OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“АЖАЛ ЖОДУСИ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ҲАЁТИЙ САБОҚЛАР... 25.10.2015 13:58

 IMG_9334

23 октябрь куни Алишер Навоий киносаройида режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Ажал жодуси” фильми премьераси бўлиб ўтди.

IMG_9420

Фильм тақдимотига таклиф этилган кўплаб ОАВ вакиллари ва шоу бизнес вакиллари премьерада томошабин меҳмон бўлишди.

“Ажал жодуси” фильми ҳақида аввал ҳам сайтимизда хабар бериб ўтгандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_9362 IMG_9375

Фильм тақдимоти олдидан анъанага кўра, кичик мини концерт тақдим этилиб, премьерага меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков барча ижодкорларни премьера билан табриклаб, томошабинлар учун севимли қўшиқларидан тақдим этди.

  IMG_9399 IMG_9400

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова рақсга тушишни бошлаб берди ва томошабинлар билан давом этган рақслар қўшиқ тугамагунча тўхтамади.

IMG_9331

Премьерани журналист Акмал Мирзо ва актриса Лола Элтоева олиб боришди.

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.  

Фильм режиссёри Ҳилол Насимов

Ролларда: Ўзбекистон Халқ артисти Санъат Девонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова, Баҳодир Муродов, Шохрух Насимов, Фотиҳ Насимов, Ширин Исмоилова, Азиз Раметов ва бошқалар.

IMG_9317

Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоевалар шеър ўқишди.

IMG_9335

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, фильм режиссёри Ҳилол Насимовга ҳам сўз берилди ва у ўз фикрларини баён этди.

Фильм намойиши бошланди.

IMG_9325

Фильм ҳақидаги маълумотларга кўра, «Ажал жодуси» бадиий фильми ўткир сюжетли драма жанрида, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ватан» киностудиясида суратга олинган бўлиб, 2014 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, фильмни суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Чорвоқ ва Сўқоқ ҳудудларида, шунингдек, Россия Федерацияси таркибидаги Бошқирдистон Республикасида амалга оширилган. Фильмда бутун дунёда жиддий муаммога айланган ноқонуний миграция ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар – қонунни четлаб ўтган ҳолда, хорижий мамлакатга бориб, ноқонуний меҳнат муҳожирига айланган шахсларнинг машаққатли меҳнати, ҳуқуқсизликдаги оғир ҳаёти ва баъзан аянчли тугаётган қисмати ҳақида, ҳаётий мисоллар асосида ҳикоя қилинган.

Дабдабали тўй қилиб, қарзга ботган оила аъзолари, қарзларни тўлаш борасида катта муаммога дуч келиб, оқибатда ота ва унинг икки ўғли пул топиш илинжида мавжуд қонун-қоидаларни четлаб ўтиб, ноқонуний тарзда хорижга ишлаш учун йўл олганлиги, ҳамда ўзга юртда ҳуқуқсизликда яшаб, аянчли воқеаларни бошдан кечиришга мажбур бўлгани, ўғиллар эса, пул топаман деб, динни яхши тушунмаслик оқибатида, “савобли иш қиляпмиз” деган фикрда, жиноятчиларга қўшилиб қолганликлари, якунида эса, саргардонликлар, ўғилларининг нотўғри қадами туфайли вафот этган ота, йўлдан адашганини  тушунганида эса кеч бўлган фарзандлар, ота жасадининг ўғирланиши, содир этган жиноятига яраша  фарзандларнинг жазоланиши, фильмнинг асосий воқеаларини ташкил этган.

Шахсий фикрим, “азага борган инсон, ўз дардини эслаб йиғлайди”, деганларидек, фильмнинг баъзи воқеалари жуда таъсирлантирди. Лекин, менимча, журналист одатда ҳар бир фильмни унинг режиссёри, ёки ижодкорларига ашаддий мухлис бўлмасдан, ортиқча эмоцияларга берилмаган ҳолатда кўриб, холис фикр билдириши керак, деб ўйлайман.

Ҳозирда шифохонада даволанаётганлигим сабабли, Фильм премьерасига бироз кечроқ келдим, афсуски фильмни бошидан кўра олмадим ва фильмни кўрган жойимдан бошлаб, ўз фикрларимни билдираман.

Фильмда мазмун тарафлама, бугунги кундаги долзарб муаммо кўтарилган! Яъни, четга бориб, ишлаб катта пул топиб келаман, деганлар учун, фильм яхшигина сабоқ бўлиши мумкин! Ўша маблағни ўз юртингда ҳам, ҳалол меҳнат қилиб топиш мумкин, деб ўйлайман!

