OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ КОНЦЕРТ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ: ТАЖРИБА ТАРЗИДАГИ КОНЦЕРТДАН КУТИЛГАН НАТИЖА САНЪАТКОРНИНГ ЎЗИ УЧУН ҚАНДАЙ БЎЛДИ? 01.10.2015 18:20

IMG_4501

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков устозлар кунига бағишлаб, шогирдлари даврасида “Япроғимиз азим чинорнинг” деб номланган концерт берди. Унда санъаткор 30 яқин шогирдларини саҳнага олиб чиқди. Улардан кўплари илк марта катта саҳнага қадам қўйишди! Ўзига хос тажриба тарзида ўтган концерт дастури натажалари ҳақида, санъаткорнинг фикрлари.

 IMG_44331

- Репетиция жараёнларида бу экспериментал концерт дегандингиз. Сизнинг назарингизда концерт ўзини қанчалик оқлади?

- Концерт ҳақида, концертдан сўнг мухлисларнинг кўпларини ҳам фикрларини билдим. Концертни умумий “ушлаб” турган нарса, бу ёш ижрочиларнинг асарлари! Ўзи ҳар доим биз суянадиган мантиқ шу! Асарга суяниш керак! Асар бутун бўлиши керак, асар чиройли бўлса, томошабин зерикмайди, барибир. Яхши қўшиқ эшитса, зерикмайди. Бу концерт орқали деталлар билан мактабдаги ҳолат орқали, Ҳаёт мактабини кўрсатмоқчи бўлдик. Бу тажрибада кўрилмаган нарса, қолаверса эди, репетиция жараёнлари ҳам жуда мукаммал бўлмаганлиги учун, барибир камчиликлар бор. Лекин, мен кутгандан кўра кўпроқ натижа берди!

 IMG_4354

- Шогирдларингизнинг чиқишларидан қайси бирини ўзингиз энг яхши, деб ҳисоблайсиз? Барибир устоз билади-ку... Кўплари катта саҳнага биринчи марта чиқишди.

- “Онам мен келдим” қўшиғи, жуда ҳам яхши қўшиқ бўлди, ўзимга ҳам жуда ёқди. Шогирдларимдан Охунжоннинг қўшиғи ҳам ёқди. Энди биринчи марта саҳнага чиқаётганлар ҳақида гапиряпман. Биринчи марта чиқиш учун яхши, чиройли қўшиқлар билан чиқишди.

 IMG_43613

- Шогирдларингиз сизнинг назарингизда асосан, қайси камчиликка йўл қўйишди?

- Камчилик асосан, болаларнинг тажрибасизлиги бўлди! Шунинг учун ҳам, уларнинг ҳаммасини ролга жалб қила олмадик! Асосан, Comedy Uz резидентлари «ушлаб» туришди, аслида ўша шогирдларнинг ўзлари роль ўйнашлари керак эди. Лекин, булар биринчи марта саҳнага чиқишлари ва ҳали саҳнада тажрибаси бўлмаганлиги учун, Comedy Uz резидентлари эса, саҳнада “кўзи пишган” бўлганлиги учун ҳам, улар жалб этилди. Агар шу ролларни шогирдларнинг ўзлари ижро қилганларида, нур устига аъло нур бўларди.  

 IMG_4524

- Comedy Uz резидентлари билан биргаликда, концерт дастурини ўйлаб чиқдингизлар. Шу ўйланган нарсаларнинг ҳаммасини амалга ошира олдингизми?

- Йўқ! Мени мақсадим шу эдики, санъаткор устоз-шогирд ўртасидаги муносабатларни қанақадир жиддийроқ, кучлироқ ёритиб берилиши керак эди! Лекин, кўпчиликнинг фикрлари, илтимоси билан бу фикрдан қайтишга тўғри келди. Сабаб, жуда ҳам жиддий бўлиб қолмаслиги, мухлисларни ҳам инобатга олиш керак эди. Шунинг учун, шундай юмор тарафларига ҳам бурилиб кетди. Лекин, асосан устозлар байрами бўлганлиги учун жуда жиддий ва тоши оғир бўлиб қолмаслигига ҳаракат қилинди.

 IMG_4463

- Концертда қўшиқдан сўнг алоҳида вақт ажратилса ҳам, айтилса ҳам, барибир томошабинлар томонидан қўшиқ вақтида гул олиб чиқиш ҳолатлари ҳақидаги “Отелло ва Дездемона” номери кимнинг ғояси? Нима учун “Отелло ва Дездемона”?

