OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МУНИСА РИЗАЕВА КОНЦЕРТИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲАҚИДА ХОРЕОГРАФ НАРИМОН ГРИГОРЯН ФИКРЛАРИ! БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ҲАМ ДЎСТ БЎЛИШ, ҲАМ БИРГА ИШЛАШ? 23.09.2015 01:52

IMG_3798

Муниса Ризаеванинг концертига тайёргарлик жараёнлари, репетиция жуда қизиқарли кечмоқда! Айни вақтда рақсларга алоҳида урғу бериляпти! Муниса Ризаеванинг қадрдон ҳамкори “Гранд” радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедов ҳам бу концертга жуда жиддий ёндошмоқда! Табиатан жўшқин Муниса Ризаевани ҳозирда ҳеч нарса репетициялардан чалғита олмаяпти, ҳаттоки кутилмагандаги бетоблик ҳам! У репетицияга капельница олганидан сўнг келди ва шу ҳолатга қарамай, барибир бироз рақсларни машқ ҳам қилди! Концертда Муниса Ризаеванинг ўзи ҳам, раққос ва раққосалар билан бирга рақсга тушиши аниқ! Бу ҳақида концертдаги замонавий, жўшқин рақслар бўйича масъул хореограф Наримон Григоряннинг фикрлари билан қизиқдик.

 IMG_3699

Наримон Григорян: - Ҳозирда Муниса Ризаеванинг концертига тайёргарлик жараёнлари қизғин кечмоқда! Бир ойдан бери репетициядамиз! Ҳадемай, бир-икки кундан сўнг, репетиция учун концерт залга ўтамиз! Менинг рақс гуруҳим “Алаша” замонавий рақслар билан банд! Бундан ташқари, “Сабо” гуруҳи миллий рақслар устида ишлашмоқда! Ҳамкорликдаги номерларимиз ҳам бор! Муниса билан рақслар устида ишлаш бироз қийин кечмоқда! Чунки, у унчалик рақсга тушишни тез ўзлаштира олмаяпти! Шунинг учун, у билан рақслар устида яна ҳам кўпроқ ишлашга тўғри келмоқда! Аммо, у жуда ҳам интилувчан! Доимий равишда репетицияларга келмоқда! Ҳеч қолдирмаяпти, ҳаттоки баъзида кеч қолса ҳам, ҳар куни барибир келади!

IMG_3806

 IMG_3773

- Сиз Шахзода, Лола, Манзура ва бошқа хонандалар билан ҳам ҳамкорликда ишлагансиз! Деярли, жуда кўплаб концертларда замонавий рақслар устида сиз ишлайсиз!  Фарқлар қандай кечмоқда?

- Жуда катта фарқ бор! Биринчи навбатда, бу бутунлай бошқача услуб! Мунисанинг характери, қўшиқлари ҳам, жуда жўшқин! Шунинг учун ҳам, мен бу ерда бошқа қўшиқлар, концертлардаги рақс ҳаракатларини умуман такрорламасликка ҳаракат қиляпман! Янги рақс ҳаракатларини ўйлаб топяпман, агар салгина ўхшашлик сезилса, дарҳол ўзгартиряпман! Биласизми, ҳар бир хонанда ўзгача! Тушуниш керак, улар биринчи навбатда хонанда, раққоса эмас! Муниса ҳам, яхши рақсга тушишга ҳаракат қиляпти, лекин жуда ҳам мен истаганимдек эмас... Мен эса рақсларни мукаммал бўлишини истайман! Шунинг учун ҳам, энг камида кунига 3-4 соат репетиция қиляпмиз!

 IMG_3700

- Қайси қўшиққа Муниса яхшироқ рақсга тушмоқда ва тез ўзлаштириб олди? Умуман, у билан ишлаш қандай кечмоқда?

- Муниса “Ёрим” деб номланган қўшиққа рақс тушишни тез ўзлаштириб олди! Ҳозирча, ҳаммасидан ҳам шунга яхши рақсга тушяпти! Ўзи Муниса менинг дўстим, ажойиб инсон! Лекин, биласизми, бир вақтнинг ўзида ҳам дўст бўлиш, ҳам бирга ишлаш, бу бутунлай бошқача! (кулади) Албатта, у айтилган ҳаракатларни яхши чиқариб беришга ҳаракат қиляпти! Лекин, унга дўстинг бўлганлиги учун ҳам, бошқаларга ўхшаб, муомала қила олмайсан, масалан, “мана шу ҳаракатни қилишинг керак, ҳаракат қил” деб, қаттиқ тура олмайсан, бақира олмайсан ҳам! (кулади) У масалан, битта рақсни 5 кунлаб, бир ҳафталаб машқ қилади! Ўрганади, ҳаракат қилади, соатлаб машқ қилади! Мен у билан индивидуал ҳам шуғулланяпман!

