OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ШОГИРДИНИНГ КОНЦЕРТИ ҲАҚИДА ОЧИҚ-ОЙДИН! 14.11.2015 02:24

IMG_7913

Устоз меҳнати, албатта шогирд муваффақиятида билинади, Озодбек Назарбековни шогирдлари ичида Алишер Файздан сўнг, ижодда “ярқ” этиб кўрингани Баҳром Назаров бўлди!

Ҳақиқий устозгина ўз шогирдининг ютуқларидан, муваффақиятидан ўзини бахтиёр, деб билади! Концерт кунлари Озодбек Назарбековнинг саҳнадан айтган шогирди ҳақидаги фикрларини тинглаб, шогирдига бўлган самимий меҳрини кўриб, бунга яна бир бор амин бўлиш мумкин эди!

Концертдан сўнг, санъаткорнинг шогирди Баҳром Назаровнинг катта саҳнадаги илк имтиҳонига бўлган муносабати билан қизиқдик.

IMG_7918  

Озодбек Назарбеков: - Икки кундан бери, ўзим ҳам саҳнага чиқиб, қўшиқ айтиш давомида ҳам гувоҳи бўлдим, умуман мухлисларнинг олқиши, эътибори жуда ҳам яхши! Нафақат концерт, балки бошқа давраларда ҳам гувоҳи бўлдим, умуман “Баҳром Назаров” деганда одамлар олқишлаб кутиб олишаётганлигининг ўзи, демак, қайсидир маънода мухлислар эътиборига тушганлигини билдиради. Яна шундан ҳам билиш мумкинки, шахсан ўзимдан “Баҳромжон шогирдингизнинг концертига билет беринг” деганлар ҳам бир қанча бўлди! Шундан ҳам маълумки, у мухлислар эътиборига ва эътирофига тушган, шунинг учун ҳам, унга қизиқувчилар, концертга келувчилар сони кўплиги, бунга исбот бўла олади! Концертнинг кўп қўшиқлар кетма-кетлиги, қайси қўшиқни биринчи ижро қилиш, қайси қўшиқдан сўнг қайси қўшиқ кетиши кераклиги, саҳнадаги декорациядан тортиб, умуман, режиссурасидан ҳам хабарим бор эди. Шунинг учун, концерт қандай бўлиши ҳақида тахминан бўлса ҳам, тасаввурга эга эдим, лекин барибир энг одил ҳакам мухлислар! Концертнинг биринчи кунидан сўнг, Баҳромжонни уйимга чақириб, бир неча соат мана шу концерт юзасидан суҳбатлашганимизда ҳам, “сиз ўзгартирган жойлар, ўз кучини кўрсатди, натижасини берди”, деб айтди. Чунки, концертда бошланишида бошқа бир шўх қўшиқ қўйилганди, мен эса, йўқ, биринчи “Айрилдим” қўшиғи билан бошлайсан, дегандим. Чунки, репертуарида биринчи қўшиқ бўлишга тортадиган бошқа қўшиқ кўрмадим, бу қўшиқ эса, биринчи кўринганида хит бўлган, буни устига ҳали ўзининг кимлигини саҳнада исбот қилмаган санъаткор, биринчи кўринишдаёқ, умуман ҳамманинг эътиборини ўзига жалб қилиши керак! Агар иккинчи, учинчи, бешинчи концерти бўлса, унда майли, ўзининг кимлигини кўрсата олган, ўзини исбот қилган санъаткорлар, янги қўшиқ билан бошлаб, секин биладики, қаердадир ўша кўтариладиган жойга олиб чиқа олади! Лекин, у биринчи марта концерт бериб, биринчи марта эфир орқали эмас, катта саҳнада мухлислар олдида жонли кўриниб, улар билан юзма-юз бўлганлиги учун, ярқ этиб кўриниши керак! Шунинг учун ҳам, “Айрилдим” қўшиғи билан концертни бошлаши кераклигини айтиб, албатта натижаси бўлади, дегандим. Натижа яхши бўлди, биринчи қўшиқ билан концерт жуда чиройли бошланди ва ўзим ҳам яхши гаплар эшитдим!

 IMG_4110

- Репертуарга яна қандай ўзгартиришлар киритдингиз?

