OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖДА! КИМНИНГ РОЛИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШДИ? ЖЕЙМС БОНДНИНГ ДИЗАЙНЕРИ? КИМ КИНОГА ҚАЙТДИ? 15.10.2015 03:20

photo (11)

АКТРИСА ШАРЛИЗ ТЕРОН  АКТЁР БРЕД ПИТТНИНГ РОЛИНИ “ОЛИБ” ҚЎЙДИ!

Актриса Шарлиз Терон “Серый человек” фильмида суратга тушмоқда. Бу фильмдаги роль аслида актёр Бред Питтга бағишлаб ёзилган эди. Лекин, бу ролни аёл ролига алмаштириб, сценарийни қайта ёзишга тўғри келмоқда. Ҳолливудда актрисалар актёрларнинг ролларини “олиб” қўйишаётгани, биринчи ҳолат эмас, бундан аввал ҳам, 2010 йилда актриса Анжелина Жоли “Солт” фильмида актёр Том Круз ижро қилиши керак бўлган ролни “олиб” қўйган эди, Сандра Баллок эса, Жорж Клунига бағишлаб ёзилган ролни “олиб” қўйган!

 photo (2)

ЯНГИ “ЖЕЙМС БОНД”НИНГ КИЙИМЛАРИНИ ДИЗАЙНЕР ТОМ ФОРД ЯРАТДИ!

Дизайнер Том Форд илк бор 2008 йилда Жеймс Бонд ҳақидаги “Квант милосердия” фильмида Жеймс Бондга либос яратган эди. Шундан сўнг, “007: Координаты "Скайфолл” фильмида ҳам Жеймс Бонднинг либосларини яратди. Дизайнер эндиликда эса, ноябрда премьера бўлиши кутилаётган “007: Спектр” фильмида ҳам, Жеймс Бонд либослари устида ишлаганлигидан жуда хурсандлигини, барча либослар Италияда олий сифатли материаллардан тайёрланганлигини билдирди. У янги фильмдаги либосларга, “Жеймс Бонд, бу Том Форд услубидаги элегант, ёрқин ва ҳашамдорликни ёқтирган эркак” деб, таъриф берди!

 photo (12)

АЙШВАРИЯ РАЙ КИНОГА ҚАЙТДИ!

Машҳур ҳинд актрисаси Айшвария Рай «Взаимное притяжение» фильми билан кинога қайтди! Фильм қизчасини ёлғиз ўзи ўстираётган ҳуқуқшунос аёл ҳақида бўлиб, воқеалар давомида унинг қизчасини ўғирлаб кетишади.

1994 йилда “Дунё гўзали” бўлган Айшвария Рай ҳинд фильмларидан ташқари, бир қатор Ҳолливуд фильмларида ҳам суратга тушган. “L'Oreal”, “Coca-Colа”, “DeBeers” рекламаларида ҳам иштирок этган. Актриса, 2011 йилда қизчали бўлгач, ўзини оила ва бола тарбиясига бағишлаб, вақтинча кино оламини тарк этган эди.

 photo (1)

СТИНГ АВТОМОБИЛЬ ЎҒРИСИ?

Стинг  Милен Фармер билан дуэт куйлади. “Stolen Car” деб номланган бу дуэтга Парижда видеоклип ҳам суратга олинди. Клип режиссёри Бруно Авейан. Клипда Стинг автомобиль ўғриси қиёфасида намоён бўлади. Бу дуэт Стингнинг 2003 йилдаги “Sacred Love” еттинчи мусиқий альбомидан ўрин олган қўшиқнинг дуэт версияси!

 photo (6)

БОЧЕЛЛИ ВА ГРАНДЕ ДУЭТИ!

Андреа Бочелли ва Ариана Гранде бастакор Эннио Морриконенинг “Однажды в Америке” фильми учун ёзган мусиқасига қўшиқ куйлашди! Бу қўшиққа суратга олинган видео YouTube да хонанданинг каналига қўйилди. Бу дуэт қўшиқ Андреа Бочеллининг 23 октябрда чиқиши кутилаётган янги «Cinema» мусиқий альбомидан ҳам ўрин эгаллайди.

 photo (5)

ЖОННИ ДЕПП “ОСКАР” ОЛИШНИ ҲОҲЛАМАЙДИ?

Яқиндагина “Dior Sauvage” парфюмининг “юзи”га айланган, унинг рекламасида суратга тушган Жонни Депп “Оскар” мукофотига эга бўлишни истамаслигини маълум қилди! Бу ҳақида у, Лондондаги кинофестивалда “Черная месса” фильми намойишига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди. “Оскар” ғоясининг ўзиёқ ким биландир рақобатлашишни билдиради, мен эса ҳеч ким билан рақобатлашмайман, мен шунчаки ўз ишим билан шуғулланаман, ижод қиламан. Ишимнинг натижаси баъзиларга ёқмаслиги ҳам мумкин, бу табиий ҳолат.” – дейди актёрнинг ўзи. Лекин, экспертлар актёр “Черная месса” фильмидаги роли билан “Оскар”ни қўлга киритиши мумкин, деб тахмин қилишмоқда! Бунгача актёр, 3 маротаба “Оскар” мукофотига номзоди қўйилган, аммо мукофотни қўлга кирита олмаган.

 photo (13)

АРНОЛЬД ШВАРЦЕНЕГГЕР АЖРАШИШНИ ИСТАМАЙДИ?

