OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СOMEDY UZ ИККИ ЙИЛЛИК ТАНАФФУСДАН СЎНГ! ДАВЛЕНИЕСИ ОШГАН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАН ФОТОРАДАРГА БАҒИШЛАНГАН ҚЎШИҚҚАЧА... ҲАСАН ВА ҲУСАН ТОПИБ ОЛГАН КОСТЮМ ҚАЙСИ ХОНАНДАНИКИ? 11.11.2015 06:20

 IMG_3815

Comedy Uz резидентлари 2  йиллик танаффусдан сўнг, пойтахтимиздаги ресторанлардан бирида ўз концерт дастурини тақдим этишди!

IMG_3864

Бу концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Сардор Раҳимхон, “Замин” студияси раҳбари, таниқли режиссёр Саъдулла Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, актёр Дониёр Ҳафизов, “Шахризода” гуруҳи ва бошқалар томошабин меҳмон бўлишди.

IMG_3857

Концертда Comedy Uz резидентларидан “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси, “Қошмақом” дуэти, “Нобель” жуфтлиги, Ислом Али, Расул 24, Олим ака, Миршакар Файзуллаев ва бошқалар иштирок этишди.

IMG_3795

Концерт Comedy Uz резидентлари анча тайёргарлик кўрганликлари сезилди. Турли ҳаётий муаммо ва ҳолатларни ҳазил саҳна кўринишлари томошабинларни бефарқ қолдирмади!

IMG_3829

Биргина “Топиб олинган костюм кимники?” саҳна кўринишида, кўплаб шоу бизнес вакиллари характерлари ҳазил орқали кўрсатиб берилди.

IMG_3791

 

Турли бинолардаги деярли ҳар куни кўзимиз тушадиган “ёзувлар” ҳақида Ислом Али алоҳида “тушунтиришлар” бериб ўтди.

 

IMG_3834

 

Олим ака ижросида “муаммолар” қўшиққа айланди!

 

IMG_3833

Расул 24 ўз “ёри” билан ҳозирги айрим масъулиятсиз йигитларни ҳажв остига олган бўлса,

IMG_3807

 

Миршакар Файзуллаев хиёбон ва тўйлардаги ҳолатларни жиддий ҳазиллар билан томошабинларга етказиб берди!

IMG_3865

Янги Comedy Uz резиденти, резидентлар айтгандек, кўзбойлоғич “Абдуллажон” ўзининг ажойиб фокуслари билан томошабинларни ҳайрон қолдирди!

 

Бу фокусларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов,

IMG_4018

IMG_4020

 

ҳамда Fattohhon.com  сайти раҳбари Феруза Фаттохова ҳам иштирок этишди! Эгилиб қолган шиша бокал ва ҳеч қандай мосламасиз ҳавога кўтарилган кичик стол томошабинлар ҳайратига сабаб бўлди!

 

IMG_3853

 

 “Сабр”, “Виждон”, “Пул” ва “Тинчлик” иштирокидаги саҳна кўриниши эса, ҳозирги кунда “Тинчлик” бўлмаса, “Пул” ҳам, бошқа нарсалар ҳам ҳеч нарса қила олмаслигини, бугунги бахтли ҳаёт, улар ўтказаётган концерт ҳам фақат “Тинчлик” туфайли эканлигини исботлаб берди!

 

IMG_3873

IMG_3872

 

Концерт дастурида Comedy Uz резидентлари 2 йиллик танаффус сабабини ҳам саҳнада кўрсатиб беришди, ҳамда бундан сўнг, ижодда ҳозирча бошқа “танаффус” бўлмаслигини билдиришди!

IMG_3859

Демак, эндиликда Comedy Uz резидентларини яна янги концерт ва ҳазиллар билан кутиб қоламиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Концертдан қисқа видеолар Инстаграм да Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида!