OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МУНИСА РИЗАЕВА КОНЦЕРТ ОЛДИДАН: ЎЗИМНИ ҚАНЧАЛИК КУЧЛИ КЎРСАТГАНИМ БИЛАН... 03.10.2015 10:03

IMG_3960

Муниса Ризаеванинг 19,20,21 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган концерти олдидан ҳозирда тайёргарликлар авжида! Муниса Ризаева ҳозирда ҳаттоки, ўз соғлигини ҳам ўйламай, фақат репетициялар билан банд! Концерт олдидан, Муниса Ризаеванинг фикрлари!

 IMG_3925

- Концертда жуда кўп янгиликлар қилмоқчимиз! Одатий эмас, томошабинларнинг ҳеч қачон ёдидан чиқмайдиган концерт бўлишини истайман! Концертда менинг ҳам рақсга тушишим режалаштирилган. Мен эса, (кулади) рақсга тушишни ёқтирмайман! Хореография бўйича Райҳон ва Лола ажойиб, чиройли рақсга туша олишади! Улар саҳнада жуда ҳам жонли рақсга тушишади! Мен эса, ўз составим билан ишлашни, созандалар билан кўпроқ ишлаб, кўпроқ куйлашни ёқтираман! Ҳамма ҳар хил, ҳам бир хил эмас-ку! Баъзида рақсга тушмасам ҳам, иложи борича кўпроқ репетиция жараёнларида иштирок этяпман, кузатяпман. Концертнинг яна бир асосий жиҳатларидан бири, у ерда жуда кўп янги қўшиқлар бўлади! Ватан ҳақида Иқбол ака билан жуда ажойиб бир қўшиқ тайёрладик! Режиссёр эса, менга сокин эмас, шўхроқ қўшиқ бўлиши кераклигини айтганди. Лекин, режиссёримиз рози бўлади ва бу қўшиқни концертда мухлислар учун куйлаймиз! Айнан, шу қўшиқни куйлайман, деб туриб олишимнинг сабаби, мен ўз Ватаним ҳақида жуда узоқ вақт қўшиқ изладим! Чунки, Ватан ҳақида фақатгина юракдан куйлаш керак, деганман. Ватан мавзуси бу жуда ҳам жиддий мавзу! Бунинг учун муносиб шеър бўлиши керак! Муносиб равишда куйлаш керак! Яхши клип суратга олдириш керак! Ниҳоят, шундай қўшиқни топа олдим! Ўйлайманки, бу қўшиқ тингловчилар юрагига етиб боради! Чунки, бу қўшиқ менинг қалбимни эгаллаб олди! Бугунги кунда тингловчиларни таъсирлантириш қийин, негаки қўшиқлар жуда кўп! Охирги вақтда, хонандаларнинг хатоси шундаки, улар жуда ҳам кўп янги қўшиқлар чиқаришяпти! Мени эса, қоидам камроқ ва сифатли қўшиқ чиқариб, масалан, 3-4 ойда битта янги қўшиқ қилиб, уни яхшилаб “айлантириб” тингловчиларга етказиш! Қўшиқ тингловчилар ёдида қолиши керак! Агар ҳафтасига 5 та дан янги қўшиқ премьера қилаверсанг, ёдда қолиши ҳам қийин, деб ўйлайман! Ўзингиз ҳам биласиз, баъзида шунча премьералар кўпайиб кетади. Балки, шунинг учун ҳам, тингловчиларни таъсирлантириш қийин бўлаётгандир? Концертга тўхталсак, яна унга театр ва цирк актёрлари ҳам жалб қилинмоқда! Ўйлайманки, қизиқ бўлади! Бу билан ўзимни мақтамоқчи эмасман, мен аксинча ўзимни мақтайдиган эмас, доим танқид қиладиганлар тоифасиданман! Чунки, инсон ўзини ўзи қанча танқид қила олса, ўз камчиликларини ўзи кўра олса, шунчалик ижод тарафлама ўсади, ривожланади, деб ўйлайман. Билмадим, қолаверса, ҳаммаси Оллоҳдан, ҳаммаси яхши бўлишини, концертимни яхши ўтишини истайман! Айниқса, ҳаммаёқда тинчлик, саломатлик бўлишини! Чунки, ҳозир жаҳонда, атрофда нима юз бераётганлигини эшитиб, кўриб, баъзида қўрқиб кетаман ва юртимиздаги тинчлик, фаровонликка, мана шундай хотиржам концертлар бераётганлигимизга шукур қиламан! Тинч яшаяпмиз, эртанги кунимиз ҳам тинч бўлишини билиб, бемалол концертга тайёргарлик қиляпмиз!

