OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВАДАН “АЙТГИЛ ДЎСТИМ, НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН?” МРЗ! АХИР, ВАТАН БИТТА, СЕН ҲАМ БИТТАДИРСАН... 25.08.2015 23:04

photo_(3)_63

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Айтгил дўстим, нима қилдик Ватан учун?” қўшиғи, ҳар бир инсонни ўйлантириб қўйиши, ўзига ўзи савол беришга мажбур қилиши аниқ! Озод ва обод, тинч, фаровон Ватанимизда хотиржам ва бахтли яшаяпмиз, лекин мана шу онадек азиз Ватанимиз учун нима қилдик?

photo_(1)_79

“Айтгил дўстим, нима қилдик Ватан учун?” қўшиғининг шеъри Иқбол Мирзога, мусиқаси эса, Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли.

photo_(5)_46


Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,
Сени гулдек эркалаган чаман учун.
Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

 

Шу сойлардан сувлар ургин юзингга сен,
Бир бор назар солгин босган изингга сен,
Шу саволни бериб кўргин ўзингга сен,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

 

Кўзи қора, юраги оқ шу эл учун,
Тупроқ учун, шу юрт учун, чаман учун,
Улуғ инсон бошлаб берган шу йўл учун,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?


Бунча бино қўйма заррин чопонларга,
Саратонда япроқ бўлгин деҳқонларга,
Суянгани таёқ бўлгин чўпонларга,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

Элдан кетиб, эл бўлганни ким билади?
Дон ахтарган гўштхўрларга ем бўлади.
Дил қонаса, она тупроқ эм бўлади,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

Қачонгача қорнинг ўйлаб ўтадирсан?
Қачонгача кўкдан чалпак кутадирсан?
Ахир, Ватан битта, сен ҳам биттадирсан,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?


Кўзи қора, юраги оқ шу эл учун,
Тупроқ учун, шу юрт учун, чаман учун,
Улуғ инсон бошлаб берган шу йўл учун,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

 

 

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

1) ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА_

 

”АЙТГИЛ ДЎСТИМ, НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН?”_МРЗ!

 

2) ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА

_”АЙТГИЛ ДЎСТИМ, НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН?”_МРЗ!