OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ: УЛАР ШУНЧАЛИК КЎПЛИГИДАН САНАБ БЕРОЛМАЙМАН! 05.02.2013 11:56

jahongir_poziljonov-11.jpg
Бу инсон ҳақида гап кетганда, доим “Яхши кайфият улашувчи инсон” деб таъриф беришади. Одатда санъаткорлар ичида, чин инсоний фазилатлар, самимийлик, камтарлик каби фазилатлар мужассам бўлганлар, кўп эмас. Лекин, мана шу ибратли фазилатлар эгаси бўлган хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов бугун “Диллашув” саҳифасининг меҳмони.
jahongir_poziljonov-12.jpg
 
2012 йил якунида онлайн конференция бўлиб ўтди. Мазкур онлайн конференцияда сизга ҳам кўплаб саволлар бўлди. Улардан қайсиларига жавоб қайтариш қийин бўлди ва қайсилари сизга маъқул бўлмади? Шулар ҳақида очиқ айта оласизми?
- Мазкур онлайн конференция Фонд Форумнинг лойиҳаларидан бири ва катта аҳамиятга эга. Онлайн конференция вақти, аввал Ёшлар ижод саройининг иккинчи қаватида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ундан сўнг, онлайн конференция бўлаётган залга ўтдик. Албатта, менга ҳам саволлар бўлди. Масалан, олиб борувчиларнинг менга футбол тўғрисидаги саволи ҳам қизиқарли саволлардан бири бўлди. Лекин, шуни очиқ айтишим керак, баъзиларнинг бўлар-бўлмас саволларига ўзим жавоб қайтаришни ҳоҳламадим. Масалан, “Сиз овқатланганингиздан кейин қўшиқ айтасизми, ёки олдин? Машинангизни қачон алмаштирасиз? Уйингиздан соат неччида чиқасиз?” каби ўринсиз, кераксиз саволларга жавоб қайтармадим. Ўз навбатида, онлайн конференцияга оид саволлар, ўша мақсадга йўналтирилган саволлар бўлишини истардим. Мақсадли, қизиқарли ва мазмунли саволларнинг барчасига жавоб қайтардим!
 
- Сиз аввалги интервьюда компьютерга қизиқмаслигингиз ҳақида айтгандингиз. Лекин, онлайн конференцияда сизни қўлингизда, Ipad кўтарган ҳолда учратдик. Агар сир бўлмаса, интернетга қизиқа бошладингизми ва қайси ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтгансиз?
- Албатта, қизиқиш бор. Фақатгина twitter да борман, лекин кўп фойдаланмайман! Ipad дан эса, тўғриси суратга олиш ишлари оралиғидаги кутиш вақтларида, бироз компьютер ўйинларини ўйнаш ва сценарийлар ўқиш учун фойдаланаман. Тўғриси, интернетни ҳали ҳам унчалик яхши тушунмайман ва twitter дан фойланганда ҳам, ёнимда бирор биладиган инсон билан бирга ўтираман. Лекин, саволларга ўзим жавоб бераман. Энди, бизни мактаб даврларимизда бундай техникалар бўлмаган ва шунинг учун унчалик ўргана олмаганман. Ҳозир ҳам унчалик ўргана олмадим. Ўзим ҳам ҳалигача оддий қўл телефонларидан фойдаланаман. Жуда бир юқори технология даражасидаги қўл телефонлари тутмайман. Тўғри олиб тутгим келади шундай телефонларни, лекин тушунмаганимдан кейин, нима қиламан? (самимий) Бу ҳақида, менга ҳамма гапиради. “Соддалик қиляпсизми?” ҳам дейишади. Лекин, менга оддий қўл телефонлари ишлатиш учун қулай! Мен смс ҳам ёзмайман ва ўқимайман ҳам. Чунки, қизиқмайман ва бироз тушунмайман. Албатта, техника асри дейишади, ўрганишга ҳаракат қиляпман, лекин бироз вақт ҳам етишмайди. Қолаверса, ўзим ҳам ҳаракат қилиб кўрдим, интернет орқали бир неча марта керакли файлларни юборганимда, етиб бормади, нималарнидир нотўғри қилиб қўйдим. Шундан кейин, бу каби ишларни ёрдамчиларга айтадиган бўлдим. Лекин, тан оламан, интернет бугунги кунда кўп ишларни тез битириш учун энг қулай восита!  
 
