OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖИЙ ЯНГИЛИКЛАРДАН: БРИТНИ СПИРС СЕЛИН ДИОНДАН НОРОЗИ! ЛЕОНАРДО ДИ КАПРИОНИНГ РАҚОБАТЧИСИ... 03.11.2015 19:42

  photo (1) photo (14) photo (13)

ЛЕОНАРДО ДИ КАПРИОНИНГ РАҚОБАТЧИСИ КИМ?

Актёр Леонарди ди Каприонинг қиёфадош нусхаси пайдо бўлди! Швециялик Конрад Аннеруд актёрнинг “Титаник” фильмида суратга тушган вақтдаги қиёфасига қуйиб қўйгандек ўхшаш! Аммо, уни ўз исми ўрнига доим “Лео” деб, чақиришлари баъзида унинг асабига ҳам тегар экан. Чунки, жамоат жойларида уни кўриши билан кўпчилик “Лео” деб бақириб, у билан суратга тушишар, ҳамма ҳар хил муносабат билдирар экан. Ҳозирда бу йигитни Леонардо ди Каприога яхши рақобатчи бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

 photo (12)

АДЕЛЬ: АЙТГАНИ БОШҚА, ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ИШИ БОШҚА!

Яқиндагина “Hello” клипи билан 3 йиллик танаффусдан сўнг ижодга қайтган хонанда  Адель, эндиликда актриса сифатида роль ижро қилгиси келаётганлигини маълум қилди. Адель, аслида хонандаларнинг фильмларда роль ижро қилишларини ёқтирмаслигини, фильмда роль ижро этиш, хонандага нисбатан омманинг қизиқишини камайтириб, уни зерикарли қилиб қўйишини таъкидлайди! Лекин, у барибир ўзини синаб кўриш ниятида, фақат, ўзи айтганидек, роль ижро қилгач, омма эътиборини йўқотиб қўйишдан кўрқаётганлигини билдирди. Чунки, томошабинлар уни фильмда кўриб қабул қила олмасликлари, ролга мос тушмаслиги, қолаверса фильм муваффақиятсиз чиқиши ҳам мумкин. Қолаверса, бундай ҳолатдан сўнг, рейтингни тиклаб олиш жуда мушкул! Шунинг учун, ҳам у жиддий ўйлаб кўриш керак, дейди у. Ҳозирда хонанда ижод билан бирга 3 ёшли ўғли Анжелонинг тарбияси билан банд.

 photo (11)

АНЖЕЛИНА ЖОЛИ ЖОРЖ КЛУНИНИНГ РАФИҚАСИНИ НЕГА ЁМОН КЎРАДИ?

Актёр Бред Питт ва актёр Жорж Клуни ҳаётда яқин дўст, Анжелина Жоли ҳам, эрининг дўстини ҳурмат қиларди. Лекин, кутилмаганда ҳаммаси ўзгарди. Узоқ вақт бўйдоқликда юрган Жорж Клуни адвокат Амалга уйлангач, Анжелина Жоли бу оилани ёқтирмай қолди! Ҳаттоки, Венецияда бўлиб ўтган Жорж Клуни ва Амалнинг тўйига ҳам бормади. Эндиликда эса, Анжелина Жоли Амални ҳаттоки дўстлари даврасига қўшишни ҳам истамаяпти! Анжелина Жоли Нью-Йоркда бўлганида ҳам, улар билан кўришишни истамади ва Амаль унга телефон қилганида, телефонини ҳам кўтармаган! Бундан, Амаль ва Жорж Клуни жуда ҳайрон! Маълум бўлишича, бунинг сабаби ҳасад экан! Биринчидан, Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг тўйи узоқ кутилган бўлса  ҳам, матбуотда Жорж Клуни ва Амалнинг тўйичалик шов-шув  бўлмаган! Иккинчидан, Жорж Клуни ва адвокат Амаль жуфтлиги, аста-секин Анжелина Жоли ва Бред Питт жуфтлигининг машҳурлигини “тортиб” олмоқда! Яна бир сабаб эса, омма фикрига кўра, ўтган йили Амаль Клуни энг чиройли ва жиддий машҳурлар сафидан жой олган!

 photo (4) photo (15)

НИКОЛЬ КИДМАН ЭНДИЛИКДА, ҚОТИЛ РАФИҚА? ЁКИ ХИЁНАТ ОҚИБАТИ...

