OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖ КИНО ОЛАМИДА: АНЖЕЛИНА ЖОЛИНИНГ РАШКИ, КРИШТИАНУ РОНАЛДУНИ НИМА УЧУН ФИЛЬМГА ОЛИШМАДИ? 19.10.2015 07:07

photo (1)

АНЖЕЛИНА ЖОЛИ БРЕД ПИТТНИ РАШК ҚИЛМОҚДА!

Анжелина Жоли ва Бред Питт нинг оилавий муаммолари кўпайиб бормоқда.

photo (10)

Ташқи тарафлама бахтиёр кўринган оила, аслида ичидан емирилаётганга ўхшайди. Чунки, авваллари турмуш ўртоғига 100 фоиз ишонган ва ҳеч қайси аёлни ўзига рақиба деб билмайдиган Анжелина Жоли, шу кунларда Бред Питтни қаттиқ рашк қилмоқда!

photo (15)

Бунинг сабаби эса, актёр янги фильмдаги партнёри 33 ёшли Сиенна Миллер билан иноқлашиб қолганлигидир! Бундан Анжелина Жоли қаттиқ ташвишда! Сабаби, ўз ҳам бир пайтлар айнан бир фильмда суратга тушиб, Бред Питтни унинг аввалги рафиқаси актриса Женифер Энистондан “тортиб” олган эди! Эндиликда эса, бу ҳолат қайтарилиши мумкинлиги уни қўрқитмоқда! Ўз навбатида Женифер Энистон ҳам, Бред Питтни бир вақтлар ўз дугонаси актриса Гвинет Пелтроудан “олиб” қўйган эди! “Қайтар дунё” деб, шуни айтишса керак!

  photo (4) photo (9)

МАДОННАНИНГ “СИРИ”!

Мадонна ҳозирда “Rebel Heart” турнеси доирасида гастролда бўлганлиги учун ҳам, дам олиш учун бўш вақти кўпроқ бўлмоқда, ҳамда бундан унумли фойдаланмоқда. 2 боланинг онаси бўлган Мадонна бўш вақтини Ванкувер парки атрофида велосипедда сайр қилиб ўтказмоқда. Мадонна ташқи кўриниши ёш кўринишининг сири ҳам, уни доим спорт билан шуғулланиши ва соғлом турмуш тарзида экан! Мадонна ичиш ва чекишни мутлақо ташлаган, ҳамда доимий равишда, сузиш, гимнастика ва велосипедда сайр билан шуғулланиб, ҳаттоки баъзида 3 соатлаб спорт залдан чиқмаслигини тан олган.

 photo (7)

РЕЖИССЁР МАРТИН СКОРСЕЗЕ ФУТБОЛЧИ КРИШТИАНУ РОНАЛДУНИ ЯНГИ ФИЛЬМИДА СУРАТГА ОЛИШДАН БОШ ТОРТДИ!        

Режиссёр Мартин Скорсезе ўзининг янги  «Манипулятор» фильмида машҳур “Реал” футболчиси Криштиану Роналдуни ролга олишдан бош тортди! Янги фильм италиялик миллионер Алессандро Прото ҳаётига бағишланган бўлиб, фильмнинг Нью-Йоркда суратга олинадиган объектлардан бири, Криштиану Роналдунинг уйи эди!

photo (2)

Бунинг учун, Криштиану Роналдуга фильмдан роль ваъда қилинган экан! Аммо, Мартин Скорсезе, Криштиану Роналдуни фильмда суратга олиш ўрнига, объект учун пул тўлашни маъқул топди!

 photo (13)

ЖЕЙМС БОНДНИНГ 6 ҲАЙКАЛИ!