jahongir_poziljonov-13.jpg
- “1000 та Никоҳ ва 1000 Суннат тўйлари” лойиҳаси доирасидаги тўйларда қатнашдингиз. Мана шундай вақтларда кўнглингиздан нималар кечди?
- Кўнглимдан ажойиб туйғулар кечди. Илгари маҳаллада ота-онасиз, қийналган оила бўлса, маҳалла оқсоқоллари йиғилишиб, маҳалладошлар ёрдамида ҳашар қилиб, кичик бир камтарона тўй қилиб беришарди. Бу ҳам, ҳамма маҳаллаларда эмас. Лекин, “1000 та Никоҳ ва 1000 Суннат тўйлари” лойиҳасидаги каби бир нечталаб оилаларга, катта ва файзли тўйлар бўлмаган! Олдинги вақтларда 38 ёшдан ошиб ҳам уйланмай юрган инсонлар бўлган, негаки шароит ва имконияти бўлмаган. Уларга ҳеч ким эътибор қилмаган, ёрдам бермаган. Ҳозир эса, шундай оилаларга эътибор қаратилиб, уларга орзуларидек тўйлар қилиб берилмоқда. Бир неча йиллар аввал баъзи тўйларга борганимда, укаси энди 20 ёшдан ошган, уйланяпти, акаси эса 30 ёшдан ошган, ҳали уйланмаганлигининг гувоҳи бўлганман. Сабаби, акада имконият ва шароит йўқ! Шароитинг шунчалик бор экан, аввал акангга қарашмайсанми, жуда бўлмаса, қўш тўй қил, деган гап йўқ! “1000 та Никоҳ ва 1000 Суннат тўйлари” лойиҳасида эса, умуман бегона инсонларга шунчалик катта ёрдамлар кўрсатилиб, уйлантириляпти, тўйлари қилиняпти! Бу жуда катта савобли ва хайрли иш! Шу тарафлари, менга жуда ҳам таъсирли бўлди!
 
- M&TVA мукофотига эга бўлдингиз. Мазкур мукофотга яна кимларни муносиб, деб билгандингиз?
- Бошқа хонандалар ҳам, номзодлар сафида бўлади, деб ўйлагандим. (самимий) Тўғриси, кўп хонандаларни муносиб, деб билгандим. Ижод қилаётганлар кўп, ўзим номзодлар сафида турмасам керак, деб ўйлагандим. Ўзи залга киришим билан, кучли учталикдаги хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Алишер Файзларга чин дилдан омад тиладим! Иккови ҳам мукофот эгаси бўлишларини ҳоҳлардим. Хонанда сифатида, бу йил мукофот эгаси бўлиш менга насиб қилган экан, жуда ҳам хурсанд бўлдим.
 
- Мукофотни кутмаган экансиз, тақдирланганингиздан сўнг, биринчи ким билан бўлишдингиз? Ким сизни биринчи табриклади? Яқинлардан ва оила аъзоларингиздан?
- (самимий кулиб) Биринчи бўлиб саҳнада актёр Мурод акам Ражабов қучоқлаб, табрикладилар. Кейин хонанда Муножот Йўлчиева табрикладилар. Ўзим эса, саҳнада биринчи бўлиб, қувончимни мухлисларим билан бўлишдим! Биринчи бўлиб, уларга гапирдим. Чунки, мухлисларим энг яқинларим! Агар мухлислар бўлмаса, бизни ким эшитади? Оила аъзоларимдан эса, эртаси куни эрталаб онамларга қўнғироқ қилиб айтдим. Чунки, ўша куни тақдимот маросимга кириб кетаётганимда, қўл телефонимни ўчириб, машинада қолдиргандим. Тақдимот маросимидан кечроқ чиққанлигим туфайли, оила аъзоларимдан ҳеч кимни безовта қилгим келмади. 
 