 IMG_4001

- Бу йил концерт режиссёри Рустам Динамович Шамсутдинов билан ҳамкорликда ишлаётган экансиз?

- Концерт режиссёри Рустам Динамович Шамсутдинов, жуда ҳам ажойиб режиссёр, у концертларни жуда ҳам зўр ташкиллаштиради! Бу йил, шундай ажойиб ижодкор билан ишлаётганлигимдан хурсандман!

 IMG_3813

- Унда бу йилги концертингизни аввалгисидан катта фарқ қилиши, ўзгача ўтиши аниқ!

- (ўйланиб) Ўтган йили менга жуда қийин бўлганди! Сабаби, концертни тўлақонли режиссёри ҳам бўлмаган! Ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб кетди!  Кейин эса, Жаҳонгирнинг қочиб кетиши! Мени эса, иситмам 39 дан ошиб кетган! Бу ёқда сценарий йўқолиб қолган! Чироқлар ўз жойида эмас! Хуллас, ҳаммасини амаллаб тўғрилашга ҳаракат қилганман! Бу йил эса, ҳаммаси жойида!  

 IMG_3838

- Концертда дуэтлар бўладими?

- Ўтган йилги концертимда жуда кўп дуэт куйлагандим. Бу йил эса, агар дуэт куйласам, фақат биттагина дуэт бўлади! Бу дуэтни ёш хонанда Шахзод Муродов билан куйлаймиз. У жуда истеъдодли, у билан “Ўжар” деб номланган дуэт куйлаганмиз. (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) Ўша дуэтни концертда куйлаймиз!

 IMG_4059

- Репетицияларда рақс билан шуғулланиш ўзингиз учун қандай кечяпти? Хореограф Наримон Григорян билан ишлаш-чи?

-О, ўзи Наримон менинг дўстим, (кулиб) лекин унинг бунчалик яхши хореограф эканлигини билмасдим! Мен доим Наримонга фақат дўстимдек қарардим, худди кўп дўстларим менга фақатгина дўстдек қарашганидек! Дўстларим ҳеч қачон менга хонанда, бир “юлдуз” сифатида қарашмаган, мен ўзим ҳам, ўзимни ҳеч қачон “юлдуз” деб билмаганман, бундай ҳисобламайман ҳам! Мен ҳам оддий инсонман, фақат санъат ва мусиқани жуда яхши кўраман! Мени хонанда сифатида билмаган дўстларим, қўшиғимни тинглаб кўриб, “вой, роса яхши куйлар экансан!” дейишган! (кулади) Мен ҳам Наримон билан худди шундай дўст бўлганман ва унинг ишларига қизиқмаган эдим. Ҳозир эса, унинг ишларини кўриб, билдимки, у жуда ҳам профессионал, ўз ишининг устаси экан! Рақсларни шунчалик ўзлаштира олаётганим, унинг хизмати, деб ўйлайман! Мен билан бирга рақс тушаётган гуруҳ ҳам, ажойиб! Улар билан ишлаш жуда осон бўляпти!

IMG_3800 

- Концертда нечта номерлар бўлади?

- 20 тадан ортиқ! Ўтган йили қўшиқлар кам эди. Бу йил эса янги қўшиқлар кўп.

 IMG_3958

-Концертда неча фоиз жонли ижро бўлади?

-Мусиқа фонограмма бўлади, овозим эса 100 фоиз жонли! Игорь Иосисдан овозни сифатли етказиб беришини сўрайман, чунки ўтган йили, овоз сифати жуда ёмон бўлганди. Мен ўз овозимни эшитмаганман! Қандай ёд олган бўлсам, шундай куйлаганман, ўзимни эшитмаганман! Шунинг учун ҳам, плюс қўйдиряпман! Устидан куйлайман!

 IMG_3957

-Қачон тўлиқ жонли ижрода, яъни мусиқалари ҳам жонли чалинган ҳолатда, концерт бермоқчисиз?

-Қачонки, мен билан профессионаллар ишлашса! Масалан, Озодбек ака Назарбеков, Гулсанам Мамазоитоваларни профессионал созандалардан иборат гуруҳи бор! Улар бемалол, “Истиқлол” санъат саройида, бошқа жойларда жонли ижрода чалишни, нима қилишни яхши билишади! Менда-чи? “Истиқлол” санъат саройида бу жуда ҳам қийин! Мен ўзим-ку, жонли ижрода куйлайман, лекин бу аппаратуралар билан? Одамларга эса, овоз яхши чиқмаса, буни тушунтира олмайсан! Бунинг учун зўр аппаратура ва профессионал созандалар керак!

