OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“PROlogue”! РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИ! МАҚСАД ВА РЕЖАЛАР! 14.11.2015 02:02

Жорий йилнинг 16-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” доирасида, “PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивали ташкил этилмоқда.

IMG_3590

Мазкур фестиваль юзасидан «Ўзбеккино» Миллий агентлигида матбуот анжумани ҳам ўтказилди ва ёш ижодкорларга, ОАВ вакилларига маълумотлар берилди.

IMG_3577

“PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш мақсадида турли ҳудудлардан 100 га яқин ариза келиб тушди. Фестиваль Саралаш комиссияси фильмлар кўригини ўтказди ва улардан 20 тасини фестиваль асосий дастурига тавсия этди. Мазкур 20та фильмнинг 40 нафардан ортиқ ёш ижодкорлари булар – сценарий муаллифлари, режиссёрлар ва операторлар фестиваль иштирокчисига айланишган, ҳамда тадбир доирасида 11-20 ноябрь кунлари “Ўзбекфильм” киностудияси, Республика киночилар уйи ва “Ёшлар ижод саройи”да ўтказиладиган “Grand Master Class” номли асосий маҳорат дарсларида иштирок этишади.

16-19 ноябрь кунлари “Ёшлар ижод саройи”да асосий кўрик дастурига кирган фильмлар намойишлари ташкил этилади ва 21 ноябрь куни Фестиваль ғолиблари тантанали равишда тақдирланади. Шу билан бирга, ғолиб ва совриндорлардан иборат ижодий гуруҳ ташкил этилиб, уларга 2016 йил давлат буюртмаси асосида бадиий фильмни суратга олиш топширилади.

Ғолиблар ғоянинг оригиналлиги ва долзарблиги, юқори бадиий савия, қизиқарли сюжет, кино тилининг ўзига хос услуби, новаторлик ва изланиш, режиссёрлик ва операторлик топилмалар, актёрларнинг ижроси каби мезонлар бўйича аниқланади.

 IMG_3572

 Аҳамиятли томони шундаки, Фестивалда иштирок этган асарлар жамланиб, махсус тўплам шаклида чиқарилади ҳамда, халқаро кинофестивалларга тавсия этилади, шунингдек, республика кинотеатрларида аҳоли учун намойишлари ташкил этилади. Бу эса, ўз навбатида, ёш кинематографларга ўз асарларини кенг жамоатчиликка намойиш этиш ва ўз-ўзидан «катта кино»га ишонч билан кириб бориш учун парвоз нуқтаси бўлиб хизмат қилади.

 IMG_3575

 Фестиваль доирасида махсус эффектлардан фойдаланиш ва 3D-технологияси асосида фильмлар суратга олиш бўйича хорижлик мутахассислар иштирокидаги мастер-класс, ўзбек киносанъати музейида очиқ эшиклар куни, замонавий киноиндустрия ускуналари кўргазмаси, “Кино ва мода” намойишлари каби бир қатор тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

 IMG_3573

 Мазкур Фестиваль доирасидаги “Cinema Expo” – замонавий киноиндустрия ускуналари халқаро кўргазмаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Кўргазма мамлакатимиз кинобозорига замонавий аудио-визуал технологиялар ва инновацион лойиҳаларни олиб кириш ҳамда фильм ишлаб чиқариш ва уни тарғиб қилиш билан боғлиқ барча турдаги хизматларни қамраб олади. Унда Чехия, Ҳиндистон, Россия каби 10дан ортиқ хорижий мамлакатлар компаниялари иштирок этиши кўзда тутилган. Мисол учун, айтиб ўтиш мумкин, энг катта стендлардан бирини Ҳиндистон кинокомпанияси эгаллаган бўлиб, унда “Болливуд” ҳақида тўлиқ ахборот олиш мумкин бўлади.

IMG_3603 

Ўзбеккино” Миллий агентлиги Кино-видео ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, реклама-ахборот ва маънавий тадбирлар бўлими бошлиғи Музаффар Акрамов: - Ўтказилаётган ҳафталик доирасидаги энг катта тадбир мазкур фестиваль! Чунки, масалан, “Қувноқлар ва зукколар”, Модалар намойиши бир кунда бўлиб ўтади, лекин бу кино фестиваль эса, ҳафта давомида бўлиб ўтади! Кино фестиваль “Ёшлар ҳафталиги” доирасида бўлса, бу кинофестиваль ичида ўзи бир нечта тадбирлар бор! “Grand Master Class” номли асосий маҳорат дарсларини олсак, унда фильмлари ўтган, фестивалнинг асосий дастурига тавсия этилган ёшларни “Ўзбекфильм” павильонига йиғиб, 2 гуруҳга ажратиб, ҳафталик давомида қисқа метражли фильм суратга олиш жараёни бўлиб ўтади. Улар бу жараёнда кинога сценарий танланишидан бошлаб, токи катта экранга чиқаргунга қадар бўлган жараённи босиб ўтишади. Тайёр бўлган икки фильм эса, рақобатчи сифатида мазкур Фестивалнинг ёпилиш маросими куни намойиш этилади! Ўзбекистон Кино санъати музейида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади. Фестиваль якунида ғолиблар тантанали равишда тақдирланади!

 

Cаида Вахобова