- Баҳром Назаровнинг қўшиқлари кетма-кетлигига бир нечта ўзгартиришлар киритдим, масалан, уни томошабинбоп қўшиқлари бор, улар қўшиқ сифатида мукаммал бўлмаса ҳам, лекин саҳнада кўриниши, умумий қараганингизда, чиройли бир асар бўлган нарсалари бор! Бу каби ижод намуналари парда очилишига қўйилиши керак! Булар ҳам ўз натижасини кўрсатди. Масалан, яна “Онам рўмоли” қўшиғидан сўнг, шўх қўшиқ қўйилган экан, бу каби ҳолатлар ўз тажрибамда ўтган. Шунинг учун, шўх қўшиқни олдириб, бошқа қўшиқ билан алмаштирилди. Чунки, “Онам рўмоли” қўшиғи чиндан ҳам жуда таъсирли қўшиқ! Ундан сўнг, бирданига шўх қўшиққа ўтиш, ўша шўх қўшиқнинг ўзини нобуд қилиб қўяди! Чунки, унинг ўзи ҳам, одамлар ҳам транс ҳолатида бўлади, бирданига ўзини эплаб олиш қийин! Шунинг учун ҳам, ундан сўнг, бир оғирроқ лирик қўшиқ қўйилса, сал ўзингга келиб оласан, кейин мухлислардан ҳам, ўша ҳолат сал чекинади-да, сўнг шўхроқ қўшиқларга ўтсанг бўлади, дедим. Ҳаммасини аниқ эслолмаяпману, лекин охирги бир ҳафта давомида репертуар юзасидан бирга ўтириб ишладик. Саҳнада гапирадиган гапларигача қайси мавзуларда гапиришларигача, йўналишлар берилди. Чунки, концертга келаётган томошабинларнинг камида нақд 50 фоизи Баҳром Назаровнинг шахсиятига қизиқиб келади. Томошабинлар хонандани ўзини, юриш-туриши, клипини экран орқали кўради, қўшиғини эшитмоқчи бўлса, уйида ҳам эшитади, интернетдан ҳам тинглаши мумкин. Лекин, томошабинлар “бу ўзи жонли кўрганда қандай инсон экан?” деган саволга ҳам жавоб олиб кетиши керак! Шу тарафи ҳам одамлар учун қизиқ бўлади. Ички дунёнингни ҳам гўзаллигини кўрсатишинг керак! Бу ҳам одамлар учун муҳим! Ўзи асосийси шу муҳимроқ! Бизнинг менталитет шундайки, ҳар қандай санъаткорнинг шахсий ҳаётига қизиқаверади! Шунинг учун ҳам, сен ўз шахсиятингни озгина бўлса ҳам кўрсатишинг керак, бўлмаса одамлар зерикиб қолишади. Шунинг учун бу нарсани, фикрларингни ифода қилиш давомида кўрсатасан! Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бир-икки қўшиқларингга маънан яқин келадиган жумлалар айтишинг керак,  дедим. Энди ҳали нутқ жуда ҳам ривожланмаганлиги учун сал камчиликлари бор, лекин ҳаммамизда ҳам шундай бўлган, аста-секинлик билан бир гапга тушса, тўхтатиб бўлмайдиган ҳам бўлиб қолар... (самимий кулиб) Бу ҳолат ҳамманинг бошидан ўтган... (жиддийлашиб) Қўшиқ ҳар доим бизнинг жамиятимизда тарбия воситаси бўлиб келган, тарбияни тарғиб қилувчи инсон эса, биринчи навбатда ўзи тарбияли бўлиши керак, деб ўйлайман. Шунинг учун, умуман адабиётни билиши, тарихни ўқиб-ўрганганлиги, алломаларнинг ҳикматли сўзларини билиши, улардан мисоллар келтира олиш, буларнинг ҳаммаси санъаткор учун муҳим! Тўғри, бугунги кунда интернет ривожланган ва ҳар ким ҳоҳлаган фикрини ҳоҳлаган жойдан топиб ўқиши мумкин. Аммо, ҳамма ҳам интернетдан фақат маънавият қидиради, деб айта олмайман. Шунинг учун, бизнинг вазифамиз, улуғларнинг бисотидаги ҳикматли сўзлар, ибратли ривоятлардан фойдаланиш, менимча, бу манфаатли бўлса бўладики, зиён бўлмайди!

 IMG_7920

- Концертда шогирдингизнинг энг катта камчилиги нимада бўлди, деб ўйлайсиз?

- Энди саҳнада ўзини тутиши шаклланмаганлигини тўғри тушуниш керак, ахир биринчи концерти! Ҳали мухлислар қаршисида ундай ёнма-ён, кўз-кўзга тушиб туриш,  тўрт мингта одамни қаршисида икки ярим соат туриш, бу жуда катта масъулият! Шунинг учун буни камчилик ҳам, деб бўлмайди! Шу тарафлари устида ишлаши керак, деб ўйлайман. Энди, тўғрисини айтсам, концерт учун тайёрланган репертуаридан ҳам жуда кўнглим тўлмади, чунки бир-икки яхши қўшиқларини ҳаттоки чиқариб юборган экан. Уларни қайтариб, репертуарга қўйдирдим. Масалан, “Бир хаёлим дилдорда” қўшиғини, менга жуда ҳам ёққан “Ёндим-ей” қўшиқларини чиқариб, юборган экан, уларни репертуарга қўштирдим. Энди умумий олганда репертуарда камчиликлар бор, лекин бу табиий, чунки репертуар бошидан охиригача 100 фоиз зўр бўлишига йиллар керак бўлади! Ўйлайманки, тинмай ижод қилса, ютуқлар, инсонни кейинги ютуқларга бошлайди, кейинги ютуқларига йўл очади!

IMG_7923

- Ҳозир яна бир шогирдингизнинг илк концертини кўриб, ўзингизни биринчи концертингиз ёдингизга тушган бўлса ажаб эмас. Фарқлар қандай бўлди?

- (самимий кулиб) Мен биринчи концертимда умуман юра олмаганман... Яъни, гапириш тугул, “у ёққа ўтасан, бу ёққа ўтасан” деган жойларида, зўрға юрганман, шу оддий у ёққа бориб, бу ёққа келиш, юриш шу даражада қийин иш бўлганки... чунки, шу даражада ҳаяжон кучли бўлган! Ҳозир ҳам, олдинги концерт видеоларимни бир-бир кўриб қолсам, ўзим ҳам ҳайрон қоламан! Шунинг учун, ҳозир шогирдимнинг илк концертидаги камчиликлар ўткинчи, деб ҳисоблайман, секин-секин шаклланади! Унга омад тилайман!

 Саида Вахобова

Фотолар учун фотограф Озод Жамолга миннатдорчилик билдирамиз