OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖДА: БЕЙОНСЕНИНГ ОТАСИ ФОШ ҚИЛИБ ҚЎЙГАН СИР... ҲАМ ХИЁНАТ, ҲАМ МАБЛАҒ? ЁШ ЧЕГАРА БЎЛОЛМАЙДИ! 25.10.2015 14:00

 photo (11)

БЕЙОНСЕНИНГ ОТАСИ ҚИЗИНИНГ КИЧИК СИРИНИ ФОШ ЭТДИ!

Машҳур хонанда Бейонсенинг отаси, кутилмаганда қизининг кичик сирини фош қилиб қўйди. Бир вақтлар қизи ўз ижодини бошлаган Destiny’s Child гуруҳи продюсери бўлган Мэтью Ноулз ўз қизининг кареьерасини бошқа бир хонанда Пинк билан солиштириб, икковини ҳам жуда муваффақиятли ижод қилаётганлигини таъкидлаб, икковини тенгдош яъни, 36 ёш эканлигини айтиб ўтди! Бейонсе эса, доим ўз ёшини 34 да эканлигини таъкидлаб келган. Балки, Бейонсенинг отасининг гапини адашганга йўйиб, аҳамият беришмасди, лекин у гапини давом эттириб, қизини яна бир хонанда Ашер билан ҳам тенгдошлигини таъкидлаган. Ашер эса, бу йил 37 ёшга тўлди. Демак, бундан келиб чиқадики, Бейонсе 34 ёш эмас, 36 ёки 37 ёшда бўлиши мумкин.

 photo (15)

БУНАҚАСИ ФАҚАТ “ЖЕЙМС БОНД”ДА БЎЛАДИ?

Жеймс Бонд ҳақидаги навбатдаги фильм фильм “007: СПЕКТР” катта экранларга чиқиши олдидан у ҳақидаги шов-шувлар янада кўпаймоқда. Фильмдаги мураккаб ва катта қизиқиш билдирилаётган эпизодлардан бири, бу Жеймс Бондни мистер Хинкс билан пойгаси, яъни автомобилдаги қочиш эпизоди бўлиб, унда Aston Martin ҳамда Yaguar C-X75 автомобилларидан фойдаланилган!

photo (17)

Фильм учун автомобиллар махсус ишланган бўлиб, айнан шу эпизодни суратга олиш учун тунда, Рим кўчаларида автомобиллар қатнови тўхтатилиб, ёпиб қўйилган. Чунки, суратга олиш жараёнида автомобиллар жуда катта тезликда ҳаракатланиши керак эди!

 photo (10) photo (14)

АКТЁР ШОН ПЕНН МАДОННАГА “ҚАЙТМОҚЧИ”!

Актёр Шон Пенн “Санта Барбара” сериали ва “Форрес Гамп” фильми орқали танилган актриса Робин Райт билан ажрашгач, актриса Шарлиз Теронга уйланиш ниятида эди. У ҳаттоки, Шарлиз Терон учун фарзанд асраб олишга ҳам рози бўлган эди! Аммо, кутилмаганда, Шарлиз Терон уни ташлаб кетди ва турмушга чиқишга рози бўлмади! Эндиликда, актёр яхшилаб ўйлаб кўриб, ўзининг биринчи рафиқаси Мадоннанинг ёнига қайтишга қарор қилди! У Мадонна билан ярашиб, унга яна қайта уйланмоқчи! Энг қизиғи, Мадонна ҳам бунга рози эканлигини билдирди! Уларнинг биргаликдаги аввалги никоҳи жуда кўплаб оилавий жанжалларга сабаб бўлган ва охири Мадонна ажрашишга ариза бериб, актёрни ташлаб кетган эди...

photo (16) 

ҲАМ ХИЁНАТ ҚИЛСА, ҲАМ МАБЛАҒ ТАЛАБ ҚИЛСА?

Оилавий ҳаётнинг барҳам топиши, ажрашиш албатта, хунук ҳодиса, ёқимсиз ҳолат. Агар, буни устига эркак киши ғурурсизлик қилиб, рафиқасининг маблағини бўлишишни ҳоҳлаб қолса, бу ҳаммасидан хунук ҳолат! Худди шундай ҳодиса, хонанда Гвен Стефани ҳаётида юз бермоқда. Унинг ажрашаётган собиқ турмуш ўртоғи рок-мусиқачи Гэвин Россдейл ажрашиш вақтида унинг бойлигини тенг ярмини талаб қилмоқда! Гвен Стефани унга бундай қилмаслиги учун маълум бир миқдорда маблағ ҳам таклиф қилган, аммо Россдейл бунга кўнмаган! Гвен Стефани нинг яқинлари, у турмуш қуришаётган вақтида эри билан махсус никоҳ шартномаси тузмай катта хато қилганлигини таъкидлашмоқда! Энг ачинарлиси, Гвен Стефани эри билан севишиб турмуш қуришган, ажрашиш сабаби эса, эрининг энага билан унга хиёнат қилганлигидир.

photo (9)

ЁШ ЧЕГАРА БЎЛА ОЛМАЙДИ!

