OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“КЕКСАЛАРГА МЕҲР ҚЎЛЛАРИНИ УЗАТАЙЛИК” ШИОРИ ОСТИДА! ХАЙРИЯ ТАДБИРИДАН! ЁШЛАР БИЛАН БАРОБАР... 10.12.2015 18:06

IMG_1720

2015 йилни Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш” йили, деб эълон қилиниши, маънавий қадриятларимизга бўлган катта ҳурмат ва эътиборнинг яққол намунаси бўлди. 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши, кексаларимизга бўлган юксак меҳр-эътибор ифодаси бўлиб, мазкур давлат дастури асосида жорий йил давомида, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Чиндан ҳам, кексаларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат, бизнинг маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги, ҳамда азалий миллий қадриятларимиздандир.

IMG_1840

 “Кексаларни эъзозлаш” йили  муносабати билан, 2015 йил якунида, Болалар “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика Жамоатчилик Кенгаши ғояси ва ташаббуси билан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ором“ ашула ва рақс дастаси ҳамкорлигида, “Кексаларга меҳр қўлларини узатайлик” шиори остида, пойтахтимиздаги шинам ресторанлардан бирида Хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллик байрами билан ҳамоҳанг руҳда ўтди.

IMG_1616

Мазкур хайрия тадбирида имконияти чекланган, саломатлигида нуқсони бор болалар, Республикамиздаги “Меҳр-мурувват” уйлари тарбияланувчилари, санъат усталари билан ижодий ҳамкорликда, ўз чиқишларини намойиш этдилар.

IMG_1640

Тадбир бош режиссёри Гулнора Қўчқорова раҳбарлигида, уларнинг ижодий маҳорати, созларни эпчиллик билан чалишлари, санъаткорлар билан биргаликда куйлаган қўшиқлари, барчанинг олқишига сазовор бўлди.

IMG_1632

Мазкур тадбир, имконияти чекланган болажонларнинг ўзларига ҳам шодлик бағишлади.

IMG_1926

Хайрия тадбирида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

IMG_1795

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов,  Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,

IMG_1788

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Козим Қаюмов, Шуҳрат Воҳидов,

IMG_1679

Абдурашид  Йўлдошев,

IMG_1841

Алишер Турдиев,

IMG_1898

Тўлқин Жабборов,

IMG_1600

Зиёда Қобилова, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда Ҳилола Ҳамидова,

IMG_1849

IMG_1604

“Тошкент зеболари” рақс дастаси ва бошқалар иштирок этишди.

IMG_1918

Санъаткорлар ижросидаги “Кексалар омон бўлинг” қўшиғи янграб, ўзига хос меҳр билан бошланган мазкур тадбирда Уруш ва меҳнат фахрийлари, Республикамизда турли соҳаларда ўз меҳнати билан ўрнак бўлган кексалар меҳмон бўлиб, санъаткорлар ва болажонларнинг куй-қўшиқларини тинглаб, дилдан ҳордиқ чиқаришди.

IMG_1690

IMG_1874

Бир зум ёшлик онларига қайтгандек бўлиб, ёшлар билан баробар рақсга тушиб, ўз қувончларини билдиришди.

IMG_1843

Уларга фарзанд, шогирд сифатида меҳр кўрсатилди.  

IMG_1934

IMG_1933

Тадбир якунида сўзга чиққан Ўзбекистон Халқ артистлари Эркин Комилов ва Рихси Иброҳимова ҳам, ҳеч бир мамлакатда юртимиздагичалик кексаларга ҳурмат-эътибор, эъзоз йўқлигини айтиб, кексаларга бўлган меҳр-оқибат ва юксак эътибор учун, Президентимизга миннатдорчилик билдирдилар. Кексаларга бунчалик юксак эҳтиром кўрсатилаётган Ватанимиз, Жаҳон Ҳамжамиятида янада юксалишига, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги абадий бўлишига тилакдош эканликларини айтиб ўтдилар.

IMG_1932

Хайрия тадбири хушкайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди.

IMG_1637

IMG_1809

Имконияти чекланган болажонлар, ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари, кексаларимизга чексиз қувонч улашган бу каби хайрия тадбирлари, юртимиздаги юксак меҳр-оқибат намунасидир.

IMG_1913

Кексалар билан ёш авлод ўртасида ўзаро меҳр, ҳурмат ва эҳтиром бўлган, инсонлари меҳрли, яхшиликлари бардавом юрт, ҳамиша тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлади. Ҳеч бир мамлакатда, бизнинг юртимиздагидек кексаларга бўлган эҳтиром, давлатнинг устивор йўналишлари даражасига кўтарилмаган. Муҳтарам Юртбошимизнинг “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозим” сўзлари, миллий қадриятларимизга  ҳамоҳанг бўлиб, мазкур анъана ёшларимизда кексаларимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром туйғусини янада ошишига, ҳамда ёшларни келажакда Ватанимиз равнақи йўлида янада улкан ишларни амалга оширишларига руҳлантиради.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга

миннатдорчилик билдирамиз

Хайрия тадбиридан барча фотолар:

IMG_1803

IMG_1770

IMG_1854

IMG_1697

IMG_1607

IMG_1724

IMG_1960

IMG_1728

 IMG_1615

IMG_1601

IMG_1762

IMG_1796

IMG_1595

IMG_1751

IMG_1775

IMG_1850

IMG_1681

IMG_1939

IMG_1941

IMG_1948

IMG_1954

IMG_2005

IMG_1983

IMG_2037

IMG_1946