OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИДАН! ЖОНЛИ ИЖРОДА РЕКОРД!  20.04.2014 18:00

  Foto (3)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтаётган “Менинг бахтим” деб номланган 6 апрелдан 23 апрелгача бўлган концерт дастури кунлари давом этмоқда.

 Foto (65)

Концертга кириб келишингиз билан кўзга ташланадиган катта декорация ҳайратга солади.

 Foto (57)

Тўрида катта экран, атрофида бир нечта кичик экран мониторлардан, ҳаттоки полигача экранлардан иборат, ҳашаматли декорация. Саҳнани шишадан ясалган гуллар ўраб олган. Саҳнанинг ўзи 3 қаватдан иборат бўлиб, ўртада хонанда ва созандалар учун жой, тепа ва пастки қаватлар эса, раққосалар рақс тушишига мослаштирилган.

Foto (14) 

Микрофон ёнига мослаштирилган қўшиқлар матни жойлаштирилган махсус ускуна ҳам, саҳна билан мос ҳолда, барглар шаклидалиги эътиборни тортади.

 Foto (26)

Мониторларда ҳар бир қўшиқ ҳолатига мос тасвирлар, мультипликация кадрлари намойиш қилиб турилди.

 Foto (24)

Foto (23)

Саҳнада бир қатор бўлиб, созандалар жой эгаллашган. Шунингдек, бир неча бэк-вокал ҳам бор. Ҳамма нарса ўз ўрнида жуда дид билан тайёрланган.

 Foto (56)

Концертнинг ҳар бир куни зал томошабинларга тўла.

  Foto (7)

Озодбек Назарбеков концертни биринчи кунидан бошлаб, 100 фоиз жонли ижрода ўтказмоқда!

 Foto (9)

Концерт бошловчисиз, хонанданинг ўзи томошабинлар билан жонли мулоқот қилиб, концертнинг янада самимий ўтишини таъминламоқда.

  Foto (8)

Концертдаги илк қўшиқ янгради, “Эшигингда”, Озодбек Назарбековнинг хит қўшиқларидан бири. Хонанда жонли ижрода бўлганлиги учун ҳам, концертда томошабинлар талабларидан келиб чиқиб куйламоқда.

 Foto (13)

Қўшиқдан сўнг, томошабинлар билан саломлашган хонанда, бу йил 40 баҳорни қаршилаганлиги, шулардан 10 таси мана шу саҳнада кечганлигини айтиб, бу унинг катта бахти эканлигини, томошабинлар уни ижод қилишга ўргатганлигини, ижодининг гуллаган даври Истиқлол йилларига тўғри келганлиги ҳам унинг бахти эканлигини билдириб, мухлислар, томошабинларга “сизларнинг қайноқ меҳрингиз мени ҳеч қачон тарк этмасин”  дея, таъзим қилди.

  Foto (12)

Шундан сўнг, “Эсда қол”, “Қошлари қаро”, “Чанг кўчалар” қўшиқлари янгради. Хонанда, интернет орқали эълон қилиниб, энг кўп овоз олган қўшиқлар, янги қўшиқлар билан бирга концертда янграшини айтиб ўтди. “Бугунги дастур сизларнинг талаб, илтимосларингиздан келиб чиққан” деб, концертни давом эттирди.

 Foto (28)

“Бағдодда нима гаплар?” қўшиғи ажойиб ижродан ташқари, мониторда намойиш қилинган мультипликация билан ҳам ҳайратга солди. Экранда мультипликациянинг тирик қаҳрамон билан уйғунлашувидан ташқари, бош қаҳрамон Будурнинг учар гиламда учиб келиб, саҳнада пайдо бўлиб қолиши ҳам, ишонарли чиқди!

 Foto (34)

“Лаълихон” ҳазиломуз қўшиғига саҳналаштирилган рақс ҳам, ҳазил рақс бўлиб, раққосалар томонидан қизиқарли тарзда ижро қилинди.

 Foto (38)

Шундан сўнг, саҳнага чиқиб келган сўз устаси Шукурилло Исроилов Озодбек Назарбеков билан бирга “Лаълихон” қўшиғининг муҳокамасини бошлаб юборди.

