OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖ ХАБАРЛАРИ: СЕЛФИ УЧУН ЖАЗО? ОИЛАГА ЕНГИЛ ҚАРАШНИНГ ОҚИБАТИ... 01.11.2015 11:53

 photo (15) photo (20) 

АНЖЕЛИНА ЖОЛИНИНГ “МУАММОЛАРИ”!

Анжелина Жолини фарзандлари билан бирга аэрапортда кўрган фотографлар ҳайратда қолишди! Чунки, актриса жуда ҳам озиб кетганди! Албатта, оилавий муаммолар актрисани ҳолдан тойдирган. Бир тарафдан турмуш ўртоғи актёр Бред Питтни ҳозирда ёш актриса Сиенна Миллер билан “дўстлиги” ҳақида гап-сўзлар тинмаётган ва эрининг ҳам оғзидан шу актриса тушмай қолганлиги учун рашкдан “ёнаётган” бир вақтда, 9 ёшли қизи Шило Джоли-Питт билан боғлиқ муаммолар ҳам уни ўйлантирмоқда. Чунки, қизалоқ ўғил бола бўлгиси келиб, ўзини ғирт ўғил болалардек тутмоқда, ҳаттоки ташқи қиёфа томонлама ҳам ўғил болаларга тақлид қилмоқда.

photo (19)

У катта бўлгач, ўз жинсини ўзгартириш эканлигини айтгач, Анжелина Жоли янада қаттиқ ташвишга тушган ва дарҳол қизининг ҳолати юзасидан психологга мурожаат этган! Бунинг устига, айни шу вақтда эри Бред Питт Анжелина Жоли ва фарзандларини ҳеч қандай макияж ва фотошопсиз, шахсан ўзи суратга олган суратларини матбуотда чоп этди! Бунга Анжелина Жолининг муносабати қандай бўлганлиги ҳозирча маълум эмас...

 photo (18)

ЖЕЙМС БОНД! "007:СПЕКТР" ФИЛЬМИ ЛОНДОНДА! ҚИРОЛЛИК ОИЛАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН!

Ниҳоят, Лондонда узоқ кутилган Жеймс Бонд ҳақидаги фильмнинг навбатдаги қисми бўлган, “007:Спектр” фильми премьераси бўлиб ўтди!

photo (17)

Премьера жуда ўзгача руҳда ўтди ва унда ҳаттоки, Буюк Британия Қироллик оиласи вакиллари ҳам иштирок этишди! Албатта, фильмнинг бош қаҳрамонлари Дениэл Крейг, актриса Моника Белуччи ҳамда, актриса Леа Сейду омма эътиборида бўлишди! Баъзилар Моника Белуччининг ёши Дениэл Крейгдан катта эканлигини танқид ҳам қилиб ўтишди, аммо Дениэл Крейг бу актриса билан бирга фильмда суратга тушганлигидан бахтиёр эканлигини айтиб, уларга муносиб жавоб қайтарди!

photo (1)

Лекин, фильм томошабинлар томонидан юқори қизиқиш билан кутиб олинди ва Жеймс Бонд бу фильмда аввалгилари каби қандайдир фақатгина ўз ташқини кўринишини кўз-кўз қилиб, турли брендларни реклама қиладиган олифта эмас, ҳақиқий, жиддий эркак қиёфасида намоён бўлганлигини таъкидлашди!

photo (5)

Бундан ташқари, фильмнинг премьераси Мадридда ва Берлинда ҳам бўлиб ўтди! Фильм 6 ноябрдан бутун жаҳон бўйлаб катта экранларда намойиш этила бошланади!

 photo (8)

ВЕРА БРЕЖНЕВА ВА КОНСТАНТИН МЕЛАДЗЕ...

30 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган Dolce&Gabbana брендининг янги бутиги очилишида, хонанда Вера Брежнова турмушга чиққандан сўнг, қўлида никоҳ узуги билан илк бор омма олдида кўриниш берди. Аммо, қонуний турмуш ўртоғи Константин Меладзе билан эмас! Чунки, турмуш ўртоғининг бу тадбирда иштирок этишга вақти бўлмади.

photo (3)

Константин Меладзе ва Вера Брежнева никоҳ тўйи Италиянинг Форте-дей-Марми шаҳрида тор доирада, яқин дўстлар даврасида бўлиб ўтди, асал ойини эса, жуфтлик Венецияда ўтказишди.

photo (9)

Айнан, уларнинг тўйи бўлган кун, Вера Брежневанинг аввалги турмушидан бўлган 14 ёшли қизи Соня Киперман илк бор “Дебютантлар бали”да иштирок этди ва тўйда қатнаша олмади. Унга балда, бувиси Тамара ҳамроҳлик қилди.  Кўплар Соня Киперманни ҳам, онаси каби шоу бизнесда муваффақият қозониши мумкинлигини айтишмоқда. Чиндан ҳам, Сонядан ажойиб модель чиқиши мумкин, у яқинда онаси билан бирга фотосессияда иштирок этиб, буни исботлади ҳам.

photo (2)