- Биринчидан машҳур асар бўлганлиги учун ҳамманинг кўз ўнгида! Қолаверса, ўша саҳна кўриниши, яъни Отелло Дездемонани бўғиш саҳнасини кўпчилик билади. Ўша ҳолатда мухлисларга шуни тушунтирмоқчимизки, санъаткор саҳнада турганда у образда бўлади! У ўша қўшиғидаги қаҳрамоннинг ҳолатида бўлади. Аслида ўзи ўша ҳолатда бўлиши ҳам шарт! Чунки, ўша ҳолатда бўлсагина ижроси рост чиқади! Жонли ижрода ҳам, инсон ўша ҳолатга кира олса, қўшиқ куйлаш ҳам осон бўлади! Агар ўша санъаткор ҳолатга кира олса, қўшиқнинг характери ҳам, таъсирчанлик кучи ҳам ошади! Ҳолатга кириш эса, ўз-ўзидан бўлмайди! Ҳолатга кириш учун тайёрланилади. Санъат институтида ўқиганимизда ҳам, кўп устозларимиз ўргатишган, битта ҳолатга кириб олгунча қанча жараён бор, ўзини ҳолатга тайёрлаб, ҳолатга олиб кирилади. Энди тасаввур қилинг, масалан, ўша ҳолатда турилган вақтда, кимдир гул билан турибди. Сен эса, бутун эмоция билан қўшиқнинг ҳолатидасан, ундан чиқиб, “яхшимисиз” деб, кулиб, гулини олиш керак ва яна кейинги қўшиқ қаторини куйлаш учун, яна ҳолатга кириш керак. Тўғри, мухлислар, томошабинларнинг санъаткорга гул олиб келиб, тақдим қилишлари катта бахт! Бу санъаткорга эътибор! Лекин, ўша эътиборнинг ҳам ўз вақтида бўлгани яхши, майли, санъаткор саҳнада аввал ундан талаб қилинган ишни қилиб бўлсин! “Сен чиқдинг, мен гул бериб қўйишим керак, бўлди” деган нарса бўлиши керак эмас, аввал санъаткор саҳнада ўша гулга, эътиборга лойиқ иш қилиши керак! Аввал саҳнадаги ишини қойиллатгандан кейин, унга эътибор қилинса, тўғри иш бўлади, деб ўйлайман. Шу ҳолатни мухлислар тўғри тушунишса, деган фикрдаман. Шуни 4000 бўлса ҳам мухлисга етказа олсак, балки, секин-секин йиллар давомида шаклланиб бориши мумкин.

 IMG_4486

- Шогирдларингизнинг кўплари илк марта катта саҳнага чиқишди. Уларни кўриб, ўзингизнинг ҳам илк катта саҳнага чиққан вақтларингиз ёдингизга тушдими? Қачон ва қайси қўшиқ билан илк марта саҳнага чиққандингиз?

- 1993 йил “Алпомиш” санъат саройида устозим Муҳриддин Холиқовнинг концертларида, “Кетма” қўшиғини ижро этганман! Устозимизнинг Самарқандлик санъаткор дўстлари бўлганди, ўша  йилларда шу инсон оламдан ўтганди, ўша санъаткорнинг қўшиғи эди. Биринчи марта, ўша инсонни созандаларининг таклифи билан, ўша қўшиқ ижро этилган ва жуда ҳам яхши кутиб олинган. Энди мени у ердаги ҳаяжоним...! Бу ердаги йигитлар, шогирдлар, ундан анча олдинда, ҳар холда қўшиқ ижро қилаётганда ўзини бемалол тутишяпти! Энди уларга яна бир енгил томони шуки, улар қўшиқ айтмасдан туриб, саҳнага кўникишяпти! Бошидан уларни саҳнага олиб чиқиб қўйганимиз, уларни кўниктиряпти! Балки, бирдан саҳнага, томошабинлар олдига чиқиб, қўшиқ куйлаганда, ўзини бошқача тутган бўлишарди. Лекин, унгача саҳнага чиқиб, кўникиб, мухлислар билан кўзи кўзига тушиб, кўникиш ҳосил бўлгандан сўнг, қўшиғи билан чиқяпти ва шу тарафдан енгилроқ бўляпти!

 IMG_4521

- Ўқитувчи ролини ўзингизга қанчалик сингдира олдингиз?

- Ўқитувчи, ўқувчи, умуман саҳнада мен ҳоҳлаган жараён эмас! Чунки, мени ҳоҳлаган дастур, анча жиддий, тарбиявий аҳамиятга эга, умуман бугунги кунда, кўп устоз-шогирдликка боғлиқ танқидлар, умуман бугунги ёшларда қанақадир устозсиз ҳам, бемалол санъаткор бўлиш мумкин, деган тушунча пайдо бўлиб қолганлиги ҳақида ҳам эди. Устоз ва шогирднинг ораси, умуман, илгари санъаткордан шундай бир талаб бўлганки, уни шахс сифатида шаклланиши муҳим бўлган! Илгари, устозларнинг талаблари шу бўлган! Бу талабнинг олдида, санъатига бўлган талаб, иккинчи даражага ўтиб қолган. Биринчи навбатда, унинг шахс бўлиб етишиши, санъат сирларини мукаммал билиши, ёки умуман, санъаткорнинг ҳаёти халқ билан боғлиқ бўлганлиги учун, халқ билан орасидаги муносабат, кўпроқ мана шу нарсаларни олиб чиқишимиз керак эди! Лекин, барибир, сал юмор бўлиши кераклигини ҳисобга олдик. Аммо, барибир ҳаракат қилдик. Масалан, ўша хориж валютаси шаклини чизиши саҳнаси, айнан бугунги кунда санъатга кириб келаётган баъзи ёшларнинг онгида фақат пул, яхши даромад қилиш, каби фикрлар йўқ эмас, лекин, муҳими ўзи аслида маблағ эмас, муҳими истеъдод, меҳнат, деб кўрсатишга ҳаракат қилдик!

IMG_4535 

- Концертда Атоий ғазали билан янги қўшиқ куйладингиз. Атоий ғазаллари билан ҳам янги мусиқий альбом тайёрлаяпсизми?

-Бу қўшиқ, яъни, янги “Дилбар” қўшиғи, Атоийдан мусиқий альбом чиқишига илк қадам, десак тўғри бўлади! Келажакда Атоийдан ҳам, бир мусиқий альбом қилиш ниятим бор.

 Саида Вахобова

 

IMG_0638

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз