OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЛОЛАДАН АУДИОПРЕМЬЕРА! «ЯРАЛАНГАН ҚАНОТ»! МР3! ЙИҒЛАЙДИ ТОНГ ҚАДАР... 14.11.2015 07:49

IMG_4156

“Яраланган қанот” қўшиғини хонанда Лола ўз мухлисаларидан бирининг реал ҳаётидаги воқеадан таъсирланиб куйлади! “Мен бамисоли яраланган қушман”, деб ўз дардлари билан бўлишган мухлисанинг сўзларидан, қўшиқ номи яралди! “Беном” гуруҳи ижодкорлари Сарвар ва Комил эса, бу таъсирли воқеани, Лола учун қўшиқ сўзлари, мусиқа ва аранжеровка ёрдамида жонлантиришди!

Ёғаётган ёмғир мисоли сокин тарона, тингловчилар кўнглидан жой олиши аниқ...

 IMG_4157

Бегона бир шаҳар, ёлғизланган хона,

Йиғлайди тонг қадар, қайтишингга ишонар...

Юрагига сиғмас, киприклар намланган,

Наҳотки у эмас, наҳот у алданган?

 

Йиғлардир зора-зора,

Ёлғизликдан бечора,

Умидлар бирма-бир сўниб борар тобора,

Қайғуларнинг чеки йўқ, саволларнинг охири...

Наҳотки шу бўлса, севганинг тақдири?...

 

Нимадандир овунасан, ҳаловатинг билмайсан,

Кейин ўйлайвериб, йиғлайсан, тинмайсан,

Қарасанг ўзингга, ўзинг эмассан, нега?

Бир қаноти синган қуш турар аксингда...

 

Яраланган бир қанот... билан учар бир қушча...

Эшит тақдир бевафо, ўксиб йиғлайди қизча...

Яраланган бир қанот... билан учар қайгача?

Бу қилмишинг албат, ўзингга қайтади йигитча...

Фақат йиғлама қизча...

 

Бегона бир шаҳар, ёлғизланган хона,

Йиғлайди тонг қадар, қайтишига ишонар...

Юрагига сиғмас, киприклар намланган,

Наҳотки у эмас, наҳот у алданган?

 IMG_4154

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 1) ЛОЛА_

«ЯРАЛАНГАН ҚАНОТ»_МР3!

 

2) ЛОЛА_

«ЯРАЛАНГАН ҚАНОТ»_МР3!