Фильм қаҳрамонлари авваламбор, ўз юртидаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланмай туриб, ўзга юртда катта пул ишлаймиз, деб ўйлаб нотўғри фикр юритишади! Уларни она ҳам, катта пул топишга ундайди. Бу борада фильмда она катта ўрин тутади, чунки айнан унинг гапларидан, фикридан келиб чиқиб, бу ердаги таклиф қилинган ишлардан воз кечган ота ва фарзандлар ишлаш учун Россияга йўл олишади! Онани жуда ортиқча даражада орзу-ҳавасга берилганлиги, ўғлини ўқишдаги шартнома пулини тўлаш ўрнига шоҳона тўй қилиб уйлантириши, ҳаттоки орзу-ҳавас деб, оиласини қийналиш даражасига олиб бориб қўйиши,  кейин эса, хатосини тушунганда жуда кеч бўлиши, фильм ниҳоясида аянчли ўлим топиши, таъсирли ҳамда она ролини актриса Муяссар Бердиқулова жуда ишончли ижро қилган. Бугунги кунда кўплаб аёллар, ана шундай орзу-ҳавасга берилганлик оқибатида, турли ҳаётий муаммоларга дуч келаётганликлари сир эмас.

Фильмдаги ноилож қолган ота образига келсак, унинг ожиз тарафи, рафиқасининг сўзига кириши, ҳамда оилада ўз сўзида қатъий тура олмаслиги, балки унда ҳам, она каби қисман орзу-ҳавасга, дабдабали тўй, бошқаларга ўзини кўрсатиб қўйишга ўчлик борлигидир. Ота сўзи устун бўлмаган оилада парокандалик юз беришига, фильм воқеалари яхшигина мисол бўла олади!

Оила фожеасида ёш келинчакнинг ҳам қисман айби бўлиб, у ҳам “дугоналари гапиришлари” учун ҳам атайлаб, 500 долларли тўй либосини ижарага олдиришларидан тортиб, тўйнинг бошқа тарафларини ҳам дабдабали бўлишга ундаганлиги, ортиқча сарф-харажатларга урғу берган! Чиндан ҳам, ҳозир кўпгина қизлар, бир кунлик тўйим ёдда қолсин, ҳамма гапирсин, балки ҳавас ва ҳасад қилсин, деб қимматбаҳо тўй либосидан тортиб, ҳар хил ўйлаб топилган “удум”ларгача амал қилишлари, бунинг оқибатида эса, куёв тараф ҳам, келин тараф ҳам, кўп маблағ сарф қилиб, тўйдан сўнг моддий тарафлама қийналиб қолаётганликлари, йиллаб қарз тўлаётганликлари, ҳаётий ҳодисалардир.

Фильмда кам таъминланган оилаларга давлат томонидан берилаётган уйлар, ҳамда  “Камолот” ЁИҲ нинг кам таъминланган оилалар учун ўтказилаётган тўйлари ҳам, тилга олиб ўтилган. Бу ишлар чиндан ҳам, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш йўлида, ўзига хос хайрли иш бўлмоқда!

Фильм қаҳрамони катта ўғилнинг оиласини унинг тўйига деб олган қарзни тўлаш учун ғишт қуйиб пул топиши, ҳалол меҳнат қилишлари, отани ўзга юртда меҳнат қилиши, фарзандларининг хатоси туфайли, фожеали ўлим топиши, фарзандларни унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш учун, гиламга ўраб, поездга жойлаб, қийналишларию, оқибатда жасадни ўғирлатиб қўйишлари, кенжа ўғилни отасининг жасадини йўқотганига чидолмай, бир кунда қариб кетиши, томошабинларни таъсирлантирди!

Шу ўринда фильмда актёрлар ансамбли тўғри танланганлигини келтириб ўтиш мумкин, биринчи навбатда оила аъзоларидаги ўхшашликни ҳисобга олсак, катта ўғил онага, кичик ўғил эса, отага ўхшаши, айниқса, жиноятчиларни аниқлаш вақтида, жабрланувчини айбдорнинг кўзларини эслаши, уни отасининг кўзларига ўхшатиши, ҳамда ота ва кенжа ўғил кўзларидаги ўхшашлик, яхши топилма бўлган!

Фарзандларнинг нотўғри қадам босишларига асосий сабаб эса, уларнинг оилада нотўғри тарбия олганликлари, бунинг асосий сабабчиси она бўлганлиги, она орзу-ҳавас туфайли болаларини фақат пул топишга ундаганлиги, фарзандлар ҳам, пул деб, жиноят кўчасига киришлари, бировларга тан жароҳати етказаётиб ҳам, уларга ачинмай фақат пул ҳақида ўйлашлари, кейин эса, ўз отасини аҳволини кўриб, фарёд солишлари жуда аянчли! Агар она ақл-мулоҳазали бўлиб, фарзандларини кўпроқ илм олишга ундаганида, фарзандлар жиноят кўчасига қадам қўймаган, натижада бир оила бунчалик фожеага дуч келмаслиги мумкин эди!