Арнольд Шварценеггер 2011 йилда рафиқаси Мария Шрайвер билан ажрашган ва биргаликда ҳаёт кечирмаётган бўлса ҳам, ҳалигача у билан қонунан ажрашмаган экан! Актёрнинг ўзи никоҳини шахсий омадсизлик, деб ҳисоблайди. 2012  йилдан буён эса, ўз физиотерапевти Хизер Миллиган билан янги ҳаёт бошлаган. Аммо, у ҳалигача аввалги рафиқаси билан ажрим ҳақидаги ҳужжатларга қўл қўймай келаётган экан.

 photo (10)

ЛЕОНАРДИ ДИ КАПРИО “VOLKSWAGEN” ГА БЕФАРҚ ЭМАС!

“Volkswagen” автоконцернидаги можаролар Ҳолливуд-дагиларни асло бефарқ қолдирмади! Натижада, актёр Леонардо Ди Каприога тегишли продюсерлик маркази, “Paramount Pictures” кинокомпанияси билан ҳамкорликда, Дек Эвингнинг “Volkswagen” автоконцернидаги жанжалларга бағишланадиган асарини экранлаштириб, унинг асосида фильм суратга оладиган бўлишди! Фильмнинг ишчи номи ҳозирча, "Слишком велик, чтобы подвести" (Too Big To Fail), деб номланмоқда.

 photo (8) photo (9)

БРИДЖИТ ЖОНСНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ!

Лондонда ажойиб қувноқ комедия Брижит Жонс ҳақидаги навбатдаги фильм суратга олинмоқда. Янги фильм “Ребенок Бриджит Джонс” деб номланган ва унда бош ролни яна актриса Рене Зеллвегер ижро этмоқда! Номидан ҳам, кўриниб турибдики, янги фильмда сал ғалатироқ қаҳрамон, эндиликда ҳомиладор қиёфада намоён бўлади!

 photo (7) photo (3)

СЕЛЕНА ГОМЕС ПАРИЖДА КЎЧАДА ПИЖАМАДА ЮРИБДИ?

Селена Гомес  унга “красная волчанка” хасталиги диагнозини қўйишганлигини ва химиотерапия курсини ўтаганлигини ҳам тан олди! Даволаниш туфайли Селена вазни ортиб кетганлигини ва шу туфайли ҳам бошқалар сабабини билмай, уни роса танқид қилишганлигини айтиб ўтди. Эндиликда эса, Селена янги куч ва ишонч билан ижодини давом эттирмоқда! У янги “Revival” мусиқий альбоми рекламаси учун Парижга атайлаб тақинчоқларсиз, пижамада келди! Унинг бу “ташрифи” чиндан ҳам барчани ҳайратга солди ва ёдда қоларли бўлди!

 photo (14)

МЕРИЛ СТРИП БЕРЛИН КИНОФЕСТИВАЛИ ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ РАИСИ!

Мерил Стрип 2016 йил 11 февралдан 21 февралгача бўлиб ўтадиган 66-Берлин Кинофестивалида Ҳакамлар Ҳайъати раиси бўлиши маълум бўлди! Актриса, мазкур фестивалда илк бора ҳакамлар ҳайъатида иштирок этади. У бунгача, 2012 йилда Киноматография соҳасига қўшган ҳиссаси учун мазкур Кинофестиваль совринига сазовор бўлган! Унгача эса, доим Кинофестиваль меҳмонлари сафида эди. “Масъулият ҳисси жуда кучли, аммо бу мени биринчи марта ҳакамлик қилишим бўлса ҳам, ишончни оқлайман” дейди актриса. Ўтган йили кинофестивал Ҳакамлар Ҳайъати раиси режиссёр Даррен Аронофски бўлган эди. Мерил Стрипни кинофестиваль ҳакамлар ҳайъатига раис сифатида танлашлари бежиз эмас! Актриса 19 марта “Оскар” мукофотига номзод бўлиб, 3 марта мазкур мукофотни қўлга киритган! Бундан ташқари, 8 марта “Олтин Глобус” соҳибаси бўлган ва Канн фестивалида ҳам ғолиб бўлиб, совринни қўлга киритган.

 photo (4)

ЖУЛИЯ РОБЕРТС РЕКЛАМАДА СОТУВЧИ?

Актриса Жулия Робертс “Calzedonia” бренди билан навбатдаги ҳамкорликни амалга ошириб, бренднинг янги рекламасида суратга тушди. Худди мини фильм каби суратга олинган рекламада, Жулия Робертсни гўёки сотувчи деб ўйлашади. Актриса ҳам, ўзини йўқотмай, сотувчиликни маромига етказади!