 Foto (39)

Қўшиқнинг ҳар бир мисраси, хонанда томонидан ҳазиломуз тарзда шарҳлаб ўтилди!

 Foto (49)

Шукурилло Исроиловнинг ўзи рубоб чалиб, Озодбек Назарбековдан интернет ҳақида янги қўшиқ тайёрлаб беришини сўради.

 Foto (51)

Хонанда ҳам, ўз навбатида “Интернет” ҳақида, Шукурилло чалган рубоб садолари жўрлигида, ажойиб янги қўшиқ куйлаб берди ва уни шогирди Алишер Файзга совға қилишини айтиб ўтди.

 Foto (41)

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Шукурилло Исроилов бу концертда бутунлай янги репертуар билан чиқиш қилди. Барча ҳазиллар янги бўлди!

 Foto (55)

“Мени кучлироқ сев” қўшиғи клипига бағишланган Шукурилло Исроиловнинг “ажойиб” таърифидан сўнг, Озодбек Назарбеков бу қўшиқни жонли куйлади.

 Foto (59)

Бутун зал, томошабинлар, меҳмон санъаткорлар ҳам хонанда билан бирга куйлашди.

 Foto (64)

Шундан сўнг, “Хафа бўламан”, “Жаноним” қўшиқлари янгради.

  Foto (4)

Хонанда концерт давомида, “орамиздан оқибат тарк этмасин, дунёдаги энг қадрдонларим, санъаткор дўстларим, соғ бўлинглар, сизларга фақат омад, бахт тилайман, элнинг назарида бўлинг” деб концертга келган ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди.

  Foto (22)

Бу сўзлардан сўнг, хонанда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб, “Сочию, қошию, кўзидин, бошда ҳаводур” ғазалини куйга солиб, куйлади. Қўшиқдан сўнг, бу ғазалнинг бир мисрасини шарҳлаб ҳам берди.

 Foto (33)

“Сенга вафо қилмасам” қўшиғини куйлаганда, бу қўшиққа раққосалар ҳам тезкор рақсларни шиша саҳна устида қойиллатдилар!

  Foto (19)

“Хоразмлик Тўлқин Жабборов совға қилди, хато бўлса, айбга буюрмайсизлар”, дея илк бор хоразм шевасида, “Жоним асир” деб номланган хоразмча қўшиқ куйлади. Шундан сўнг, хонанда шогирдларидан бири Беҳзодбекни оммага таништирди ва у ҳам жонли ижрода бир қўшиқ куйлади.

 Foto (52)

Шукурилло Исроилов саҳнага чиқиб келган Озодбек Назарбеков билан ҳазиллашиб, балкон ва балкондаги мухлислар ҳақида сўзлашишди.

 Foto (26)

Шундан сўнг, Озодбек Назарбеков “бу қўшиқ бугунги янги қўшиқлар ичида юрагимга кўпроқ таъсир қилган” дея, инсонларнинг бир-бирларига хиёнати ҳақидаги “Қанча?” қўшиғини ижро қилди. Сўнг, хонанда санъаткорлар орасидаги манманлик, “мен” дейиш ҳақида фикр юритиб, ибратли ҳикоя ҳам сўзлаб берди.

  Foto (45)

Бундан сўнг, “Кўзларингда кўзим қолди, жоним маним” қўшиғини ижро қилгач, “эркаклар жабрга, аёллар сабрга яратилган” дея, “Аёллар ёмон” қўшиғини ижро қилди.

 Foto (25)

Бу қўшиқ билан аёлларга ўзига хос чиройли таъриф берди. “Аёллар ёмон” таърифи бу ерда, ёмонлаш эмас, аксинча қандайдир эркалаш маъносида берилгандек эди.

  Foto (16)

Сўнг, “шу ердаги санъаткорлар ичида бир инсонга бағишланган қўшиқ, клипларини ҳам бошлаб қўйганмиз, неча йилда битади, билмайман, бу Шахзода” деб, “Интизорим” қўшиғини куйлади.

 Foto (63)

Бу қўшиқдан сўнг, хонанда санъаткор ҳамкасбларидан ва мухлислардан гуллар, совғалар қабул қилиб олди.

