OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАРГИЗ: “МЕНИ “ОҒИРКАРВОН” ДЕЙИШАДИ! ЛЕКИН...” “БУЛБУЛ” КЛИПИ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН БАТАФСИЛ! 06.09.2015 22:34

IMG_1293

Хонанда Наргиз продюсер Миршод Ражабов билан ҳамкорликда ишлай бошлагач, ижодида ўзига хос янгича тезлик юз берди, десак адашмаймиз. Чунки, яқиндагина янги “Ҳамён ака” клипини томошабинларга тақдим этган хонанда, “Булбул” қўшиғига яна бир янги клипни суратга олдирди!

Клипни Жаҳонгир Ибрагимов суратга олди.

Клипда хонанданинг либослари устида дизайнер Ҳилола Шер ишлади.

Визажист Рената Искандарова

 IMG_1339

Наргиз: - Кўп шоирлар муҳаббатни булбулга, гулга қиёслашади! Менинг янги қўшиғим ҳам, булбул ҳақида, яъни, қиз билан булбул ўртасидаги айтишув! Қўшиқ муаллифи Гавҳар Матчонова, Афзал Ҳусанов мусиқа басталаб, аранжеровка қилган. Клипни трек йўналишида суратга олдик. Раққоса қизлар, чиройли саҳна кўриниши қилишди. Яъни, одатий рақс эмас, театрлаштирилган композиция. Клип ғояси режиссёр Жаҳонгир Ибрагимовга тегишли. Бошида сюжетли клип суратга олиш ниятимиз ҳам бўлганди. Лекин, қўшиқ булбул ҳақида бўлгандан кейин, боғ, гул бўлиши керак, шунинг учун оддийроқ, соддароқ бўлиб қолади, деб ўйладим. Бунинг устига қўлга ўргатилган ҳақиқий булбулни ҳам қаердан топасиз? (самимий кулади) Энди трек йўналишида бўлса ҳам, клипда муҳаббатни рақслар билан ифодаладик. Чунки, қўшиқ шўх оҳангда! Рақсбоп! Режиссёрни продюсеримнинг фикрига кўра танладик. Ҳозирда яна бир бошқа янги клипни ҳам суратга олишга тайёргарлик кўряпмиз. Кейингиси сюжет йўналишида бўлади. Ҳозирда кетма-кет 4-5 та янги қўшиқлар ҳам ёздик. Тингловчилар фикрларига қараб, маъқул бўлганига яна клип суратга оламиз.

 IMG_1296

-Бу клипингиз аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

Наргиз: -Мени аввал шўх қўшиқларим кам бўлган! Бу эса, қувноқ кайфиятдаги қўшиқ! Мени ўзи ““оғиркарвон” бўлсангиз керак”, дейишади. Шунинг учун ҳам, бугун шўх қўшиқ куйлаяпман! “Асл юзим”ни кўрсатмоқчиман! (ҳазил билан кулади)

 IMG_1301

- Одатда клип суратга олдирганда режиссёрнинг фикрига тез кўнасизми, ёки ўз фикрларингизни билдириб, ғояни ўзингиз топишга ҳаракат қиласизми?

Наргиз: - Мен режиссёрнинг ҳам фикрини эшитиб, ўйлаб кўриб, ўзимни ҳам фикрларимни ҳам билдираман. Тўғри, режиссёрларга ҳам ишонаман, аммо 100 фоиз кўниб кетмайман. Олдин ҳам кўп режиссёрлар билан ишлаганман, улар ҳам ўз ишидан қониқишган, халққа ҳам манзур бўлган.

 

-Продюсерингиз Миршод Ражабов билан биргаликдаги ҳамкорлик қандай кечмоқда?

Наргиз: - Миршод Ражабов ўз ишига қизиқади! Энг муҳими, бу продюсернинг ўз ишига қизиқиши! Чунки, продюсерда масъулият янада кучли! Менга ўз ишига қизиқиши, талабчанлиги, бошлаган ишини охирига етказиши маъқул бўлди! Чунки, мен аввал қўшиқларни кам ёзардим. Продюсер билан ишлай бошлангандан кейин эса, бир ҳафтанинг ўзида бир нечта янги қўшиқлар ёздик. Ижодим тезлашди!

 IMG_1325

- Аввал ҳам продюсер билан ишлаганмисиз?

Наргиз: - Ҳа, албатта, анча йиллар аввал продюсер билан ишлаганман. Шунинг учун ҳам, ҳозир яна продюсер билан ишлашга қарор қилдим. Чунки, уларни ўз ўрни, ишини масъулияти борлигини билганим учун ҳам, ҳамкорликда ишлаяпман.

 IMG_1299

-Продюсерингиз билан ҳамкорлик қай тарзда юзага келди?

Наргиз: - Продюсерим Миршод Ражабов билан бир-биримизнинг ижодимизни кузатардик. Бир-биримизнинг ижодий янгиликларимиз билан қизиқардик. Шундан сўнг, иккаламизда ҳам ижодий ҳамкорликда ишлаш фикри пайдо бўлди. Бу суҳбатдан келиб чиқиб, шу қарорга келдик. Ҳозирда ижодий ҳамкорлигимиз муваффақиятли кечмоқда!

Саида Вахобова

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_1312

IMG_1303

IMG_1319

IMG_1347

IMG_1335

IMG_1343

IMG_1330

IMG_1292