Катта ўғилнинг дўстини унинг рафиқасига кўз олайтириши, келинчакни эрига хиёнат бобидаги иккиланишлари, келинчак эътиборга муҳтож аёл ҳолатида кўрсатилган. У эътиборга муҳтож эканлиги учун, эрининг дўсти бўлган Азиз Раметовнинг қаҳрамони унга туғилган кунида берган гулни олди, аммо кейинги воқеаларда ўша йигитни мақсадини унинг гапларидан ва ҳатти-ҳаракатларидан сезиб турган бўлса ҳам, у билан яна узоқ йўлга чиқиши, у машинани четроққа ҳайдаганда қатъий қаршилик кўрсатмаслиги, ўша эшиксиз уйга ўзи кирганлиги, сал ишончсиздек, назаримда. Ахир у ўша уйга кирмаслиги, “машинадан тушмайман”, деб оёқ тираб олиши ҳам мумкин эди-ку! Қолаверса, қишлоқ жойда, қайнона ҳеч бир шубҳа-гумонларсиз, ёшгина янги келинини,  узоқ жойга, ўғлини дўсти бўлса ҳам, бегона йигит билан бир ўзини юбориши, бироз олдин келинига ғаши келганига қарамай, уни йўлга безаниб отланишига парво қилмаслиги ҳам, ишончсизроқ. Ўша йигит билан эшиксиз уйдаги бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисадан сўнг, келинчак бемалол ўз уйида ўтирибди, Азиз Раметовнинг қаҳрамонини тутиб олиб урган эркак, бу нарсани сир сақлаб кетдими? Қишлоқ жойда, бу борада қўшнилар, атрофдагилар, бу ҳодисадан ҳеч ким хабар топмадими? Балки бу воқеа, шаҳарда, кўпқаватли уйларда юз берса, ҳеч ким хабар топмаслиги мумкинмиди? Наҳотки, қайнона бошқа нарсани “қўшниларим ғийбат қилишяпти” деб турган бир пайтда, қўшнилар келинчак билан боғлиқ ўша ҳодисадан хабар топмаган бўлишса? Балки, фильм давомида шунга бироз аниқлик киритиш керакмиди, назаримда.

Фильмда ота собиқ каратэчи сифатида тилга олинади, лекин у дурадгорлик қилади. Наҳотки маҳалла ташкилоти унинг оиласига ёрдам сифатида, уни болаларга каратэ ўргатишга жалб этиш, унга бирор тўгарак, ёки машғулот хонаси очиб бериш ҳақида ўйлаб кўришмади? Балки, фильмда отани каратэда қаттиқ жароҳат олган ва шунинг учун ҳам, кейинчалик дурадгорлик қилишга мажбур бўлган қилиб, тасвирланиши керакмиди... Бу албатта, менинг шахсий фикрим! Балки, бу ҳақида фильмни бошланишида айтилганми, узр, шифохонадан чиқиб, кечроқ келганим учун, балки кўра олмагандирман...

Россиядаги ҳодисалардан эса, ҳайрон қолдиргани, бадавлатларни тунаш, ота ва унинг фарзандлари у ерга бормаслигидан илгари ҳам содир бўлган-ку, нега гувоҳларга, чақирилганларга фақат отанинг ўғиллари иштирок этган видеокадрлар кўрсатилади, уларнинг иштирокисиз, маълум бир аввалроқ муддатлар ичидаги кадрлар кўрсатилмайди? Ахир бу жиноий тўда кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган экан-ку!

Аммо, бу тилга олинган кичик тушунарсизроқ ҳолатлар, фильмнинг асосий мазмунига, унда очиб берилиши керак бўлган муаммоларга жиддий таъсир кўрсатмаган!

Фильм воқеалари, бир оила фожеавий ҳаёти тимсолида, томошабинларни таъсирлантира олди, ҳамда яхши таассурот қолдирди! Шу билан бирга огоҳликка ҳам ундаганлиги табиий!

Ёшлар эса, бундан ҳаётий сабоқ олиб, ҳаётда нотўғри қадам қўйишдан сақланишлари, ҳар жабҳада ўз фикрига эга бўлишлари керак! Юртимизда яратилаётган шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, бемалол ҳалол меҳнат билан муваффақиятларга эришиш мумкин! Ота-оналар ҳам, фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмай, уларни кўпроқ билим олишларига, келажакда юртимизга муносиб фарзандлар бўлиб, вояга етишларига масъулият билан ёндошишлари керак, деб ўйлайман.

“Ажал жодуси” фильми 24 октябрдан катта экранларда намойиш этилмоқда!

Феруза Фаттохова

Премьера бошланишидаги инфо учун Саида Вахобовага ташаккур!

IMG_9324