OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖ ЯНГИЛИКЛАРИДАН: БРЕД ПИТТНИНГ СОВҒАСИ РАД ЭТИЛДИ! УМР ЙЎЛДОШИМ БИЛАН ҚАНЧАВАҚТ БИРГА ЯШАШИМНИ БИЛМАЙМАН... 01.11.2015 12:51

 photo (13)

СЕЛИН ДИОН ЭГИЗАК ЎҒИЛЛАРИНИНГ СУРАТИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ!

Хонанда Селин Дион ижтимоий тармоқлардаги профилида, ўзининг 5 ёшли эгизак ўғиллари Эдди ва Нельсоннинг суратини намойиш этди!

photo (12)

Суратда болакайлар қароқчилар кийимида! Хонанданинг 3 та ўғли бор, катта ўғли ҳозир 14 ёшда. Ҳозирда Селин Дион катта саҳнага қайтган ва яна янги мусиқий альбомлар устида ишламоқда!

photo (11)

Унгача хонанда 2015 йилгача барча концертларини тўхтатиб, саратон хасталигига чалинган эрининг парвариши билан машғул бўлди. Аммо, вақт ўтиб, эрининг хасталигига ҳеч қандай даво топилмагач, у эрининг ҳаётдан хотиржам кўз юмиши ва фарзандлари келажаги учун ҳам ўзини қўлга олиб, кучли бўлиши кераклигини тушуниб етди ва шунинг учун ҳам, саҳнага, ижодга қайтди! “Содир бўлиши керак бўлган нарса, албатта юз бериши мумкин, бундан қочиб қутилиб бўлмайди! Умр йўлдошим менинг қўлимда жон беришни истайди... У йўлдошим билан яна қанча бирга яшашим мумкинлигини билмайман, балки бир кун, балки бир ойдир? Аммо, бу кунлар унинг учун бахтиёр ўтишини истайман! Унинг ҳар қандай орзусини амалга оширишга ва доим ёнида бўлишга тайёрман!” дейди хонанда. Шунинг учун ҳам, у эрининг қувониши ва хотиржам бўлиши учун ҳам, астойдил ижод қилмоқда! Чунки, турмуш ўртоғи унинг продюсери, ҳамда ҳамиша ижод борасида уни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келган.

 photo (8)

ЖАСТИН БИБЕР ЎЗ КОНЦЕРТНИ ДАВОМ ЭТТИРИШНИ ИСТАМАДИ!

Канадалик хонанда Жастин Бибер ўз концертида биттагина қўшиқ айтиб, бошқа қўшиқ куйлашни истамай, саҳнани тарк этди! Буни эса, хонанда, томошабинлар унинг биринчи қўшиғини жуда эътиборлик билан тинглашгани билан изоҳлади! Бу ҳолат Норвегиянинг Осло шаҳрида юз берди. Бу ҳолат юзасидан хонанда томошабинлардан интернет тармоғи орқали узр сўради, аммо концертни давом ҳам эттирмади ва бошқа бу шаҳарда концерт бермади! Ҳозирда хонанда кейинги ойда чиқадиган янги мусиқий альбоми устида ишламоқда ва бу унинг 3 йиллик ижод жамланмаси бўлади.

 photo (10)

КРИСТЕН СТЮАРТ ФРАНЦУЗ РЕЖИССЁРИ ФИЛЬМИДА!

“Сумерки” фильми орқали машҳурликка эришган, ҳамда америкалик актрисалар ичида энг биринчи бўлиб, Франциянинг “Сезар” кино мукофотини қўлга киритган актриса Кристен Стюарт эндиликда, “Постоянный покупатель” триллерида суратга тушмоқда! Фильмни француз режиссёри Оливье Ассайас суратга олмоқда ва фильм мода оламига кўчган руҳлар ҳақида бўлиб, 2016 йилдаги Канн кинофестивалида асосий номзодлардан бўлиши кутилмоқда.

 photo

ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА, БИР ЙИЛДАН СЎНГ!

Янги йил байрамига ҳам бир неча ой қолмоқда. Аммо, Miramax  компанияси Янги йил саргузаштлари ҳақидаги “Плохой Санта” фильмининг навбатдаги қисмини суратга олиш ишларини, Янги йилдан сўнг, 2016 йилнинг январь ойида бошлашга қарор қилишди. Фильмда бош ролни албатта, яна актёр Билли Боб Торнтон ижро этади. Фильмнинг ўзи эса, бир йилдан сўнг, яъни, 2016 йилнинг декабрида катта экранда намойиш этилади!

 photo (6)

БРЕД ПИТТНИНГ СОВҒАСИНИ РАД ЭТИШДИ!

Актриса Женнифер Энистоннинг эри Жастин Теру кутилмаганда, Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг уларга қилган тўй совғасини рад этди! Бред Питт тўй ҳақида билган, аммо тўйга бормаган. Тўй совғаси сифатида эса, ёш оилага Женнифернинг севимли гуллари солинган қимматбаҳо гулдон юборган. Жастин Теру эса, бу совғани дарҳол кўздан йўқотишларини талаб қилган. Сабаби эса, Бред Питт Женнифер Энистоннинг собиқ эри бўлганлигидир.

Актёр Жастин Терунинг ҳозирда ўзига ишончи ортган, у баъзи актёрлар каби сиёсат билан  шуғулланиш ниятида! У Лос-Анджелеснинг мэри бўлиш орзусида! Рафиқаси Женнифер Лопес унга ўзига ишончи ортишида ёрдам берган.

