OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖДА! АКТЁР, АКТРИСАЛАР ВА РЕЖИССЁРЛАР... 05.10.2015 01:50

 

photo (11)

Ҳолливуд актрисаларидан бири Сандра Баллок фарзандликка бир қизчани асраб олди. У бундан олдин ҳам, Луис исмли болакайни асраб олган ва Луис ҳозир 5 ёшда. Шундай қилиб, эндиликда Сандра Баллок 2 фарзанднинг онаси бўлди! Актриса бўлажак турмуш ўртоғи, унинг асраб олган фарзандларини ҳам қабул қилишини  ва уларга меҳрибон бўлиши кераклигини таъкидламоқда!

 photo (10)

Актёр Том Хенкс янги фильмдаги ролига шунчалик қизиқиб ва киришиб кетдики, натижада тўйларни қайд этиш ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжат эгасига айланди. Актёр эндиликда, бемалол келин ва куёвларни расмий равишда қайд этиш ҳуқуқига эга бўлди! Биринчи бўлиб, у актриса Аллисон Уильямс ва тадбиркор Рики Ван нинг никоҳ тўйини қайд этди ва уларни эру хотин, деб эълон қилди.

 photo (6)photo (3)

“Терминатор” фильмининг суратга олиниш ишлари бошланиши керак бўлган кейин қисмларини вақтинчалик номаълум муддатга “музлатиб” қўйишди! Бунинг сабаби, фильмнинг бешинчи қисми бўлган “Генезис” нинг продюсерлар назарида кам маблағ йиққанлиги, деб кўрсатилмоқда! Фильмнинг яна 2 та қисми суратга олиниши режалаштирилган ва кейинги қисмларида ҳам Арнольд Шварценеггернинг иштироки кўзда тутилган эди.

 photo (7)

Актёр Дэниэл Крейг Жеймс Бонд ролини ижро этишда давом этишини маълум қилди! Фильмнинг навбатдаги қисми бўлган «007: Спектр» шу йилнинг 6 ноябрь куни халқаро прокатга чиқиши кутилмоқда! “Токи соғлиғим ва жисмоний тайёргарлигим жойида экан, ҳар қанча қийин бўлса ҳам, Жеймс Бонд ролини ижро этавераман! Албатта, ҳар бир съёмка олдидан кунларимни спорт залда ўтказаман, машқлар ҳам осон эмас! Аммо, саломат эканман, бу ролни ижро этавераман!” дейди актёрнинг ўзи.

 photo (8)

2 октябрь куни Британиялик хонанда ва актёр Стинг 64 ёшга тўлди! 1951 йилда Англиянинг шарқида жойлашган Уолсендда дунёга келган Гордон Самнерга, ҳамкасблари сариқ-қора йўл-йўл свитер кийиб юрганлиги туфайли “Стинг” деб, ном беришган. Бу эса, унинг тахаллусига айланиб кетган. Стинг, шоу бизнесда муваффақият қозонгунча, кондуктор, солиқ инспектори, ҳаттоки мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлишга ҳам улгурган! 1997 йилда The Police рок гуруҳини ташкил этган Стинг, 1984 йилдан ўзи, гуруҳни тарк этиб, яккахон равишда ижод қила бошлаган.

 photo (2)

Яқиндагина ўзининг янги мусиқий альбомини чиқарган Леди Гага “Billboard” журнали талқини бўйича, “Йил аёли 2015” номинациясида ғолиб бўлди! Тақдирлаш маросими 11 декабрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши кутилмоқда!

 photo (1)

Режиссёр Ридли Скотт 2016 йилнинг январь ойидан бошлаб, “Прометей” фильмини суратга олишни режалаштирган. Фильм кетма-кет 3 қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Энг қизиқ тарафи эса, бу фильмлар, режиссёрнинг машҳур “Чужой” фильми билан ўзаро алоқадор ҳамда, Режиссёр бу фильмларда, “Чужой” нинг келиб чиқиши ҳақида ҳам ҳикоя қилинишини билдирди.