OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АМИРА АЛИБЕКОВА: ҲАММАСИ КУТИЛМАГАНДА ВА ТЕЗ БОШЛАНДИ! 03.06.2014 08:05

Foto (10)

Хонанда Амира Алибекова шу кунларда ўзининг илк янги аудиоальбомини тингловчиларга тақдим қилди! Хонанда ўзининг бир қатор қўшиқлари билан тингловчилар кўнглидан ўрин олди ва ҳозирда тинимсиз ижод билан банд.

 02_новый размер

Хонанда ўзи ҳақида: - Мен 1989 йил 20 майда Бухоро шаҳрида туғилганман. Аввалига мусиқа мактабида, сўнг Бухорода мусиқа коллежида ўқидим. Мусиқа мактабида устозим Рушана Шарипова бўлган. Мусиқа коллежида эса, устозим Элгиза Михайловна эди. Коллеждан Ўзбекистон Давлат Консерваториясига ўқишга кирдим. Консерваторияда эса, Айсель Баличдан таҳсил олдим. У менга вокал борасида кўп нарсаларни ўргатди. Ундан жуда ҳам миннатдорман. 4 йил ўқигач, сўнг хонандалик фаолиятимни бошладим. Консерваторияда кастинг бўлди. Консерваторияда таҳсил бераётган педагогларимдан бири, бу кастингда қатнашиб кўришимни айтди. Мен кастингда иштирок этдим ва унда ғолиб бўлдим. Шундан сўнг, шу кастингни ўтказган продюсернинг таклифи билан, ўзимнинг профессионал фаолиятимни бошладим.

 

- Ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Бугун менинг илк мусиқий альбомим тингловчиларга тақдим қилинди! Унинг устида жуда кўп ишладик. Меҳримизни бағишладик. Кўпгина қийинчиликлар ҳам бўлди. Биз янги альбомнинг тақдимотини ўтказмоқчи эдик. Аммо, вақт борасида улгура олмадик. Энди, кейинги иккинчи янги мусиқий альбомимизни тақдимот билан ўтказамиз.

Шу кунларда Республика бўйлаб, “Биз буюк юрт фарзандларимиз” Ёшлар фестивали давом этмоқда. Бу жуда қизиқарли тадбир. Негаки, бундай тадбирлар туфайли, биз Ўзбекистоннинг турли жойларида бўлиб, у ердаги ёшлар билан мулоқотда бўляпмиз. Уларнинг соғлом фикрлаши, дунёқарашидан бохабар бўламиз. Ўз навбатида улар ҳам, ижодий учрашувларда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишади. Қолаверса, бундай тадбирлар санъат аҳлини янада дўстлашиши, аҳиллигига сабаб бўлмоқда.

 

- Қайси қўшиқларингизни ўзингиз “ташриф қоғози”м дея оласиз?

- Бир эмас, бир неча қўшиқларимни, “Yalla Bina Yalla”, “Нажотимсан”, “Омон-омон”.

 

- Ижодда ўзингизни қайси образда намоён этишни истардингиз?

- Шу кунгача, клипларда жуда кўплаб образларда намоён бўлдим. Ўзим истаган барча образларда чиқдим. Лекин, яна ўзимни намоён қилишни истаган бошқа образлар ҳам бор. Улардан келгуси клипларимда фойдаланаман.  

 04_новый размер

- Сиз учун муҳаббат нимани англатади?

- Муҳаббат бу ҳар бир инсонга берилган ажойиб, беғубор ва гўзал туйғу! Ҳар бир инсон муҳаббатни ўзича қабул қилади. Буни сўз билан таърифлаб бера олмайман! Бу ажойиб эмоция, ҳаяжон...

 

- Ўз шаҳзодангизни учратганмисиз?

- Йўқ, ҳали...

 

- Унинг қандай инсон бўлишини истардингиз?

- Биринчи навбатда, уни яхши, меҳрибон инсон бўлиши истайман. Шунингдек, қувноқ, ишбилармон, ўз фикрига эга бўлишини истардим. Биринчи навбатда, албатта меҳрибон бўлсин! Бу мен учун жуда ҳам муҳим.

  Foto (8)

- Ўз мухлисингизни севиб қолишингиз мумкинми?

- (ўйланиб) Билмадим, бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Бир тарафдан қийин  савол... Билмадим, агар унинг самимийлигини, муҳаббати самимий ва соф эканлигини сезсам... Бир тарафдан олганда, у ҳам бошқалар каби инсон, фақат менинг ижодимга бошқалардан кўра кўпроқ қизиқади, фарқи шунда холос.