Шу билан бирга ҳозирда Вера Брежневанинг тўйдан кейинги ҳаётини жуда ҳам, “ажойиб” деб бўлмайди. Чунки, Константин Меладзенинг аввалги оиласи бузилишига сабаб бўлганлиги учун ҳам, унинг собиқ рафиқаси Яна Сумм ҳеч қачон Верани кечира олмаслигини билдирган. Яна эри билан 2013 йилда, унинг талабига биноан ажрашишган, бир йил аввал эса, бошқа инсонга турмушга чиқишга ҳам улгурди. Аммо, у ажрашишдан анча аввал собиқ эрини хонанда Вера Брежнева билан муносабатлари борлигини тахмин қилиб, эрини ҳамиша ундан рашк қилиб келган. Собиқ эри эса, эса буни инкор этаверган, аёлнинг қўлида бунга далил ҳам бўлмаган. Аммо, мана энди Константин Меладзе ва Вера Брежнева ошкора никоҳ тўйи, унинг янглишмаганлигини исботлади! Яна, ҳозирда бошқа оиласи бўлса ҳам, собиқ эри уни нима учун, бунчалик узоқ вақт алдаб келганлигидан жуда хафа ва ўз фарзандларига Вера билан гаплашишларини, ҳаттоки кўришишларини ҳам таъқиқлаб қўйди!

 photo (16)

ҲИЖОБСИЗ СУРАТ УЧУН АКТРИСА ВАТАНИДАН КЕТИШГА МАЖБУР БЎЛДИ!

Эронлик актриса Садаф Тахериан Instagram даги ўз профилига ҳижобсиз суратларини қўйганлиги, унинг учун катта муаммоларга сабаб бўлди! Биринчи навбатда, бунинг учун уни Эрондаги фаолияти таъқиқланган. Натижада, актриса Буюк Британияга кетишга мажбур бўлган! Актриса ўз юртдошларининг уни нотўғри тушуниб, унга нисбатан қилаётган ҳароратларида жуда хафа бўлган, аммо қилган ишидан асло афсусланмаслигини билдирган. Актрисанинг фикрича, ҳар қандай аёл ўзи истаган либосни кийишга ҳақли! Аммо, Эронликлар уни Ғарб маданияти таъсирида шундай қилган, дея айблашмоқда! Эрон қонунларига мувофиқ аёллар жамоат жойларида, ҳижобсиз юришлари мумкин эмас экан. Бунга жавобан эса, актриса, Фейсбук ижтимоий тармоғида гуруҳ очишга қарор қилди, у ерга ҳар қандай Эронлик аёллар бемалол ҳижобсиз суратларини жойлашлари мумкин бўлади.

 photo (10)photo (12)photo (11)photo (14)photo (13)

ЭНГ БАДАВЛАТ “МАРҲУМЛАР”?

“Forbes” журнали вафотидан сўнг ҳам, “маблағ топишда давом этаётган” энг бадавлат марҳумлар рўйхатини эълон қилди! Биринчи ўринда, албатта Майкл Жексон бўлиб, вафотидан сўнг, унинг мусиқий альбомлари, фотосуратлари ва ҳоказолари туфайли келаётган маблағ ўзига хос рекорд ўрнатиб, 1 миллиард долларга етди!

Иккинчи ўринни Элвис Пресли, учинчи ўринни комикслар ижодкори Чарльз Шульц, тўртинчи ўринни хонанда Боб Марли, бешинчи ўринни эса, актриса Элизабет Тейлор “эгаллашди”!

 photo (3)

САНДРА БАЛЛОК ЭНДИ РЕМЕЙКДА!

Актриса Сандра Баллок «Одиннадцать друзей Оушена» фильмининг ремейкида суратга тушадиган бўлди. Фильмда барча эркак роллари аёллар ролларига алмаштирилган! Аввалги фильмда бош ролни ижро этган актёр Жорж Клунининг ўзи эса, бу фильмнинг продюсери бўлади, режиссёрликни эса, Гери Росс ўз зиммасига олган. Албатта, фильм Стивен Содербергнинг ҳамкорлигисиз суратга олинмайди.

 photo (1)

АКТРИСА ДРЮ БЕРРИМОРНИ ОИЛАГА ЕНГИЛ ҚАРАШИНИНГ ОҚИБАТИ!

Актриса Дрю Берримор афсуски, учинчи турмуш ўртоғи билан ҳам ажрашмоқда. Бунинг асосий сабаби эса, уни оилавий ҳаётга енгил қараганлиги бўлиши мумкин. Оилани 2 фарзанд ҳам сақлаб қола олмади! Афсуски, оилавий мулк бўлиниши катта жанжалга сабаб бўлиши ҳам мумкин! Дрю Берриморнинг биринчи турмуши 19 кун, иккинчи никоҳи 5 ой давом этган. Учинчи оиласи билан эса, актриса 3 йил бирга яшашди.

 1

АЁЛЛАР ВА ҚИЗЛАР БИЛАН СЕЛФИ УЧУН ЖАЗО?

Ижодкорларнинг мухлис аёллар ва қизлар билан селфига тушиши, шоу бизнесда, ҳаммаёқда одатий ҳол! Аммо, Саудия Арабистонида эмас! Саудия Арабистонида таниқли актёр ва телебошловчи Абдул Азиз аль-Кассар Эр-Рияд савдо мажмуасида аёллар билан селфига тушганига қамоққа олинди! Гап шундаки, Абдул Азиз аль-Кассар Саудия Арабистонининг пойтахтига бориш олдидан, ижтимоий тармоқ орқали, энг яхши савдо маркази қайсилигини сўраган. Улар эса, унга Аль Накхилни маслаҳат беришган. Актёр ҳам у ерга қайси куни боришини ижтимоий тармоқда маълум қилиб қўйган. Натижада, актёр у ерга борган куни, уни аёллар ва қизлар, фотоаппаратлар ва қўл телефонлари билан кутиб олишган, ҳамда уни ўраб олиб, тинимсиз суратга олиб, бирга селфига суратга туша бошлашган! Шунда диний полиция хизмати вакили актёрни кўйлагидан ушлаб, четга олиб чиққан ва уни ҳибсга олишган! Бу инсон диний полициядан эканлигини билдим ва ҳурмат юзасидан қаршилик кўрсатмадим, дейди актёр. Актёрга жамоат тартибини бузиш ва ижтимой тармоқлардан бегона аёллар ва қизлар билан учрашишда фойдаланиш айбловлари қўйилган. Бироз вақт ўтиб, актёр тўлов эвазига қўйиб юборилган. 

 photo (4)

АКТЁР ВЛАДИМИР ЭТУШ ФИРИБГАРЛАРГА ДУЧ КЕЛДИ!

“Кавказ асираси” фильми орқали барча учун севимли бўлган актёр Владимир Этуш қариганида жуда қийин вазиятга тушиб қолди! Маълум бўлишича, қурувчилар бригадаси унинг уйини таъмирлаш учун пул олишган ва уйни таъмирламай, аксинча жуда аянчли аҳволга солиб, ғойиб бўлишган! Қурувчилар бошлиғи Араик Мхитарян деган шахс бўлиб, у Россияда кўплаб машҳурларнинг уйини таъмирлаш билан боғлиқ телелойиҳаларда иштирок этган! Актёрнинг рафиқаси Араик Мхитарянга уйни таъмирлаш учун пул бериб, унга уйнинг калитини ҳам берган уйни тезроқ таъмирлаш зарурлигини, эри шундан сўнг, даволанишга ётишини айтган ва ва шундан сўнг, ўзи эрини дам олишга олиб кетган. Аммо, қурувчилар, уйни умуман яшаб бўлмайдиган аҳволга солиб, фақатгина қурилиш материалларини қолдирганча, уйни ташлаб кетишган! Ҳозирда Этуш касалхонада, кардиология бўлимида даволанмоқда ва рафиқаси унинг аҳволи янада оғирлашишидан ташвишда! Чунки, фирибгар қурувчиларнинг “иши”дан сўнг, у уйда яшашга умуман имконият йўқ, ҳаммаёқ яроқсиз аҳволда, таъмирлашга эса, актёрнинг маблағи қолмаган.

 photo (5)photo (2)

РИАННА ЛЮК БЕССОН ФИЛЬМИДА СУРАТГА ТУШИШ АРАФАСИДА! ЛЕКИН...

Хонанда Рианна машҳур режиссёр Люк Бессоннинг янги “Валериан и город тысячи планет”  фильмида суратга тушиш таклифини олди. Унинг образи бош роль эмас, аммо Рианна бунга розилик билдирди. Фильмда бош ролларда Клай Оуэн, Дейн ДеХаан ва Кара Делевинь суратга тушишади. Фильм фантастика жанрида суратга олинади ва суратга олиш ишлари 2015 йилдан 2017 йилгача бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Рианна бунгача “Морской бой” фильмида ҳам роль ўйнаган.

 photo (4)

ТОМ КРУЗ “АЖОЙИБ ЖАНЖАЛКАШ ҲАМХОНА”!

Ҳолливуд актёрларининг жуда ғалати одатлари, “юлдузлик касаллик”лари ҳақида кўп гапиришади. Аммо, Том Крузнинг “Мена” фильмини суратга олиш вақтидаги инжиқликлари ҳаммасидан ошиб тушди! Актёр “Мена” фильмини суратга олишга борилганда, вазият тақозоси билан вақтинча яшаб туриш учун, режиссер Даг Лайман ва сценарист Гэри Спинелли бир хонага жойлашларига тўғри келди. Бу эса, унинг қўшни хонадошлари учун ҳақиқий “азоб”га айланди! Том Круз ўзининг парҳезда эканлиги туфайли, кутилмаганда хонадошларининг холодильникда сақлаётган озиқ-овқатларидан норози бўлиб, улар билан жанжаллаша бошлади. Унинг фикрича, хонадошларининг холодильникда сақлаётган ва еётган овқатлари унинг парҳезига салбий таъсир кўрсатиши мумкин экан! Хуллас, хонадошлари фильм съёмкаси тезроқ тугаб, бу “ажойиб” қўшни ҳамхонадан тезроқ қутилишни исташмоқда!