jahongir_poziljonov-5.jpg
- Томошабинлар ва мухлисларга ижодимдаги қайси жиҳатлар қизиқарли, деб ўйлайсиз?
- Билмадим, ўзи мени жаҳли чиқиб турган инсонлар кўришса ҳам, кулиб юборишади. Балки, мана шу кулгили жиҳатларим қизиқдир? Чунки, барибир инсонлар мени ҳаётда кўришса ҳам, фақат образда кўришади. Масалан, биз ўзимиз ҳам болаликдан актёр Мурод ака Ражабов, Ражаб ака Адашевларни фильмларини кўриб катта бўлганмиз. Ўзим санъатга кириб келгунимга қадар, Мурод акани фақат бир марта, маҳалламиздаги бир тўйга келганларида кўрганман.  Ўшанда маҳалладаги болалар билан уларга ҳазиллар қилганмиз, ўша фильмлардаги ҳазил ҳаракатларини қилиб, “Парижга кетаман” деб ошириб ҳазил қилганимизда, жиддий қараб, “Бу ҳаёт-ку, болаларим” деганлар. Биз эса, уларни образда кўрганмиз ва бизга ўша уларнинг ҳаракатлари ёқарди. Мурод ака бўлса жиддий гаплашиб, бизга дасхатлар ёзиб берганлар. Ўша фильмлардаги образларида кўрамиз, лекин Мурод ака, ҳаётда Мурод ака-ку! Шундан ҳам келиб чиқиб, айтишим мумкин, мухлислар бизни фақат образда кўришади! Ҳаётда кўришлари қийин. Масалан, ўзим ҳам бирор йиғинларга борсам, ўша ерда мен боргунимча ҳамма жиддий ўтиришади, мен кириб боришим билан бўлди, ҳаммаси ўзгаради. Фильмлар ҳақида, ҳазиллар ва ҳаракатларимни гапиришади, сиз ҳам фақат ижоддан гаплашиб ўтираверасиз. Йўқ, дейишга ҳаққингиз ҳам йўқ! Чунки, сиз ижодкорсиз. Менимча, мана шу жиҳатлар, образда кўришлари, яхши кайфият улашишим қизиқарли бўлса керак.
 
- Шу кунларда ижодингиз бир хиллашиб кетяпти, деган фикрларга муносабатингиз?
- Бизнинг йўналиш, стилимиз шундай! Бир мавзуда қўшиқ куйладик, агар томошабинлар яхши қабул қилиб оммалашса, биз ўшани давом эттириб кетаверамиз! Чунки, йўналишимиз шундай. Бу эса, томошабинлар бу ҳақида гапириб юборгунча давом этади. “Ҳаммаси бир хиллашиб кетди, бачканалашиб кетди” дейишмагунча кутамиз. Кейин эса, шартта бошқа бир мавзудаги қўшиқ ва клипни оммага тақдим этамиз. Масалан, “Клёш”, “Ҳай-ҳай”, “Мани ёрим” бир йилда кетма-кет тайёрланди. Охирига келгач, “яна ўша ретро стилми” деган гап-сўз чиқиб, тўхтатиш керак бўлди. Шартта “Рокн-ролл”ни ташладик. Яна гап-сўзлар меъёрига етгач, “Мультфильм” деган қўшиқни тақдим қилдик. Лекин, у қўшиқни ҳеч ким мақтамади. Роса гап-сўзлар бўлди. Биз ҳам ҳозир мана “Лафзинг йўқ” деган оғир бир мавзуда қўшиқни клипи билан чиқардик. Қарабсизки, томошабинларда ҳам муносабат ўзгарди.
 
jahongir_poziljonov-14.jpg
- “Божалар” гуруҳи таркиби ўзгариши мумкинми? Масалан, клипларингизда раҳматли Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжани кўп учратяпмиз. Билолхўжа “Божалар” гуруҳи таркибида, хонанда сифатида ижод қилиши мумкинми?
- Билолхўжанинг ўзи, катта бўлганда санъаткор бўламан, деяпти. Катта бўлганида, “Божалар” гуруҳида хонанда бўлиб иштирок этаверади. Фақат, ўзининг ҳоҳишига қараб, албатта.
 
- “Акфа медиа” продюсерлик маркази ёпилишини қандай қабул қилдингиз?
- (самимий) Жуда ғалати бўлди. Хабарим йўқ эди, кутилмаганда юз берди. Мен ёпилганидан сўнг, бу ҳақида эшитдим. Акам, “бошқа бизнес иш билан шуғулланяпмиз” дедилар.  Лекин, офис қолди, уни бизга ижод қилишимиз учун беришди. Вақтимиз бўлганда, шу ерда ижод қиламиз.
 
jahongir_poziljonov-7.jpg
- “Божалар” продюсерлик маркази ҳам очилиши мумкинми?
- Тўғриси, икки йил аввал, лойиҳалар қилиб, шундай продюсерлик маркази очмоқчи ҳам бўлдик. Лекин, биз ҳали бунга тайёр эмас эканмиз. Бунга катта куч ва маблағ керак. Лекин, барибир шундай қилиш ниятимиз бор ва режада бу ният ҳам бор. Қобилиятли ёшларни, халққа кўрсатиш керак, деб ўйлаймиз.
 
