OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«МИЛЛИЙ ЭСТРАДА САНЪАТИ: ШОИР, БАСТАКОР ВА ХОНАНДА ҲАМКОРЛИГИ – ДАВР ТАЛАБИ» МАВЗУСИДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! “САКРАМЕНТО” ДЕГАН ЯНГИ ЖАНР ПАЙДО БЎЛДИ, ШЕКИЛЛИ? КИМ ОТАСИНИНГ ҚАДРИНИ БИЛМАЯПТИ? 28.10.2015 04:40

IMG_5686

27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида “Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги-давр талаби” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мазкур матбуот анжуманида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори в.в.б. Муроджон Мажидов, Ўзбекистон Халқ шоири, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши раиси Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Республикаси Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, шунингдек, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбарияти вакиллари, кўплаб санъаткорлар, хонандалар иштирок этишди.

IMG_5678

Матбуот анжуманини Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо  “Эстрада санъатида шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлигининг бугунги кундаги ҳолати” ҳақидаги фикрлари билан очиб берди.

IMG_5692

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Халқимиз, томошабинлар асло эстрада санъатига бефарқ эмас! Халқимиз қўшиқсиз яшай олмайди! Доимо диққат марказда мана шу масала! Эстрада санъати туфайли ҳаётимиз ранг-баранг ва қизиқарли, лекин бу борада баъзи муаммолар, масалалар мавжуд. Масалан, Хонанда, шоир ва бастакорнинг савияси ҳақида фикр юритсак, бугунги кунда кўпроқ хонандаларимизнинг ўзлари бастакорлик, баъзида шоирлик ҳам вазифасини ўтамоқдалар. Қарабсизки, натижада баъзида ижро зўр бўлса ҳам, матн бўш, ёки аксинча, ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонни ўйлантирадиган, мушоҳадага ундайдиган аҳвол юзага келмоқда. Натижада, ижролардан, қўшиқлардан кўнгил тўлмаяпти! Қолаверса, хонандаларни саҳналарда ўзларини тутишларидан, бошқа жойларда ўзларини тутишларидан, қўшиқларнинг матнларидан кўнгил тўлмаяпти! Адабий ўғирликлар, санъатдаги ўғирликлар, мусиқа ўғирлиги! Савол бўляптики, нима учун уларга саҳналар бериб қўйилса, шароитлар яратиб қўйилса, улар эса кимга хизмат қилишяпти? Бизнинг душманларимиз четдан кириб келадиган, оммавий маданиятни тарғиб қиладиган, бизга яшашни ўргатмоқчи бўладиганлар, ўз ақидаларини бизга тиқиштирмоқчи бўладиганлар бир ёқда қолиб, ўз ичимиздан чиқяптими “энг катта тарғиботчилар”? Саҳнада қўшиқларига ҳеч алоқаси йўқ бўлган бошқа миллатларнинг кийимларини кийиб чиқишяпти! Ҳеч алоқаси йўқ раққосаларни олиб чиқиб, уларга бошқа миллатнинг кийимларини кийдириб, ўйнатишмоқда, яна ўзбекча қўшиқларга! Бу аҳмоқлик! Бефаросатлик! Ўшалар бу ишлари нотўғри эканлигини билишмайди, ёки фаросати етмайди! Ёки уларнинг ёнида турганлар, уларга буни тушунтиришмайди! Бизни мақсадимиз, “сен яхши, сен ёмон дейиш эмас”, мақсадимиз бевосита санъатимизни ривожлантириш!

