OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИНГ СИРЛАРИ! КОНЦЕРТДАН КЕЙИН... 10.11.2015 00:27

IMG_6514

-Концертнинг тўртинчи куни ҳам ортда қолди! Нималардан кўнгил тўлдию, нималардан кўнглингиз тўлмади?

Улуғбек Раҳматуллаев: - Кўнглим тўлгани, энг хурсанд бўлганим, мухлисларнинг бирортаси залда ўрнидан туриб кетмаганлиги! 4 кун давомида шу нарсани кузатдим. Одатда концерт чўзилиб кетганлигини мухлислар қанақадир сездириб қўйишади! Бугун эса, ҳамма “концертинг нега кам бўлиб қолди?” дейишяпти. Ваҳоланки, соатга қаралса, концерт дастури 2 соатдан ошди, лекин ҳаммага кам бўлгандек туюляпти! Демак, мухлисларга концерт ёқди, деб ўйлайман! Кўнглим тўлмагани эса, у нарсалар мухлисларни ўзлари сезишмайди, у ўзим билан боғлиқ бўлган, янада эътибор қаратишим керак бўлган ишларим! Лекин, ўтган йилги концертимга қараганда, бу йилги концертда кўнглим тўлган нарсалар бироз кўпроқ бўлди, масалан, декорациядан, ён-атрофимда ишлаётган ўз гуруҳимдан, режиссёрдан продюсергача, созандаю раққосаларгача, либослар, ташқи кўринишим устида ишлаганлар, барчасининг меҳнати бу йил янада ривожланганлиги, барчасини бу галги концертимда ҳис қилдим! Бундан ташқари, ўзимни саҳнада ҳар доимгидан ҳам кўпроқ эркин ҳис қилдим! Билмадим нега? Балки яна бир ёшга улғайганлигимиз туфайлидир? Ёки мухлисларнинг менга нисбатан энергиясими? Ёки мухлислар орасида ёши катталар ҳам борлиги менга эркинлик бердими? Шунинг учун ҳам, кўнглим тўлган нарсалар ҳақида кўпроқ гапиряпман, чунки мухлислар хурсанд! Қолаверса, қўшни Республикалардан ҳам меҳмонлар келганлиги, концертга яна русийзабон мухлислар ҳам тушганлиги, бир санъаткорнинг орзуси бўлса керак, деб ўйлайман! 

 IMG_6025

- Кўнглингиз тўлмаган қайси жиҳатларни ўзингиз тан олиб, очиқ айта оласиз? Масалан, нималарни қайта ишлашим керак, деб ўйлайсиз?

- Ўзи, тўғрисини айтсам, ҳаммасини қайта ишлашим керак, деб ўйлайман! Чунки, ҳақиқий ижодкор ҳеч қачон ҳамма нарсадан тўлиқ кўнглим тўлди, демайди! Шу билан ҳам ижодингиз қайнайверади. Ҳозир менда янада зўр концерт қиламан, деган туйғу бор! Кейингиларида янада, янада зўрроқ концертлар қилишга ҳаракат қиламан! Шу тарафлама кўнглим ҳеч қачон тўлмайди, тўлмасин ҳам!

 IMG_6522

- Концертингизни қандайдир ноанъанавий тарзда бошлаш, шоу элементлари қўшиш фикрлари уйғонмадими?

- Бир сирни очаман! Агар мени ижодимни кузатган ҳақиқий мухлислар бўлса, энг биринчи ёзган қўшиғимга кейинги йил 15 йил бўлар экан! Демак, қадрли мухлисларим 15 йиллик юбилей концертимни кутиб қолинглар! Унда бутунлай ўзгача шоу, жуда кўп меҳмонлар, жуда кўп қизиқарли ўйинлар, жуда катта ноанъанавийлик бўлади! У концертимда мен ўзим меҳмон бўламан!  

 IMG_6452

- Бу йилги концертингизда 4 кун давомида, саҳнада қандайдир кутилмаган бир ҳолатлар бўлдими? Масалан, сиз бунга тайёр эмасдингиз, аммо вазиятдан чиқиб кета олдингиз?

