OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НОБЕЛЬ ҲАФТАЛИГИ! 05.10.2015 02:01

photo (9)

5 октябрдан бошлаб, Хорижда Нобель ҳафталиги бошланади! Яъни, 5 октябрдан, Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинади. Нобель мукофоти илмий тадқикотлар, кашфиётлар, маданият, жамият тарақиётига қўшилган улкан хизматлар учун такдим этилади! Мукофот билан алоҳида шахслар тақдирланади, лекин Тинчлик бўйича Нобель мукофоти расмий ва жамоат ташкилотларига ҳам берилиши мумкин.

5 октябрь Душанба куни “Физиология  ва тиббиёт” бўйича, 6 октябрь Сешанба куни “Физика”, 7 октябрь Чоршанба куни “Химия”, 8 октябрь Пайшанба куни “Адабиёт”, 9 октябрь Жума куни эса, “Тинчлик” бўйича, 12 октябрь Душанба куни эса, Иқтисодиёт бўйича ғолиблар эълон қилинади!

photo (4)

Нобель мукофоти ҳақида маълумот:

Нобель мукофоти Альфред Нобель васиятномасига кўра таъсис қилинган бўлиб, 1901 йилдан буён ўз эгаларига топширила бошланган.

Мукофотнинг асосчиси Альфред Нобель 1833 йил 21 октябрда  Швеция пойтахти Стокгольмда туғилган. 1942 йил Санк-Петербургга оиласи билан кўчиб келишган. 1849 йилдаАльфред таълим олиш учун Европа ва Америкага йўл олган, сўнг, Дания, Германия, Италия, Фрация ва бошқа мамлакатларда, жами 2 йил сафарда бўлиб, Россияга қайтган. Кейинчалик отаси билан Швецияга қайта кўчиб келган Альфред портловчи моддаларни ўрганган ҳамда, ўз билимларини ривожлантириб, 1868 йилда динамитга патент олган. Натижада у ўз кашфиёти, ҳамда унинг имкониятлари ҳақида маърузалар қилиб, омма томонидан катта қизиқиш ва эътиборга сазовор бўлган. Динамит ва бошқа портловчи моддалар ишлаб чиқариш, ҳамда нефть майдонлари очиш ишларидан катта маблағ тўплаган.

photo (5)

Уни Нобель мукофотини таъсис этиш учун васиятнома битишига нима сабаб бўлган? 1888 йил кутилмаганда газетада унинг ўлими ҳақида, нотўғри маълумот берилган. Унда уни “Динамит қироли”, “Қонга ботган миллионер” деб таърифлашган эди... Бу таърифлар унга жуда қаттиқ таъсир қилган!

Альфред Нобель 1889 йилда Бутунжаҳон Тинчлик конгрессида иштирок этган. 1895 йил эса, 27 ноябрь куни эса,  у  юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича мукофотларни тақсимлайдиган фонд ҳақида,  барча маблағидан келадиган даромадларни мана шу фондга тегишли бўлишини ўз васиятномасида айтиб ўтган. Шунингдек, мукофотларни топширишда, номзодларнинг қайси миллатга мансуб эканлигига эътибор берилмаслиги ҳам таъкидланган. Шу тарзда Нобель мукофоти дунёга келган.  1969 йилдан Швед банкининг ташаббуси билан Иқтисодиёт йўналиши ҳам, қўшилган.

Барча мукофотлар эгаларига  анъанага кўра, 10-декабрда топширилади. Нобель мукофоти соҳибларидан «Нобель маърузаси» билан чиқиш килиш талаб қилинади, ҳамда бу маъруза шу номдаги жамғарма томонидан чоп этилади.

Альфред Нобель эса, 1896 йилнинг 10 декабрь куни Италиядаги ўз вилласида вафот этган, ҳамда, Стокгольмда дафн этилган.