OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТОШКЕНТДА “ГРУЗИН КИНОСИ КУНЛАРИ”! МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 13.12.2015 08:13

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Грузия Республикасининг юртимиздаги элчихонаси ташаббуси билан жорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари пойтахтимизда “Грузин киноси кунлари” бўлиб ўтади.

photo (1)

Шу муносабат билан, Киночилар уйининг анжуманлар залида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров ва Грузия Республикасининг юртимиздаги фавқулотда ва мухтор элчиси Константин Жгенти иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун, матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 Матбуот анжуманида икки мамлакат Ҳукуматлари томонидан маданий-гуманитар соҳаларда амалга оширилаётган ҳамкорлик изчил ривожланаётгани таъкидланиб, 18 декабрдан пойтахтимизда бошланувчи Грузин киноси кунлари, бу фикрга яққол далиллиги айтиб ўтилди. 

“Грузин киноси кунлари”да иштирок этиш учун Грузиядан Баадур Цуладзе (режиссёр, актёр, сценарист, бошловчи), Элгуджа Бурдули (актёр, хонанда), Зураб Кипшидзе (актёр), Дали Окропиридзе (киношунос), Георгий Накашидзе (актёр) каби таниқли киноижодкорларнинг ташрифи кутилаётганлиги маълум қилинди.

photo (2)

“Грузин киноси кунлари”нинг
ДАСТУРИ

18 декабрь

18:00 - 19:30     - “Кето ва Коте” (режиссёрлар: В. Таблиашвили ва Ш. Гедеванишвили

21:00 - 22:30     - “Биринчи қалдирғоч” (“Первая ласточка”) (режиссёр: Н.Мчедлидзе)

19 декабрь

12:00 - 13:30     - “Кузги қуёш” (“Осеннее солнце”) (режиссёр: Т.Палавандишвили)

15:00 - 16:30     - “Верий мавзеси тароналари” (“Мелодии Верийского квартала”)

(режиссёр: Г.Шенгелая)

18:00 - 19:30     - “Бедорлар қуёши” (“Солнце неспящих”) (режиссёр: Т.Баблуани) 

20 декабрь

12:00 - 13:30     - “Якка овчи” (“Одинокий охотник”) (режиссёр: К.Долидзе)

15:00 - 16:30     - Грузин қисқа метражли фильмлари

18:00 - 19:30     - “Ошиқ ошпазнинг 1001 рецепти” (“1001 рецепт влюбленного

                            кулинара”) (режиссёр: Н.Джорджадзе)