OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖ ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИДА: МАШҲУРЛИККА САБАБ БЎЛГАН ХИЁНАТ! 15 ЙИЛДИРКИ ИНТЕРНЕТСИЗ “ОФЛАЙН”ДА? 05.12.2015 00:17

photo (8)

УИЛЛ СМИТ: МАШҲУРЛИККА ХИЁНАТ ТУФАЙЛИ ЭРИШГАН?

Машҳур актёр Уилл Смит ўзининг кино оламидаги муваффақияти сирини очди! Унинг таниқли актёр бўлишига севгилисининг хиёнати сабаб бўлган экан! 15 ёшида севиб қолган актёрнинг севгилиси унга хиёнат қилган ва бу ҳолат унга жуда қаттиқ таъсир қилган! “Менда ўшанда нимадир ўзгарди, уни менга бу қадар сотқинлик қилишини, умуман хиёнат қилиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим! Шунда мен нимадир қилиб, унга қасдма-қасдигами билмадим, машҳур актёр бўлиш ҳақида ўйлаб қолдим! Энг қизиғи эса, мен шу кунгача ҳар бир ижро қилаётган ролим, қаҳрамонларимдан шундай руҳий ҳолатни излайман! Айнан, шу каби руҳий жароҳат туфайли, улар ҳам турли мушкул ишларни амалга ошира олишлари мумкин!” дейди актёр.

 photo (11)

“РЕМБО” ЭНДИ СЕРИАЛ? СИЛЬВЕСТР СТАЛЛОНЕ ЭСА...

Сильвестр Сталлоне “Fox” телеканали билан “Рэмбо: Новая кровь" сериалига продюсерлик борасида ҳамкорликни келишиб олди. Бу сериал Вьетнам урушида иштирок этган кекса Жон Рембо ҳақида ҳикоя қилади. Сериалнинг асосий сюжети, кекса Рембо ва унинг ҳарбий соҳада хизмат қилган ўғли ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар ҳақида бўлади. Сильвестр Сталлоненинг ўзи эса, бош қаҳрамон ролини ижро этиши мумкин, аммо актёр ҳали бу борада аниқ бир қарорга келгани йўқ.

 photo (4)

РЕЖИССЁР ЖОРЖ ЛУКАС 15 ЙИЛДИРКИ ИНТЕРНЕТСИЗ “ОФЛАЙН”ДА?

“Звездные войныфильми режиссёри Жорж Лукас 2000 йилдан буён бир марта ҳам интернетга кирмаганлигини тан олди! У ҳаттоки, Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги мулоқотларни ҳам рад этган! Электрон почтадан ҳам фойдаланишни умуман истамаган! Бунинг сабаби эса, у ўзи ва фильмлари ҳақидаги салбий, ёқимсиз комментарийларни ўқишни истамайди! 1999 йилда унинг навбатдаги "Звездные войны. Эпизод I: Скрытая угроза" фильми катта экранларга чиққач, интернетда фильмдан қониқмай норози бўлган томошабинлардан кўплаб комментарийлар “ёғилган”! Натижада, бундай асаббузар комментларни ўқишни ҳоҳламаган режиссёр “офлайн”га кетишга қарор қилган. 15 йилдирки, у ўз қарорини ўзгартиргани йўқ!

 photo (10)

БЭТМЕН СУПЕРМЕНГА ҚАРШИ?

«Бэтмен против Супермена» фильмининг трейлери тайёр бўлди ва ҳозирда интернетда “айланмоқда”. Ўз даврида кино ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотган Супермен ва Бэтмен қаҳрамонлари биргаликда намоён бўладиган бу фильмни режиссёр Зак Снайдер суратга олди. Фильмда бош ролларни Бен Аффлек, Ганри Кавилл, Жейсон Момоа, Эди Адамс, Жесси Айзенберг  ижро этишди. Фильмнинг халқаро премьераси 2016 йил 25 мартда бўлиши кутилмоқда!

 photo (1)

ЭЛЬДАР РЯЗАНОВНИ СЎНГГИ ЙЎЛГА КУЗАТИШДИ...

“Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!”, “Ишқдаги ишқ” каби ажойиб фильмлар режиссёри, Россиялик машҳур режиссёр Эльдар Рязанов 89 ёшида оламдан ўтди.  3 декабрь куни Москвада унинг тобути қўйилган залга хайрлашиш учун икки ярим мингдан ортиқроқ ҳамкасблари, актёр, актрисалар, мухлислари келишган. Ҳаттоки, кўплаб мухлислар кўчада навбат пойлаб кутиб ҳам қолишган. Унинг фильмларида суратга тушган актёрлар кўзларида ёш билан хайрлашув сўзлари айтиб, уни сўнгги йўлга кузатишган.

 photo 12

ЖЕННИФЕР ЭНИСТОН ВА ЖАСТИН ТЕРУ ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШ АРАФАСИДА, БРЕД ПИТТ ВА АНЖЕЛИНА ЖОЛИДАН НОРОЗИ БЎЛИШМОҚДА!

