OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖДА: РЕЖИССЁР, АКТЁР, АКТРИСАЛАР... РАД ЭТИЛГАН “ЖЕЙМС БОНД”! 11.10.2015 03:34

photo (18) photo (2)

Леонардо Ди Каприо уйланмоқчи!

40 ёшли актёр ниҳоят бўйдоқлик билан хайрлашиб, 24 ёшли америкалик модель Келли Рорбахга уйланмоқчи! У бу таклифни қизга ресторанлардан бирида, шунчаки овқатланишаётган вақтда айтган ва буни кутмаган қиз, бу ҳолатдан ҳаттоки шокка тушиб қолган. Леонардо Ди Каприо модель Келли Рорбах билан танишганига 4 ой бўлган.

 

 photo (6)

Том Круз ва

photo (5)

Николь Кидман қизининг тўйида иштирок этишмади!

Том Круз ва Николь Кидманнинг асраб олинган қизи 22 ёшли Изабелла турмушга чиқди ва тўй 18 сентябрь куни Лондондаги “Dorchester” меҳмонхонасида, тор доирада бўлиб ўтди! Лекин, унинг ота-онаси қизининг тўйида иштирок этишмади! Бу ҳолат кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлди, ҳаттоки “Том Круз ва Николь Кидман бу тўйга қарши эдилар”, деган гаплар тарқалди. Натижада, Том Круз ва Николь Кидман нега бу тўйда иштирок этишмаганлигини маълум қилишларига тўғри келди! Аслида, тўй харажатлари Том Круз томонидан тўланган бўлиб, Николь Кидман эса, ёшларга тўйдан олдин махсус ўйин-кулги оқшоми ҳам уюштириб берган экан. Улар қизини тўйида иштирок этишмаганининг асл сабаби эса, Том Круз ва Николь Кидман жуда машҳур бўлганликлари учун ҳам, меҳмонлар эътиборини келин ва куёвдан чалғитмаслик учун тўйда иштирок этишмаган! Яъни, бу уларнинг энг бахтли куни, шу куни ҳамма эътибор келин-куёвда эмас, машҳур ота-онада бўлиб қолишини ҳоҳлашмаган! Уларнинг иккови ҳам, ёшларга бахт тилаб, уларнинг қароридан мамнун эканликларини билдиришган.

 

 photo (17)

Реал воқеалар асосида...

Режиссёр Стивен Спилбергнинг “Шпионский мост” фильмининг намойиши 53-Нью-Йорк фестивали доирасида бўлиб ўтди! Фильм реал воқеалар асосида суратга олинган. Фильмда бош ролни актёр Том Хенс ижро этган. Фильмда унинг қаҳрамони адвокат бўлиб, жуда муҳим қарор қабул қилишига тўғри келади.

photo (12)

Актёр Том Хенснинг ўзи эса, ҳали ҳамон Ҳолливуднинг энг талаб катта бўлган актёрларидан бўлиб қолмоқда. У режиссёр Клинт Иствуднинг янги фильмида капитан Чесли Салленберг ролини ижро этиш тараддудида! Бу автобиографик фильм ҳам реал воқеалар асосида бўлиб, капитан Чесли Салленберг US Airways компаниясининг  159 рейсида, 155 пассажирнинг ҳаётини асраб қолган. Бу воқеа 2009 йилнинг 15 январида юз берган.

 

 photo (10)

Жонни Депп қизидан хавотирда?

Жонни Депп ва Ванесса Парадининг қизи Лили-Роуз 16 ёшда бўлса  ҳам, шоу бизнес оламида кўп ишларни амалга оширишга улгурмоқда! Бундан эса, Жонни Депп бироз хавотирда.

Қизимга шоу бизнес олами ёқяпти, лекин унинг карьераси бунчалик юқорилаётганлигидан бироз хавотирдаман, дейди 52 ёшли Жонни Депп. Аммо, у ҳар доим қизини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Лили-Роуз  “The Dancer” фильмида афсонавий раққоса Айседора Дункан ролини ижро этяпти. Бу унинг биринчи марта фильмда суратга тушиши эмас, келгуси йил унинг иштирокидаги “Любители йоги” фильми катта экранга чиқади. Шунингдек, у “Планетарий” фильмида ҳам суратга тушди. Бундан ташқари, у “Chanel” модели, Париждаги Модалар ҳафталигида подиумга чиқди, ҳамда рекламаларда, журналлар учун фотосессияларда ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

 photo (1) photo (9)

Адель “Жейс Бонд”ни рад этди!

Жеймс Бонд ҳақидаги янги “007: СПЕКТР” фильми саундтреки тайёр бўлди ва уни бемалол интернет орқали кўриш мумкин. Аввалига бу саундтрекни ҳам “Skyfall”   фильмидаги каби Адель ижро  этиши керак эди. Аммо, Адель бу қўшиқ “Skyfall”  фильми саундтрекидан ўтиб кета олмайди, деган фикрда, бу таклифни рад этган!

photo (15)

Натижада, фильм ижодкорлари, Сэм Смитга мурожаат этишган ва “Writing On The Wall” композицияси, у томонидан куйланди, хонанда бу қўшиқ видеосини YouTube даги ўз каналига ҳам жойлаштирди. Унда янги фильмдан лавҳалар бўлиб, янги фильм қаҳрамонлари Дэниел Крэйг, ҳамда Лея Сейду ва Моника Белуччи иштирок этишган.  Ноябрь ойида катта экранларга чиқиши кутилаётган фильм режиссёри Сэм Мендес, ҳамда бу Жеймс Бонд ҳақидаги 24 чи фильмдир. Саундтрек ҳозирда Буюк Британия хит-парадларида юқори ўринларни эгалламоқда!