 Foto (21)

Сўнг, марҳум санъаткор Муҳриддин Холиқов репертуаридан “Парирўй санамлар” қўшиғини куйлади.

 Foto (58)

Шунингдек, яна янги қўшиқлардан “Айланай” қўшиғини ижро қилди. Раққосалар бу қўшиққа испанча рақс тушишди.

 Foto (42)

Озодбек Назарбеков қўшиқлар орасида томошабинларга, “маза қилиб фонограмма эшитгани келгандик, концерт эса тўлиқ жонли ижрода бўляпти, битта ҳам фонограмма бўлмади” деб, яна интернетларга шикоят қилиб, ёзиб юрманглар, дея ҳазил мурожаат қилишни ҳам унутмади!

Foto (18)

“Агар сизлар олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турсангиз, бундан буёғига ҳамиша жонли ижро бўлади” деб, жиддий равишда айтиб ҳам ўтди!

  Foto (11)

Шундан сўнг, юракларни титратган “Орангизда онам бўлсайди...” қўшиғини ижро қилди. Экранда, нурлар билан уйғунлашган ҳолда хонанданинг волидаи муҳтарамаси сиймоси акс этди.

  Foto (12)

“Учрадингу менга бир бор, эй гўзалим, ҳаётим ўзгариб кетди”,  “Оҳ, кимга ёмон?”, “Оқибат куйган дил бўлди-бўлди”, “Келгин гулим”, “Ўзингизни йироқ тутасиз” қўшиқлари янгради.

 Foto (66)

Шўх қўшиқларга нафақат томошабинлар, балки концертда меҳмон бўлган барча санъаткорлар рақсга тушишди.

 Foto (32)

Хонанда концертни Ватан ҳақидаги  “Беш кун кўрмасам бўлмас, хумори бор бу юртнинг, Ғаним суқи кор қилмас, тумори бор бу юртнинг!” сўзлари билан бошланадиган, юрт таърифидаги энг таъсирли ва чиройли қўшиғи билан якунлади.

 Foto (61)

Концертни хонанда бошловчисиз ўзи томошабинлар билан жонли мулоқот тарзида, самимий ҳазиллар билан олиб борди.

 Foto (1)

Foto (6)

Концертга хонанданинг ҳамкасблари меҳмон томошабин сифатида ташриф буюришди. Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, хонандалар Шахзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Достон Убайдуллаев, Муниса Ризаева, Дилфуза Раҳимова, “Хўжа” гуруҳи Иззатилла Иброҳимов, Алишер Рўзметов, Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда, Дилноза Исмияминова, Ойбек ва Нигора, Дилсўз, Машҳурбек, Умидахон, актриса ва режиссёр Зебо Наврўзова, сўз устаси Ботирхон Имомхўжаев, актриса Раъно Ярашева, радиобошловчи Акмал Мирзо, “Тарона” студияси директори Даврон Муқимов ва бошқалар концертда томошабин сифатида меҳмон бўлишди.

  Foto (45)

Концерт ниҳоятда, файзли, самимий ва ўта юқори кайфиятда ўтди! 100 фоиз, тўлиқ жонли ижро! Барча қўшиқлар фақат юқори сифатли жонли ижрода куйланди!

 Foto (58)

Концерт дастури ниҳоясига етгач ҳам, томошабинлар хонандани яхши маънода “қўйиб юбориш”ни исташмасди! Гуллар, совғалар оқими, бир неча соат тўхтамади! Ҳаттоки, хонанда томошабинларга чексиз миннатдорчиликлар билдириб, таъзим қилиб, саҳна ортига йўл олгач ҳам, томошабинлар олқишлаб туришда, давом этишди! Бу ҳақиқий санъаткор ва ҳақиқий инсон Озодбек Назарбековнинг санъатига, инсонийлигига халқ тарафидан берилган муносиб баҳо бўлди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1951081621_7_0

Фотолар X Frame Media Production студияси

фотограф Аҳрор Назиров

 Foto (71)

Foto (70)

Foto (69)

Foto (73)

Foto (67)

Foto (68)

Foto (72)

Foto (62)

Foto (54)

Foto (44)