- Ўзингиз суратга олган фильмларингиздан қайси бирини ўзингиз қайта-қайта кўра оласиз?
- “Бойвачча” фильми!
 
- Қайси ўзбек режиссёрларининг фильмларини ўзингиз мунтазам равишда кузатиб бора оласиз?
- Режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг фильмларини, уларни ёшлигимдан кўриб келганман ва ҳозир ҳам кўраман.
 
jahongir_poziljonov-9.jpg
- Куз ойларида бўлиб ўтган “Олтин Гепард” Иккинчи Халқаро Кинофорумида иштирок этдингиз. Унда қайси хорижлик киноижодкор билан фикрлаша олдингиз?
- Таржимонлар орқали, турк кино актёри, Султон Сулаймон роли ижрочиси Холид Эргенч билан фикрлаша олдим. Жуда ҳам чуқур фикрлаша олмадим, лекин мени у кишига “ўзбек эстрадасида ижод қилади, хонанда, актёр ва режиссёр” деб таништиришди. Таржимонлар орқали гаплашдик, у киши “яхши ижодкор бўлиш учун, ҳеч қачон тўхташ керак эмас, камроқ ухлаш керак” деди. “Санъаткор камроқ ухлаши керак” деб маслаҳат берди. Бу тўғри гап, чиндан ҳам санъаткор инсон, кечқурун соат 21.00 бўлиши билан ухлайдиган бўлиши керак эмас! Бу дегани санъаткор тўхтамай ижод қилиши керак, шундагина яхши ижодкор бўласан, деганидир!
 
- ҚВЗ яъни “Қувноқлар ва зукколар” концертида, саҳнада жонли ижро ҳам қилдингиз? Бу режалаштирилган, сценарийда бор ҳолатмиди, ёки ўзингиз кутилмаганда қўшиб юбордингизми?
- Йўқ, бу нарса сценарийда  бўлмаган ва кутилмаган ҳолат бўлди. Залдан кимдир бақириб сўради, “Жонли ижродан бўлсин, шўхидан бўлсин” деб. Ҳамма кулиб юборди. Ўшанга жавобан, муносиб жавоб қайтардим.
 
jahongir_poziljonov-8.jpg
- Сизнинг кийинишингиз ва имиджингиз ўзгача. Лекин, ижодкорнинг кўча кийими ва саҳна кийими бир-биридан фарқ қилиши керак, дейишади. Сиз эса, кўча кийими билан саҳнага чиқасиз. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, кўча кийими ва саҳна кийими бир-биридан фарқ қилиши керакми?
- Ўзи фарқ қилиши керак. Лекин, бизнинг йўналишимиз шундай. Буни ҳеч қачон яширмаганман! Кўча кийими билан саҳнага чиққанман. Сабаби, халққа яқинроқ юришни ҳоҳлайман. Мухлисларга ҳам яқин бўлишни ҳоҳлайман! Мухлислар ҳам ҳар доим ялтироқ костюм ёки, махсус модадаги костюмларни кийиб юришмайди-ку. Лекин, ўзи саҳна либоси ҳам бўлиши керак, деган фикрдаман.
jahongir_poziljonov-10.jpg
 
- Сизни бир хил кийимда узоқ вақт юради, деган фикрларга-чи?
- (самимий) Мени кийимим кўп эмас. 3-4 та кийимни, 3-4 йиллаб кийишим ҳам мумкин. Балки, бу одатдир? Ёшлигимиздан кийимнинг уволига қолмагин, деб тарбия қилишган. Ҳозир сифатли кийимлар ҳам кўп. 3-4 йил кийсангиз ҳам йиртилмайди.  
 