 

 photo (4) photo (3)

Марьям Узерли Таркан билан танишмоқчи!

“Муҳташам юз йил” сериали орқали машҳурликка эришган актриса Марьям Узерли, мазкур сериал ижодкорларнинг янги сериал лойиҳада суратга тушишга розилик берди. Шунингдек, актриса ўзининг навбатдаги интервьюсида ҳозирдаги 3 та орзуси билан бўлишди. Биринчиси, Таркан билан танишиш, иккинчиси эса, “Walt Disney” мультфильмига овоз бериш, учинчи эса, пардоз воситаларидан  киприк учун тушь  яратиш, айнан ўз тушь мармоғим бўлишини истайман, дейди актриса.

Нима учун, айнан Таркан ижодига қизиқиши ва у билан танишмоқчи эканлигини, актриса шундай изоҳлади: - “Германияда Тарканни жуда ҳам бошқача қабул қилишади! Менинг ёшлигим айнан Таркан қўшиқлари билан ўтган. Мен Тарканни жуда ҳам ёқтираман, кўп эшитаман ва у билан бир клипда суратга тушишни истардим”.  

Таркан ҳам, ўз навбатида унинг бу сўзларидан ҳайратланиб, ҳамкорликда ишлаш фикрини ҳам маъқуллади. Эндиликда, Тарканнинг янги клипида “Муҳташам юз йил” даги Хуррамни кўриб қолсак, ажаб эмас!

 

 photo (8)

Ҳиндистонда “Зита ва Гита”нинг холаси вафот этди!

Машҳур “Зита ва Гита” фильмида, очкўз хола ролини ижро этган актриса Манорама 79 ёшида, тунда юрак хуружидан вафот этди...

1958 йилда 12 ёшда ўз ижодини бошлаган Манорама 1200 та ҳинд фильми ва 1000 та пьесада роль ижро этган, 1989 йилда актриса “Pudhea Paadhai” фильмидаги роли учун “Энг яхши иккинчи даражали аёл роли” номинациясида Ҳиндистон кино соҳасида бериладиган Миллий мукофотни ҳам қўлга киритган эди. Актриса фильмлардаги роллари сони 1000 дан ортганда Гиннеснинг Рекордлар китобидан жой олган! 2002 йилда эса, актриса Манорама “Падма Шри” ордени билан тақдирланган.

 

 photo (14)

Виктория Бекхэм турмуш ўртоғи футболчи Девид Бекхэм билан ажралиши ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди!

Виктория Бекхэм турмуш ўртоғи билан ажралишаётганлиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди: - “Яқиндагина тўйимизни 16 йиллигини нишонладик. Мен бахтли оила вакиласиман, мени ажойиб умр йўлдошим, ажойиб фарзандларим бор! Тўғри, Девид иккимиз жуда кўп ишлаймиз, аммо бу бизни оилага вақт ажратмаймиз, дегани эмас! Биз бахтли оила ва бахтли ота-оналармиз! Ҳеч қандай ажрашиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас!

Қолаверса, Виктория Бекхэм ўзининг дизайнерлик борасидаги янгиликларини ҳам эълон қилди. “Мен аёллар учун ҳамёнбоп либослар яратиш ниятидаман, ахир ҳамма аёл ҳам, битта оддий сумка ёки кўйлакни катта нархга сотиб олишга қурби етмаслиги мумкин”, дейди у. Эндиликда унинг бренди остида, бошқа брендларга нисбатан анча арзон нарзхдаги либослар ишлаб чиқарилади.

 

 photo (13)photo (7)

Мэтт Деймоннинг қизчаси жароҳатланди...

Мэтт Деймоннинг 7 ёшли қизчаси Жиа тасодифан болалар майдончасида йиқилиб, умуртқа поғонаси жароҳатланди. Натижада қизча эндиликда ногиронлик аравачасида ўтиришига тўғри келади. Шифокорлар, қизчанинг тўлиқ тузалиб кетишини айтишди. Аммо, бунинг учун яхши даволанишга тўғри келади. Қизчанинг ўзи эса, бу ҳолатдан асло хафа эмас! Бундан қизчанинг отаси ҳам ҳайрон. “Қизим бундан жуда хурсанд, у ҳаттоки ногиронлар аравачасини дўстларига кўрсатиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб ҳам бермоқчи”, дейди актёр.

 

 photo (16)

Космик кема модели аукционда...

«Звездные войны» фантастик фильмида суратга олинган Космик кема модели аукционда 450 минг АҚШ долларига сотилди. Бу кутилмаган нарх бўлди. Бу “космик кема” модели 2010 йил вафот этган Махсус эффектлар дизайнери Грант Маккьюннинг коллекциясида сақланарди.

Бундан ташқари, аукционда фильмдаги Маликанинг либоси, ҳамда актёр Жорж Ривз кийган Супермен либоси ҳам катта нархга сотилди.

 

 photo (11)

72 ёшли актриса Француз актрисаси Модалар ҳафталигида...

Француз актрисаси Катрин Денев Париждаги Модалар Ҳафталигида омманинг диққат марказида бўлди! 72 ёшли актриса мазкур ҳафталикда энг машҳур либослар намойишларидан бири  Saint Laurent Модалар уйи Либослар намойишига келган эди.