OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШОИРА ОТАБЕКОВАГА ЭЛЧИХОНА ТОМОНИДАН ТАШАККУРНОМА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ! 08.09.2015 03:38

IMG_0970

Хонанда Шоира Отабекова Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси таклифи билан, 2 ва 3 сентябрь кунлари Анкарада, 4 сентябрь куни эса, Истамбул шаҳрида, Элчихона томонидан ўтказилган Ўзбекистон Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этди. Хонанданинг ўзбек миллий либосларида чиқиши, қўшиқлари меҳмонларга манзур бўлди. Шоира Отабековага Элчихона томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди!

IMG_0967

Шоира Отабекова: - Тассуротлар жуда ҳам зўр! Меҳмонларнинг Ўзбекистонга бўлган ҳурматини кўриб, жуда-жуда хурсанд бўлдим! Мен миллий либосларимизда, Ватан ҳақидаги қўшиқларимни, ҳамда фольклор йўналишидаги қўшиқларни ҳам куйладим. Барчага манзур бўлди! Элчихона томонидан Ташаккурнома тақдим этишди!

 IMG_0968

-У ерда, ўша байрамларда қўшиқларингизни ўзига хос кичик концерт дастуридек тақдим этибсиз, бу ерда яъни, Тошкентда яккахон концерт дастури тақдим этиш ниятингиз борми?

-Ҳозирда янги қўшиқлар устида ишлаяпман! Рекламага эътибор қаратмаган бўлсам ҳам, концертларда, тадбирларда иштирок этяпман, янги қўшиқлар ёздирдим. Эндиликда, 2-3 та янги клип суратга олдириш ҳаракатидаман! Ундан сўнг, албатта янги яккахон концерт дастури ҳақида ўйлайман! Концерт қўйиш ниятим бор! Лекин,  бунинг учун аввал амалга ошириб олишим зарур бўлган ишларим бор! Уларни бажариб олгач, кейин концертга тўхталаман. Ҳозирча аниқ айтолмайман. Лекин, янги 2 та қўшиғим тайёр! Учинчиси устида ишлаяпман. Тез орада янги қўшиқларимни кетма-кет премьера қиламиз!

IMG_0972

IMG_0971

IMG_0975