OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

КУНДАН КУН ЗЎР! ТАЛАБЛАРГА БИНОАН ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ НАМАНГАНДА… 03.06.2014 12:46

 IMG_4854

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб ўтказган ижодий сафари ўз ниҳоясига етган бўлса ҳам, талабларга биноан Намаганда яна бир концерт дастури бўлиб ўтди!

IMG_4395

 

IMG_4121

Биринчи навбатда, шуни алоҳида эътироф этиш керакки, концерт тўлиқ жонли ижрода ва яна ҳақиқий аншлаг бўлди!

IMG_5026

Халқ ўзи севган санъаткорнинг ҳар бир қўшиғини олқишлар билан кутиб олишди, бирга куйлашди! Санъаткорнинг ҳар бир шўх қўшиғига рақсга тушишди!

IMG_5205

Айниқса, санъаткорнинг мухлисларидан 12 ёшли қизча Жасмина, унинг шўх қўшиқларига роса рақсга  тушди. Бу қиз санъаткорнинг концертига 4 йилдан буён мунтазам равишда келар экан. Ундаги санъатга бўлган кучли қизиқиш ва меҳрни кўрган Озодбек Назарбеков: “Агар шу қизнинг келажакда яхши инсон бўлишига озгина бўлса ҳам, ўз ҳиссам қўшилган бўлса, бахтиёрман!” деб фикр билдирди. Қизалоқ ҳам, санъаткорга “мени Тошкентга олиб кетинг” деб, илтимос қилди. Бунга жавобан санъаткор, шу ердаги томошабинлар гувоҳлигида, албатта унга бу борада ёрдам қилишга ваъда берди!

IMG_4397

Концертда нафақат бу қизалоқ, балки Озодбек аканинг барча мухлислари берилиб рақсга тушишди! Ёш қизчалардан то 70 ёшли онахонларгача! Барчанинг қувончи чексиз, шодиёналар авжида! Фақат жонли ижрода ва ҳеч қандай декорация, рақс номерларисиз ҳам, самимий ва томошабинларга манзур бўлган чинакам концерт дастури бўлиб ўтди!

IMG_5124

Концерт давомида Озодбек Назарбеков шогирди Беҳзодбек Эшоновни ҳам оммага таништириб, уни ҳам бир қўшиқ куйлашига рухсат берди. Беҳзодбек “Дилсўз” қўшиғини ижро қилди.

IMG_4798

Санъаткор мухлисларининг қўлларидаги гулларни қабул қилиб олар экан, баъзи мухлисалар, мухлислар, унинг “Мени кучлироқ сев” ва “Келгин гулим” қўшиқларини жонли ижрода, мусиқасиз куйлаб ҳам беришди! Санъаткорга юзланган гуллар оқими бир мунча вақт тўхтамади...

IMG_4725

Дастлаб, концертни “Эшигингда” қўшиғи билан бошлаган Озодбек Назарбеков, ундан сўнг, “Эсда қол”, “Қошлари қаро”, “Чанг кўчалар”, “Бағдодда нима гаплар?” “Хафа бўламан, “Мени кучлироқ сев”, “Парирўй санамлар, “Аёллар ёмон”, “Оҳ кимга ёмон”, “Кўзларим йўлда, қўлларим гулда”, “Келгин гулим”, “Ёрга ёр бўлмай”, “Беш кун кўрмасам бўлмас, хумори бор бу юртнинг” қўшиқларини ижро қилди. Концерт сўнггида санъаткор Ватан ҳақидаги энг таъсирли таронасини куйлади ва барча тингловчилар унга жўр бўлиб, бирга куйлашди! Чиндан ҳам, концертдаги ҳар бир қўшиқ ўзига хос дардга, қувончга эга эди!

IMG_4203

Концерт барча тингловчилар билан ҳақиқий байрамга айланиб кетди, назаримизда. Тингловчиларнинг санъаткорга бўлган меҳру муҳаббати чексиз эди...

IMG_4716

IMG_4121

Концерт жуда ҳам файзли ўтди!

IMG_43431

Озодбек Назарбековга сайтимизни Наманган аҳлига таништириб ўтганликлари учун алоҳида  миннатдорчилик билдирамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Намангандан

Foto

Фотолар учун фотограф Ботир Мирзаалиевга раҳмат.

IMG_5209

Ташкилотчилик ишларидаги ёрдам учун журналист Дилбаҳор Худойбердиевага ҳамда,Наманган шаҳридаги меҳмондўстлик учун Шерзодбекка ҳамда оила аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз

IMG_4724

IMG_4301 

IMG_4150

IMG_4114