OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШ СИЁСАТЧИ-2015” КЎРИК-ТАНЛОВИДАН! 08.09.2015 03:50

P1420302

Куни кеча Ички ишлар Вазирлигининг Маданият саройида, Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Ёш сиёсатчи-2015” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Мазкур кўрик-танлов «Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним-Ўзбекистоним!» шиори остида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланаётган кунларда ўтказилди.

Тадбир бошланишида, «Ёш сиёсатчи-2015» кўрик-танловига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Кўрик-танлов олдидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди.

IMG_0699

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов: - Ҳурматли танлов иштирокчилари, азиз ёшлар ва муҳтарам меҳмонлар! Куни кеча, бутун мамлакатимиз бўйлаб, асрлар давомида, орзиқиб, интиқиб кутилган, ҳаётимизнинг маъно, мазмунини тубдан ўзгартирган Мустақиллик байрамининг 24 йиллигини баланд руҳ ва шоду хуррамлик билан нишонладик. Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизни Муқаддас ва Энг азиз байрамимиз билан муборакбод этаман! Ҳар бир давлатнинг, халқнинг эртанги куни қандай бўлиши, шу Давлатнинг ёшларига боғлиқ! Улар келажакнинг асосий ҳал қилувчи кучидир! Чиндан ҳам мамлакатда ўсиб, вояга етаётган ҳар бир йигит-қиз, мамлакат тақдири учун масъулиятни бўйнига олиб, ўз халқининг эртаси, бугунидан янада яхши бўлиши учун интилса, демак, келажакка қатъий ишонч бор, бунда буюк мақсадларнинг рўёби аниқдир! Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида, ҳар томонлама баркамол, жисмонан соғлом, ақлан етук, нафақат кўплаб билимларни, балки ҳозирги кунда талаб катта бўлган касб-ҳунарларни эгаллаган, айни пайтда мустақил ва ижодий фикрлашга қодир интеллектуал салоҳиятли ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишда, устивор мақсад мужассам эканлиги табиийдир. Муҳтарам Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғоя, ўз Ватани ва халқига меҳр-муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашга, ҳар томонлама, жисмонан ва маънан, руҳан баркамол қилиб вояга етказишда, зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилгандир. Энг муҳими, бундай юксак эътибор, ўз олдига катта марраларни қўяётган, бор кучи, билими ва ғайратини намоён этиб, дунёда ҳеч бир мамлакат ёшларидан кам эмаслигини исбот қилаётган йигит-қизларимизни янада юксак чўққиларни забт этишга рағбатлантиради. Бугун ёшлар мамлакатимизда юз бераётган муҳим жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланмоқдалар. Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий билимларини янада ошириш, мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, долзарб вазифа ҳисобланмоқда. Бу давлат ва жамоат ташкилотлари, шу жумладан, сиёсий партиялар зиммасига ҳам, алоҳида масъулият юклайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси мазкур жараёнда фаол иштирок этишга алоҳида эътибор қаратмоқда ва бу борада қатор лойиҳа, ташаббусларни илгари сурмоқда. Хусусан, 2008 йилдан Партия тизимида ўтказиб келинаётган “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, истеъдод ва иқтидорини юзага чиқариш, ташаббусларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур танловда, келгусида сиёсатчи бўламан, деган мақсадлар сари дадил одимлаётган ёшларга барча имкониятлар бор. Мазкур танловда 2008-2015 йиллар давомида 83 мингдан зиёд ёшлар иштирок этишди! Самарали лойиҳаларни илгари суриш ва уларни амалга ошириш, ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар жараёнига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиш имконини бермоқда. Биргина 2014 йилда танловнинг иштирокчилари томонидан тақдим этилган лойиҳалар асосида, 878 та ишчи ўринлари яратилган бўлса, жорий йилда бу рақам 1250 тани ташкил этмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиришга қаратилгандир. Шундан келиб чиққан ҳолда, партиямиз сафидаги азиз ёшлар ҳам, ҳар жиҳатдан фаол бўлиб, ўз билим ва иқтидорини Ватанимиз равнақи йўлида сарфлашларига ишонамиз!

 IMG_0686

Кўрик-танлов иштирокчилари 3 та шарт бўйича беллашдилар. Шулардан 2 та шарт, яъни ёш сиёсатчиларнинг сиёсий ҳозиржавобликлари, ҳамда белгиланган мавзулар доирасида ижтимоий-сиёсий билим салоҳиятларини нотиқлик санъати билан очиб бериш шартлари бўлиб, иштирокчилар бу шартлар бўйича синовлардан ўтиб бўлган эдилар. Учинчи шарт эса, Лойиҳа тақдимоти шарти бўлди!

Кўрик-танлов иштирокчилари 14 нафардан иборат бўлиб, иқтидорли ёшлар мазкур танловда ўз шаҳри, тумани ва вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, ёшларни жамоатчилик, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда, ҳамда маҳаллаларда ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш бўйича, ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.

