OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА: КЛИП ЯХШИЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ! 06.12.2015 01:21

 Изображение 001

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ўзининг “Лайли” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

"Лайлиман" қўшиғи (МР3) ҳақидаги маълумотга ўтиш!

 

IMG_5715 IMG_5717

Мазкур видеоклип бир кун давомида тонгдан ярим тунга қадар, бир неча объектда суратга олинди.

Изображение 003

Аввалига бир неча жуфтликлар асосида клипнинг сюжет қисмини суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Унда, янги чеҳралар билан биргаликда, Шохруххоннинг укаси Шуҳрат Йўлдошев, актёр Беҳзод Тожиев ҳам суратга тушишди.

IMG_9934

Сюжет қисми суратга олиб бўлингач, павильонда 2 хил фонда

Изображение 175

Гулсанам Мамазоитова билан боғлиқ кадрлар суратга олинди!

 Изображение 032

 Гулсанам Мамазоитова: - Клип ҳам қўшиқ сингари муҳаббат мавзусида суратга олинди. Ёшларнинг муҳаббати, бир-бирига кўнгил қўйиб, севишганларнинг оила қуриб, фарзандли бўлганликлари, ҳаётдан завқланиб яшаётган ёш оилалар, клипда акс эттирилган. Клип фақат яхшиликка хизмат қилади. Ўйлаймизки, клип нафақат ёшларга, балки ёши катта инсонларга ҳам ёқадиган, оилавий кўрадиган, фикр билдирадиган ва ҳаётнинг қадрига етишга ундайдиган клип бўлади! Клип ғояси режиссёр Рауф Набиевнинг ўзига тегишли. Рауф Набиев билан биринчи марта биргаликда ишлашимиз, унинг кўпгина яхши клипларининг гувоҳи бўлганмиз. Кўпгина яхши санъаткорлар билан ишлаган.

 Изображение 034

-Клип ғоясига қандайдир ўзгартиришлар киритдингизми, ёки режиссёрнинг ғояси тўла-тўкис манзур бўлдими?

Гулсанам Мамазоитова: - Кўп ҳолларда, сюжет суратга олиш жараёнларида ўзгариб кетади. Импровизация қилишга тўғри келади. Энди клип тайёр бўлганида кўрамиз. Лекин, клип ғоясини менга тушунтириб берилганидаёқ маъқул бўлди. Чунки, клипда ёшларнинг тарбиясини бузадиган эмас, аксинча, уларни оиланинг қадрига етишга ундайдиган тўла-тўкис бахт ифода этилган!

 Изображение 042

-Клипда ўзингиз ҳам роль ижро этмадингизми?

Гулсанам Мамазоитова:-Йўқ! Клипда мен фақат қўшиқ ижро этаман ва ҳикоя қилувчиман! Клипда кўпроқ сюжетларга аҳамият берилган. Ўйлайманки, клипимиз ёшлар ҳаётига озгина бўлса ҳам, тарбиявий томонлама таъсир қила олса, шунга хизмат қилса, биз хурсанд бўламиз!


Изображение 030

 Суратга олиш ишлари ярим тунга қадар давом этди.

IMG_9932

Клипда Гулсанам Мамазоитованинг ўзи 2 хил имиджда намоён бўлади.

Изображение 177

Клипда Гулсанам Мамазоитованинг турмуш ўртоғи ҳам, қисман иштирок этди.

Изображение 183

Нима учун қисман?

IMG_5768IMG_5767

Бу саволга клип тайёр бўлгач, кўриб жавоб олиш мумкин!

Изображение 051

Клип декабрь ойи охирларига тайёр бўлиши кутилмоқда.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_6871

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_1050

Изображение 187

Изображение 066

 Изображение 044