OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ КЕЧАСИ”ДАН! ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАР ҚАҲРАМОНЛАРИ! 30.09.2015 01:33

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2015 йил 18 февраль куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги “Умрбоқий сиймолар” ҳужжатли фильмлар туркумини яратиш белгилаб қўйилган.

IMG_5175

29 сентябрь куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида “Киночилар уйи”да “Эъзоз ва эҳтиром кечаси” бўлиб ўтди, ҳамда мазкур тадбир доирасида, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган, таниқли навоийшунос олим, академик Азиз Қаюмов, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов ва Ўзбекистон Халқ рассоми, академик, “Эътироф” мукофоти соҳиби, таниқли ёғоч ўймакори уста Ортиқ Файзуллаевнинг ҳаёти, ижодий фаолияти ва бой илмий-маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмлар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

IMG_5134

Азиз Қаюмов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Адабиёт сарманзиллари”, Наим Каримовнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ҳикоя қилувчи “Дониш дарахти” ҳамда, Ортиқ Файзуллаевнинг ибратли меҳнатлари акс этган “Уста” ҳужжатли фильмлари, томошабинларда катта таассурот қолдирди!

IMG_5154

Кечада, мазкур ҳужжатли фильмларнинг қаҳрамонлари ҳам иштирок этишди ва уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Улар ўз касбининг қаҳрамонлари, ҳозирги давр тили билан айтганда, ўз соҳасининг “юлдузи”! Улар ўзларининг илми, ҳаёти билан барча ёшларга ўрнак бўлсалар арзийди!

IMG_5140

Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Раиси, Ўзбекистон Халқ Ёзувчиси Муҳаммад Али,

IMG_5143

адабиётшунос, санъатшунос олим, “Тафаккур” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев,

IMG_5153

режиссёр Темурмалик Юнусовлар сўзга чиқиб, устозларни самимий табриклаб, ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

IMG_5137

Шундан сўнг, кеча қаҳрамонларига сўз берилди.  

IMG_5157

Навоийшунос олим, академик Азиз Қаюмов: - Бу уч фильм ҳаммамиз учун ҳам, бир ибратли санъат асари сифатида қадрли бўлди! Хусусан, Халқ рассоми, “Эътироф” мукофоти соҳиби, таниқли ёғоч ўймакори уста Ортиқ Файзуллаевнинг меҳнатлари, оддий ёғочни жуда ҳам юксак даражада санъат намунасига айлантира олган ақл, идрок, маҳорат эгаси бўлган бу инсоннинг фаолияти, ҳаммамизга қаттиқ таъсир кўрсатди! Агар бир варақ қоғоз қалинлигида бўлса ҳам, хато кетса, ўша яратаётган санъат асарига путур етиши мумкинлигини, уста фильмда тушунтириб бердилар. Филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов ҳақида фахр, ифтихор билан айтаманки, у ўзининг ҳалол меҳнати, касбига садоқати билан авлодларга ибрат бўладиган инсон! Шундан фахрланаманки, Ўрта Осиё Давлат университетининг Филология факультетида биринчи курсда, Наимжон Каримов ўқиган гуруҳда, мен форс тилидан дарс берганман! Бу инсон билан Тил ва адабиёт институтида бирга ишладик. Бутун ҳаётимиз давомида ижодий ҳамкорликда бўлдик ва бу ижодий ҳамкорлик, бундан кейин ҳам давом этишига ишонаман! Ўқитувчи учун энг катта бахт, мана шунда, унда таълим олган инсоннинг эришган муваффақиятлари, ўқитувчини қувонтиради!