 

- Баъзи хонандалар ўз турмуш ўртоғини ўзи каби санъат соҳасидан бўлишини исташмайди?

- Мен ҳам буни ҳоҳламасдим. Чунки, бир оилада икки инсоннинг ҳам ижодкор бўлиши, санъат соҳасидан бўлиши жуда ҳам қийин. Аммо, бўлиши мумкин, лекин жуда ҳам қийин. Қандайдир ён беришларга, тушунишга тўғри келади. Ўзи ижодкор инсон, характер тарафлама ҳам мураккаб инсон бўлади. Айниқса, агар у ҳам хонанда бўлса! Менинг назаримда, икки хонанданинг турмуш қуриши жуда қийин бўлса керак. Лекин, агар ижодкор бўлсаю, хонанда бўлмаса, масалан, режиссёр, актёр, телебошловчи билан балки оила қуриш мумкиндир? Лекин, менимча, хонанда билан турмуш қуришни ҳоҳламасдим.

 

- Севган инсонингиз учун қандай қаҳрамонлик кўрсата олардингиз ёки мураккаб ишни амалга ошира олардингиз?

- Қаҳрамонлик ёки мураккаб ишни мен учун амалга оширишларини ҳоҳлардим. Уларнинг ҳаракатига қараб, шундан келиб чиқиб, кейин фикр юритган бўлардим. Лекин, муҳаббат учун, агар у чинакам муҳаббат бўлса, севган инсонинг учун, жуда кўп нарса қилиш, кўп ишларни амалга ошириш, кўп нарсадан кечиш мумкин. Аммо, мен ҳали бу тўғрида ўйлаб кўрганим йўқ.

 03_новый размер

- Сизнинг фикрингизча, оила қуриш учун энг муносиб ёш?

- Менимча, бу ўртача олганда, 24 ёшдан 27 ёшгача бўлган давр бўлса керак. Аёл киши 30 ёшгача оила қуриш мумкин. Эркак киши бўлса, менимча, 40 ёшда ҳам бемалол оила қуриши мумкин.

 

- Сиз ҳам кинода роль ижро қилиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Мен ҳали бирорта ҳам фильмда суратга тушмадим. Тўғри, бир неча таклифлар бўлди, лекин рад жавобини бердик. Бунга ўзига яраша сабаблар бор эди. Лекин, албатта фильмда роль ижро қилишни истайман. 2 хил роль ижро қилишни ҳоҳлардим, бири ўта комедик бўлса, иккинчиси эса, аксинча, драматик образ бўлса! Лекин, албатта шунчаки ёндошмай, тайёргарлик қилиб, ўша образларда яшаган бўлардим.

 

- Ҳар бир инсон ўз каръерасини ўзича қабул қилади. Сиз ўз каръерангизни қандай тасаввур қилгандингиз?

- Тўғрисини айтсам, ҳаммаси кутилмаганда ва тез бошланди. Аммо, шу соҳага ўқиётган даврларимданоқ мен бу соҳа ҳақида тушунардим. Орзу қилардим, ўйлардим. Буни қарангки, ҳаммаси тасаввуримдагидек, орзу қилганимдек, ўйлаганимдек бўлди. Лекин, албатта касбим туфайли кўп нарсани фарқлайдиган бўлдим, йўлингиздан ҳар хил инсонлар чиқади, инсонлар билан мулоқотда кўп нарсани фарқига борадиган бўлдим. 

  Foto (15)

- Нима деб ўйлайсиз, хонанданинг фаолиятида интуиция роль ўйнайдими?

- Ҳа, албатта. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Кўнглингиз сезиб, ниманидир рад этасиз ва бу сизнинг фойдангизга бўлади. Бу баъзида ёрдам ҳам беради.

 

- Баъзилар сиз қўшиқ куйлаётганингизда “юракдан куйламаяпти, чунки унга қўшиқни танлаб беришади” ҳам дейишади. Чиндан ҳам шундайми?  

