OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖ КИНО ОЛАМИДА! КИМ ЁШАРАДИ? КИМ ОТА-ОНА БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА? 16.10.2015 23:05

 photo (11)

ЖЕННИФЕР ЛОПЕС КИМ БИЛАН “МУШТЛАШДИ”?

Хонанда ва актриса Женнифер Лопесни Нью-Йорк кўчаларидан бирда юзи қонталаш, бурни қонаган ҳолатда учратганлар ҳайрон қолишди! У ким билан муштлашди? Уни эгнидаги кийими ҳам, қандайдир эркакча эди! Лекин, гап нимадалиги маълум бўлгач, хавотирланишга ҳожат қолмади! Чунки, Женнифер Лопес «Оттенки синего» сериалида роль ижро этаётган экан!

 photo (8) photo (4) photo (2)

“КОКА-КОЛА”НИНГ ШИША ИДИШИ 100 ЁШДА!

“Кока-кола” компанияси американинг Wildfox Couture бренди билан ҳамкорликда “Кока-кола” шиша идишининг 100 йиллик юбилейига бағишлаб, либослар коллекцияси яратишди. Коллекцияга футболкалар, кўйлаклар ва бошқалар либослар киради. Бу либослар 20 октябрдан дўконларга чиқарилади. “Кока-кола”нинг машҳур шиша идиши 1915 йилда яратилган бўлиб, ўтган йиллар давомида 6 миллиарддан ортиқ шундай шиша идишлар ишлаб чиқарилган.

 photo (6)

МЕЛАНИ ГРИФФИТ ВА МЕГ РАЙАННИНГ МУВАФФАҚИЯТСИЗ ЎЗГАРИШЛАРИ!

58 ёшли актриса Мелани Гриффит ўтган йили турмуш ўртоғи актёр Антонио Бандерас билан ажрашгач, ташқи қиёфасини ўзгартиришга киришди. Бу гал у лабларини ўзгартирди! Пластик операцияларни кетма-кет муваффақиятсиз чиқаётганлиги, уни ташвишга солмаяпти. Актриса ёшаришга ҳаракат қиляпти, аммо бу унинг ташқи қиёфасига салбий таъсир кўрсатиб, янги ролларга таклифларни камайишига олиб келяпти.

photo (13)

Мелани Гриффитдан ташқари, яна бир Ҳолливуд актрисаси Мег Райаннинг ҳам муваффақиятсиз пластик операциялар ташқи кўринишига салбий таъсир қилган.

 photo (7)

ТОМ КРУЗ ҲОЛЛИВУДНИ ТАРК ЭТМОҚЧИ?

Актёр Том Круз Лос-Анжелесдан кетмоқчилигини, ҳамда эндиликда Флоридада яшамоқчилигини маълум қилди. 53 ёшли актёр Ҳолливуд шовқинларидан чарчаган, ҳамда Флоридадаги Клируотер деб номланган тинч шаҳарчада сокин ҳаёт кечирмоқчи экан. Актёр Лос-Анжелесдаги уйини сотиб, ўша шаҳарда яшаётган ҳамкасби ва дўсти Жон Траволта истиқомат қилаётган райондан уй сотиб олиш ниятида! Актёр, яқинда рафиқаси Кети Холмс билан ҳам ажрашди.

 photo (1)

РОБЕРТ ДЕ НИРОНИ ЁШАРТИРИШАДИ!

Актёр Роберт Де Нирони режиссёр Мартин Скорсезенинг янги «Ирландец» фильмидаги роли учун, технологиялар ёрдамида “ёшартиришади”! Фильмнинг суратга олиш ишлари 2015 йил охирида бошланади. Фильм Чарльза Брэндтнинг «Я слышал, вы красите дома» китоби асосида суратга олинади. Фильмда шунингдек, Аль Пачино, Жо Пеши ва Бобби Каннавале ҳам суратга тушишади. Бу фильм Роберт Де Ниронинг режиссёр Мартин Скорсезе билан тўққизинчи ҳамкорликдаги фильми бўлади.

 photo (9)

АКТРИСА ЭНН ХЭТЭУЭЙ “ЮЛДУЗЛИК КАСАЛЛИГИ”НИ НАМОЙИШ ҚИЛДИ!

Актриса Энн Хэтэуэйни томошабинлар доим тарбияли, одобли ва босиқ, мулойим қизлар ролларида кўриб ўрганиб қолишган эди. Актриса эса, бир япон брендининг рекламасини суратга олиш вақтида, ўзининг қанчалик инжиқлигини кўрсатди. У инжиқлик билан, ўз нонуштасини 4 марта қайта тайёрлаб беришларини талаб қилиб, ўзини қанчалик “юлдузлик” касалига чалинганлигини намойиш қилди.

 photo (10)

ЖАСТИН ТИМБЕРЛЕЙК “ОСКАР” ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДА БОШЛОВЧИ БЎЛМОҚЧИ!

