OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН АУДИОПРЕМЬЕРА! “ЭЙ, ДИЛБАРКИ”! МР3! ҚИЛАЙ НОЛА, БОҚИБ ГУЛДЕК ЮЗУНГГА... 01.12.2015 03:22

 photo (1)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Атоий ғазали билан “Эй, дилбарки” қўшиғини, ўзининг шогирдлари билан “Ўқитувчилар ва мураббийлар” кунига бағишлаб  ўтказган концертида куйлаганидаёқ, барча томошабинларга манзур бўлган эди! (КОНЦЕРТ, МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) “Эй, дилбарки” қўшиғи мусиқаси ва аранжеровкаси бастакор Дилмурод Маткаримовга тегишли.

Атоий асли Яссавий авлодидан бўлиб, 15 асрда Самарқанд, Бухоро ва Балхда яшаб, туркий, форс ва араб адабиётларини чуқур ўрганган, ҳамда туркий ва форс тилларида ижод қилган. Алишер Навоий, Атоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзининг «Мажолис ун-нафоис» асарида алоҳида тўхталиб ўтган. Атоий ғазалнавис — лирик шоир бўлиб, унинг лирикасида халқ иборалари, мақол ва маталлар, эртак мавзуларига оид сўзлар кўп. Ғазалларини асосан, арузнинг рамал баҳрида ёзган бўлиб, вазни енгил, мисралари қисқа, сўзлари оддий, услуби содда ва равон. Афсуски, шоирнинг ижоди бизгача тўла-тўкис етиб келмаган. Девонининг тахминан 16-асрда кўчирилган ва 260 ғазални ўз ичига олган қўлёзма нусхаси, Санкт-Петербургда сақланади.

photo (2)

Мазкур қўшиқ ҳақида Озодбек Назарбеков: - “Эй, дилбарки” қўшиғи, Атоийдан мусиқий альбом чиқишига илк қадам, десак тўғри бўлади! Келажакда Атоийдан ҳам, бир мусиқий альбом қилиш ниятим бор.

IMG_7367

Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди,
Гул очилди, гулистон вақти бўлди.
Қилай нола, боқиб гулдек юзунгга,
Чу булбулларға афғон вақти бўлди.

Гулу булбул бикин гулбунлар ичра,
Нишоту айши пинҳон вақти бўлди.
Ўқуб гул бахтини мажлисда ҳар дам,
Бўлуб сархуш, гулафшон, вақти бўлди.

Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди,
Гул очилди, гулистон вақти бўлди.
Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди,
Гул очилди, гулистон вақти бўлди.


Муғанниларға булбуллар бикин зор,
Ҳазорон навъи  алҳон вақти бўлди.
Бу дамким, гул қилур булбулға алтоф,
Атоийға ҳам эҳсон вақти бўлди.

 

Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди,
Гул очилди, гулистон вақти бўлди.
Кел, эй дилбарки, бўстон вақти бўлди,
Гул очилди, гулистон вақти бўлди.

 ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_

“ЭЙ, ДИЛБАРКИ”_МР3

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_

“ЭЙ, ДИЛБАРКИ”_МР3