OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САРДОР МАМАДАЛИЕВ КОНЦЕРТИНИНГ 3 КУНИДАН! АНЪАНАГА СОДИҚ ҚОЛГАН ҲОЛДА... 19.11.2015 04:07

 photo (15)

Хонанда Сардор Мамадалиев 15,16,17 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида ўзининг “Мен излаган гул қайда?” деб номланган навбатдаги яккахон концерт дастурини ўтказди. Концертни учинчи якуний кунини “Ота-она” қўшиғи билан бошлаб олган хонанда, қўшиқдан сўнг томошабинлар билан саломлашиб уларга миннатдорчилик билдиргач, “Индамади” қўшиғи билан дастурни давом эттирди.

photo (13)

4 блокдан иборат концертнинг  биринчи блогида, юқоридаги 2 қўшиқдан ташқари, “Менга”, “Ўзим”, “Қошлари қалам” қўшиқлари янгради.

photo (10)

Концертда сўз устаси “Ҳандалакчи” Зокир Очилдиев бошловчиликни ўз зиммасига олди, ҳамда блоклар оралиғида ўзининг кўплаб ҳазиллари билан томошабинлар кайфиятини янада кўтарди! “Хит-парад” номерида эса, хонандаларнинг қўшиқларига қойилмақом пародиялар куйлаб берди. Шунингдек, саҳнада Сардор Мамадалиевни “Зокир ака сизга не бўлди?” деб куйлашга ҳам “мажбур” қилди!

photo (21)

2 блокни  Сардор Мамадалиев “Кўз тегмасин Ўзбекистонга!” қўшиғи билан бошлади!

Концерт давомида хонанда “бизни акасидек кўрган укаларимиздан” деб, шогирдини ҳам томошабинларга таништириб, саҳнада қўшиқ айтиш имкониятини берди.

photo (20)

2 блокда Сардор Мамадалиев томонидан “Сени бугун кўрмасам бўлмас” қўшиғи янграгач, у концертларидаги ўзига хос анъанани давом эттириб, устозлар хотирасига бағишлаб қўшиқлар куйлашини ва уларни руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин, деб айтиб ўтди.

photo (4)

photo (5)

Устозлар хотирасига бағишлаб, Рустам Қори Турсунов репертуаридан “Наманган” таронасини ўзи соз чалиб жонли ижрода куйлаб берди! Сўнг, марҳум устоз санъаткорлар Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳайдаров, Олмахон Ҳайитовалар репертуаридан ҳам, қўшиқлар куйлади!

photo (11)

“Дўстим онанг қарияпти” қўшиғини томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди! Сўнг, хонанда Хоразмча “Лазги” қўшиғи билан 2 блокни якунлади.

3 блокда хонанда “Омад бер ҳар бир йигитга”, “Рақамлар”, “Ажралишдик” қўшиқларини куйлади.

 photo (7)

Гулларни қабул қилиш чоғида хонанда ҳамкасбларидан Шоира Отабекованинг ўзгача совғасини қабул қилиб олди.

photo (8)

Шунингдек, Абдулла Қурбонов билан “Қоши қаролар” қўшиғидан ҳам озгина куйлашди. Хонанданинг ёш бола мухлислари ҳам унинг қўшиқларидан куйлаб беришди.

 photo (9)

Сардор Мамадалиев орада томошабинлар орасида ўтирган ўз онасига ҳам, гуллар тақдим этди.

 photo (14)

Хонанда дастурни Охунжон Мадалиев репертуаридан “Кўнглимда бир ёр” қўшиғи билан давом эттирди. Сўнг, мухлислар илтимосларига биноан, “Сени ҳеч ким севолмайди менингдек”, “Қаландар”, Тожикча қўшиқларидан иборат “Попурри” куйлади.

 photo (3)

Сўз устаси Ботирхон Имомхўжаев эса, “Шойи рўмол” қўшиғини куйлаб, “Олмос” қишлоғидан келдим, деганча, томошабинлар орасидан саҳнага чиқиб, томошабинлардан бир нечтасини саҳнага таклиф этиб, Сардор Мамадалиевнинг “Шойи рўмол” қўшиғини куйлаш бўйича, танлов ўтказди! Танлов ғолибларига Сардор Мамадалиев томонидан совғалар берилди.

 photo (12)

Танловдан сўнг, Сардор Мамадалиевнинг ўзи “Шойи рўмол” қўшиғини куйлаб берди. Хонанда концертни “Мен излаган гул қайда?” қўшиғи билан якунлади.

Концертда “Тумор” ва “Тошкент зеболари” рақс ансамбллари иштирок этишди.

 photo (19)

Концерт ниҳоясида, концерт ташкилотчилари “Мўъжиза медиа” компанияси раҳбари Даврон Соипов, концерт режиссёри Фарҳод Бадалов ва бошқалар саҳнага таклиф этилдилар.

 photo (17)

Концерт якунида ҳам, Сардор Мамадалиев томошабинларга самимий ниятлар билан миннатдорчилик билдирди.

Саида Вахобова

Фотограф Озод Жамол фотоларидан

фойдаланилди, ташаккур!

 photo (18)

photo (2)

photo (6)