OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЗАМИН” СТУДИЯСИ РАҲБАРИ САЪДУЛЛА АБДУЛЛАЕВ ЯНГИ ЙИЛГА ЯНГИ РЕЖА ВА ТАЙЁРГАРЛИКЛАР БИЛАН! 07.12.2015 06:51

photo_(4)_4

“Замин” студияси раҳбари, таниқли режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамиша янгиликлар билан, янги концертлар тайёргарликлари билан банд. Шу кунларда ҳам режиссёр Янги йилни ўзига хос шоу билан қарши олишга ҳозирлик кўрмоқда!

 photo_(6)_2

“Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев: - Ҳозирда “Озод Замин шоу”си 3 йили бўлиш арафасида! Ҳозирда бу шоунинг Янги 2016 йил сонини суратга олишга декорациялар қуриб, тайёргарлик қурмоқдамиз. Сценарийси, режессураси устида ишламоқдамиз. Декорациялар муздан тайёрланмоқда. Шоу очиқ ҳавода бўлади. Ҳозир ҳақиқий арчалардан ясалган 8 метрли арча ҳам ўрнатдик! Бу шоуда кўплаб санъаткорлар, гуруҳлар, рақс гуруҳлари иштирок этишади! Чинакамига Янги йил шукуҳини берадиган ўзгача шоу бўлади!

photo_(35)_12

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг 2016 йил март ойидаги янги концерт дастурига ҳам тайёргарликлар аллақачон бошлаб юборилган. Ҳозирги кунда концерт билан боғлиқ ҳужжатлар топширилган. Аввал концертнинг фақат режиссурасини қилар эдим, энди эса ҳаммаси “Замин” студияси орқали амалга оширилади. Ҳозирда санъаткор билан репертуарни яна янги кўплаб қўшиқлар билан бойитиш устида ишлаяпмиз. Уларнинг концертидан сўнг эса, анъанавий “Сен азиз ва муқаддассан аёл” концерти бўлади! Концертлар концертларга уланади! Қолаверса, март ойи, баҳор бошланиши, аёллар байрами, шунинг учун ҳам, Ғуломжон акага концерт номини “Сенга таъзим азиз ва муқаддас аёл!” деб номлаш таклифини айтгандик, рози бўлдилар ва концертни шундай деб, номладик!

Cаида Вахобова

photo_(3)_5