OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

image

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭРТАНГИ КУН БИЗНИКИ, МАРРА БИЗНИКИ” ШИОРИ ОСТИДАГИ “ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ” ЮЗАСИДАН! 05.11.2015 22:50

IMG_3476

Шу йилнинг 16-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтилиши режалаштирилган “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” олдидан, “Ёшлар ижод саройи”да Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур “Ёшлар ҳафталиги” “Камолот” ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилади.

IMG_3486

Матбуот анжуманида, “Ёшлар ҳафталиги”ни ташкил этишдан мақсад, ҳамда мазкур ҳафталикда бўлиб ўтадиган тадбирлар, уларнинг мазмун ва моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди.

“Ёшлар ҳафталиги” “Камолот” ЁИҲ Васийлик Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.

IMG_3496

“Ёшлар ҳафталиги”-бир неча йўналишдаги, турли мавзуларни ўзига қамраб олган йирик лойиҳалардан бўлиб, у талаба-ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

Мазкур ҳафталик доирасида:

1. Қисқа метражли фильмлар фестивали;

2. Мода ва дизайн фестивали;  

3. Талабалар театр студиялари фестивали;

4. “Қувноқлар ва зукколар” танлови;

5. “Тафаккур синовлари” танловининг финал босқичи;

6. “XXI аср-интеллектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий конференция;

7. “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими каби тадбирлар бўлиб ўтади.

 IMG_3497

Ҳафталик доирасида киноматография соҳасида биринчи марта “PROlogue” (Муқаддима)-ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлар фестивали ташкил этилмоқда.

Кинофестиваль  давомида “Қисқа метражли фильм-ёш киноижодкорлар учун маҳорат мактаби” мавзусида давра суҳбати, махсус эффектлардан фойдаланиш ва 3D – технологияси асосида фильмлар суратга олиш бўйича хорижлик мутахассислар иштирокидаги мастер-класс ва тақдимотлар, ўзбек киносанъати музейида очиқ эшиклар куни, замонавий киноиндустрия кўргазмаси, ёш киночилар томонидан суратга олинган турли жанр ва мавзудаги энг сара қисқа метражли фильмлар намойишини ўтказиш белгиланган.

Мода ва дизайн фестивали кўп қиррали лойиҳалардан бўлиб, турли санъат йўналишларини қамраб олади. Унинг доирасида, “Мода лабораторияси” намойиши, “Мода: муаммо ва ечим” илмий-амалий анжумани, миллий либослар ва замонавий модельерлар дефилеси, ёш ҳунарманд ва рассомларнинг кўргазмалари, маҳорат дарслари ташкил этилади.

Талабалар театр студиялари фестивали юртимиздаги Олий таълим муассасаларининг театр студиялари томонидан тақдим этиладиган саҳна кўринишлари ва маҳорат дарсларини ўз ичига олади. Бунда томошабинлар “жонли” иш жараёнини тамоша қилишлари мумкин. Фестивалнинг энг сара асари Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш этилади.

Ҳафталик давомида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи ҳам ўткаилади. Ҳафталик доирасида 6 та Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” танловининг якуний босқичи ўтказилади.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ташаббуси билан “XXI аср-интеллектуал авлод асри” шиори остида ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

IMG_3508

Шунингдек, ҳафталикнинг ёрқин лойиҳаларидан бири-Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Мазкур  танловга,

“Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”,

“Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”,

“Миллий қадрият ва урф-одатларнинг тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”,

“Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушган. Танлов ғолиблари ҳафталик давомида интернет фойдаланувчилари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланиб, уларни тақдирлаш кўзда тутилган.

Келгусида анъанавий тарзда ташкил қилиниши режалаштирилган, талабалик олтин даврининг ёрқин таассуротларини ўзида акс эттирган “Ёшлар ҳафталиги” ёш санъат усталарининг гала-концерти билан якунланади.

IMG_3486

IMG_3491