OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САНЪАТКОРНИНГ БИР КУНИ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ САМАРҚАНДДАГИ “МЎЪЖИЗА” ЁЗГИ АМФИТЕАТРИДАГИ КОНЦЕРТИДАН РЕПОРТАЖ!  25.05.2014 14:25

 Ozodbek (44)

24 май кунининг ўзида халқимизнинг севимли ҳофизи Озодбек Назарбеков Самарқанддаги “Мўъжиза” ёзги амфитеатрида ҳам тўлиқ жонли ижрода катта концерт берди!

Ozodbek (42)

Мазкур концерт “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Самарқанд вилоят бўлими томонидан ташкиллаштирилди.

Ozodbek (41)

Иссиқ бўлса ҳам ва ҳали концерт бошланмасданоқ амфитеатр томошабинларга тўлиб, тик турганларнинг ҳам сони ошиб кетди.

Ozodbek (39)

Концертдан санъаткорнинг “Истиқлол” санъат саройида апрель ойида бўлиб ўтган “Менинг бахтим” концерт дастуридаги кўплаб севимли ва янги қўшиқлар ўрин олди: “Эшигингда”, “Эсда қол”, “Қошлари қаро”, “Бағдодда нима гаплар?”, “Лаълихон”, “Мени кучлироқ сев”, “Хафа бўламан”, “Жаноним”, “Сочию, қошию, кўзидин, бошда ҳаводур”, “Сенга вафо қилмасам”, “Жоним асир” хоразмча, “Аёллар ёмон”, “Айланай”, “Оҳ, кимга ёмон?”, “Оқибат куйган дил бўлди-бўлди”, “Келгин гулим”, “Кўзларингда кўзим қолди, жоним маним”, “Самарқанд”, Ватан ҳақидаги “Беш кун кўрмасам бўлмас, хумори бор бу юртнинг, Ғаним суқи кор қилмас, тумори бор бу юртнинг!” ва бошқа қўшиқлар. 

Ozodbek (43)

Санъаткор концерт давомида томошабинлар билан жонли мулоқотда бўлиб, улар сўраган қўшиқларни ҳам жонли ижрода куйлаб берди.

Ozodbek (38)

Ozodbek (1)

Афсуски, амфитеатр саҳнаси ва мухлислар ўриндиқлари орасида катта суньий кўл бўлганлиги сабабли санъаткор мухлислар ёнига бора олмади ва “ёнингизга бора олмаяпман, қайиқ бўлганда яхши бўларди” деб ҳазиллашишни ҳам унутмади.

Бу концертга санъаткорнинг фан клуби аъзолари ҳам келишди ва томошабинлар қаторида қўллаб-қувватлаб туришди.

Ozodbek (7)

Ozodbek (8)

Концерт давомида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан хайрли иш ҳам амалга оширилди. Яъни, шу куни 6, 10, 11, Меҳрибонлик уйларидан жами 35 битирувчиларга, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Самарқанд вилояти бўлими мутасаддиларининг ташаббуси билан эсдалик совғалари тайёрланиб, Озодбек Назарбековнинг концертига билет берилиб, концертда уларга Озодбек Назарбеков томонидан мазкур совғалар топширилди.

Ozodbek (9)

Ozodbek (11)

Ozodbek (10)

Озодбек Назарбеков катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларга: -Келажакда юртга, Ватанга хизмат қиладиган, инсонларга яхшилик улашадиган, ўзининг зеҳни, билими, кучи билан жамиятга ёрдами тегадиган инсон бўлишингизни тилаб қоламан! Ҳаммангиз ўйлаган ниятларингизга етинглар! Ҳаммангизга фақат ва фақат бахт ёр бўлсин!-дея, ёшлар билан “Мени кучлироқ сев” қўшиғини бирга куйлашди.

Ozodbek (12)

Ozodbek (13)

Нафақат саҳнадаги ёшлар, балки томошабинлар ҳам уларга жўр бўлишди!

Ozodbek (5)

Ozodbek (6)

Концерт давомидаги танаффусда Самарқанд диёрининг фарзанди бўлмиш актриса Зуҳра Солиева ҳам ўз чиқиши билан иштирок этди.

Ozodbek (40)

Ozodbek (33)

Ozodbek (16)

Концерт ниҳоятда файзли, ҳақиқий шодиёнадек ўтди.

Ozodbek (37)

Озодбек Назарбеков концерт якунида барчага яхши тилаклар билдиргач, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Самарқанд вилояти бўлимига ҳамда, Ички ишлар бошқармасига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Ozodbek (2)

Ozodbek (3)

Ozodbek (4)

 Концертдан сўнг, ташқарига йўл олган санъаткорни кўплаб мухлислари кузатиб чиқишди. Кутилмаганда, улар орасида имконияти чекланган мухлиси ҳам борлиги сезиб қолган санъаткор ортига қайтиб, унга алоҳида эътибор ва меҳр кўрсатишни ҳам унутмади.

 Ozodbek (31)

 

Чиндан ҳам, санъаткор маданият борасида ҳам, барчага намуна бўлса арзийди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 Foto (28)

 

Самарқанддан

1113759021_7

Ташкилотчилик ишларидаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

 Ozodbek (36)

Ozodbek (34)

Ozodbek (35)

Ozodbek (45)

 Ozodbek (28)

 Ozodbek (25)

Ozodbek (24)

Ozodbek (23)

Ozodbek (22)

Ozodbek (21)

Ozodbek (20)

Ozodbek (19)

Ozodbek (17)

Ozodbek (15)

Ozodbek (14)

Ozodbek (18)

Ozodbek (32)

  Ozodbek (30)

Ozodbek (29)

Ozodbek (27)

Ozodbek (26)