- Менга танлаб бериладиган қўшиқлар ҳам бор, аммо улар менга ҳам ёқиши керак. Агар қўшиқ менга ёқмаса, одатда уни куйламайман. Одатда бизнинг гуруҳ доим қўшиқларни танлаб, менга эшиттиришади. Агар ёқмаса, куйламайман. “Сени дейман”, “Нажотимсан”, “Yalla Bina Yalla”, “Омон-омон” каби қўшиқларим, умуман ўзим ёқтириб куйлаган қўшиқларим тингловчиларга ҳам манзур бўлган. Мен, барибир куйлашдан олдин тинглаб кўраман, ҳис қилиб, куйлайман.

 

- Пиарга муносабатингиз?

- Пиарга муносабатим нормал. Артист ва пиар, бу 2 та ажралмас нарсалар, назаримда. Лекин, биз унчалик пиар қилмадик, ҳали. Аммо, пиарни ҳам ўйлаб қилиш керак, яхши ўйланмаган пиар, зарарга ҳам бўлиши мумкин. Бу албатта, қандай пиар эканлигига ҳам боғлиқ. Баъзида эса, пиар машҳурлик келтириши ҳам мумкин.

 

- Агар сизга карьерангизни кўтариб юбориши мумкин бўлган “қора пиар” (чёрный пиар)ни таклиф қилишса, рози бўлармидингиз?

- Йўқ, менимча рози бўлмасдингиз.

   Foto (6)

- Оила аъзоларингизни касбингизга муносабати?

- Оилам мавзуда кўп гапирмасликка ҳаракат қиламан. Лекин, улар мени доим қўллаб-қувватлашади. Онамлар, холам, синглим, бувамлар мени доим қўллаб-қувватлашади. Бошида Консерваторияга ўқишга киришимга, мусиқа йўналишида шу соҳани танлашимга ҳамма қарши эди, чунки оиламизда ҳеч ким бу соҳадан эмасди. Аммо, бувамлар туфайлигина мен ўзим истаган касбни давом эттира олдим. Бувамларнинг исми Анвар, у киши мени аввалига мусиқа коллежига, кейин эса, Консерваторияга ўқишга киришимда, энг асосий қўллаб-қувватловчим бўлганлар. Оиламиздагиларни кўндирганлар. Улардан жуда миннатдорман. Лекин, онамлар Лиля ва холамлар ҳам мен тараф бўлишган, ёрдам беришган. Ҳозирги кунда бувамлар ва онамлар менинг биринчи тингловчим, ҳамма қўшиқларимни севиб тинглайдилар.

 

- Аёл киши учун кўпинча, гўзаллик муаммо туғдиради, дейишади. Бу фикрга қўшиласизми?

- Унчалик эмас! Ўзи одатда, гўзаллик аёллар учун ҳаётда муҳим роль ўйнайди. Лекин, ҳамма эркаклар ҳам, фақат ташқи гўзалликка қарамайдилар. Улар биринчи навбатда, инсоннинг қалб гўзаллиги ва инсонийлик жиҳатларига эътибор қилишади, деб ўйлайман. Гўзаллик, аёллар учун муаммо, деб ўйламайман. Чунки, суньий гўзаллик ҳам бор, у муаммо бўлиши мумкин, аммо шу билан бирга инсонни ички муаммоси ҳам бўлиши мумкин. Ўйлайманки, гўзаллик муаммодан ҳам, кўра аксинча, фойдали жиҳат, деб ўйлайман.

 

- Ўзингизга ҳеч гўзаллик муаммо туғдирганми?

- Йўқ, чунки мен ўзимни ҳечам гўзал, деб ҳисобламайман.

  Foto (2)

- Лекин, ташқи қиёфангиз, қадди-қоматингизни бир маромда ушлаш каби сирларингиз билан бўлиша оласизми?

- Ҳозирча ёшман ва қандайдир бир муҳим сирларим йўқ. Лекин, биринчи навбатда бу меъёрдаги уйқу, соғлом овқатланиш ва спорт! Бу ҳаммаси ташқи кўринишингизга таъсир кўрсатадиган энг муҳим омиллар, деб биламан. Мен ўзим, масалан, кун ора фитнесс билан шуғулланаман. Лекин, парҳез қилмайман, ҳеч қачон қилмаганман ҳам. Бундан ташқари, инсон доим яхши кайфиятда бўлиши керак, деб ўйлайман.

 

- Агар ўзингизни автопортретингизни чизишга тўғри келсаю, ранглар ўрнига характерингиздаги жиҳатлардан фойдаланилса...?