IMG_5723

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори в.в.б. Муроджон Мажидов:-  Бу мавзу доимий равишда муҳокама қилиб келинмоқда! Чунки, Эстрада санъати ёшлар тарбиясида ўз ўрнига эга. Ҳозир ёшлар, эстрада қўшиқларидан ҳам тарбия олмоқда, десак, ҳеч хато бўлмайди! Афсуски, баъзи ёшларимиз ҳам шу қўшиқларга ўрганиб, асл, етук шоирларимиз, бастакорлар томонидан яратилган асарларни тингламасдан, енгил-елпи, оммавий маданият унсурларини ўз ичига олган, бошқа халқларнинг мусиқаларидан ўғирлаб яратилган, маъносиз қўшиқларни тинглашмоқда. Шунинг учун ҳам, ҳозирда куйланаётган қўшиқлар савиясини ошириш борасида ишлар давом этмоқда! “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш асносида Ўзбекистон Халқ шоирлари Сирожиддин Саййид, Иқбол Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, шоирлар Ботир Эргашев, Рислиғой Ҳотамова, Азизбек Анвар ҳамда бастакорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мусахон Нурматов, бастакорлар Зокир Отабоев, Шуҳрат Зокиров, Нодир Умаров, Афзалбек Ҳусанов, Фарҳод Абдуллаевлар ҳамкорлигида 40 дан зиёд қўшиқлар яратилди. Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда ёш шоирларнинг Ватанга меҳр, юртга садоқат, осойишта кунларга шукроналик туйғулари акс этган қўшиқбоп шеърлари жамланиб, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлигида “Ягонасан, Ватан!” деб номланган махсус тўплам сифатида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилди. Санъаткорларимиз мана шу тўпламни қўлига олиб,  шу ердаги шеърлардан фойдаланишса, фойдадан ҳоли бўлмайди! Энди куйланаётган қўшиқларга келадиган бўлсак, албатта, чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш санъатимиз ривожига путур етказиш баробарида, тингловчилар савияси ва тарбиясига ҳам, салбий таъсир кўрсатади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ўз ваколат доирасида, матни саёз бўлган 25 та қўшиқни телеканаллар эфирларидан тўхтатиш таклифи берилди ва ўша қўшиқлар тўхтатилди! Чунки, ўша қўшиқлар менталитетимиз, маънавиятимизга тўғри келмайдиган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқлар эди. Эндиликда олдимизда турган яна бир катта вазифа бор, бу борада ҳамма ҳужжатлар тайёр, бу Ягона Бадиий Кенгаш ташкил қилиш! Ҳозирда бу масала кўриляпти! Бундан ташқари, барча соҳаларда бўлгани каби Гранд тизимини жорий қилиш, яъни Ватанга меҳр, муҳаббат, эзгулик ғояларини тараннум этувчи яхши қўшиқларга Гранд тизимини жорий этиш! Жамғарма томонидан гранд маблағ ажратилиб, шоир, бастакор, хонанда томонидан қўшиқ ёзиб, сайқаллаб, яхши бир асар тайёрланса, бу ҳам амалий ишлардан бири бўлади, деб ўйлайман. Бундан ташқари, санъаткорларимиз билан биргаликда катта фестиваллар ўтказилди, шунингдек, санъаткорларимиз томонидан пахта терими вақтида ўз ҳоҳишлари билан пахтакорларимизга маънавий хизмат кўрсатилди. Эндиликда, эса, эстрада санъатида қўшиқлар савиясига катта эътибор қаратиш керак, деб ўйлайман.

IMG_5693

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Бундан ташқари, ҳарбий қўшиқларга ҳам эътибор қаратиш, ҳарбий қўшиқлар яратиш, уларнинг таъминоти, ҳарбий қўшиқлар оҳанги борасида бир хилликдан воз кечиш зарур, янги экспериментлар қилиш керак, деб ўйлайман. Бугун Армиямиз Мустақил, Миллий Армия бўлган, ҳарбий қўшиқларимизда ҳам миллийлик бўлиши керак, деб Гранд масаласида, шуларни ҳам кўзда тутиш керак, деб ўйлайман.

IMG_5756

Матбуот анжумани давомида, юқорида тилга олинган масалалар юзасидан кўплаб фикрлар бўлди. Жумладан, эстрада санъатида миллий тилимизни биринчи ўринга қўйиш, қўшиқларда ижро яхши бўлса ҳам, сўзларни бузиб айтиш ва ҳаттоки, бошқа тилдан олинган сўзларга қўшимчалар қўшган ҳолда “янги сўзлар ихтиро қилиш”, шунингдек, қўшиқларда шоирлар ва ҳаттоки аввалги куйлаган санъаткорлар номларини хато келтириш ҳолатлари ҳақида айтиб ўтилди. Бу борада хонандалардан Муниса Ризаеванинг “Сакраменто”, Ботир Қодировнинг “Шовқинланманг” қўшиқлари мисол сифатида келтирилди.

Бундан ташқари, фонограммасиз концерт ўтказиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар айтилди.

IMG_5708

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Ботир Қодировнинг “Шовқинланманг” қўшиғини “Наво” телеканалида  тақдимоти бўлаётганда “Нуриддин Ҳамроқулов шеъри”, деб айтилди, “Жим туринг, шовқинламанг” деганда, оҳангнинг ўзи айтиб турибди, “н” ҳарфи йўқ, “шовқинланманг” эмас! “Шовқинланманг” деган сўз йўқ! Чўлпон қаламига мансуб, Чўлпон “шовқинламанг” сўзини арузга солган, “н” ҳарфи қўшилса, “шовқинланманг” бўлса, у аруз бўлмайди!

IMG_5735

Журналист Гулчеҳра Умарова: - Ҳеч қайси юртда бизнинг юртдагичалик эстрада санъатига эътибор берилаётганлиги йўқ! Бизда ҳамма имкониятлар бор! Хонандаларга имкониятлар жуда ҳам кенг, радиоэфир, телеэфир, концерт заллари, ҳеч қаерда тўсиқ йўқ! Эстрада хонандаларига ҳамма мукофотлар бор. Масалан, “Ниҳол” мукофоти, кўрик-танловлар, мана шуларда қатнашиб, “Ниҳол” мукофотини олган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, ҳаттоки Ўзбекистон Халқ артисти унвонини олганларда ҳам, мана шундай камчиликлар учраса, бошқалар қандай қабул қилишади, билмадим, аммо мен қабул қила олмайман! Бу нима саводсизми, ёки саводсиз бўлса, бундай унвон олиши керак эмас-да. У саводли инсон бўлиши керак, чунки шунча қўшиқлари яхши бўлиб келган. Нима учун буни айтяпман? Чунки, тингловчилар номи чиққан хонандага кўпроқ қизиқишади! У хонанда нимани куйласа ҳам шуни ҳазм қилишади. Уни шундай унвон олган, мукофотлар олган, демак, яхши қўшиқ айтяпти, деб ўйлашади. Энди уларнинг қўшиқларида мана шундай сатрлар учраб турса: “Шак шакарим ёрон-ей, вале, бале шек-шеки бадан, оббо сани бале…” мен тушунмадим, бошқасини ўқимайман, лекин “шек-шеки бадан” дегани, нима дегани? Ҳозирги замонавий шеъриятда, “бадан” сўзини ишлатишни қандай қабул қиласиз? Умуман, ўзбек шеърияти бундай бўлмаган! Бўлмаслиги ҳам керак, деб ўйлайман. Шарм-ҳаёли, тинглаганда, инсонни ғашига тегмайдиган сўзлар ишлатилиши керак!  Ўша “шек-шеки бадан” деган сўзлар ишлатилган қўшиқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг қўшиғидан MY5 телеканалида, эфирда ҳар доим кетадиган қўшиғидан! Яна бу қўшиқни қўл телефонингизга ёзиб олинглар, деб алоҳида таъкидлашади. Лолани DJ Пилигрим билан айтган «Юлдуз» дуэтининг сўзларини нималигини ҳам тушунмайсиз. Бу каби қўшиқларни биз “пойинтар-сойинтар” деган қисмда бериб боряпмиз! Буларни атайлаб, олиб келдим. Қандай қилиб, одам шунчалик саводсиз бўлиши мумкин? Ахир қандай қилиб, айтаётган қўшиғининг битта сатрида ҳам мазмун бўлмаслиги мумкин? У қўшиқ эмас, у хиргойи ҳам эмас! Одам хиргойи қилса ҳам, бирор мазмунли нарсани хиргойи қилади! Бундай қўшиқларда на маъно, на мазмун бор! “Ниҳол” мукофоти Умидахон хонанда сифатида чиққанида, овози яхши, яхши қўшиқлар айтяпти, деб хурсанд бўлгандим. Энди, унинг қўшиғини қаранг, “Маҳалла-куй, дўстларим, дугоналарим билан, улар ҳаммаси мени унутиб қўйган, улар ҳам сериал кўрган, ҳамма сериал кўрган...” Бу қанақаси? “Ниҳол” мукофотини биз бунақа хонандаларга бериб қўйсак, хўп бердик, ҳам дейлик, бу масъулият бўлса, буни оқлаш керакми? Булар ибрат бўлиши керак-ку! Булар энди қандай ибрат бўляпти? Янги кириб келаётган эстрада хонандаларига “сен нега бу қўшиқни айтяпсан?” десангиз, у ҳам, “ана улар айтишяпти-ку, нега уларга индамайсиз?” дейишади. Энг ёмони шу! Мана Дилфуза Раҳимованинг ҳам, ўша “Леле-лелей” қўшиғи, нимага уни қайтариб айтяпмиз? Чунки, у қўшиқлар қўпол қилиб айтганда хит бўлди. Мен ўзим “хит” сўзини унча ёқтирмайман. Энди мана шу қўшиқлар ҳадеб айлантирилаверса, ёшларнинг миясига ўрнашади, улар яхши нарсани эшита олмай қолишади! Улар мана шундай қўшиқларга, “Сакраменто”га ўхшаган чет эл сўзлар қўшилган қўшиқларга ўрганди-да, меъёрдаги яхши бир матнни олиб, бир хонанда қўшиқ қилса, у янграса, ўчириб қўйишади! Бу ёмон ҳолат! Энди ҳеч бўлмаса, номи чиққан хонандаларимиз, бундай хатолардан ўзини тийса, агар ўзини ақли етмаса, ёнидаги ижодкорлар, продюсерлари бор, улар наҳотки, ўша куйланаётган нарсани шеър эмаслигини тушунмайди? Шу масалани бир ўйлаб кўриш керак! Сен ўзи ўзбек тилини биласанми, деган саволни бериш керак! Шу савол менда туғилади, улар сўз ишлатишни билишадими, ўзи? Сўзнинг маъносини билишадими? Билмайди! Балки, булар боя айтилаётгандек, “мен ёмонлик қиляпман” деб ўйламайди! Мен қувноқ, шўх, ҳаммага ёқадиган қўшиқ куйлаяпман, деб ўйлайди! Мана шундай нотўғри ўйлашининг оқибатида юзага келаётган қўшиқлар, бизнинг 14-15 ёшларимизнинг ҳаммасининг қўл телефонида бор! Энди ўша болаларнинг маънавияти, дунёқараши, қандай бўлади? Шундай бўладими? Бунга барҳам бериш учун эса, боя айтилганидек, Телевидение дастурларини ва радиодастурларни кўриб чиқиш керак! Тўғри, телеканалларнинг ҳаммасини ёмон демоқчи эмасман, яхши кўрсатувлар ҳам бор. Мен ўзим ҳам тамоша қиладиган кўрсатувлар бор! Чет эл хонандалари, созандалар дастурларини ҳам беришади. Маза қилиб тинглайсиз, лекин лекин орасида юқорида тилга олинганлар ҳам “кетяпти”! Лекин, кўпроқ! Балки, пулликдир? Тўғри, тижорат, замонга қараб иш қилиш керак, лекин буни ҳам тартибга солиш керак, деб ўйлайман! Энди, кўчирмакашликлар ҳақида гапирсак, биринчидан, Ёзувчилар уюшмасидан ўтмаган китоблар чиқмаслиги керак! Шоирларнинг китобларини, шеърларини ўқинглар, деймизу, лекин чиқиб кетаётган айрим китоблардаги шеърларни матнига, савиясига қарасангиз..., шунинг учун ҳам, фақат Ёзувчилар уюшмасидан ўтган китоблар нашр қилиниши керак! Нашриётларга шундай талаб қўйиш керак, бошқа илож йўқ, деб ўйлайман. Бу ҳеч кимнинг эркини, ижодини ёки фуқаролик эркини бўғиб қўйиш эмас! Бу келажак учун маънавиятни сақлаб қолиш, ўзбек миллатининг қадр-қимматини, азалий қадриятларимизни, ўзбекча маънавиятимизни сақлаб қолиш учун керак! Агар болаларимизга инглиз тилини ўргатиш керак бўлса, бошқа тўғри йўл билан ўргатайлик, бунинг учун қўшиқларга инглизча сўзларни тиқиштириш шарт эмас, деб ўйлайман. Қолаверса, ўша қўшиқлардаги инглизча сўзлар ҳам аниқ ва тўғри талаффуз қилинаётганлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди! Бизни хонандаларнинг айримлари газета ёки китоб ўқимай, ким нима ёзиб келса, шуни қўшиқ қилиб айтишмоқда. Билмадим, бунинг учун инсоннинг ўзида маданият бўлиши керак! Балки, айрим хонандаларга одобдан, психологиядан, педагогикадан алоҳида дарс ўтиш керакдир? Бундай йиғилишлар бир неча марталаб бўлмоқда, аммо бирортасида бирор яхши тарафга ўзгариш сезилмаяпти! Ёки улар бу гапларни менсимайдими? Буни қандай тушуниш мумкин?

IMG_5713

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Уларнинг атрофида маълум бир тоифа одамлар бор, ўшалардан ташқарига чиқмайди ва ўшани ҳаёт деб, Абдулла Ориповнинг “Тилла балиқча” шеъридаги каби, ўшандан ташқарига чиқмай, тасаввурида ҳаёт шундан иборат! Биз кўтарган масалалардан улар бехабар! Ўша тўй кайфияти, кечаси тўй, тушликкача уйқу, сўнг яна тўй, гуруҳлар бўладию, фақат ўша ўзининг гуруҳини ичида! Уларни чақирайлик, мана жамоатчилик кенгаши билан биргаликда улар билан очиқчасига гаплашайлик!

IMG_5701

Журналист Гулчеҳра Умарова: - Улар ҳам келиб ўз фикрларини айтишсин ва нотўғри айтаётган бўлсак, биз билан баҳслашишсин! Масалан, бизда Эстрада ҳақида бир саҳифалик баҳс бўлди! Лекин, бирортаси буни ўқимаган, эътибор қилмаган. Мана савод даражаси! Тўйлар масаласини олсак, тўйларда дуч келган қўшиқлар куйланмоқда! Келин-куёв ёш бўлгани билан, тўйни ўтказаётганлар катта ёшли одамлар-ку! Кечирасизу, зиёли инсонларнинг ҳам, тўйга олиб келаётган хонандаларининг репертуарини битта назардан ўтказишса, зиён бўлмасди! Ўша тўйлардаги қўшиқлар ҳам дидни бузади! Баъзилар тўйни бунга аралаштириш керак эмас, дейди. Лекин, мен бунга қаршиман, чунки ҳозир тўйлар мутлақо ёшларники бўлиб қолган! Илгари тўйларга ёш йигит-қизлар бормасди. Ҳозир эса, ҳамма ёшлар тўйларга боришади. Тўйларда эса, фақат чет эл қўшиқлари! Шундан ҳам, ёшларнинг диди шаклланади, назаримда. Тўй нимага фақат дискотека бўлиши керак? Нега бунга эътибор бермаслик керак? Тўй одамларни маънавиятини бузмаслиги керак, деб ўйлайман. Тўйларда куйланадиган қўшиқларни ҳам тартибга солиш керак, назаримда.

IMG_5721

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - У ердаги қўшиқларни тинглаб, қилиқларни кўриб, ёшлар тақлид қилишлари мумкин. Мен бир нарсани таклиф қилгандим, Овоз ёзиш студияларини ҳаммасининг назоратини “Ўзбекнаво”га олайлик! Савиясиз қўшиқларни, ўша жойларда туғилаётганда, бирор иллати бўлса, тўғрилаш керак, деб ўйлайман. Ҳаммаси ўша овоз ёзиш студияларидан чиқиб келяпти! Масалан, Ботир Қодировнинг “Эй, дўстим” қўшиғини олсак, “Аввало онангга яхшилик қилгин, аввало отангни қадрини билгин”, савол туғилади, бундай дейиш учун маънавий ҳаққинг борми? Онангга хизмат қилсанг, бу яхшилик бўладими? Ким отасининг қадрини билмаяпти? Бу билан нима дейилмоқчи? Ахир ота-онага хизмат, бу бизда минг йилдан буён келаётган одат, меҳр, анъана-ку! Ўзбек халқини ўз насиҳат йўналиши бор, насиҳат йўналишида ёзилган асарлар бошқача бўлади, ўз қоидалари бор! “Онангга яхшилик қилгин”, бу нарсани Абдулла Орипов билмайдими, ёки Эркин Воҳидов билмайдими? Ахир ота-онани қадрини билишга фарзанд мажбур-ку! Бунда мантиқ бўлиши керак, шоирона ёзилиши керак, очиқдан очиқ насиҳат қилиниши керак эмас, деб ўйлайман. “Шовқинланманг” қўшиғида ҳам, шу вақтгача бирор одамни “шовқинланманг” деган сўзини эшитмаганман!

IMG_5778

“Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ: - Бу гаплар янги гаплар эмас, ҳеч ким, ҳеч кимнинг ижодини бўғиш ниятида ҳам эмас! Ҳазрат Навоийнинг асарларини ўқийдиган бўлсак, ўша 15 асрда ҳам, Ҳазрат Навоий созандаларга, ҳофизларга тегишли, ҳам маънавий, ҳам профессионал жиҳатларни келтирганки, орадан шунча аср ўтгандан кейин ҳам, Навоийнинг гаплари ҳали ҳануз нидо бериб турибди. Мени назаримда, бугунги санъаткорлар билан боғлиқ 3-4 қирра бор, биринчи қирра бу кўп гапирилган матн билан ишлаш масаласи, ниҳоятда оғриқли масала! 2001 йилда адашмасам, Бадиий Кенгашда котиб бўлиб ишлаганимда, таниқли, ёшлар тақлид қиладиган санъаткорлардан бири қўшқ олиб келди. Матнини қарасам, аслида ёмон эмас, лекин шу даражада бузиб кўчирилганки, сўзларнинг маъноси ўзгариб кетган! Буни Муҳаммад Юсуф ёзиб берди, дейди. Муҳаммад Юсуф бундай ёзиши мумкин эмас, дедим. Ўша сўзларни “ўзбекча сўзларни асли мана бундай бўлади, аммо шошилинчда хато кўчирибмиз” деган гапни айтади, деб кутгандим, лекин у, “йўқ, ака шундай бўлади! Қўшиқда ҳам шундай айтганман!” деди. Шундан сўнг, Муҳаммад Юсуфга телефон қиламиз, агар “шу шеър меники” деса ўтади, бўлмаса, ўтмайди, деб, у кишига телефон қилдик ва шеърни ўқиб бердим. Ўша қоғозда қандай бузуқ ҳолатда бўлса, шундай ўқиб бердим! Ўшанда Муҳаммад ака “Раҳмат! Агар шундай санъаткорлар келса, илтимос, менга ўқиб бериб тур! Бу шеър, меники эмас!” дедилар! Эҳтимол, ўша шеърни у киши ёзгандир, аммо мана шундай бузуқ ҳолатда кўчириб келингани ва ўқилгани учун, ғаши келиб, “меники эмас” дегандир? Бу ёғи менга қоронғи, лекин санъаткорнинг оддий ўзбекча сўзни кўчиришда хато кўчириши, тўғрилай олмаслиги, тўғрилай олишга унинг интеллекти етмаслиги, бу жуда ачинарли ҳол! Ҳаттоки, исми-шарифига қарасангиз ҳам, гоҳ у ҳолатда, гоҳ бу ҳолатда! Бу ҳам ачинарли ҳолат! Масалан, инсон ўзига яхши нарса керак бўлса, излайдими? Нега қўшиқнинг асосий материали бўлган сўзни хонандалар изламайди? Нега? Ўша ёнида соядек эргашиб юрадиган, ундан бир моддий манфаатдор бўлиб турган оддий қаламкашга нега мутеъ бўлиб қолган? Нега уни бошқалардан ўғирлаб олган шеърларининг рекламасини кучайтиришга хизмат қиляпти? Бу эса, ўша хонанданинг, ўша қаламкашнинг даражасидан ҳам паст эканлигини билдиради! Иккинчидан, мени ўйлантираётган нарса, ҳозир замонавий дунёда яшаяпмиз ва клиплар ҳам катта таъсир кучига эга! Фарзандларимиз клипларни кўриб тарбияланяпти! Шундай бир каналлар борки, мен ўзимни телевизорим менюсидан ўчириб ташлаганман! Мен ўз фарзандларимни ҳимоя қилишга ўтдим. Кимдир айтиши мумкиндир, Ғарбда бундан бешбаттар бўляпти! Лекин, биз Ғарбга асосан яшамаймиз-ку! Бизда бобо набирасининг ёнида шортикда ўтирмайди-ку! Унда нега биз бундан баттар нарсаларни секин-секин оммага кўрсатишимиз керак? Бугун “бўлади” десак, кейин секин-секин “бўлади, бўлади” билан эртага ҳамма нарса бўлиши мумкин! Бу ўша четдан келган нарсаларнинг хуружи қанчалик бўлса, ундан ҳам кучлироқ таъсир кучига эга, деб ўйлайман. Мана шу клиплар ҳақида гапирганда, бир нарса ҳам ўйлантиради. Бизда буюк бир рақс санъати бор эди! Айнан мана шу рақс санъатини, бизнинг клипларимиз расвосини чиқариб бўлди! Рақсни ўзига яраша қоидалари бор эди! Бугун эса, умуман рақснинг кўчасига кирмаган сингилларимиз, у клипдан бу клипга ўтиб, умуман ўзбек рақсининг дабдаласини чиқариб ташлашди! Яқинда бир тўйда бўлдим, арабча, туркча оҳанглардан қулоғим чарчаб кетди! Шунда бир яхши санъаткоримиз кириб келди, бир жуфт жуда яхши қўшиқ айтди, шу қўшиқларни айтишдан олдин, “ҳурматли тўйга келган меҳмонлар, узр, бир жуфт эшитадиган қўшиқ айтаман! Кейин, сизларнинг талабларинг бўйича қўшиқлар айтаман” деди. Бошқа қўшиқлар-чи? Улар эшитишга мўлжалланмаганми? Фақат сакрашгами улар? Ўзи “Сакраменто” деган жанр пайдо бўлди, шекилли? Мана шу ҳолат, бизнинг бош фожеамиз эмасми? Бунга ўша тўй қилаётганлар ҳам, тўйдаги меҳмонлар ҳам айбдор! Чунки, уларнинг талабига қараб, репертуарлар шаклланяпти! Эртага барибир санъаткор ёши улуғ бўлиб, сарҳисоб қилганда, “мен фалон миллион пул йиғдим” дейилмаса керак, “мен мана шундай қўшиқлар яратдим, мана шундай халққа хизмат қилдим” деган гапни ўзингиз учун ҳам, бошқалар учун ҳам, эшитишни ҳоҳласангиз керак! Шу нарсани менимча, санъаткорлар орасида шакллантириш керак, деб ўйлайман. Ахир ҳамма шоирларнинг ёзган шеъри ҳам қўшиқ бўлавермайди! Қўшиқ бўладиган шеърларнинг ўз оҳанги бор! Аммо, бу ҳам баҳона эмас! Масалан, Рауф Парпининг шеърларини ҳам қўшиқ қилган устозларимиз бор! Бошқа бундай мисоллар кўп! Агар хос шеърлар, ғазаллар қўшиқ бўлмаганда, Навоийнинг, Бобурнинг ғазаллари қўшиқ бўлмасди! Мана бугунги кунда Озодбек Назарбеков куйлаган Бобур ғазаллари ҳаммаёқда эшитиляпти-ку! Кўчада, таксида кетаётганда ҳам, тўйларда ҳам, бошқа жойларда ҳам маза қилиб эшитиляпти! Ёшлар ҳам эшитишяпти! Эшитяпмиз, демак! Ёшлар эшитмайди, дейиш, бу баҳона! Фожеа шундаки, ёшлар эшитадиган шундай қўшиқларнинг бўлмаслиги! Сиз аввал шундай қўшиқлар яратинг, эшитишмаса, кейин гапиринг! Навоий, Бобур, Лутфий, ёки зўр бастакор, шоирлар ҳамкорлигида шундай зўр қўшиқлар яратинг, эшитишмаса, ундан сўнг, томошабинлар савияси ҳақида гапириш мумкин! Мана шундай суҳбатларимиз беиз кетмаслиги керак! Тушунамиз, санъатнинг нонини ейиш оғир! Ортида қоидалар, маблағ билан, иқтисод билан боғлиқ нарсалар ҳам бор. Буни ҳам биламиз, аммо бу нарса, ҳеч қачон санъаткорга қалқон ёки оқлов бўла олмайди! Чунки, сиз халқнинг назарига, саҳнага чиқдингизми, сизнинг шахсий ҳисоб-китоб, шахсий қиёфангиз иккинчи даражага ўтади! Сизнинг ижодингиз халқнинг мулки, демак, халқ ўз баҳосини беришга, керак бўлса, жойларда тартибга чақиришга хақли, деб ўйлайман!