Иштирокчиларнинг ҳар бири чуқур билим ва салоҳиятга эга бўлиб, жамият учун керакли бўлган лойиҳаларни тақдим этишди. Жумладан, «Кўчма китоб дўкони», “Миллий қўғирочоқлар яратиш”, каби бир қатор лойиҳалар барчанинг эътиборига сазовор бўлди.

Иштирокчиларга 5 дақиқа вақт ажратилиб, жами 10 баллик тизим асосида баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати балларни ҳисоблагунга қадар, бир нечта хонандалар ўз қўшиқлари билан томошабинлар, иштирокчиларни хушнуд этдилар.

Сўнг, тақдирлаш учун барча иштирокчилар саҳнага таклиф этилдилар.

IMG_0687

Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш учун саҳнага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов, ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Рустам Камиловлар таклиф этилдилар.

Ҳакамлар ҳайъати ноъанавий 3 та ўрин билан белгиланувчи ғолибликдан ташқари, иштирокчи ёшларни қуйидаги номинациялар бўйича ҳам тақдирладилар:

“Энг зукко ва билимли иштирокчи” – Ақсингул Балтабаева Қорақалпоғистон Республикаси

“Энг фаол ва ҳозиржавоб иштирокчи” – Жасур Солиев Андижон вилояти

 “Энг фаол Президент асарлари билимдони” – Суръат Исомиддинов Жиззах вилояти

“Энг изланувчан ва интилувчан иштирокчи” – Нодира Умирова Қашқадарё вилояти

“Энг самарали ижтимоий лойиҳа учун” – Аббос Тоғаймуродов Сурхондарё вилояти

 “Энг намунали иштирокчи” Нилуфар Файзуллаева Самарқанд вилояти

“Энг яхши нотиқ” – Исроил Аълохўжаев Наманган вилояти

 “Энг фаол, ҳуқуқ билимдони” – Санжар Авалбаев Сирдарё вилояти

“Энг иродали иштирокчи” – Севара Аслонова Навоий вилояти

 “Энг кучли тарғиботчи” – Улуғбек Алиқулов Тошкент шаҳри

“Энг ташаббускор иштирокчи” – Азиза Усмонова Тошкент вилояти

“Энг ёш ва иқтидорли сиёсатчи” –Шахруз Собиров Бухоро вилояти

“Энг фаол парламент билимдони” – Расулбек Ҳожиев Хоразм вилояти

 “Энг жиддий ва мулоҳазали иштирокчи” – Ҳожиакбар Ғаниев Фарғона вилояти

 IMG_0691

1 – ўрин:  Азиза Усмонова Тошкент вилояти

2 ўрин:  Расулбек Ҳожиев Хоразм вилояти

3 ўрин:  Севара Аслонова Навоий вилояти

 

Барча ғолиблар эсдалик совғалар ва махсус кубоклар билан тақдирландилар.

Биринчи ўрин соҳибасига “Артел” телевизори, иккинчи ўрин соҳибига “Артел” планшети ва учинчи ўрин соҳибасига Артел қўл телефони тақдим этилди.

Шунингдек, партия ҳамкори, Fattohhon.com сайти ва Fattohhon гўзаллик салони раҳбари Феруза Фаттохова иштирокчи ва ғолиба қизларга ўз совғаларини тақдим этди.

Мазкур кўрик-танловни тайёрлаш ва ўтказишда ҳамда, “Истиқбол” Ёшлар фаолиятида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшлар, ҳамда тадбирни ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев ҳам, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг ташаккурномалари тақдирланишди ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

IMG_0773

Шунингдек, партия ҳамкори, сценарист, журналист Fattohhon.com сайти ва Fattohhon гўзаллик салони раҳбари Феруза Фаттохова ҳам тадбирни ташкил этишда қўшган ҳиссаси учун, махсус Ташаккурнома билан тақдирланиб, эсдалик совғаси тақдим этилди.

 

Дастурни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рихситилла Абдуллаев ва актриса Зилолахон  олиб боришди.

Уларга ҳам миннатдорчилик билдирилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов барча ғолиблар ва иштирокчиларни самимий табриклади ва келгуси фаолиятларида муваффақият тилади.

Кўрик-танлов ва тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтди!

IMG_0684 (2)

“Ёш сиёсатчи-2015” кўрик-танлови ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғоялари, миллий қадриятлар руҳида вояга етишларида аҳамият касб этиб, уларни мақсад сари интилувчан, она Ватанимизнинг келажаги йўлида эзгу ишларга қодир инсонлар бўлиб улғайишлари йўлида муҳим ўрин тутади. Танлов иштирокчилари ва ғолиблари келажакда жамиятга керакли инсонлар бўлиб, Ватанимиз равнақига албатта, ўз муносиб ҳиссаларини қўшадилар, деб ўйлаймиз.

IMG_0673

 Танловни юқори савияда ташкил этилишида, жонбозлик кўрсатган фидоий ташкилотчилардан, Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши, Ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектори катта референти Умрбек Бектемировга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова