OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МУНИСА РИЗАЕВА ШОГИРДИ DJ YAMIN БИЛАН ДУЭТ АЙТМАЙДИ? БУНИНГ САБАБИ... 01.12.2015 02:59

photo (3)

DJ Yamin ва унинг ижодий фаолияти, ҳамда уни хонанда Муниса Ризаеванинг шогирди эканлиги ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

photo (1)

Эндиликда эса, DJ Yamin ҳақида хонанда Муниса Ризаеванинг фикрлари ва унга ижод борасидаги маслаҳатлари!

Муниса Ризаева: - DJ Yamin бу ҳамкорликдаги лойиҳа бўлиб, биз уни қайси йўналишда ижод қилиши ҳақида жуда кўп ўйладик! Уни оддий хонанда сифатида олиб чиқиш унчалик қизиқарли бўлмайди, деган фикрда, DJ ва хонандаликни уйғунлаштирган ҳолда, янгилик қилмоқчи бўлдик! Анчадан буён бундай йўналишдаги ижодкор чиқмаган эди. Шу сабабли ҳам, биз лойиҳамизни DJ, ҳамда хонанда сифатида намоён этдик!

 photo (4)

- Бу янги лойиҳа вакили, кастинг асосида танлаб олиндими?

- Йўқ! Унинг ўзи мени ёнимга келганда, куйлаш истаги борлигини билдирди. Унинг қобилиятини синаб кўриб, ундан яхши DJ чиқишини билдим!

 photo (2)

- DJ Yamin ни шогирдликка олиш учун айнан нима сабаб бўлди? Қайси жиҳатлари эътиборни тортди ва айнан уни шогирдликка олиш фикрига келдингиз?

- У жуда ҳам тарбияли, яхши йигит! Мен ҳозирги кунда ҳаётда яхши инсонларни жуда кам учратяпман. Тўғри, менга жуда кўплар мурожаат қилишади. Лекин, DJ Yamin ни кўрганда, нимасидир ўзига тортди, уни жуда ҳам кучли куйлаш, ишлаш истаги борлиги тушундим ва унинг қобилиятига ишондим! Мен унга ишондимми, демак, унда ўзига кучли ишонч бор!

 IMG__0597_копия

- Албатта, кўпчиликни қизиқтирадиган савол, сиз DJ Yamin билан бирга дуэт куйлашингиз мумкинми?

- Одатда кўпчилик кутадиган нарса, албатта шогирди чиққанда,  ўз устози билан дуэт куйлайди! Лекин, мен уни ўзимнинг аниқ шогирдим, деб билмайман. Чунки, мени йўналишим бошқа, унинг йўналиши бошқача! Қолаверса, ҳозирча у ўқиб-ўрганмоқда, мен унга: “қачонки, сен ростмана санъаткор бўла олсанг, ўшандагина сен билан дуэт куйлайман” деганман!

 IMG__9918

- Унга ижодий фаолиятида, шоу бизнесда ўз ўрнига эга бўлиши учун, қандай маслаҳат берган берасиз?

- Менинг маслаҳатим: энг асосийси ҳар доим инсонлигича қолсин! Ҳақиқий инсон бўлсин! Чунки, ҳозирги кунда айрим хонандалар, муваффақиятга эришгач, афсуски, ўзларининг кимликларини унутиб қўядилар. Шунинг учун ҳам, у ҳамиша ҳақиқий инсон, ҳақиқий эркак бўлсин! Ўз олдига мақсад қўйдими, албатта мақсади учун охиригача ҳаракат қилсин! Ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга аҳамият бермасин! Мақсади учун астойдил интилсин! Бу ижодда энг муҳими, деб ўйлайман.

Саида Вахобова