jahongir_poziljonov.jpg
- Дадангизни сизга берган энг қаттиқ жазолари ва нима учун эди?
- (самимий) Бу нарсани “Бекорчи” фильмида кўрсатиб ўтганмиз. Ҳақиқатдан мен, ғирт бекорчи бола бўлганман. Эрталаб соат 8.00 дан кўчада ўтирадиган, бировларнинг ҳисобидан овқатланадиган, қиладиган иши йўқ, ғирт уришқоқ, бекорчи болалар бўлади-ку. Дангасароқ, ўртоқлар билан ҳар ёқларга бориб, маишат, бекорчиликдан бўшамайдиган бола эдим. Ўшанда охирги нуқта, дадамлар уйдан ҳайдаб чиқариб, “сендек болам йўқ” дегандилар. Санъатга ёшлигимдан қизиқсам ҳам, бунга имкониятим йўқ эди. Лекин, дадам нима керак бўлса олиб берардилар, масалан, рубоб, доира, пианиногача олиб бергандилар. Лекин, мен ўзим қандайдир болаларнинг гапига ишонувчан бўлганман, “мана бу ерга бориб бундай қилайлик, 2 ҳафтада зўр бўлиб кетамиз, бир ойда бунақа бўлиб кетамиз” деса, ишониб, ўша ишларни қилиб юрганман. Бориб бир жойда бир-икки ой уриниб, кейин яна бошқа жойга бориб, бир-икки ой ҳаракат қилиб кетаверганман. Аниқ битта ишнинг бошини тутмагандим. Ҳаттоки, бир ярим йилча уйда бекор ҳам ўтирганман. Охири, ишёқмас дангаса бўлиб, маишатдан бўшамай юрганимда, дадам уришиб, уйдан чиқариб юборганлар. 3 кун уйга кира олмай, подъездда ўтирганман! Шундан кейин аниқ тавба қилганман ва ишёқмас болалардан узоқлашганман! Дадамлардан чин дилдан кечирим сўраганман ва дадамлар кечирганлар! Ўшанда “қизиққанинг нима ўзи?” деганларида, “санъат!” деганман. “Шуни олиб кета оласанми? Нима ёрдам керак бўлса, ҳаракат қиламан” деганлар. Шундан кейин, астойдил ҳаракат қилганман! Дадамнинг энг қаттиқ берган жазолари шу бўлганди! Мана шу жазодан, келажагимни топдим, шу бугунги мавқеларга эришдим! Ота ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмайди.
 
- ТВ даги “Яшил олма” дастурида бошловчисиз, бу кўрсатув ҳақида фикрларингиз...
- Мазкур дастурга таклиф қилишди. Бу “Қувноқ ошхона”, у ерда шоу бизнес вакиллари билан бирга овқат тайёрлаб, ижод ва ҳаёт ҳақида қувноқ суҳбатлар бўлади. Бу кўрсатувга “Artel” компанияси ҳомийлик қилади. Кўрсатув қатнашчиларини кўрсатув режиссёри танлайди. Менга “эртага съёмка” деб маълум қилишади, иштирокчиларни ўша съёмка куни кўраман.
 
jahongir_poziljonov-1.jpg
- Жаҳонгир Позилжонов оилада қандай инсон?
- (самимий кулиб) Ким ёмон инсонман, дейди?
 
- Кўчада кулиб юрадиган, уйда эса жиддий ва жаҳлдор образда эмасмисиз?
- (самимий кулиб) Йўқ! Уйда ҳам қувноқман, лекин ҳаётда қувноқлик билан бирга жиддий, ғамгин бўладиган ҳолатлар ҳам бўлади. Уйда кўпроқ болаларимнинг олдида жиддийроқман. Энди бу қондан қонга ўтган, авлоддан авлодга ўтган анъана, отамизни жуда ҳурмат қилардик. Ўзим ҳаттоки уйланаётган вақтимда ҳам, отамларни кўзларига тик қараб гапира олмасдим. Тўй куни дуо қилаётганларида ҳам ерга қараб турганман. Катта бўлганимизда, фарзандли бўлганимизда ҳам, отамизни ёнларида ўйлаб гапирардик. Фарзанд отанинг олдида шундай туриши керак, деб ўйлайман. Бу қўрқув эмас! Ҳурмат қилиш керак! Шунинг учун, болаларнинг олдида ота жиддийроқ бўлиши керак, деб ўйлайман. Бола сал каттароқ бўлганида, ҳоҳлаган ишини қилиб кетадиган бўлиши керак эмас. Ундай пайтда кеч бўлади, тўғрилаб бўлмайди, синдириб қўйиш мумкин. Шунинг учун бошидан ҳаракат қилиш керак.
 
jahongir_poziljonov-2.jpg
- Рафиқангиз сизга уйга қачон келишингиз ва қаердалигингиз ҳақидаги саволларни бера оладими?
- (самимий кулиб) Албатта, бера олади! Бу ҳар кунги ҳолат. “Қаердасиз, қачон ишдан қайтасиз, болаларингиз сўрашяпти, бугун вақтлироқ қайтасизми” деб қўнғироқ қилади. Лекин, касбимни тушунади ва албатта, ҳадеб рашк қилиб, қўнғироқ қилавермайди. “Қаерда юрибсиз? “Ким билансиз?” деган саволлар бўлмайди!
 
