OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЗАМИН” СТУДИЯСИ РАҲБАРИ, РЕЖИССЁР САЪДУЛЛА АБДУЛЛАЕВДАН ....+ВИДЕО! 20.09.2015 04:08

Photo_(3)

“Замин” студияси раҳбари, таниқли режиссёр Саъдулла Абдуллаев доим ўз лойиҳалари билан томошабинлар эътиборида! Унинг ташкилотчилигида ва режиссёрлигида ҳар йили мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерт дастури, (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) ҳамда “Озод шоу” ва “Замин шоу” кўрсатувлари (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) аллақачон барчанинг севимли дастурларига айланган.

Ҳозирги кунда Саъдулла Абдуллаев бир қатор концерт дастурлари режиссураси билан банд бўлганига қарамай, яна бир ишга қўл урди! Яъни, эндиликда, барча учун севимли бўлган шоу дастурни ҳар ойда суратга олишни режалаштирди.

 IMG_1001

Режиссёр Саъдулла Абдуллаев: - Куни кеча «Озод Замин шоуси»нинг битта сонини суратга олиш ишларини тугатдик. Суратга олиш ишлари, бир кун давомида, Хумсон қишлоғида, Олмосқоя масканида бўлиб ўтди. Унда кўплаб санъаткорлар, хонандалар иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Абдурашид Йўлдошев, Яҳё Мўминов, хонандалар Сардор Мамадалиев, Баҳриддин Зуҳриддинов, Будур ва бошқалар. Эндиликда, MY5 канали билан ҳамкорликда, кўрсатувни суратга олиш ишлари ҳар ойда бўлиши мўлжалланмоқда!

 IMG__3432

- Кўрсатув бошловчилари? Эндиликда доимий бошловчилар кимлар бўлишади?

- Бу сонда сўз устаси Зокир Очилдиев ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева биргаликда бошловчи бўлишди. Лекин, бу ҳар доим улар бошловчи бўлишади, дегани эмас. Бошқа сонларда бошловчилар бошқалар бўлишлари ҳам мумкин.  

photo__(6)__2 

- Кўрсатувнинг ҳар сони ҳар хил бўладими? Масалан, Янги йил сони саргузашт, воқеага асосланган ҳолда бўлганди!

- Бу гал ундай эмас. Бу ерда томошабин йўқ! Томошабин ўзимиз! Яъни, санъаткорларнинг, хонандалар ва ижодкорларнинг ўзлари, ҳам томошабин, ҳам ижрочи сифатида йиғилиб, амалга оширдик. Фақат санъаткорлар, хонандалар, чиройли қўшиқлар билан, қизиқарли суҳбат, гапларнинг ичида хонандаларга, томошабинларга нима керак, шуларни ҳам орасига қўшиб, ҳазил-мутойибалар орқали, ҳаётдаги баъзи камчиликларни ҳам ҳазил орқали тушунтириб ўтишга ҳаракат қилинди. Одамлар кулишади, лекин ўйлаб қаралса, ҳақиқатда шундай камчиликлар бор экан-ку, деб, ёки санъатда бир сирлар бўладики, одамлар уни доим эшитиб юради, лекин унинг нималигини, моҳиятини тушунишмайди. Шундай гапларни ҳам, “бу мана бундай дегани” деб, тушунтиришга ҳаракат қилдик. Кўрсатув тайёр бўлиб, MY5 телеканалидан намойиш қилинади, унда қизиқарли, одамларни тарбиялайдиган, тушунтирилган кўп нарсалар бор!

 43

21

- Кўрсатув қачон эфир юзини кўради?

- Ҳозирда монтаж ишлари кетмоқда! 10-12 кунларда тайёр бўлади.

Саида Вахобова

 IMG_1002

IMG_1003

“ОЗОД ЗАМИН ШОУСИ”НИНГ СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНЛАРИДАН ВИДЕО! КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Мобиль вариант

MPG