 IMG_3701

- Ҳозирча нечта қўшиққа рақслар тайёр бўлди?

- 9 та рақс номерлари тайёр! “Сабо” гуруҳида ҳам бир нечта рақслар тайёр бўлиб қолди! Ҳамкорликдаги номерлар ҳам бор! У ерда ҳамма рақсга тушади! Махсус саҳна либослари ҳам тайёр бўлиб қолди! Сурхондарёча саҳна либослари айниқса, ўзгача!

IMG_3702 

- Одатда баъзи рақс гуруҳларида, бир концертда кийилган либосларни бошқа бир концертда ҳам кўриб қоламиз! Сизни гуруҳингизда ҳам шундай одат борми, масалан, битта кийимни сал ўзгартириб, бошқа концерт ёки клипда фойдаланиш? Қўшиқ бошқа, рақс бошқача бўлса ҳам, рақс либослари ўша!

- Йўқ, асло! Бошқаларда бўлиши мумкин, лекин бизнинг гуруҳда эмас! Одатда бу баъзи миллий рақсга тушадиган гуруҳларда учраб қоладиган ҳолат, чунки уларда либослар базаси бор! Улар иқтисод қилиш мақсадида, ўша либослардан бошқа концертларда ҳам, вазиятга қараб фойдаланишади. Лекин, менда ҳаётда бундай бўлмаган! Ҳар бир концерт учун, биз атайлаб, гуруҳимиз аъзоларига саҳна либослари тиктирамиз, тайёрлатамиз! Кейин, эса, ўша концерт ўтгач, у либослар олиб қўйилади, тамом! Фақатгина ўша хонандани клип ёки концертига, ўзининг розилиги билан қайта фойдаланишимиз мумкин, холос!

 IMG_3867

- “Алаша” гуруҳида нечта раққос ва раққосалар бор? Уларни айнан қайси жиҳатига қараб, гуруҳингизга қабул қилгансиз?

- Гуруҳда 5 та раққоса ва 5 та раққос бор! Улар асосан Мунисанинг ёнида рақсга тушишади! Одатда гуруҳимизга янги иштирокчиларни қабул қилиш учун, кастинг ўтказамиз! Биринчи навбатда, яхши рақсга тушишига қаралади, албатта! Профессионал бўлмаганлар ҳам бор, аммо улар жуда яхши рақсга тушишади! Мени рақсда ўз услубим, ўз дасхатим бор! Мен ўзим ҳам бошқа хореографларни, уларнинг услуби ва дасхатидан биламан!

 IMG_3848

- Битта рақсни саҳналаштириш учун одатда қанча вақт кетади?

- Одатда 4 кунгача кетиши мумкин! Кейин, биз ундаги рақс ҳаракатларининг аниқ ва мукаммаллиги устида ишлаймиз! Масалан, “Ёрим” қўшиғига рақс постановкаси, қўшиқни эшитган заҳотим дарҳол кўз олдимга келди ва рақсни ҳам кеча, бир кунда қўйиб бўлдик! Энг кўп вақт кетган рақс эса, “Чапга ўнгга” деб номланган янги қўшиққа саҳналаштирилган номер бўлди! Одатда биз сокин тароналарга ҳам номерлар саҳналаштирамиз, лекин Мунисанинг концертида, сокин тароналарга рақс саҳналаштирмадик!

 IMG_4052

- Концерт режиссёри Рустам Динамович Шамсутдинов билан ишлаш қандай кечмоқда?

- Албатта, бу режиссёр билан биринчи марта биргаликда ишлашимиз эмас! У киши билан биргаликда ишлашни бошлаган вақтимда мен ҳали талаба эдим! У жуда яхши режиссёр, бир-биримизни яхши тушунамиз, жараёнлар жуда қизиқарли кечмоқда!

 IMG_3966

МУНИСА РИЗАЕВА

IMG_4011

ВА КОНЦЕРТ РЕЖИССЁРИ РУСТАМ ШАМСУТДИНОВНИНГ ФИКРЛАРИ, РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ҲОЛАТЛАР  ҲАМ

IMG_3940

ТЕЗ КУНДА!

САЙТИМИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_3982

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_3961

IMG_3728

IMG_3987

IMG_3743

IMG_3763