- Унда мен, адолатпарварлик, жиддийлик, меҳрибонликни қўшган бўлардим. Лекин, камчиликлардан эса, энг асосийси мен баҳлашишни яхши кўраман! Буни ўзимнинг камчилигим, деб биламан. (кулиб) Уйда ҳам кўп баҳслашаман, ҳаттоки ўзим ноҳақ бўлсам ҳам, бу менга алам қилади ва ўзимни барибир охиригача баҳслашишдан тўхтата олмайман!

 

- Сизнинг саҳнавий қиёфангиз ички менинг билан мос тушадими?

- Қандайдир даражада мос тушади. Кўплар менинг образимни нозик, романтик, камтар, дейишади. Лекин, мен яқинларим даврасида бутунлай бошқача бўлишим ҳам мумкин. 

 

- Бу билан саҳнада бошқа, ҳаётда бошқаман, демоқчимисиз?

- Ҳа, лекин қайсидир жойларда саҳнавий қиёфам билан ҳаётдаги қиёфам бир-бирига мос келади, уйғунлашади. Саҳнавий қиёфам ўзимга мос, унда ўзимни қулай ҳис қиламан. Лекин, жуда қувноқ Амира ҳам бор.

 Foto (7)

- Айни вақтда касбингиз, сиз учун нимани англатади?

- Ҳозирда мен ўзимни бутунлай касбимга бағишлаганман. Ўзимни 90 фоиз касбимга бағишлаган бўлсам, қолган 10 фоиздан 7 фоизни оиламга, 3 фоизини дўстларимга ажратаман. Ҳозирда бутунлай иш билан бандман. Бутун меҳримни, вақтимни касбимга ажратганман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим вақт, деб биламан.

 

- Агар продюсерларингиз кутилмаганда сизнинг романтик образингизни бутунлай бошқа бир қиёфага алмаштирмоқчи бўлишса, масалан, бирор эмоцияли, ёки эксцентрик қиёфага алмаштиришса, рози бўлармидингиз?

- Бу ҳақида ўйлаб кўриш керак! Бу менга мос тушадими? Лекин, синаб кўриш мумкин. Аммо, мен бундай образда ўзимни қулай ҳис эта оламанми, буни ўйлаб кўриш керак. Аммо, ҳозирги қиёфамда ўзимни жуда яхши ҳис этаман. Бир тарафдан қаралса, мен экранда қандай бўлсам, ҳаётда ҳам шундайман, фақат баъзи бир қўшимчалар мавжуд. Аммо, ҳаммада шундай бўлса керак.

 

- Мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилишингиз учун, асосан нима ёрдам беради?

- Биринчи навбатда, менга бундай вазиятларда яқинларим ёрдам беришади. Энг асосийси, бу ота-онамнинг маслаҳатлари! Мен доим ўз яқинларим билан малаҳатлашаман.

  Foto (13)

- Яқинларингизнинг сизга беришган энг эсда қоларли маслаҳати?

- Карьерамни бошлаётганимда, мен улар билан маслаҳатлашганман. Тўғри, шу соҳага ўқиётган бўлсам ҳам, “ҳа, йўқ” деб бошида иккиланганман. Чунки, бу жуда жиддий қадам эди! Албатта, бу борада онамлар менга катта ёрдам ва маслаҳат берганлар. Улар менга, “албатта, қилиб кўриш керак” деганлар. 

 

- Ҳаётда бир ўзингиз қарор қабул қилишингиз қийинми?

- Ҳа, умуман, бир ўзим қарор қабул қилишим қийин. Агар бу муҳим масала бўлса, албатта яқинларимдан маслаҳат сўрайман.

 

- Кимгадир ҳавас ёки тақлид қилганмисиз?

-Йўқ, бундай нарса ҳаттоки болалигимда ҳам бўлмаган. Ҳаттоки, кумирларим ҳам бўлмасди, баъзилар каби хонамга плакатлар ҳам осмасдим.

  Foto (9)

- Сизнинг-ча, ҳар қандай касбда муваффақият учун энг муҳим бўлган омиллар?

- Биринчи навбатда меҳнатсеварлик! Кейин, тиришқоқлик, ғайрат билан ишлаш, кучли характер, кучли ирода бўлиши керак ва албатта, қобилият!

 

- Саҳнага чиқаётганда одатда нимани ҳис қиласиз?

- Саҳнага чиқишдан олдин, саҳна ортидаги илк дақиқаларимда, ҳаттоки нафас етмай қолади. Чунки, шунчалик ҳаяжонланаман. Бу илк дақиқалар... Кейин эса, саҳнага чиқиб, қўшиқни бошлаб олгач, ҳаммаси ўтиб кетади. Лекин, бу менимча, энг муҳим ва ажойиб ҳиссиёт! Бу менинг, шахсий фикрим, албатта. Бу ҳаяжон ҳар доим бўлиши керак, назаримда.

 

- Имиджингиз билан ким шуғулланади?

- Биз гуруҳ бўлиб ишлаймиз. Клиплар учун кўплаб либосларимни Артём Дробыш яратади. Соч турмакларимни ҳам, пардозимни ҳам у амалга оширади. Энг катта ва кўп ишни эса, продюсеримиз амалга оширади, ўз маслаҳатларини беради. Яна кўп клипларимда Лида Андрэ билан ҳам биргаликда ишлаймиз. У ҳам соч турмаклари, пардозимизни қилади. У стилист, визажист. Лекин, либослар борасида, бренд либосларидан ҳам, ўзимизнинг ўзбек дизайнерлари либосларидан ҳам фойдаланаман. Булар Артём Дробыш либослари, яна Дилдора Қосимовадан ажойиб оёқ кийими.

 Foto (5)

- Сиз уларнинг фикрларига тамомила қўшиласизми? Ёки ўзингиздан ҳам нимадир қўшимчалар қўшасизми?

- Либослар борасида, уларнинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Соч турмаклари ва макияж бўйича, катта баҳс бўлади! Лекин, вақт ўтиши билан бу баҳслар барҳам топди! Дастлабки вақтларда бу қаттиқ баҳслашишга сабаб бўларди. Суратга олиш жараёнида зўрға келишиб, бир қарорга келардик. Ҳозир эса, негадир бундай баҳслашиш йўқ. Менимча, ҳозир бир-биримизни тушуниб етдик, муросага кела олдик, деб ўйлайман.

 

- Шундай ҳолатлар ҳам бўлганми, сизга имидж танлашган, сочингиз турмакланган, макияж қилишди, суратга олиш бошланиши керак, аммо сизга умуман ёқмаяпти! Натижада, сиз бу имиджни бутунлай рад этяпсиз?

- Ҳа, бундай ҳолатлар бўлган! Бундай пайтларда, макияж ва соч турмакларини қайтадан қилишга тўғри келган! Биласизми, агар атрофдагилар ҳам, “ярашмабди, мос эмас” дейишса, албатта қайтадан қилдираман. Лекин, бундай ҳолат жуда камдан кам бўлади! Чунки, қандай соч турмаги ва макияж бўлиши ҳақида, олдиндан тасаввур ҳосил қилиб оламиз.

 

- Бу касбни нима учун танлаганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Йўқ, бу ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман. Чунки, ҳаммаси ўз-ўзидан давом этиб кетган. Агар бир воқеа бўлмаганда, мени ҳеч ким мусиқа мактабига бермаган ҳам бўларди. Бизнинг бир қўшнимиз бўларди. У пианиночи аёл эди. 5 ёшларимда, ўша аёл онамларга “болани фортопиано чалишга бериш керак” деб маслаҳат берган. Онамлар аввалига эътибор бермадилару, лекин кейин у аёл яна шу мавзуда гапиргач, мени мусиқа мактабига бердилар. У ерда ҳам имтиҳонлар бўлган. У ерга шунчаки қабул қилишмас экан. Имтиҳон куни ҳам кечагидек ёдимда, ноталар бўйича имтиҳон бўлганди. Лекин, мен учун мусиқа мактабида ўқиш жуда ҳам қийин бўлган! Чунки, мен ўзим ҳоҳламаганман, сабаби, менга фортопиано билан шуғулланиш жуда қийин эди. Камига ўқитувчим шунчалик қаттиққўл эдики, мен мактабга йиғлаб кетардим. Бормасликни иложи йўқ, чунки уйимиз мусиқа мактабининг рўпарасида жойлашган ва баъзи ўқитувчимиз уйга келиб, қўлимдан ушлаб, мактабга олиб кетарди ҳам. (кулади) Чунки, ўқитувчим, менда қобилият бор, дерди. Мени ҳаттоки, 2-3 соатлаб, фортопиано чалиб, шуғулланишим учун, хонага қулфлаб ҳам қўйишарди. Шу тарзда мусиқа мактабини тугатганман. Аммо, у вақтларда куйлай олишимни билмасдим. Фақат фортопиано чалиш билан шуғулланардим. Кейинчалик менга мактабда КВН да, бир танловда қўшиқ куйлаб беришимни сўрашди. Мен куйладим, кутилмаганда ҳаммага ёқди ва менга куйлашни давом эттиришни маслаҳат беришди. Шу тарзда куйлашни бошладим, таҳсил олдим.  Улар ҳақ бўлиб чиқишди. Аммо, мусиқа мактабидаг ўқиш қийин бўлган бўлса ҳам, бу менга кўп нарса берган. Ўша қаттиққўл ўқитувчим Рушана билан ҳалигача кўришиб гаплашиб турамиз. Мен ундан жуда ҳам миннатдорман, негаки мен кўп марталаб мусиқа мактабидаги ўқишимни ташламоқчи бўлганман. У эса, менга рухсат бермасди! Гўёки, мен унинг қизидек эдим ва у мени мусиқани ташлашимга йўл қўймаган!