Актриса Николь Кидман доимо характерли ва ўзгача амплуадаги роллари билан томошабинлар эътиборини тортиб келган. У эндиликда, «Безмолвная жена» психологик триллерида қотил рафиқа ролини ижро этади! Фильм сюжети бўйича, унинг қаҳрамони жуда узоқ вақт давомида, ўз эрини қаттиқ севганлиги учун ҳам, унинг хиёнатларига кўз юмиб, чидаб келади. Аммо, эрини энг яқин дўстининг 20 ёшли қизи билан унга хиёнат қилганлиги, аёлнинг сабр косасини тўлдиради.

 photo (7)  photo (8)

ГВИНЕТ ПЕЛТРОУ АЖРАШГАН БЎЛСА ҲАМ, УНУТА ОЛМАЯПТИ!

Актриса Гвинет Пелтроу собиқ турмуш ўртоғи Coldplay гуруҳи солисти Крис Мартин билан ажрашган бўлса ҳам, уни ҳали ҳам унута олмай, уни Британиялик актриса Аннабелль Уоллисга нисбатан қаттиқ рашк қилмоқда! У собиқ турмуш ўртоғини матбуотда, ўша актриса билан бирга тушган суратларини кўрганда, рашк ва аламдан йиғлаганига дўстлари кўп бор гувоҳ бўлишган. Бундай ҳолат эса, албатта Гвинет Пелтроунинг оила аъзоларини қаттиқ ташвишлантирмоқда! 2014 йилда ажрашишган бўлса ҳам, Гвинет Пелтроу барибир турмуш ўртоғи билан болаларни биргаликда Диснейлендга олиб бориб, дам олиш кунларини у ва болалари билан бирга ўтказар экан.

 photo (2) photo (3)

БРИТНИ СПИРС СЕЛИН ДИОНДАН НОРОЗИ? ТОМОШАБИНЛАР ТУФАЙЛИ?

Лас-Вегасда Селин Дионнинг концертлари ҳақида маълум бўлиши биланоқ, Бритни Спирснинг шоуларига билетлар сотуви кескин тушиб кетди! Биринчи марта, Бритни Спирс концертларида шунчалик кўп жойлар бўш қоладиган бўлмоқда! Селин Дион концертларига билетлар “учиб” кетмоқда! Натижада, Бритни Спирснинг шоуларига бўлса, қизиқиш борган сари камаймоқда! Бу эса, Бритни Спирсни Селин Диондан норози бўлишига сабаб бўлди! Томошабинлар Бритнини кўриш учун концертга келишмайди, аммо Селин Дионни кўриш учун Лас-Вегасгача келишмоқда! Яна бир сабаб шундаки, Селин Дионнинг мухлислари ўзига тўқ, ёши каттароқ, бемалол концерт билетига ва Лас Вегасга келишга маблағ сарфлай олишади. Бритни Спирснинг мухлислари эса, асосан ёшлар бўлиб, улар бу ергача келишга ва концертнинг қиммат билетларига пул етказа олмаётган бўлишлари ҳам мумкин.

 photo (1)

ЖЕЙМС БОНД! ОПЕРАЦИЯДА?

Жеймс Бонд ролининг машҳур ижрочиси Дениэл Крейг афсуски, Жеймс Бонд ҳақидаги янги “007-Спектр” фильмининг суратга олиш жараёнида, февраль ойида тиззасидан қаттиқ жароҳат олган, ҳамда суратга олиш ишлари туфайли даволанишни тўлиқ охирига етказа олмаган экан! Апрель ойида амалга оширилган жарроҳлик операцияси эса, муваффақиятсиз чиққан, лекин актёрнинг тиззасидаги оғриқлар тўхтамаган. Шунинг учун ҳам, актёр яна оёғи тиззасини операция қилдиришига тўғри келмоқда!

 photo (2)

АГАР ҲОЗИР ГИТЛЕР ГЕРМАНИЯГА ҚАЙТСА НИМА БЎЛАДИ?

