OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

DJ PILIGRIM: ҲЕЧ НАРСАНИ ЎЗГАРТИРМАДИМ! ДАВОМ ЭТТИРИШ ФИКРИГА КЕЛСАК... +MP3+ВИДЕО! 10.09.2015 02:55

IMG_4231

DJPiligrimнинг «Кечаю кундуз» қўшиғига Кипрда Европанинг “Raybox” студиясида видеоклип суратга олдирганлиги ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_4117

Эндиликда мазкур клип тайёр бўлди! Хонанда бу клип тақдимотини кинотеатрда ўтказишни режалаштирганди ва клип тақдимоти пойтахтимиздаги “Самарқанд дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуасининг 4 – қаватида жойлашган “Royal Cinema” кинотеатрида бўлиб ўтди.

IMG_4162

IMG_4113

IMG_4139

IMG_4287

Унда ОАВ вакиллари, хонанданинг дўстлари ва фан клуби иштирок этишди. Шоу бизнес вакилларидан хонанда Лола, администратори Лола билан, актриса Асал Шодиева, хонанда ва актёр Шохруххон шу ерда бўлишди!

IMG_4328

Клип тақдимотидан аввал DJ Piligrim билан баннер ёнида фотосессия бўлиб ўтди.

IMG_4232

Сўнг, залда DJ Piligrim клип ҳақида ўз фикрларини билдириб, барчага келганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

IMG_4241

Шундан сўнг, унинг фан клуби аъзоларидан бири, хонандага унинг исми ёзилган катта гулдастани тақдим этди.

IMG_4254

Сўнг, DJ Piligrim залдаги барча дўстлари, яқинлари, ОАВ вакиллари ҳамда фан клуби билан бирга умумий суратга тушиб, бу суратни ижтимоий тармоқларга жойлади!

IMG_4213

“Кечаю кундуз” клипининг ўзбек ва рус тилларидаги версиялари катта экранда намойиш этилди!

Клип намойиши олдидан ва кейин хонандага ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

 IMG_4337

DJ Piligrim: - Хорижда суратга олинган бошқа клиплар ҳам бор. Аммо, бу клип ўзбек тилидаги қўшиққа хорижда суратга олинган айнан вестерн услубидаги, ковбойча биринчи клип бўлди! Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бу видеода мен роль ижро этмадим! Бу видеони суратга олган ижодий гуруҳ менга ўзлари синопсис юборишди, ҳаммасини ўзлари суратга олишди! Мен эса, 4 кун давомида суратга олиш майдончасида бўлдим, лекин тўғриси, суратга олиш жараёнларига аралашмадим ва ортиқча сўз айтмадим. Аввалги клипларимда, одатда ҳамма жараёнларда иштирок этардим. Бу ерда эса, 2 марта, ярим соатдан суратга тушишда қатнашдим ва кейин менга тайёр бўлган клипни юборишди! Мен эса, ҳеч нарсани ўзгартирмадим! Бир тарафдан бундай куч сарфламай ишлаш, менга маъқул бўлди! Клип кичик фильмдек чиқди! Клипда Европаликлар Николь ва Макс суратга тушишган. Ўзим клипда роль ижро қилишни ҳоҳламадим. Мен фақат қўшиқ куйладим. Агар клипда ўзим роль ижро қилганимда, суратга олиш майдонида кўпроқ вақт ўтказишимга тўғри келарди. Буни ўзим истамадим.

 IMG_4161

DJ Piligrim тақдимот давомида, мазкур клипнинг ўзбек ва рус тилларидаги версияси ҳамда, қўшиқнинг мр3 вариантлари ёзилган дискларни иштирокчиларга совға қилди.

 IMG_4249

- Клип ғояси кимга тегишли? Клип режиссёри?

DJ Piligrim: - Клип ғояси Евгениус Зосига тегишли ва унинг ўзи клип режиссёри ҳамдир. Қўшиқнинг ўзбекча версияси 3 ой давомида ёзилган. Рус тилидаги версиясига эса, 15 дақиқа вақт кетган. Одатда қўшиқ ёзилганда, ҳар сафар ҳар хил кечади. Баъзида сўзи олдин келади, баъзида эса мусиқаси. Лекин, бу қўшиқда сўзи ва мусиқаси ҳам баравар ёзилди.

 IMG_4257

- Кейинчалик улар билан яна ҳамкорликни давом эттирасизми?

DJ Piligrim: - Албатта, агар қўшиқ оммалашиб, тингловчилар қалбидан жой олса, ҳамда давом эттириш фикрига келсак, албатта давом эттирамиз. Масалан, қизнинг отаси уларнинг ортидан қувиши, қочиш, уларни тутиб олиши, шу тарзда давом эттириш мумкин. Муҳими, бошлаб олиш!

 IMG_4181

- Концерт бериш ниятингиз ҳам борми?

DJ Piligrim: - Мен ўзим мустақил концерт бермоқчи эмасман, лекин агар бирор продюсерлик марказидан таклиф бўлиб, “концертингни ўтказамиз” дейишса, “бажонидил” дейман! Лекин, ўзимни ташаббус кўрсатиш ниятим йўқ!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0638

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

Қўшиқнинг ўзбек тилидаги вариантини тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 

1) DJ PILIGRIM_ «КЕЧАЮ КУНДУЗ»_МР3

 

2) DJ PILIGRIM_ «КЕЧАЮ КУНДУЗ»_МР3

Қўшиқнинг рус тилидаги вариантини тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 

1) DJ PILIGRIM_ «КЕЧАЮ КУНДУЗ»_МР3

 

2) DJ PILIGRIM_ «КЕЧАЮ КУНДУЗ»_МР3

 

 

КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!

IMG_4179

 IMG_4168

 IMG_4277

IMG_4123

IMG_4315

IMG_4262

IMG_4171