OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАҚДИРЛАНГАНЛАР! САНЪАТ СОҲАСИДА! 26.08.2015 09:27

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин:

 

“Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”


Тошмуродов Маҳамадёр Эргашевич - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори

 

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”

photo (2)

Азизов Мирзажон Мамажонович - Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри

Алимов Самандар Чориевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

photo (1)

Усмонов Рамиз Бекназарович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

 

“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”


Умиров Расул Қараевич - Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги “Қудрат” фермер хўжалиги ишчиси, бахши

 

“Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи”


Эрматов Машраб Эргашевич - Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, ҳофиз

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”


Абдуллаева Раиса Ураимовна - Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёри

Галахов Олег Викторович - Ўзбекистон академик рус драма театри актёри

Давлатова Олеся Владимировна - “Ўзбекцирк” республика бирлашмаси артисти

Жўраева Ёқутхон Маъмуровна - Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри

photo_(1)_23

Қобилова Зиёда Ўткировна - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси

Мўминова Зулхумор Анорқуловна - “Ўзбекфильм” киностудияси актёри

Назарова Нгархан Кеунимжаевна - “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли балет артисти

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”


Авазхўжаев Анвар Ҳожимуродович - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси телеоператори

Бегимқулова Замира Латифовна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбектелефильм” студияси саҳналаштирувчи режиссёри

Музаффарова Саодат Ҳайдаровна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вокал кафедраси ўқитувчиси

photo_(4)_149

Насимов Ҳилол Тўлқинович - “Ўзбекфильм” киностудияси постановкачи-режиссёри

Раҳимжонов Нўъмон Каримович - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2015 йил 25 август

 

 

ТАҚДИРЛАНГАНЛАРНИ САЙТИМИЗ НОМИДАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!