IMG_5793

Матбуот анжумани давомида, шунингдек, хонандаларнинг малакасини ошириш, хонандалар учун семинар, тренинглар уюштириш ҳақида ҳам, буни интернет орқали он-лайн амалга ошириш, ҳаттоки қўшиқлар ҳақидаги фикрларни ҳам, уларга интернет орқали етказиш ҳақида таклифлар бўлди.

IMG_5785

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Асосий талаб, хонандалардан яхши шеър топиш, сўнг унга мусиқа басталаш ҳақида бўлмоқда! Лекин, хонандаларнинг аксарият қисми, тайёр мусиқага сўз ёздиради! Натижада, уларга шоир ҳам, бастакор ҳам керак бўлмаётгандек! Агар шеър қидириб, топадиган бўлса, яхши шеърлар, ғазаллар жуда ҳам кўп! Мана шу йўлда, боя юқорида айтилгандек, “Ягонасан, Ватан” китоби чоп этилди! Ёши катта инсонлар бизларни туйғуларимизни тушунмайди, демасликлари учун ҳам, бу китобга ёш шоирларнинг шеърларини йиққанмиз! Бу ерда қўшиқ бўлиши мумкин бўлган шеърлар бор!

IMG_5790

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов: - Ҳозирги айтилган фикрларнинг ҳаммаси тўғри! Баъзи қўшиқларни қўшиқ ҳам, деб бўлмайди! Уларни хонанданинг бир ўзи эфирга олиб чиқиб қўя олмайди-ку, буларни эфирга ким қўяди? Масаланинг бир ечими, мана шунда, деб ўйлайман! Бундай саёз қўшиқлар куйладиган хонандаларни эфирга қўйганлик учун жавоб берадиган талаблар бўлиши керак! “Ўзбекнаво” қошидаги Бадиий Кенгашимизда ҳозир хонандалар жонли ижрода ўтказиляпти. Баъзилари келиб, мумтоз қўшиқлар ижро қилиб бераман, дейди! Ёки бирор матни яхшироқ қўшиқларни ижро қилиб беради, кейин эса, Телевидениега борганда бошқа қўшиқларни ижро қилиб чиқяпти! Булар  учун ким жавоб бериши керак? Мана шу масалаларни кўриш керак! Агар ўша хонандаларнинг қўшиқлари Телевидение, радио орқали берилмаса, уларнинг тарғиботи кам бўлади! Мана ўша Зиёданинг яна бир қўшиғини олсак, “Хаёлимни ўғирлаб, мени ўзингга тўғирлаб...”, ўйлаб қаралса, “мени ўзингга тўғирлаб”, маъно тарафлама бу ҳам яхши сўз эмас, бу ҳам Телевидение ва радио орқали янграб турибди! Ботир Қодировнинг юқорида тилга олинган қўшиғи ҳам радио орқали янграмоқда! Ахир буларни Телевидение, радио орқали бериш керак эмас, деб ўйлайман! Бу ерда ўтирганларнинг савияси қандай даражада? Бадиий Кенгашдагиларнинг савияси қанақа даражада? Бадиий Кенгашга келганимда айтишдики, бизнинг ваколатимиз, овози бор хонандани “мана шунинг овози қўшиқ айтишга лойиқ, қўшиқ айта олади” деб, биринчи фильтрдан ўтказиб беришимиз керак, дейишди. Биз шунда ҳам танлаб, уларни қўшиқлари матнига қараб, яхшироқ хонандалар, қўшиқлар чиқсин, деган фикрдамиз! Лекин, улар Телевидение, радиога бориб, ҳоҳлаган матни, ҳоҳлаган қўшиғи билан ўтиб кетяпти! Мана шу масалаларни ҳал қилиш керак! Тўйларга келсак, ўша ердаги Маҳалла қўмиталари, Тўйхона дирекцияси, маданият, маърифат томонлама қараши, масъул шахс ёллаши керак бўлади. Ўшанда, ўша тўйларга келаётган хонандами, гуруҳми, уларнинг репертуарларини кўриб чиқилади. Ўшанда ечими тўғри бўлади, деб ўйлайман. Студиялар тўғрида гапирсак, мен ўша пайтларда ўзим биринчи бўлиб студия ташкил қилганлардан бириман. Энди Радиоларда бир махсус Кенгаш ёки гуруҳ ташкил қилинса, у ерда шоирлар, бастакорлар бўлса ва қўшиқлар кўриб берилса, ёмон бўлмасди! Ўша ерда рухсат берилган қўшиқлар радио ва Телевидениега ўтадиган бўлса, шунда ҳам, анча бир “тозаланиш” бўлади, деган фикрдаман!

