OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР! 

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“007: СПЕКТР”! “ROYAL CINEMA” КИНОТЕАТРИДА! 07.11.2015 03:10

IMG_7247

6 ноябрь куни Жеймс Бонд ҳақидаги йигирма тўртинчи фильм бўлган, актёр Дениэл Крейг ижросидаги тўртинчи Жеймс Бонднинг навбатдаги фаолияти ҳақидаги, умуман кўпдан намойиши кутилаётган “007: СПЕКТР” фильми, Пойтахтимизда жойлашган “ROYAL CINEMA” кинотеатрида ҳам намойиш этила бошланди!

IMG_7262

Қоратош кўчасида жойлашган “Самарқанд Дарвоза” савдо кўнгилочар марказининг 4 қаватидаги “ROYAL CINEMA” кинотеатрида, нафақат “007: СПЕКТР” фильмини, балки юртимизда намойиш этилаётган барча Ҳолливуднинг энг янги ва энг яхши фильмларини сифатли намойишини кўриш мумкин!

photo (3)

P1420377

Кенг ва қулай кинозал, энг сўнгги русумдаги колонкалардан келаётган аниқ ва тиниқ овоз, қулай катта экран, маданий ҳордиқ чиқариб, энг сўнгги машҳур фильмларни кўриш учун, барча шароитлар бор!

photo (2)

IMG_7242

Бундан ташқари, попкорн, ширинликлар ва турли ичимликларга бой кичик кафе ҳам, шундоқ кинотеатрнинг ёнида!

P1420365

Сиз нафақат оилавий, балки дўстларингиз билан ҳам ташриф буюриб, энг яхши фильмларни кўриб, маданий ҳордиқ чиқаришингиз мумкин!

P1420352

P1420351

Бевосита ҳозирда “ROYAL CINEMA” кинотеатрида намойиш этилаётган “007: СПЕКТР” фильмига келсак, намойиш бошланган илк куниданоқ залга кўплаб томошабинларни ташриф буюраётганлигининг гувоҳи бўлдик.

IMG_7152

P1420359

“007: СПЕКТР” чиндан ҳам, кутишга ва кўришга арзийдиган фильм!

IMG_7164

Режиссёр Сем Мендеснинг иши томошабинларни ҳайратлантира олди! Фильм кўпгина экшн саҳналарга бой! Вертолётда Бонднинг олишуви, бинолар қулаши, ҳар қандай вазиятдан уддабуронлик билан соғ чиқиб, омон қолиш, бу Бонднинг ҳаёт тарзи! Дениэл Крейг ижро этган тўртинчи Жеймс Бонд ҳам томошабинларни бефарқ қолдирмади! Айниқса, тунда Римда Жеймс Бондни кумуш рангли “Aston Martin DB 10” да, душманидан қочиш саҳнаси барчанинг эътиборини тортди! Бонднинг душмани ҳам анойи эмас, уни қувиш учун Yaguar C-X75 дан фойдаланган. Фильм учун автомобиллар махсус ишланган бўлиб, айнан шу эпизодни суратга олиш учун тунда, Рим кўчаларида автомобиллар қатнови тўхтатилиб, ёпиб қўйилган экан.

IMG_7178

Жеймс Бонд ҳақидаги энг кўп маблағ сарфланган бу фильмда, Лондон, Мехико, Рим, Марокко, Австрияда, ўтмишдан келган хабар асосида мустақил ҳаракат қиладиган Жеймс Бонд, яна кўплаб хавфли ҳолатларга дуч келади!

IMG_7193

Фильм ўз динамикаси билан томошабинни бир дақиқа ҳам экрандан кўз узмасликка мажбур қила олади!

 IMG_7200

Фильм ҳақидаги баъзи маълумотлар:

Дениэл Крейг Жеймс Бонд ролининг олтинчи ижрочиси! Барча “Жеймс Бонд” ларнинг ҳайкаллари Мадам Тюссо музейидан ўрин олган.

Дизайнер Том Форд илк бор 2008 йилда Жеймс Бонд ҳақидаги “Квант милосердия” фильмида Жеймс Бондга либос яратган эди. Шундан сўнг, “007: Координаты "Скайфолл” фильмида ҳам, шунингдек, “007: Спектр” фильмида ҳам, Жеймс Бондга либослар яратди! Барча либослар Италияда олий сифатли материаллардан тайёрланган бўлиб, дизайнер янги фильмдаги либосларга, “Жеймс Бонд, бу Том Форд услубидаги элегант, ёрқин ва ҳашамдорликни ёқтирган эркак” деб, таъриф берган.

Жеймс Бонд ҳақидаги янги “007: СПЕКТР” фильми саундтрекини аввалига “Skyfall”   фильмидаги каби Адель ижро  этиши керак эди. Аммо, Адель бу қўшиқ “Skyfall”  фильми саундтрекидан ўтиб кета олмайди, деган фикрда, таклифни рад этди. Натижада, фильм ижодкорлари, Сэм Смитга мурожаат этишди ва “Writing On The Wall” композицияси, айнан у томонидан куйланди, хонанда бу қўшиқ видеосини YouTube даги ўз каналига ҳам жойлаштирган. Бу қўшиқ Буюк Британия ТОП-100 да биринчи ўрингача чиқа олди!

photo (4)

Фильмда шунингдек, Бонднинг навбатдаги севгилиси образида 2 та актриса намоён бўлган. Машҳур Моника Белуччи ва француз актрисаси Леа Сейду. Моника Белуччи элегент ва нафосатли аёл образида бўлса,

photo (5)

Леа Сейду барча Жеймс Бонд фильмларидаги аёллар каби, ўзига хос қатъият эгаси! У ҳам, Жеймс Бонд каби хавф-хатар қаршисида довдираб қолмайди.

 photo (1)

“007: СПЕКТР” фильми ҳозирда “ROYAL CINEMA” кинотеатрида намойиш этилмоқда!

Сеанслар 16:00, 18:45 ва 21:30 да!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_7255

P1420388

P1420364