширди.

P1420247

Сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов “Ўзбекистон” қўшиғини куйлади.

P1420258

Мусиқа ижрочилиги йўналиши бўйича совриндорлар Достон Мирзокаримов (Сирдарё вилоятидан) ва Шахзод Асатуллаев (Қашқадарё вилояти) “Шодиёна” куйини ижро қилишди. Уларга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов топширди.

P1420261

Эстрада санъати йўналиши бўйича совриндор Дилмурод Султонов (Хоразм вилоятидан) “Доғиман-доғи” қўшиғини куйлади. Унга мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова топширди.

 

Сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Ўзбекистон” қўшиғини куйлади.

P1420264

Тақдирлаш маросими ва гала-концерт якунида “Ниҳол”-2015 совриндорлари, барчалари биргаликда “Ниҳол мадҳияси”ни куйлашди!

“Ниҳол” мукофоти таъсис этилгандан буён ўтган вақт ичида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлган ёшлар сони 152 нафарга етди. Улардан 1 нафари Ўзбекистон Халқ артисти, 17 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 6 нафари Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари ва 3 нафари “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. 1 нафари эса, “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ЮНЕСКО совриндори бўлди.

P1420270

Танловнинг саралаш босқичлари ўтган 2014 йилнинг 31 октябридан 29 ноябригача ўтказилиб, унда 940 нафар ёш истеъдод эгалари иштирок этишди. Республика босқичида иштирок этган 172 нафар номзод (167 нафар яккахон, 5 та дуэт) мумтоз қўшиқ, мусиқа ижрочилиги, эстрада, опера ижрочилиги, рақс санъати йўналишларида ўз ижоди ва иқтидорини намойиш этдилар.

P1420272

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, бу йилги совриндорлар кучли овоз имкониятлари, ижрочилик маҳорати, юқори иқтидор эгалари эканлиги билан ажралиб турганликлари сир эмас! Шунингдек, тантанали тадбирнинг ташкил этилиши ҳам, юқори руҳда бўлиб, бу борада албатта, ташкилотчилар ва тадбир режиссёрининг меҳнатини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур!

P1420272

 Мазкур мукофот юртимизнинг иқтидорли ёшларини янада ўз ижоди устида ишлаш, мақсадлар сари олға интилишга ундайди! Совриндорларга эса, билдирилган юксак ишонч келгусидаги улкан муваффақиятларга қанот бағишлайди. Келажакда, мазкур ёш ниҳоллардан, санъатимиз чинорлари етишиб чиқади, деган фикрдамиз.

 “Ниҳол” мукофоти, бу юртимизда ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яққол намоён этилишидир!

P1420271

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов: - “Ниҳол” Давлат мукофоти Тақдирлаш маросимига яна бошловчилик қилиш насиб этди! Танлов ва репетиция жараёнларида кўрдимки, бу йилги совриндорлар, чиндан ҳам ҳар йилгисидан кўра анча фарқли! Ижро тарафлама, иқтидор, салоҳият, ҳамда камтаринлиги билан! Мен уларга юксак зафарлар тилаб қоламан! Уларни келажакда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Халқ артистлари бўлишларига тилакдошман!

P1420278

Тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт режиссёри, “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов: -  Авваламбор, мен мана шу мукофотга сазовор бўлган ёшларимизни чин дилдан муборакбод этаман! Мазкур мукофот уларга билдирилган юксак ишонч ва юқори имконият! Ёшларимиз бундан унумли фойдаланишларини ҳоҳлардим. Барча босқичлардан ўтиб, мазкур мукофотга сазовор бўлган ёшларнинг санъати қай даражада эканлиги бошидан сезилиб турарди. Менга режиссёр сифатида улар билан ишлаш, саҳналаштириш жараёнлари жуда ҳам қизиқ бўлди! Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор мукофот совриндорларини табриклайман! Яна бир қувончли томони, мазкур тадбир, Энг азиз байрамимиз Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида бўлиб ўтганлиги, бу ҳам ёшларимизга Президентимиз, Давлатимиз томонидан билдирилаётган катта ишонч намунаси, деб биламан! 

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

ПРОФЕССИОНАЛ ФОТОЛАР ЯҚИН СОАТЛАРДА...

P1420229

P1420237.MOV_snapshot_00.00

P1420237.MOV_snapshot_00.01.20_[2015

P1420241

 

P1420250

gulsanam1

P1420263.MOV_snapshot_00.00.04_[2015

P1420268

P1420266