Мадам Тюссо музейи ва ундаги жаҳон машҳурларининг ҳайкаллари ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Оламга машҳур бу ҳайкаллар сафидан эндиликда, Жеймс Бонд ҳақида йигирма тўртинчи фильмнинг катта экранларга чиқиши муносабати, Жеймс Бонднинг 6та ҳайкали ҳам ўрин олди! Жеймс Бонд ролини турли йилларда ижро қилган Шон Коннери, Жорж Лазенби, Рожер Мур, Тимоти Далтон, Пирс Броснан, Дэниел Крейгларнинг ҳайкаллари, ҳақиқий Жеймс Бондни эслатади. Ҳар ҳил кўринишларда, аммо барчалари смокингда бўлган бу ҳайкаллар, устида 20 та ҳайкалтарош меҳнат қилган. Бу ҳайкаллар махсус кўргазмада 6 ҳафта давомида намойиш қилингач, декабрдан сўнг халқаро турнирга жўнатилади.

 photo (12)

“МИЛЛИОН АЛЫХ РОЗ” 32 ЁШЛИ ҚЎШИҚ ЭНДИ КОРЕЙСЧА!

Кореяликлар Алла Пугачеванинг машҳур “Миллион алых роз” қўшиғини ўз чолғу созларида, ўз тилида куйлашди! Бу қўшиқ илк бор Алла Пугачева томонидан 1983 йил 2 январь куни ижро қилинган.

ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН!

 

 photo (5)

МАЙКЛ ЖЕКСОН ҲАЁТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕРИАЛ?

«Warner Bros» компанияси Трэвис Смайлининг  «Прежде, чем вы меня осудите: триумф и трагедия последних дней Майкла Джексона» китоби асосида, Майкл Жексон ҳаётининг 16 ҳафтасига бағишланган сериал суратга олишга киришди. Ким бош ролни ижро қилиши ва сериални қачон тайёр бўлиши ҳозирча сир сақланмоқда!

 photo (6) photo (8)

СТЕФАНИ МАЙЕРДАН “СУМЕРКИ”НИНГ ДАВОМИ?

Стефани Майер ўзининг “Сумерки” асари муваффақиятидан илҳомланиб, яна бир вампирлар ҳақидаги асарга қўл урди! Бу асарда ҳаммаси аксинча бўлади! Яъни, “Сумерки”да бош қаҳрамон Эдвард Каллен вампир, Белла Свон эса, оддий қиз эди! Энди янги “Жизнь и Смерть: Переосмысленные” асарида эса, Бо исмли қаҳрамон қиз вампир бўлиб, Эдит исмли оддий инсонни севиб қолади! “Бу муҳаббат қиссаси холос, ким вампир бўлиши муҳим эмас” дейди ёзувчининг ўзи.

 photo (14)

“МУМИЯ” ФИЛЬМИНИНГ ДАВОМИ СУРАТГА ОЛИНАДИ! АММО, БОШ ҚАҲРАМОН ЭНДИ АЁЛ!

Universal компанияси машҳур “Мумия” фильмининг давомини суратга олиш ҳаракатида! Аммо, эндиликда бош қаҳрамон Мисрлик мумиё аёл бўлади! Фильм 2017 йил тайёр бўлиши кутилмоқда! Шуниси маълумки, янги фильм шу кунгача Мисрлик мўмиё ҳақидаги барча фильмлардан фарқ қилган ҳолда, унда комедик ҳолатлар бўлмайди!

 photo (11)

ВИКТОРИЯ БЕКХЕМ BRITISH FASHION AWARDS ГА НОМЗОД!

Виктория Бекхем British Fashion Awards га, энг яхши аёллар либослари дизайнери сифатида номзод бўлмоқда! Бунинг сабаби, ҳозирги кунда у яратган либослар яхши оммалашмоқда! Бу уни мазкур йўналиш бўйича, бу совринга илк бор номзод бўлиши, лекин бунгача Виктория 2011 ва 2014 йилларда «Бренд года» йўналиши бўйича, совринни қўлга киритиб улгурган.

 photo (3)

БАРАК ОБАМАНИНГ ХИТОЙЛИК КОПИЯСИ!

Барак Обаманинг Хитойлик ўхшаши актёр Сяо Цзиго ҳар бир 10 минутлик чиқишига 1500 доллардан хизмат ҳақи олмоқда. 29 ёшли актёрнинг айтишича, у сочларини калталатганда, ҳамкасбларидан бири унга “Сен Обамага жуда ўхшаб қолибсан!” дегач, у АҚШ Президентига ўхшашлигини билган. Актёр 2012 йил Хитойдаги «Chinese Dream Show» шоусида иштирок этгач, машҳурликка эришган.