OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА! 18.11.2015 04:28

“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бошланди!

IMG_0088

 

21 ноябрга қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган мазкур ҳафталик “Камолот” ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳафталик доирасидаги тадбирларда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар, Давлат мукофоти, номдор стипендиялар соҳиблари, фаол ёшлар, ҳамда санъат, маданият, кино ва мода соҳаси вакиллари, таниқли илм-фан арбоблари, миллий ва хорижий экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.

IMG_0211

“ЁШЛАР ҲАФТАЛИГИ” бир неча йўналишдаги тадбирларни ўз ичига олган бўлиб, 16 ноябрь куни Брифинг билан бошланди, ҳамда унда ташкилотчилар ҳафталик фаолияти ҳақида маълумот беришди.

IMG_0181

Брифингда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши Раиси Б.Ғаниев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Раҳбари А.Умаров ва бошқа ташкилотчилар иштирок этишди.

IMG_0183

Ташкилотчилар ҳафталик юзасидан ёшларни, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди.

Шундан сўнг, «PROlogue» фестивали, Миллий ва замонавий либослар дефилеси, кўргазмалар ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган “Ёшлар ҳафталиги” ўз фаолиятини бошлади!

IMG_0285

Ҳафталикнинг ил кунида Брифингдан сўнг, “Мода ва дизайн” фестивалининг очилиш маросими, Республика Рассомлик коллежи ёшларининг коллекцияларини ўз ичига олган модалар намойиши бўлиб ўтди!

IMG_0282

Ундаги турли миллатлар либосларини ўз ичига олган коллекциялар томошабинлар олқишига сазовор бўлди!

IMG_0225

Шундан сўнг, куннинг иккинчи ярмида, Киноматография соҳасида ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, катта экранларда ўз ижодини намойиш этишига йўл очиб бериш мақсадида, биринчи марта ташкил этилган PROlogue (муқаддима) – ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари фестивали ўз ишини бошлади.

IMG_0148

Мазкур Фестиваль доирасида, “Замонавий Киноиндустрия ускуналари” кўргазмаси очилди!

IMG_0229

“Ёшлар ижод саройи”нинг катта залида эса, 16 ноябрдан то 19 ноябрга қадар, Фестивалда иштирок этаётган номзод қисқа метражли фильмлар намойишлари бошланди.

IMG_0270

Фильмлар намойишини “Оқ булут” фильми бошлаб берди.

Шунингдек, Фестиваль доирасида, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида Республикамиздаги  Олий таълим муассасаларининг театр студиялари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, спектакллар ва маҳорат дарслари ҳам бошланди.

IMG_0272

Фестивалнинг иккинчи кунида ҳам, PROlogue (муқаддима) – ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари фестивалида номзод сифатида иштирок этаётган фильмлар намойишлари,

IMG_0218“Замонавий Киноиндустрия ускуналари” кўргазмаси, Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида Республикамиздаги Олий таълим муассасаларининг театр студиялари томонидан тайёрланган спектакллар намойиши,

IMG_0288

“Мода ва дизайн” фестивали доирасидаги либослар намойишлари давом этди! Шунингдек, Марказий кўргазмалар залида “Батик жозибаси” Рассомлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди! Куннинг иккинчи қисмида эса, “Ёшлар ижод саройи”да Эстрада хонандалари иштирокида катта концерт дастури ўтказилиб, унда ёшларнинг севимли эстрада хонандаларидан Шахзода, Райҳон, Муниса Ризаева, Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар иштирок этишди!

IMG_0245

“Ёшлар ҳафталиги”нинг учинчи кунида ҳам, кўргазмалар, Фестиваль фильмлари намойиши, ҳамда маҳорат дарслари давом этди. Шунингдек, “Туркистон” саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

 

 IMG_0191

IMG_0189

IMG_0192

IMG_0287

IMG_0276

IMG_0164

IMG_0163

IMG_0161

IMG_0158

IMG_0154

IMG_0152

IMG_0145

IMG_0142

IMG_0141

IMG_0140

IMG_0136

IMG_0135

IMG_0129

IMG_0093

IMG_0092

IMG_0090

IMG_0089