 Foto (12)

- Интернетдан фойдаланасизми? Ижтимоий тармоқларда профилларингиз борми?

- Ҳа, керакли маълумотлар олиш учун, албатта ўз ўрнида фойдаланаман. Ижтимоий тармоқлардаги профиллар ўзимники, “Фейсбук”да ҳам, “Одноклассники”да, “Инстаграмм”да ҳам ўзимман. Менинг номимдан биров ўтирмайди. Одатда, бу профиллар мухлислар билан мулоқотда бўлиш учун керак, деб ҳисоблайман.

 

- Нима деб ўйлайсиз, аёл киши нозик бўлиши керакми ёки кучли?

- Аёл киши нозик ва майин бўлиши керак. Аксинча, унинг ёнида кучли эркак бўлиши керак. Эркак киши кучли бўлиши керак, одатда.

 

- Сизнинг тасаввурингиздаги ҳақиқий бахт?

- Биринчи ўринда, бу оила! Умр йўлдошингни сени тушуниши, ишончи! Биринчи навбатда, мен учун ҳақиқий бахт, бу оила ва фарзандлар! Яқинларингни, ота-онангни доим соғ-саломат бўлиб, ёнингда бўлишлари, бахт! Айниқса, юрт тинчлиги ва фаронвонлиги катта бахт! Чунки, юртинг тинч бўлса, оила аъзоларинг ҳам, тинч, хотиржам ва саломат бўлиб, ёнингда бўла оладилар.

 Foto (4)

- Янги концерт дастури ҳақида ўйлаяпсизми?

- Ҳа, албатта! Режада бор, аммо бу йил эмас.

 

- Ижоддаги биринчи танқидчингиз?

- Ўзим! Чунки, мен ўзимга жуда ҳам танқидий назар билан ёндошаман. Ҳамма камчиликларимни ўзим кўра оламан!

 

- Шоу бизнес сизни нималарга ўргатди ва шоу бизнес сабаб, нималардан кечишингизга тўғри келди?

- Шоу бизнес мени бироз кучли бўлишга, фикрлашга, фарқлай олишга, ўзимга ишонишга ўргатди! Бир тарафдан унча кўп нарсага ўргатмагандек, лекин баъзи нарсалар борки, мен уларни шоубизнесда иш жараёнида ўргандим. Шоу бизнес туфайли, дўстларим, дугоналарим билан мулоқотни бироз чегаралашга тўғри келди. Чунки, вақт масаласида. Лекин, уларга ҳам вақт ажратишга ҳаракат қиламан.

 Foto (14)

- Ҳамкасбларингизнинг ижодини кузатасизми?

- Ҳа, баъзида ўз-ўзидан кутишга тўғри келиб қолади. Ҳамкасбларимнинг ҳаммасини ҳурмат қиламан, улар билан дўстона муносабатдаман. Масалан, Лолани жуда ҳурмат қиламан. У меҳрибон, ҳақиқий инсон. Тамила билан яхши муносабатдаман. Чунки, у билан ижодни бирга бошлаганмиз.

 

- Тамила билан продюсерингизни битталиги, турли келишмовчиликларни келтириб чиқармайдими? Ёки ижодий рашк юзага келмайдими? Чунки, баъзилар продюсер бир бўлса, “менга ундай клип олишди, унга бошқача” деган фикрлар ҳам келиб чиқади. Сизларда-чи?

- Йўқ, ҳеч қачон бундай вазият юзага келмаган! Биз Тамила билан жуда яхши муносабатдамиз.

Саида Вахобова

Foto (1)