Актриса Моника Белуччи 51 ёшда Жеймс Бонднинг севгилисини ўйнаб, барчани ҳайратга солмоқда! Чунки, шу вақтгача Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларда унинг севгилиси ролини фақат бош қаҳрамондан ёши кичик актрисалар ижро этиб келишган эди. “Аввалига мени бу фильмга таклиф этишганида, Жуди Денч ўрнига Бонднинг бошлиғи, ёши катта бўлган аёл ролига бўлса керак, деб ўйлагандим”, дейди актриса.

photo (1)

Лекин, уни айнан Жеймс Бонднинг севгилиси ролига таклиф қилишиб, фильм ижодкорлари гўзаллик ва маҳорат учун ёш чегара бўла олмаслигини исботлашди!

photo (13)

Қолаверса, Жеймс Бонд ролини ижро этаётган актёр Дениэл Крейг ҳам, 47 ёшда! Ҳозирда Ҳолливудда аксинча, ёши каттароқ ва тажрибали актёр, актрисаларга талаб кучайган, қолаверса, актёр ва актрисаларнинг ўзлари ҳам, соғлом турмуш тарзи, спорт ҳамда пластик операциялар орқали, ёш кўринишни қойиллатишмоқда! Бу эса, инсон имкониятлари қанчалик кенглиги ва неччи ёшда бўлса ҳам, ҳаёт давом этишини, агар инсон ўзи истамаса, ҳаракат қилса ҳеч қачон қаримаслигини билдиради.

 photo (18) photo (6)

“ЗВЕЗДНЫЕ ВОЙНЫ”НИНГ НАВБАТДАГИ ҚИСМИ...

“Звездные войны” фильмининг навбатдаги қисми бўлган,  «Звездные войны: Пробуждение силы» фильмининг халқаро премьераси 14 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фильмнинг илк қисми 1977 йилда катта экранга чиққан бўлиб, унинг мухлислари, томошабинлари фильм билан бирга улғайишган. Эндиликда эса, улар ўз фарзандлари, набиралари билан бирга бу фильмнинг навбатдаги қисмини кўришни кутишмоқда! Фильм ҳақида кўплаб анимациялар, комисклар, ҳаттоки татиуровкаларгача яратилган. Навбатдаги қисмда ҳам, илк фильмда суратга тушган актёрлардан албатта, Харрисон Форд суратга тушган.

 photo (3)

КРИС РОК ЯНА “ОСКАР”ДА?

“Оскар 88” тақдирлаш маросимини яна яъни, иккинчи марта Крис Рок олиб бориши маълум бўлди. Машҳур комик 2005 йилда ҳам “Оскар” тақдирлаш маросимини олиб борган, ҳамда унинг чиқиш сўзлар ва ҳазиллари томошабинларга унчалик маъқул бўлмаган бўлса ҳам, маросим продюсерлари Дэвид Хилл ва Реджиналд Хадлин уни яна бошловчиликка тасдиқлашди! Уларнинг фикрини ҳаттоки, Америка Киноакадемияси Президенти Шерил Бун ҳам маъқуллади. Крис Рокнинг аввалги “Оскар” тақдимотини олиб бориши қаттиқ танқид қилинганди, у бундан қанчалик хулоса чиқарганлиги, албатта, “Оскар 88” тақдирлаш маросимида намоён бўлади!

 photo (8)

НИКОЛЬ КИДМАННИНГ БОЛАЛИКДАГИ ИСМИ!

Яқиндагина навбатдаги фотосессиясида ажойиб, ўзига хос “уй бекаси”га айланган актриса Николь Кидман, яна бир қизиқарли маълумотни эълон қилди.

photo (5)

Унинг ота-онаси қўйган биринчи исми Хонкулани экан! Бу вақтда унинг ота-онаси Гонолулуда яшашган ва қизларига шундай антиқа ном беришган экан!

 photo (4)

«НАЗАД В БУДУЩЕЕ» ФИЛЬМИ  ҚАҲРАМОНЛАРИ 30 ЙИЛДАН СЎНГ!

20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси,  «Назад в будущее» фильми қаҳрамонлари 30 йилдан сўнг, учрашишди! Нима учун айнан шу куни? Чунки, айнан 30 йил олдин, улар фильмда, 1985 йил 21 октябрь куни келажакка, 2015 йилга ўтиб қолишган эди! Учрашувда Майкл Джей Фокс (Марти Макфлай), Кристофер Ллойд (Док Браун) и Лиа Томпсон (Лоррейн Бейнс) иштирок этишди. Фильм 3 қисмдан иборат бўлиб, биринч қисми 1985 йил катта экранларга чиққан, иккинчиси 1989 йилда, учинчиси эса, 1990 йилда намойиш қилинган. Фильмнинг биринчи қисмида намойиш қилинган фантастик оёқ кийими ҳам, яратилиб, унинг биринчиси Майкл Джей Фоксга тақдим қилинган.

 photo (2)  photo (1)

МИЛЛА ЙОВОВИЧНИНГ ҚИЗЛАРИ...

Актриса ва модель Милла Йовович қизларининг фотосуратини намойиш этди. У Instagram профилига, 8 ёшли Эва Гарбо ва кичик қизчаси Дашиэл Иденнинг фотосуратини жойлади. Милла Йовович иштирокидаги “Обитель зла” фильми олтинчи қисмининг суратга олиш ишлари 2013 йилнинг куз ойларида бошланиб, унинг ҳомиладорлиги туфайли тўхтаб қолган эди. Актриса эндиликда бемалол суратга олиш ишларини давом эттириб, фильмни тугатиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

 photo (12)

АДЕЛДАН УЧ ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ!

Хонанда Адель уч йил янги қўшиқлар борасидаги танаффусдан сўнг, ниҳоят янги қўшиқ тақдим этди! “Hello” қўшиғи ва клипи интернет тармоқларида “айланмоқда” ва бу композиция Канадалик режиссёр Ксавье Долан билан ҳамкорликда тайёрланган. Қўшиқ Аделнинг 20 ноябрь куни чиқариладиган “25” деб номланган янги мусиқий альбомидан жой олган.