Актриса Женифер Энистоннинг ўзи эса, ҳозирда “Что забыла Алиса” фильмида Алиса ролини ижро этмоқда. Унинг қаҳрамони 29 ёшида спорт залда ҳушини йўқотади, орадан 10 йил ўтиб ўзига келганида эса, ёши қирққа етган, эри эса, аллақачон ажрашиш учун судга ариза берган, 3 фарзанди эса, анча улғайиб қолишган эди. У эса, ўзини ҳамон 29 ёшда деб, ҳисоблайди.

 photo (14)photo (15)

ХОЛЛИ БЕРРИ ЯНА АЖРАШМОҚДА!

Актриса Холли Берри турмуш ўртоғи Оливье Мартинес билан ажрашишмоқда. Холли Берри фарзандларини собиқ эрига бериб қўйиш ниятидан йироқ! Бундан ташқари, мол-мулк бўлиниши ҳам актрисани ташвишлантирмоқда. Унинг эри, эса бу борада ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилмоқчи ва жанжаллашиш ниятида эмас. Аммо, болаларни хотинида қолиши, уни ташвишлантирмоқда.

 photo (3)photo (1)photo (4)

70 ЁШЛИ МОДА ИШҚИБОЗИ!

Агар модага фақат ёшлар қизиқадилар, десангиз, адашасиз! 70 ёшли Берлинда истиқомат қилувчи Гюнтер Краббенхёфт ашаддий мода ишқибози! 70 ёшли отахон, доим дид билан модага мос кийинади! У ҳозирда мода ишқибозларига намуна бўлмоқда! Энг қизиғи, “отахон”нинг Facebook интернет тармоғида ўз профили бўлиб, унга доим янги фотосуратларини жойлаштириб боради. Унинг фикрича, инсоннинг кийимида унинг ички дунёси ҳам акс этиб туради. У айнан бошқалардан ажралиб туриш учун модага қизиқмайди, аксинча ўзи нимани қулай деб топса, қандай кийим маъқул бўлса, шуни кияди. У ҳозирда омма эътиборида ва кўплаб Fashion-фотографлар ундан журналларга фотосессияларда модель сифатида суратга тушиб беришини таклиф қилишмоқда! У бу кутилмаган машҳурликка жуда хотиржамлик билан қарайди, ҳамда соғлом ва фаол турмуш тарзида давом этмоқда. Шунингдек, “отахон” рақсга ҳам қизиқар экан. Маълум бўлишича, Гюнтер Краббенхёфт собиқ ошпаз бўлиб, рафиқаси билан 10 йил бирга яшаб ажрашгач, ёлғизгина қизини бир ўзи вояга етказган.

 photo (7)

РЕЖИССЁР МАРТИН СКОРСЕЗЕНИНГ УЧ ЛОЙИҲАСИ!

Режиссёр Мартин Скорсезе Paramount кино компанияси билан ҳамкорликни 2019 йилгача узайтирди ва ҳозирда кетма-кет 3 та фильмни суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда! «Дьявол в белом городе» фильмида бош ролни актёр Леонардо ди Каприо ижро этади. «Ирландец» фильмида эса, Робертом Де Ниро ва Алем Пачино суратга тушишади. Paramount компанияси Мартин Скорсезенинг 3 та тайёр фильмини катта экранларда намойиш этмоқда.

 photo (2)

ЖОННИ ДЕППНИНГ ҲАЗИЛИ!

Актёр Жонни Депп рафиқаси Эмбер Херд билан боплаб ҳазиллашди! Эмбер ўзининг Mustang автомобилини жуда ҳам яхши кўришини билган, Жонни мана шу автомобилнинг “ўғирланиш” саҳнасини уюштирди. Автомобили жойида йўқлигини кўриб, қўрқиб кетган Эмбер полиция чақирди. Шунда Жонни тарафдан ёлланган “полициячилар” етиб келишди! Эрининг ҳазилидан бехабар Эмбер уларга автомобиль йўқолганини айтиб, топишда ёрдам сўради. Улар эса, ёрдам беришга асло шошилмай, эзмалик қилишди! Бунинг устига улардан бири, ўзини ашаддий селфи жинниси қилиб кўрсатиб, актриса билан селфига суратга тушмоқчи ҳам бўлди. Бундай ҳолатдан табиийки, Эмбернинг жаҳли чиқиб кетди! Охири, рафиқасининг асаблари дош бера олмаётганини сезиб, ҳазилни тўхтатишди ва унга бу ҳазиллигини маълум қилишди!

 photo (9)

ОИЛАДАГИ КУЧЛИ РАШК ОҚИБАТЛАРИ ҚАНДАЙ ЯКУН ТОПИШИ МУМКИН?

Актриса Мила Кунис турмуш ўртоғи актёр Эштон Катчерни рашк қилиб, турмуш ўртоғига съёмка жараёнларида ҳам тўхтовсиз телефон қилади, доимий равишда унинг интернетдаги профиллари ҳамда, электрон почтасини кузатиб боради. Унинг фикрича, эри доимий унинг назоратида бўлиши керак! Сабаби, актриса эрининг олдинги рафиқаси Деми Мурга қилган хиёнатлари оқибатини яхши билади. Шунинг учун, у эри Эштон Катчерни доимий кузатиб туриши керак, деб ҳисоблайди! Актриса ҳозирда, кичик қизчаси билан уйда бўлганлиги учун ҳам, эри доимий суратга олиш ишлари билан банд бўлиб, съёмка сабаб доимий шаҳарма шаҳар юрганлиги учун ҳам, ундан шубҳаланишни ва рашк қилишни қўймаяпти!