OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН ЭКСПЕРИМЕНТ! САНЪАТКОРНИНГ ЎЗИ КОНЦЕРТДА ҚАЙСИ ОБРАЗДА БЎЛАДИ? САҲНАДА БЎЛИШДАН МАҚСАД... 25.09.2015 20:03

IMG_4265

26-27 сентябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков шогирдлари даврасида, “Япроғимиз азим чинорнинг” концерт дастури бўлиб ўтади! Бу концертнинг эътиборли жиҳатларидан бири, унда санъаткорнинг кўплаб шогирдлари иштирок этишади! 25 сентябрь куни эса, мазкур концертга деярли якуний репетиция жараёнлари бўлиб ўтди!

 IMG_4153

- 2010 йилда ҳам, “Япроғимиз азим чинорнинг” деб номланган, шогирдларингиз даврасидаги концерт дастурингиз “Туркистон” саройида бўлиб ўтган эди! Эндиликда, 2015 йилдаги шогирдларингиз даврасидаги “Япроғимиз азим чинорнинг” концертингиз, аввалгисидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

- Унда концерт август ойида бўлиб ўтган ва концерт йўналиши, мавзу ва ғоясида катта фарқ бор! Бу ерда “Ҳаёт мактаби” акс этиб, ўзига яраша ҳазиллардан фойдаланилади. Бугунги кунда асосан, “устоз-шогирд” анъанаси, кўп халқларда учрамайди! Бу беминнат анъана, бошқа ҳеч бир миллатда йўқ! Чунки, бошқаларда оддий битта фикр бериш учун ҳам, қандайдир моддий манфаатлар туради. Лекин, ўзбек халқида ҳунармандчилик бўладими, бошқа касбми, умуман “устоз-шогирдлик” анъанасида, ҳеч қандай манфаат эмас, шунчаки ўзининг билими, истеъдодини, касбини, келгуси авлодларга қолдириш мақсадида, иқтидорли шогирдлар билан, ўз касбининг сирларигача, бажонидил, беминнат ўргатиш, бу оддий нарсадек туюлса ҳам, лекин жуда ҳам таҳсинга сазовор хислат! Бизнинг анъанавий қадриятларимизни авлоддан авлодга қолишида моддий манфаат муҳим эмас! Бу азал-азалдан ота-боболаримиздан қолган жуда ҳам бир муҳим натижа берадиган мактаб! Биз ҳам шундан келиб чиқиб, ҳаёт мактаби ва ундаги жараённи кўрсатмоқчимиз! Лекин, бу институт, ёки коллеждаги дарс эмас! Бу ерда ҳар хил мавзу ва ҳар хил савол-жавоблар бўлиши мумкин! Орасида ҳазил-ҳузуллар ҳам бор! Бугунги кун санъат ва санъаткорларда учраб турадиган муаммолар ҳам акс этади. Агар ҳар бир мактаб ярата олган санъаткор, ўзидан шундай мактаб қолдирса, ўнлаб, юзлаб, ўз издошларини қўллаб-қувватлаб, уларга аниқ бир йўл кўрсатиб турса, ўйлайманки, унинг ўнлаб шогирдлари, алоҳида-алоҳида мактаб яратишлари мумкин! Бунинг учун етарли билим, тажриба етишмовчилиги, кўпинча кўзга ташланиб туради. Буни тарбиялайдиган эса, албатта устоз! Ўзининг мактабига эга бўлган устоз, ўзи босиб ўтган йўлларини, шогирдларига тушунтириб, ўз билимларини уларга, яъни ёшларга кўчириши, балки бошқача ранг билан, балки бошқа бир кўриниш билан эртага кутилмаган мевалар бериши мумкин!  

 IMG_4261

- Концертда нечта хонандалар иштирок этиши кўзда тутилган?

- Ўттизга яқин!

 IMG_4138

- Буларнинг ичида, алоҳида бир ажралиб турганлари, ажралиб чиқа оладиганлари қайсилари, деб ўйлайсиз? Барибир устоз билади-ку!

- Ҳозирдан улар ҳақида, “Бундай бўлади” деб, фикр айтиш қийин! Оддий мисол, аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат, масалан, Баҳром Назаровдан умидларимиз сўнай, деганда, қандайдир у ўзини кашф қилди! Лекин, унгача, роса кўп ҳаракат, меҳнат қилди, ҳаттоки ўзининг ҳам умиди сўниб бораётган бир вақтда, кутилмаганда, ўзини тиклаб олди! Шунинг учун ҳам, олдиндан айтиб бўлмайди! Сабаби, мен шахсан, мутахассис ёки устоз сифатида айтишим мумкин, ҳаммасини ўзига яраша ютуқлари ҳам, камчиликлари ҳам бор! Агар ўша камчиликларини вақтида тузатиб, тинимсиз меҳнат қиладиган бўлса, боя айтганимдек, ҳар бири алоҳида мактаб яратиши мумкин!