- Албатта! (кулади) Яна бир сирни очаман! 4 кундан буён бошим ва қўлларим оғрияпти! Лекин, бу чарчоқдан, ёки бошқа бирор сабаб билан эмас! Агар томошабинлар, мухлислар сезган бўлишса, концертимизнинг биринчи қўшиғи “Кабутарлар” бўлди! Ана ўша “Сабо” рақс ансамбли томонидан “кабутарлар” бўлиб чиқаётган раққосаларнинг либослари, ички тарафдан томошабинларга кўринмас қилиб тайёрланган таёқлардан иборат! Улар ана шу либосларда айланиб-айланиб рақсга тушганларида, либосларнинг таёқлари чиқиб келиб, қўшиқ айтаётганимда, бошимга, қўлларимга бир неча марталаб урилиб кетди! (кулади) Энди буни албатта, томошабинларга билдирмасдан кулиб, табассум билан чиқиб келиб, қўшиқ айтишда давом этдим! Буни томошабинлар, мухлислар сезишмади! Лекин, мен оғриқларга чидашимга тўғри келди!

 IMG_6451

-Бу йилги бошловчилик қандай бўлди? Бу йил чиндан ҳам, саҳнада ўзингизни ҳар йилгидан ҳам, эркин тутганингиз билинди. Баъзи вазиятларни чиндан ҳам, ҳазиллар билан тўғрилаб ҳам кетдингиз!

- Энди бу йилдан йилга ривожланиш, ўсиш, имкониятлар, шарт-шароитлар, ёшнинг яна бир ёшга улғайиши, саҳнада ўзни эркин ҳис қилиш, буларнинг ҳаммаси бир жам бўлишиб, мана шу имкониятни берди, деб ўйлайман! Ўз уйингизда қандай меҳмон кутасиз? Концерт кунлари эса, менинг уйим “Истиқлол” санъат саройи! Менинг уйимга меҳмонлар келди, демак, мен уларни кутиб олиб, тўғри маънода бошқараман. Мана шу фикрни миямга қуйиб олган ҳолатда, кечамиз давом этди! Яна бир сирни ҳам очаман, биз концерт дастурига шунчаки тайёргарлик кўрмаймиз, балки психологлар билан ҳам суҳбатлашамиз! Психологларнинг саҳнада нималарга эътибор бериш ҳақидаги дарсларини олиб, тайёргарлик кўрамиз!

 IMG_6017

- Қайси қўшиқ кўнглингизга жуда бир яқин бўлдию, қайси қўшиқни “янада яхши ижро этишим мумкин эди” деган фикр бўлди?

- Ўзи ҳамма қўшиқларимни бундан ҳам яхши ижро этишим мумкин эди, деган тушунча бор! Бундай тушунча ҳар доим бўлади! Боя айтдим-ку, яхши маънода кўнгил тўлмаслиги, янада яхши ижод қилишга интилиш! Репертуарда ўзимга энг бир бошқача бўлган қўшиқлар, булар “Қайтар дунё” ва “Она” қўшиқлари бўлди! “Она” қўшиғи янграганда, саҳнадаги экранда унинг клипи намойиш этилганда, ўша залдаги шунча инсонларни кўзларидан ёш оқиб кетай деб тургани, ҳозир ҳам кўз ўнгимда турибди! Яна бир нарсани айтмоқчиман, шу қўшиқни ижро этаётганимда Райҳон Ғаниевани йиғлаб ўтирганини кўриб, кўнглим ғалати бўлиб кетди... Бу клип санъаткорлардан тортиб, мухлисларимизгача жуда ҳам ёқди! Бундан ташқари, ўзимга жуда бир бошқача ёққан шўх оҳангдаги тароналардан эса, “Қирмизи олма” қўшиғи бўлди!

 IMG_6324

- Қачон концертдаги янги қўшиқларингизни премьера қиласиз?

- Концертдан сўнг озгина дам оламиз! Кейин эса, “Она” клипининг премьерасини кутиб қолинг, Телевидениеда ва Fattohhon.com интернет сайти орқали! Энди янгиликларни кетма-кет бераверамиз! Кўпчилик томонидан сўралган “Анҳор” қўшиғини эса, янги мусиқий альбомимизнинг тақдимотида, ўша альбом ичида бир йўла 21 та қўшиқ билан бирга мухлислар қабул қилишади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_5058

 

Фотолар учун фотограф  Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

 

IMG_7526