 IMG_5163

Ўзбекистон Халқ рассоми, академик, “Эътироф” мукофоти соҳиби, таниқли ёғоч ўймакори уста Ортиқ Файзуллаев: - Бугун мен ўзимда йўқ ҳаяжондаман! Мени болалигимдаги ёғочга бўлган қизиқишим, Республика Рассомлар тайёрлаш билим юртига бошлаб келган. У ерда урушдан сўнг, таълим олдим, чунки уруш туфайли, оилавий шароит сабаб мактабга боролмаганман. Рассомлар тайёрлаш билим юртида 5 йил таҳсил олдим. У ерда ўқитувчи қилиб, олиб қолишди. Шу ерда, 56 йил бир жойда ишладим. Бир неча йиллар шогирдлар тайёрладим, ижод билан шуғулландим. Ижодий асарларим, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида, кўргазмаларда намойиш қилинди! Ўзбекистон, Тошкент миқёсида, 40 дан ортиқ маданий ва бошқа биноларга уста сифатида менинг қўлим теккан, бундан фахрланаман! Касбимни севганлигим учун, шу ишларни бажардим! Мен маблағ орттириш, ёки бошқа бир нарсани ўйлаб эмас, ҳаётий бурчим бўлганлиги учун ҳам, кўнглимга яқин бўлганлиги учун ҳам, шу касб билан шуғулландим! 82 ёшга кирган бўлсам, шундан 60 йилини мана шу касбимга бағишлаганман! Жуда кўплаб шогирдларим бор, ҳаттоки ёшликда таҳсил олганлари учун, вақт ўтиб, 60 ёшга етиб қолганлари ҳам борлигига, баъзиларини танимай ҳам қоламан. Чунки, шогирдларим шу даражада кўп! Камтарона меҳнатимни шунчалик қадрлаб, фильм суратга олганликлари учун жуда ҳам миннатдорман! Ҳозир яна бошқа фильмларни ҳам кўриб, таъсирландим. Раҳмат! Ҳаммага миннатдорчилик билдираман! Бу ҳаётда яшар эканмиз, халққа, жамиятга, муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилишимиз керак!

 IMG_5172

Филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов: - “Кексаларни қадрлаш” йилида бизларни эъзозлаётганликлари учун, мана шу кексалик даврига келганлигимга, ўзимга ўзим ишонмаяпман! Чамамда, 80 йилдан ортиқ умр бир зумда ўтиб кетгандек! Дунёдаги энг яхши нарса, ҳар бир дақиқани, ҳар бир сониянинг етишмаслиги экан. Инсон ҳар бир нарсани қадрига етиб яшайдиган бўлса, жуда кўп нарсаларга эришади! Ҳозир шулар ҳақида ўйладим!

 IMG_5174

-Ёшларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

-Янги давлатда, янги мамлакатда яшайдиган кишилардан бири сифатида, мамлакатнинг келажаги, ёшлар қўлида бўлганлиги учун, ҳаммамизнинг кўзимиз, мана шу ёшларга тикилган. Мен кўпинча, кўчаларда кетяпманми, бошқа жойдами, ёшларни биз билан чиройли суҳбатда бўлганини кўрсам, ниҳоятда яйраб кетаман! Афсуски, ҳозирги ёшларнинг айрим қисми, хаёли бошқа нарсалар билан банддек... Ваҳоланки, биз ҳам, биздан аввалги устозлар ҳам, биринчи навбатда ўзлари танлаган соҳага садоқатли бўлиб, шу соҳада, халққа, мамлакатга ва унинг тараққиётига маълум бир ҳисса қўшишга интилиб яшашган. Ҳозирги ёшлар ҳам, ота-оналарининг энг яхши анъаналарини, фидоийлик, ватанпарварлик, китобсеварлик каби анъаналарини давом эттирадиган бўлишса, янада каттароқ ютуқларга эришган, мамлакатимиз фани, маданияти ва санъати ҳам, ҳамма соҳалари янада ривожланган, янада жаҳоннинг энг илғор мамлакатларидан бирига айланган бўлар эди! Мана шу даражага етишда, ёшларнинг олдида катта вазифалар турибдики, бу вазифаларни бажаришда ёшлар, бутун ҳаётларини бағишлашларини истаган бўлардим.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0638 IMG_3188

 

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва унинг шогирди Муҳаммаджон Атажоновга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5191

IMG_5065

IMG_5077

IMG_5064

IMG_5067

IMG_5119

IMG_5208

IMG_5194

IMG_5186

IMG_5183

IMG_5182

IMG_5169

IMG_5167

IMG_5162

IMG_5158

IMG_5149

IMG_5150

IMG_5137