IMG_5781

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Ҳамма масала, айланиб ягона Бадиий Кенгашга келяпти! Ягона Бадиий Кенгаш бўлмас экан, бу муаммолар давом этаверади! Ҳаммамизнинг таклифимиз бир жойдан чиқяпти! Бу масалада тўхташ керак эмас! Хонандалар мисол қилиб айтганда, гўёки бир дўкон учун лицензия олмоқда ва унда қандай товар сотиш, бу ўзининг иши бўлиб қоляпти! Биз эса, мисол қилиб айтганда, афсуски фақат дўконни кўриб беряпмиз, холос! Аслида ягона Бадиий Кенгашнинг мақсади, қўшиққа лицензия бериш! Ҳар битта қўшиқ кўриб берилиши керак! Албатта, иш кўп бўлади, лекин шу ишни қилмасак бўлмайди! Мана шу иш йўлга тушса, анча тартибга тушади, деб ўйлайман. Шунда юқорида айтилган ҳолатлар ҳам, ўғирликлар ҳам барҳам топиши мумкин, фақат назорат керак. Бунга биргаликда эришишимиз керак!

IMG_5798

Журналист Гулчеҳра Умарова: - Хонандалар ўз репертуари учун жавоб беришлари керак! Масалан, Зиёда унвон олгандан кейин ҳам, юқоридаги каби қўшиқ куйлади. Ҳамма яхши кўрадиган хонандалар унвон олгандан сўнг ҳам, савиясиз қўшиқ яратса, бошқалар нима дейди?

IMG_5762

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо: - Менинг таклифим, Жамоатчилик кенгашига ҳар ойда, мана шундай маъносиз, бемаъни қўшиқ куйлаётган хонандаларни чақириб, муҳокама қилиш керак! Мусиқасини қаердан ўғирлади, шеърини қаердан олди, нимага хизмат қилишмоқда, шу каби саволларга жавоб қайтаришсин!  

IMG_5746

Матбуот анжумани давомида, мусиқа ва қўшиқлар инсонлар дилига тез кириб бориб, уни тез ўзгартириши, яхши ва маъноли қўшиқлар ҳам борлиги, ҳозирги кунда хонандалар кўплиги туфайли, қўшиқлар ҳам кўпайиб, бу борада мавжуд муаммолар борлиги, асосий сабаблардан бири қўшиқлар борасида саводсизлик эканлиги, шеър муаммоси, ёшларнинг айримлари адабий меросимиздан бехабарлиги, ўз миллий мусиқасидан бехабарлиги, ёшларга яратилаётган шароитлар, аммо уларнинг айримлари бундан тўғри фойдаланмаётганлиги, ёшларда истеъдод, маҳорат борлиги аммо, устоз кўрмай, маҳоратидан тўғри фойдаланмаётганлиги, миллий қадриятларимизни қадрлаш, севиш кераклиги, қадриятларимизни жаҳонга олиб чиқадиган даражада ҳаракат қилиш кераклиги, эстрада семинарлари ўтказиш, миллий халқ меросини яхшироқ ўрганиш, мусиқа мактабларида миллий мусиқамиз, миллий шеъриятимиздан кўпроқ сабоқ берилиши кераклиги, мумтоз қўшиқлар ўргатилиши кераклиги, жонли ижро, саҳна табаррук жойлиги, ҳамманинг ўз услуби бўлиши кераклиги, Телевидение қошида ҳам, профессионал Бадиий Кенгаш ташкил қилиш кераклиги ҳақида, таклифлар ва фикрлар билдирилди.

IMG_5769

Бугунги кунда эстрада санъати ривожи учун ҳар бир ижодкор масъул, деб ўйлаймиз. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан эса, ҳар бир санъаткор қўшиқ яратишдан аввал, бу қўшиқни ёшлар онги, томошабинларга қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб, мулоҳаза юритса, ҳамда мазмунли қўшиқлар куйласа, мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикрдамиз. Чунки, қандай қўшиқ куйлаш барибир, санъаткорларнинг маданияти, фикрлаш доирасидан ҳам келиб чиқади. Томошабинлар талабларини ҳам инобатга олиш мумкин, аммо барибир санъаткорларнинг ўзида маданият ва маънавият юқорида даражада бўлиши керак, деб ўйлаймиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0638_2 IMG__3188

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва унинг шогирди Муҳаммаджон Атажоновга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5772

IMG_5673

IMG_5676

IMG_5683

IMG_5696

IMG_5691

IMG_5697

IMG_5699

IMG_5700

IMG_5702

IMG_5704

IMG_5742

IMG_5743

IMG_5744

IMG_5748

IMG_5749

IMG_5750

IMG_5755

IMG_5760

IMG_5763

IMG_5764

IMG_5765

IMG_5781

IMG_5785

IMG_5788

IMG_5797