Гап шундаки, журналист Тимур Вермашнинг асари асосида суратга олинган «Он снова здесь» комедиясида Гитлернинг бугунги кунда Германияга қайтгани ҳақида ҳикоя қилинади! Фильмнинг маълум бир қисми ҳужжатли фильм тарзида суратга олинган. Бунинг учун, унча таниқли бўлмаган актёр Оливер Масуччини Гитлер қиёфасига киргазиб, байрам қилишаётган футбол фанатлари орасига киргазиб юборилган! Албатта, унинг ҳақиқий Гитлер эмаслигини ҳамма билса ҳам, аммо бу ҳолат суратга олинаётганлигидан бехабар одамлар, уни бақириб, кулиб қарши олишиб, у билан суратларга тушишган, ҳазиллашишган. Натижада фильм ижодкорлари, фильм учун ажойиб кадрларни қўлга киритишган! Фильм ғоясининг ўзи ҳам қизиқарли, “агар ҳозирги кунда Гитлер Германияга қайтса нима бўлади?” Фильмда худди шу ҳолат юз беради! Бугунги кунда Бункерда уйғонган Гитлер, кўчага чиқади ва ҳаммага ўзининг ҳақиқий Гитлер эканлигини исботламоқчи бўлади! Натижада, ҳеч ким унга ишонмайди, ҳамма уни устидан кулади, уни ҳазиллашяпти, дейишади. Кутилмаганда, асабийлашган Гитлер бир журналистга дуч келади, журналист эса, уни ток-шоуда комедик персонаж сифатида олиб чиқмоқчи бўлади! Ҳозирги кунда фильм катта экранларда намойиш қилинмоқда.

 photo (10)

МЭРИ-КЕЙТ ОЛСЕННИ ОЛДИНДА КУТАЁТГАН ҲАЁТ...

Актриса ва дизайнер Мэри-Кейт Олсен 2 йил давомида жиддий ўйлаб кўргач, ниҳоят Франция Президентиннг туғишган укаси, молиячи Оливье Саркозига турмушга чиқишга розилик берди! Улар тўйни Лонг-Айлендда ўтказишни режалаштиришмоқда! Оливье Саркози 46 ёшда, ҳамда унинг яқинлари, унга бахтли оила учун айнан Мэри-Кейт каби беғубор, ақлли қиз етишмаганлигини айтишмоқда! Оливье Саркози эса, бундан жуда бахтли эканлигини билдириб, бўлажак рафиқасига, унашув рамзи сифатида Cartier узугини совға қилган.

 photo (6)photo (5)

ЧАҚАЛОҚ КЎТАРГАН “БРИДЖИТ ЖОНС”!

Ўзига хос характерга эга аёл Бриджит Жонс ҳақидаги фильмнинг навбатдаги қисми бўлган “Ребёнка Бриджит Джонс” фильмининг ишлари якунланиш арафасида ва навбатдаги кадрлар хорижда кўпчиликда қизиқиш уйғотди! Бу бош роль ижрочиси актриса Рене Зельвегернинг қўлида чақалоқ кўтарган суратлари! 40 ёшга томон қадам қўйган аёлнинг фарзандли бўлишдаги қийинчиликлари ўзгача тарзда акс этган фильм, 2016 йил катта экранларга чиқиши кутилмоқда!

 photo (9)

АКТРИСА МАРИОН КОТИЙЯР ЛЕДИ ДИОР ОБРАЗИДА!

Француз актрисаси Марион Котийяр яна Lady Dior аёллар сумкалари рекламаси учун суратга тушди! Актриса 5 йилдан буён Dior модалар уйи билан ҳамкорликда! Унинг исми-шарифи, Lady Dior сумкалари линияси билан узвий боғлиқ, дейиш мумкин.