Актриса Женнифер Энистон  ва актёр Жастин Теру жуфтлиги ҳозирда суррогат она ёрдамида фарзандли бўлиш арафасида бўлиб, бола бир неча ойдан сўнг дунёга келиши кутилмоқда. Улар туғилажак фарзанднинг жинсини ҳам аниқлаб бўлишган, бола ўғил экан. Аммо, бўлажак ота ҳали ҳамон рафиқасининг собиқ эри бўлган актёр Бред Питтнинг уларга қилган тўй совғасидан ғазабда! Бред Питт уларнинг тўйида иштирок этмаган, аммо собиқ рафиқасига биллур гулдонда севимли гулларини юборган. Бу эса, Жастин Теруни жуда ҳам асабийлаштирган. Унинг фикрича, Бред Питт бу совға орқали атайлаб, унинг асабини бузмоқчи бўлган. Гулдоннинг биллурдан эканлиги ва нозиклиги, гўёки ёш оила муносабатлари ҳам, мана шундай нозик ва мўрт бўлиб, узоққа бормаслигига ишорадек туюлган, қолаверса, собиқ эр томонидан рафиқасининг севимли гулларини совға қилиниши эса, Бред Питт Женниферни ҳамма одатларию, нимани ёқтиришигача яхши билишини англатган. Бундан эса, Жастин Терунинг рашки келиб, жаҳли чиққан! Бу ёқда эса, Анжелина Жоли суратга олган ва ўзи эри Бред Питт билан бош ролларни ижро қилган “Лазурный берег” фильми, Женнифер Энистоннинг жаҳлини чиқарган! Гап шундаки, бу фильмда фарзандсизлик туфайли бир-биридан чарчаган, ҳамда вазиятни тўғрилаш учун ҳам, бирга саёҳатга жўнаган эр-хотин  ҳақида ҳикоя қилинади. Бред Питт ва Женифер Энистон ҳам, бир пайтлар айнан фарзандсизлик туфайли муносабатлари дарз кетиб, вазиятни тўғрилаш учун биргаликда саёҳатга ҳам чиқишган. Фильм туфайли ўтмиши ёдга тушган Женнифер Энистон, Анжелина Жоли гўёки атайлаб, собиқ эри ва уларнинг ўзаро муаммолари ҳақида фильм суратга олиб, ундан шавқатсизларча ўч олганлигини таъкидламоқда!

photo (7)  

РАССЕЛ КРОУ ЯНГИ ФИЛЬМДА!

“Гладиатор” фильми орқали барчанинг эътиборини қозонган актёр Рассел Кроу ҳозирда яна бир янги фльмда суратга тушмоқда. Бу фильмда у билан бирга Райан Гослинг, Ким Бэсинжер, ҳамда Метт Бомер ҳам роль ижро этишяпти.

photo (6)

Фильм мазмунига кўра, собиқ боксчи ва шахсий изқувар биргаликда йўқолган қизча ҳамда, ҳалок бўлган бир аёлнинг чалкашиб кетган жиноий иши бўйича, қидирув ишларини олиб боришади. Фильм 2016 йилнинг июнь ойида катта экранларга чиқиши кутилмоқда.

 photo (5)

МИЛЛА ЙОВОВИЧ СУРАТГА ОЛИШ МАЙДОНИДА ҚИЗЧАСИ БИЛАН...

Милла Йовович ҳозирда "Обитель зла: Армагеддон" фильмида суратга тушмоқда. У оилани ва карьерани баробар олиб бориш ниятида бўлганлиги учун ҳам, 7 ойлик қизчасини, ўзи билан бирга фильмнинг суратга олиш ишлари кечаётган Жанубий Африкага олиб келган. Унинг фикрича, фарзандлари доим ёнида бўлишлари керак. Кичик қизчаси 7 ойлик Дашиель аввалига онасини, кун давомида гримда ҳаммаёғи “кўкарган”, “жароҳатланган” ҳолатларда кўриб жуда ҳайрон бўлган! Қолаверса, суратга олиш майдончасида одам кўплиги ва ҳамма унга эътибор билан қараши ҳам уни ажаблантирган. Лекин, кейинчалик у бу ҳолатларга кўникиб, ҳаттоки бегоналарнинг олдида ҳам йиғламай қўйган. Қизчасининг кино оламига тез кўникиб қолганидан хурсанд бўлган Милла Йовович эса, унинг суратга олиш майдонидаги суратларини интернетдаги ўз профилига жойламоқда.

 photo (3)

МЕРАЙЯ КЕРИ МУҲАББАТ ТУФАЙЛИ...

Хонанда Мерайя Кери 20 килограммга озишга муваффақ бўлди! У жуда ҳам тўлишиб кетган эди! Бунчалик озишига сабаб эса, муҳаббат! У миллиардер Жеймс Пекер билан май ойида танишган эди, июнда эса, улар биргаликда Италияга саёҳатга ҳам бориб келишган. Ҳозир эса, хонанда таниб бўлмас даражада озиб, гўзаллашган.

photo (2)

Чунки, Жеймс унга бироз озиши кераклиги ҳақида шаъма қилган экан.  Мерайя Кери эса, азбаройи унга меҳр қўйганидан, дарҳол озиш учун парҳез ва махсус машқларни бажаришга киришиб кетган. Аммо, уни тез фурсатда бунчалик озганлиги учун ҳам, табиий равишда эмас, балки пластик операциялар ёрдамида озган, деб тахмин қилишмоқда.

 photo (9)

“ОДИН ДОМА” ФИЛЬМИ ИЖОДКОРЛАРИДАН ЯНА БИР ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАСИ!

Машҳур “Один дома” фильми режиссёри Крис Коламбус яна бир янги йил комедияси устида иш бошлади! Ишчи номи ҳозирча "12/24" бўлган бу янги фильмда анимациядан ҳам кенг фойдаланилади. Фильм сюжети бўйича эса, ака ва ука, кутилмаганда Санта Клаус ҳақиқатда ҳам мавжудлигини тасдиқловчи видеони топиб олишади. Улар бундан руҳланиб, ўзларича уйида тузоқ тайёрлаб, уни қўлга туширишга муваффақ бўлишади. Аммо, Санта Клаус бунинг натижасида қаттиқ жароҳат олади ва ўз фаолиятини давом эттира олмай қолади. Натижада ака ва ука вазиятни ўзлари тўғрилашга мажбур бўлишади!