- Гастроллар вақтида қийин вазиятлар ҳам бўладими?
- Йўл сал қийнайди, йўл азоби, дейишади-ку. Бошқа ҳеч қандай қийнайдиган жиҳатлар йўқ. Ўзимиз танлаган, қизиққан касб бўлса, бошқа қийинчилик йўқ.
 
jahongir_poziljonov-3.jpg
- Чет эл юлдузларини гастролларга борганда, албатта “райдери” бўлади. Сизда-чи? Сизда ҳам “райдерингиз” борми?
- (самимий кулиб) “Райдер” эмас, “райдерча” дейиш мумкин. Бизда, мана бу рангдаги коридор, мана бундай нарсалар керак, деган талаблар йўқ! Гастролларда шундай талаб қўяман, яъни биринчиси имкон қадар, меҳмонхонадан жой. Иккинчи ва асосийси, саҳнада ижод қилаётганда, ҳеч ким халақит бермаслиги! Масалан, саҳнага чиқиб кетадиганлар бор, бирга суратга тушаман деб, саҳнадан тортиб олиб тушиб кетадиган, ёнингизга чиқиб туриб оладиганлар бўлади.  Ҳар хил ҳолатлар бўлади. Томошабинлар қўшиқларингизни тинглаб, маза қилиб концерт тамоша қилиб, дам олиб чиқиб кетишлари муҳим, деб ўйлайман! Шунга керакли талабларни қўяман, яхши аппаратура, светлар қўйинглар, дейман. Лекин, энг кераклиси тинчлик сақланишини, тартиб бўлишини, ичиб олиб, тўполон қилмоқчи бўлиб, концертга кирадиганлар ҳам бўлмаслигини талаб қиламан. Чунки, мингдан ортиқ томошабинлар келса, уларнинг ҳаммаси ҳам мухлисингиз бўлмайди! Орасида, асабингизга тегмоқчи бўлганлар, шунчаки тартибсизлик қилиб ўзини кўрсатмоқчи бўладиганлар, ҳаттоки баклажка отмоқчи бўлиб келадиганлар ҳам учраб туради! Шунинг учун, шундай эътиборни бўладиган ҳолатлар бўлмаслигини ва айниқса ичганларни, қўлида нарсалар ва баклажка билан концертга киргазмасликларини талаб қиламан! Битта инсонни деб, бу ёқда шунча инсонларнинг кайфиятлари бузилишини истамайман! Томошабинлар концертга маданий ҳордиқ олиш учун пул тўлаб киришса, бу ёқда биттаси уларни асабини бузса, бунга йўл қўйиб бўлмайди, деб ўйлайман.
 
- Ҳаётингизда нимадан воз кечиш қийин бўлган?
- Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Вақти келганида, қуриб битказилган, эндигина кўчиб кираман, деган уйимдан ҳам воз кечиб, сотишга тўғри келган вазиятлар бўлган. Ўқишга кирган вақтимда эса, ишлашга тўғри келиб қолган. Натижада ўқишдан ҳам воз кечишимга тўғри келган. Мактабда ўқиётган вақтимда ҳам, вулканизацияга чиқиб ишлашимга тўғри келган, ўшанда ўқишга бормай ишлаганим учун, дадамни мактабга чақиртириб уялтиришган. Шунда ўша ўқишдан ҳам воз кечишимга тўғри келган, бошқа мактабга ўтиб кетганман. Ёшлик вақтимда шундай қийинчилик вақтлари бўлган.
 
jahongir_poziljonov-4.jpg
- Санъатда сиз учун чегара борми?
- Йўқ, чегара бўлса, санъат тугайди! Санъатда чегара йўқ! (самимий кулади) “Уйлангунча нечта қизлар билан танишгансиз, юргансиз”, деган савол қолиб кетди. Жавобим эса, битта: “Санаб беролмайман!” Шунчалик кўплигидан санаб беролмайман!
Саида Вахобова
ИНТЕРВЬЮ "ТАСВИР" ГАЗЕТАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН
jahongir_poziljonov-15.jpg