OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАЛАБЛАРГА БИНОАН! “ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИКИ!” ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ, ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА, АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ ВА ЗИЁДА! МР3! 07.12.2015 06:58

1 photo__(17)__16

“Шу азиз Ватан барчамизники” қўшиғи, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

IMG__6202_0 IMG__6362

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев ва Зиёда билан биргаликда куйланган бўлиб, кўплаб тадбирларда янграган. Шу қўшиқ янграганида, кўплаб тингловчилар “чинакамига Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини ҳис қиламиз, ўлмас қўшиқ” деб, таъриф беришади. Бу қўшиқ Озодбек Назарбековнинг юртимиз ҳақидаги тароналаридан иборат “Ватан мадҳи” мусиқий альбомидан ҳам жой олган.

Бу қўшиқ ҳар гал юртимизга бағишланган тадбирларда янграганида, ҳар сафар қайта туғилади!

 IMG__7924_0

Қанча довондан ўтдик, дашт, биёбондан ўтдик,

Ўтдик баланд-пастлардан, яхши-ёмондан ўтдик!

Синашта бўлдик  дўстим, юрт қадрин билдик дўстим,

Камол берди озодлик, қудратга тўлдик, дўстим!

 

Бизларга мерос Ватан, топгайдир эъзоз Ватан,

Биздан қолсин эртага, гўзал, беқиёс  Ватан!

Бу чаман, бу гулшан,

Шу азиз Ватан, барчамизники!

IMG__6362 

Худо берди бу юртга, даҳо берди бу юртга,

Соҳибқирон вориси, зиё берди бу юртга,

Қургин яратгин юртдош, ёғду таратгин юртдош,

Ўзин таниган элга, ёдин яратган юртдош!

 

Бизларга мерос Ватан, топгайдир эъзоз Ватан,

Биздан қолсин эртага, гўзал, беқиёс  Ватан!

Бу чаман, бу гулшан,

Шу азиз Ватан, барчамизники!

 IMG__6202_0

Тупроқ ости ҳам бойлик, тупроқ усти ҳам бойлик,

Қадрин билиб, ардоқлаб, қучоғингда жам бойлик.

Юртимиз озод дўстим, озоду обод дўстим,

Имконимиз бор экан, боғлайлик қанот дўстим!

 

Бизларга мерос Ватан, топгайдир эъзоз Ватан,

 Биздан қолсин эртага, гўзал, беқиёс  Ватан!

Бу чаман, бу гулшан,

 

Шу азиз Ватан, барчамизники!

 

 photo__(17)__16

Ўзбекистон бахтимиз, ғурурлансак ҳақлимиз,

Энг буюк бойлигимиз, шу бунёдкор халқимиз!

Отам ўсган тупроқ бу, онам ўсган тупроқ бу,

Кўзга суртай гардини, болам ўсган тупроқ бу!

 

Бизларга мерос Ватан, топгайдир эъзоз Ватан,

Биздан қолсин эртага, гўзал, беқиёс  Ватан!

Бу чаман, бу гулшан,

Шу азиз Ватан, барчамизники!

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ, ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА, АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ, ЗИЁДА_

“ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИКИ!”_МР3

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ, ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА, АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ, ЗИЁДА_

“ШУ АЗИЗ ВАТАН БАРЧАМИЗНИКИ!”_МР3