 IMG_3794

- Концертда сокин қўшиқларни кўпроқ куйламоқчи экансиз?

- Мен ўзи бутун умрим давомида доим сокин қўшиқларни ёқтириб келганман!  Чунки, биз аёллар муҳаббатни ўзгача, чуқур ҳис қиламиз, дард чекишни яхши кўрамиз... Бизни Оллоҳ шундай яратганки, қанчалик қувонсак, шунчалик муҳаббат учун дард чекиб, кўзёш тўкамиз... Бу йил эса, ҳаётимда шундай бир вақт келдики, мени оз бўлса ҳам, халқ қабул қилди! Бундан жуда ҳам бахтиёрман! Бунгача, мен халқ мени қабул қилиши учун, халқ учун ижод қилардим, халқ эса, шўх, жўшқин қўшиқларимни яхши кўришади! Мен ҳақимда, доим “Муниса Ризаевами, демак, жўшқин қўшиқлар!” дейишади. Энди эса, уларга сокин қўшиқларимни ҳам куйламоқчиман, чунки кўряпманки,  сокин қўшиқларимни ҳам ёқтиришар экан! “Ёмғирлар”, “Ота-она”, “Қайларда?” қўшиқларимни куйлаганимда, кўпчиликка бу қўшиқларим ёқди, жуда яхши қабул қилишди! Шунинг учун ҳам, концертда сокин қўшиқларимни кўпроқ куйлашга қарор қилдим!

 IMG_3823

- Асосан, нимага урғу беряпсиз?

- Янги қўшиқлар кўп бўлади! Қолаверса, залдан сўралган қўшиқларни ҳам ижро қилиб беришим мумкин! Бундан ташқари, концертда фан-клубим билан ҳам бирга ишлаймиз! Улар шунчаки қўллаб-қувватлаб туришмайди, аксинча, мен билан бирга ишлашади, улар учун ҳам номерлар ўйлаяпмиз!

 IMG_3835

- Концертда махсус эффектлар, чироқлардан фойдаланиладими?

- Албатта! Шу вақтгача қўлланилмаган, атай олиб келинган махсус эффектлар ҳам бўлади! Фақатгина 3D эффект эмас, балки ғойиб бўлиш, пайдо бўлиш, дегандек, жуда бир ўзгача сюпризлар бор! Концерт вақтининг ўзида декорациялар ўзгариши бўлади, декорациялар ҳам жуда кўп бўлади! Либослар устида эса, дизайнер Ҳилола Шер ишламоқда! Лекин, мен концертда кўп либос алмаштирмоқчи эмасман! Бу халақит беради, шунинг учун ҳам 2-3 та либос билан чегараланаман.

 IMG_3810

- Тайёргарликлар жараёнида энг катта қийинчилик нимада бўлмоқда?

- Энг катта қийинчилик, бу қўрқув! (кулади) Инсоннинг қўрқуви! Энг буюк санъаткорлардан бири ҳам айтган экан, “қайси вақт саҳнага чиқсам, мен жуда ҳам қўрқаман! Менда кучли ҳаяжон бўлади!” Бу нарса, ҳар бир хонандада бор! Бу қаерда бўлишидан қатъий назар, тўйми, туғилган кунми, ёки концертми, ҳар сафар, чиқиш олдидан катта ҳаяжон бўлади! “Қандай қабул қилишаркин?” деган савол барибир бўлади! Мен ҳам, шу борада жуда ҳам ҳаяжонланаман, қўрқаман ҳам. Ўзимни қанчалик кучли кўрсатганим билан, қанчалик кучли кўринганлигим билан, аслида жуда ҳам, кўнгли нозик, таъсирчан қизман! Аслида эса, буни шоу бизнесда ҳеч кимга кўрсатмаслик, билдирмаслик керак экан. Ўзингни кучли тутишинг керак! Биз эса, ҳаммамиз ҳам, аслида таъсирчанмиз, кўп нарсадан қўрқамиз. Шунинг учун ҳам, ҳамма концертга келадиганлардан бизни қўллаб-қувватлашларини, концертимизга яхши “беш” баҳо беришларини сўраб қоламан. (кулади) Концертимизни шунга муносиб, ажойиб бўлишига ҳаракат ва умид қиламиз!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_3982

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_3966

IMG_4102

IMG_3819

IMG_3817

IMG_3799

IMG_3797