Актёр ва хонанда Жастин Тимберлейк ҳозирги кунда вақтинчалик дам олиш олиб, бўш вақтини 5 ойлик ўғлига сарфламоқда. У шоу бизнесга катта шов-шув билан қайтиш ниятида! Лекин, қандай қилиб? Шунинг учун у 2016 йил 28 февралда бўлиб ўтадиган “Оскар” тақдирлаш маросимида бошловчи бўлмоқчи! 34 ёшли Жастин Тимберлейк ҳозирда бу борада маросим продсерлари билан келишишга ҳаракат қилмоқда!

 photo (12)

95 ЁШЛИ МОДЕЛЬ?

95 ёшли Буюк Британиялик Жейн Уитлок ўзининг моделлик фаолиятини бошлади! Бунга унинг 69 ёшли қизи Глория сабабчи бўлди. У моделлик агентлигига онасини ҳам ўзи билан олиб борган. Натижада, 95 ёшли аёл ўз карьерасини бошлади. У моделлик борасида илк шартномасини ҳам тузди ва 19 ёшли моделлар орасида ҳам, ўзини йўқотиб қўймаслигини билдирди. Маълум бўлишича, аёл ҳамиша модель бўлишга қизиққан, аммо аввалига уруш туфайли бу орзусини амалга ошира олмаган. Кейин эса, турмушга чиққан, оила ва фарзандлар сабаб, орзулар орзулигича қолиб кетган. Аммо, у ҳамиша модага қизиқиб келган, ташқи кўриниши ҳақида қайғурган ва ҳаттоки ҳозир ҳам кўчага ҳеч қачон падозсиз чиқмаслигини таъкидлади.

 photo (14)

WALT DISNEY КОМПАНИЯСИ 92 ЁШДА!

Машҳур Walt Disney компанияси 92 ёшга тўлди! Оламга машҳур Микки-Маус, Дональд Дак ва бошқа кўплаб мульти қаҳрамонлар дунёга келган компанияга илк бор ака-ука Уолт ва Рой Диснейлар асос солишган. Рой компаниянинг молия ишлари билан шуғулланган, Уолт эса ижодий тарафлама бош-қош бўлган. Бугун эса, Walt Disney Company Ҳолливуднинг энг машҳур студияларидан бири ва дунёнинг энг машҳур 15 бренди қаторига киради! Компаниянинг илк мульфильми “Алиса мўъжизалар мамлакатида” бўлган. Walt Disney “Оскар” борасида ҳам рекорд ўрнатган бўлиб, 29 та “Оскар” мукофотига эга бўлган.

 photo (3)

БРЮС УИЛЛИС ОЛТИНЧИ МАРТА "КРЕПКИЙ ОРЕШЕК" ФИЛЬМИДА СУРАТГА ТУШАДИ!

Актёр Брюс Уиллис “Крепкий орешек” фильмининг янги қисмида суратга тушиши тасдиқланди! Лекин, у фильмда аввалги қисмларда ижро этган ролни эмас, бутунлай бошқа қаҳрамон ролида кўринади!  Брюс Уиллис аслида, “Крепкий орешек” фильмининг аввалги қисмларида, Арнольд Шварценеггер, Сильвестр Сталлоне, Берт Рейнолдс ва Ричард Гир дан сўнг, бош ролга тахмин қилинган актёр эди. Лекин, ролга фақат у тасдиқланган ва “Крепкий орешек”нинг 5 та қисмида бош ролни ижро этган!

 photo (5)

ОТА-ОНА БЎЛИШГА ҲОЗИРЛИК КЎРИШМОҚДА!

Актриса Женнифер Энистон ва Жастин Теру ўз никоҳ тўйларини оммадан яширинча август ойида ўтказишганлиги Ҳолливудда ҳақиқий янгилик бўлди. Кортни Кокс тўйда келиннинг дугонаси бўлган, никоҳ узуги дизайнини эса, актёр Тоби Магуайрнинг рафиқаси яратган. Эндиликда, Женнифер Энистон ва Жастин Теру ота-она бўлишга ҳозирлик кўришмоқда. Йўқ, Женнифер Энистон ҳомиладор эмас! Бахтиёр жуфтлик 6 ойлик қизчани асраб олишмоқда!