 IMG_4132

- Шогирдларингиз жуда ҳам кўп! Концертда иштирок этиш учун эса, уларни танлаб олишга тўғри келган бўлса керак, барибир. Уларни бу концертда иштирок этиш учун, айнан қайси жиҳатларига қараб, танлаб олдингиз?

- Энг аввало истеъдодига эътибор бердим. Истеъдодлиларини танлаб олдик! Масалан, ўзи истеъдодли, лекин ижод қилиш қўлидан келмайди. Шундайлари ҳам бор, овоз имкониятлари кенг, лекин ижодкор эмас! Унга доим тайёр нарса қилиб бериш, ғоя бериб туриш керак! Уни доим материал билан таъминлаб туриш керак! Баъзилари эса, зўр ижод қиладию, лекин овоз имкониятлари чекланган! Мана шундай ҳар хил камчиликлари бор. Шунинг учун ҳам, концертда иштирок этиш учун танлашга келганда, ҳамма тарафларини ҳисобга олиб, масалан, овоз имкониятлари яхши бўлса, унга ижро учун яхши асар танлаб бердик! Энг муҳими, барибир, тартиб, одоб, тарбия жиҳатларига кўпроқ аҳамият бердик!

 IMG_4135

- Ўзингизни иштирокингиз қандай бўлмоқда? Масалан, нечта чиқиш номерингиз бор?

- Мени шахсан иштироким, чиқиш номерим чекланмаган! Чекланмаганлиги, мухлислар  кўз ўнгида турилади. Бу концерт эксперимент! Шунинг учун ҳам, мухлислар қандай қабул қилишади, қаерида менинг ёрдамим керак бўлиб қолса, шунга тайёр турибман! Барибир томошабинлар, мухлисларни ҳам зериктириб қўймаслик керак! Энди шогирдларни улар қандай қабул қилишади? Биринчи марта, чиққанимизда, ўзимизни ҳам мухлислар илиқ қабул қилишмаган. Булар ҳам ёш, кўплари биринчи марта саҳнага чиқишяпти! Шу жиҳатларини инобатга олган ҳолда, қачонки, мухлисларда сал бир зерикиш сезилса, улар ёқтирган, яхши кўрган қўшиқларини ижро қилиш учун ҳам, мен бу ердаман! Мен саҳнада бўлишимнинг энг асосий мақсади ҳам, бутун ҳатти-ҳаракатим шунга қаратиладики, мухлисларнинг эътиборларини мана шу ёшларга қаратиш ҳамда, уларга нисбатан мухлисларимизни ҳам қайсидир бир баҳолари, муносабатларини билиш!

 IMG_4268

- Концертга тайёргарлик жараёнлари қандай кечди?

- Концерт сценарийси ёзилиб бораверди, ҳаммага топшириқлар берилди. Менинг асосий вазифам эса, концертда чиқиши керак бўлган ёш ижрочиларни, саҳнага олиб чиқадиган ижодий асарлари устида кўпроқ ишладим! Лекин, концерт қандай кўринишда бўлади, умуман, саҳна ҳаракатлари, гап-сўзлар, концертнинг умумий кўриниши қандай бўлади, бунинг устида режиссёр Саъдулла Абдуллаев ва Comedy Uz билан бамаслаҳат, “Нима бўляпти? Қандай бўляпти!” деб, қўнғироқлашиб туриб, ишладик!

 IMG_4266

- “Озод Замин” шоусини биринчи сони режиссёр Саъдулла Абдуллаев томонидан суратга олинди. Унда сизни иштирок этмаганлигингиз, “кейинги сонларида иштирок этадиларми?” деган саволларни келтириб чиқарди.

- Келгуси сонларида албатта иштирок этаман! Ўзи олдиндан режалаштирилган эди, лекин вақт етишмади, вақт ажрата олмадим! Лекин, кейинги сонларида албатта, иштирок этаман! Чунки, бу лойиҳани Саъдулла акам билан маслаҳатлашиб, қарор қабул қилганмиз. Бу лойиҳанинг тақдирига бефарқ эмасман!  

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0638

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

 РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДАН:

IMG_4140

IMG_4162

IMG_4274

IMG_4143

IMG_4269

IMG_4266

IMG_4125

IMG_4260

IMG_4166

IMG_4142

IMG_4163

IMG_4141

IMG_4126

IMG_4120

IMG_4119